Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet3/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Қонни морфологик текшириш
Қонни тўлиқ морфологик текшириш жуда кенг ва узоқ вақт талаб этади, шунинг учун фақат айрим холларда ёки илмий мақсадларда қўлланилади.
Беморни умумий текширганда одатда умумий қон тахлили текшируви қўлланилади. Бу тахлил орқали қон шаклли элементларининг миқдорини ва сифат қўрсаткичи ўрганилади:

  • гемоглобин миқдорини аниқлаш;

  • эритроцитлар сонини аниқлаш;

  • ранг кўрсаткичини хисоблаш;

  • лейкоцитларнинг сони ва алохида шаклларининг нисбати;

  • эритроцитлар чўкиш тезлигини аниқлаш (ЭЧТ).

Баъзи беморларда касаллик характерига қараб қўшимча текширувлар: ретикулоцитлар, тромбоцитларни хисоблаш, қон ивиш вақтини аниқлаш.
Клиник тахлил учун периферик қон олинади. Қонни иложи борича эрталаб овқатдан олдин олиш зарур, чунки овқат, дори препаратларини қабул қилиш, вена ичига инъекция, температура реакциялари ва бошқа факторлар қон тахлилида турли морфологик ва биохимик ўзгаришларга олиб келади.
Қон олиш техникси

  • қонни махсус резинкали қўлқопларда, асептика қоидаларга риоя қилиб олиш керак;

  • қон чап қўлнинг 4-бармоқ охирги фалангасидан олинади (айрим холларда, янги туғилган чақалоқларда ва эмизикли болаларда қулоқ юмшоғидан ёки товондан олиш);

  • игна билан тешишидан олдин ўша соха 70° спиртда хўлланган пахтали тампон билан артилади; тери қуриши керак. Бўлмаса қон ёйилиб кетиши мумкин;

  • терини тешиш учун бир марталик стерил игна-скарификатордан фойдаланилади;

  • бармоқни ён юзасидан, 2-3 мм чуқурликда тешиш керак, чунки ён юзада капилляр тўр кўп жойлашган; бармоқнинг дактилоскопик чизиқларига кўндаланг тешилса, қон осон ва кўп миқдорда келади;

  • биринчи қон томчиси артиб ташланади, чунки унда катта миқдорда тўқима суюқлиги бор; қон хар сафар олинганидан сўнг қолдиқлар артиб ташланади, кейинги қон янги томчидан олинади.

  • қон олиб бўлгандан сўнг жарохатланган жойга, 70° ли спирт билан хўлланган спиртда стерил тампон қўйилади;


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling