Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet7/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Эритроцитлар (erytrocytus)
эркаклар — 4,0–5,0 х 1012
аёллар — 3,7–4,7 х 1012
Гемоглобинни аниқлаш билан бирга, қизил қон таначалари (эритроцитлар)ни хисоблаш, анемик холатларни бахолашда мухим аҳамият касб этади.
Эритроцитларморфологияси
Эритроцит диаметри 6–8 мкм, юмалоқ ёки овал шаклдаги, 2 томонлама букилган хужайра — дискоцит — бўлиб, Романовский усули билан бўялганда пушти рангга бўялади. Эритроцитлар хажми — 90 мкм3, юзаси -140 мкм2, қалинлиги -2,4 мкм (минимал - 1 мкм)
Эритроцит плазмолемма ва стромадан иборат. Плазмолемма қатор дори моддаларга, асосан газларга нисбатан танлаб ўтказувчан, бундан ташқари турли хил антигенлар тутади. Стромада хам қон антигенлари мавжуд, бу маълум даражада қон гурухини белгилайди. Бундан ташқари, эритроцитлар стромасида кислороднинг бирикишини ва тўқималарга етказилишини таъминловчи нафас пигменти гемоглобин жойлашган. Эитроцитларнинг қуруқ қисми 95 % га яқин гемоглобиндан ва атиги 5 % бошқа моддалардан иборат, яъни ногемоглобин оқсил ва липидлар.
Эритроцитлар организмнинг кислота-ишқор мувозанатини бошқаришда, антитела ва токсинлар адсорбциясида, қон ивиш жараёнларида, ҳамда қатор ферментатив жараёнларда фаол иштирок этади.
Эритроцитларни сифатий аниқлаш
Эритроцитлар миқдорини хисоблашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: Эритроцитларни хисоблашни камерали усули. Қон хужайраларини хисоблаш учун кўплаб камералар таклиф қилинаган(Бюркера, Горяева, Тома, Предтеченского, Нейбауэра камералари ва х.к.). Иш шароитида кўпроқ, Горяев сеткаси қўлланилади;

  • фотометрик усуллар (асбоблар ёрдамида: эритрогемометр ва электрофотоколориметр). Бу асбобларнинг ишлаш принципи эритроцитлар сонини, эритроцитлардан фотоэлемент ёрдамида ўтган ёруғликни хисоблашга асосланган;

  • хисоблашнинг электрон-автоматик усуллари. Ишлаш принципи тор капиллярлардан электрик занжир қаршилиги ўтганда, қон хужайраларининг ўзгаришига асосланган. Бу электромагнит хисоблагич ёрдамида қайд қилинади.

Хар бир хужайра осциллоскопик экранда қўринади ва автоматик хисоблагич ёрдамида регистрация қилинади.
Клиникада асосан эритроцитларни камерали ва фотометрик усул ёрдамида хисоблаш қўлланилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling