Машғулот №6 Мавзу: Муолажа хонасида дори воситаларини тери ости,мушак орасига ва вена ичига инъекция қилиш қоидалари билан танишиш


Download 341.52 Kb.
bet1/5
Sana26.01.2023
Hajmi341.52 Kb.
#1127192
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Амалий машғулот 6


Машғулот № 6

Мавзу: Муолажа хонасида дори воситаларини тери ости ,мушак орасига ва вена ичига инъекция қилиш қоидалари билан танишиш.


Тери остига инъекция қилиш методикаси

Мақсади: даволаш, профилактика учун


Кўрсатма : Врач аниқлайди.
Тери остига инекция тери ичига қилинадиган инъекцияга нисбатан чуқурроқ бўлиб игнани 15 мм чамаси киритиш билан амалга оширилади.
Расм-9. Тери остига инъекция қилиш методикаси

Тери ости ёғ қавати қон томир капилярларига бой бўлгани учун дори моддалари тез сўрилади ва дори таъсири 30 минут чамаси максимал даражада юзага чиқади.


Тери ости инъекцияси учун тананинг қуйидаги сохалари мақсадга муофиқ : елканинг юқори учдан бир қисми, курак ости сохаси, соннинг олдинги ёнбош юзаси, киндик атрофи сохалари.
Тери ости инъекцияси учун керакли жихозлар:

  • Ҳамшира кўлларини ювиш учун совун, индивидуал сочиқ,тиббиёт қўлқоплари, маска

  • Антисептик модда: 70, 96 % ли этилспирти ёки 0,5% -1% йод эритмалари.

  • Дори ампулласи

  • Стерил лотоклар

  • 2-5 мл ли бир маротаба ишладиладиган шприц. ( игна диаметри 0,5 мм, узунлиги 16 мм )

  • Пахта шариклари ва 70 % этил спирти эритмаси.

  • «Анти-ВИЧ» аптечкаси

  • Тери ости инекциясини амалга оширишга тайёргарлик

  1. Беморга инекция мақсади тушинтириш ва беморнинг розилигини олиш.

  2. Ҳамшира кўлларини гигиеник тайёрлаш ва спирт билан артиш.

  3. Беморнинг инекцияга мос холатда ёткизиш ёки ўтказиш.



Тери ости инекциясини бажариш алгоритми

  1. Ишлатиладиган шприцни ишлатиш муддатини ва салафан пакетини герметиклигини аниқланг

  2. Шприцнинг пакетини очинг ва игнасини кийдиринг ва унинг стерил лотокка қўйинг.

  3. Дори моддасини ишлатилиш муддатини текшириш, дори ампулласини, флаконини герметиклигини аниқланг

  4. Ампулладаги ёки флакондаги дори моддасини физик хусусиятларига ( эритмани ранги тиниқлиги,лойқаси бор-йўқлиги, дори миқдорига ахамият беринг.

  5. Ампулла ёки флакон очиш учун спиртга хулланган пахта билан артинг ва очинг.

  6. Шприцга дори моддасини керакли миқдорда олинг,хавосини чиқаринг ва Шприцни стерил лотокка қўйинг.

  7. Қўлга қўлқоп кийинг ва пахта шарикка шимдирилган 70 % спирт билан икки маротаба ишлов беринг, шарикларни иккинчи латокка ташланг.

  8. Тери ости инекцияси қилиниши керак бўлган сохага икки марта спиртга шимдирилган пахта шариклари билан ишлов беринг.

  9. Ишлатилган шарикларни иккинчи латокка ташланг.

  10. Инекция қилиниши керак бўлган майдон терисини чап қўл бармоқлари орасига олинг.

  11. Шприц игнасини 2/3 қисмини ( 15 мм ) 45 градус бурчак остида тери остига юборинг ва кўрсаткич бармоқингиз билан ингани шприцда мустахкам турганини аниқланг.

  12. Дори моддасини аста –секинлик билан шприцдан тери остига юборинг.

  13. Дорининг юборилгандан сўнг игнани чиқариб, ўрнига спиртга намланган стерил пахтани қўйинг ва бир муддат бармоғингиз билан босиб туринг.

  14. Ишлатилган шприцни алоҳида қонтенерга ташланг ва қўлқопни ечинг.

  15. Инекциядан сўнг бемор ўзини қандай хис қилаётганини сўранг.







Расм-10. Тери остига инъекция қилиш.


Download 341.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling