Машғулот №6 Мавзу: Муолажа хонасида дори воситаларини тери ости,мушак орасига ва вена ичига инъекция қилиш қоидалари билан танишиш


Мускул ичига дорилар юборилганда келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлари


Download 341.52 Kb.
bet3/5
Sana26.01.2023
Hajmi341.52 Kb.
#1127192
1   2   3   4   5
Bog'liq
Амалий машғулот 6

Мускул ичига дорилар юборилганда келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлари:
1. Игнани синиши 2. Игна синиғининг тўқималарда қолиши. 3. нерв стволларининг шикастланихи (фалажлик, парезлар) 4. Дори эмболиялари 5. Абцесс. 6. Аллергик реакциялар келиб чиқиши холатлари. 7. Инфлтратлар.

Дори моддаларини вена ичига юбориш

Беморларга вена қон томирларига дори моддаларини юбориш интенсив даволашнинг асосий шартларидан биридир. Венага дори қуйиш венепункция ва венесексия йўли Билан амалга оширилади Бунда дори моддалар тўғридан тўғри қон оқимига тушиб, уларнинг таъсир эффектини тезда намоён бўлади. Вена ичига дори моддалар кўпроқ билак, қўл панжалари веналари, баъзи холатларда ўмров ости венаси, оёқ панжалари веналари орқали юборилади. Ўмров ости венаси, оёқ панжалари веналари орқали юбориш учун улар катетерланади. Бу холат одатда билак ёки кўл панжалари сохасида веналарга тушишда қийинчиликлар бўлганда амалга оширилади.Умуман веналарнинг инъекция учун топиш ва инъекцияни мувафаққиятли амалга ошириш учун қулайлигига қараб улар уч типга бўлинадилар.


1-тип вена қон томири тери остида қонтурлари яхши кўринади,пальпация қилинганда деворлари яхши аниқланади..
2-тип вена қон томири тери остида қонтурлари яхши кўринмайди, теридан бўртиб чиқмайди,пальпация қилинганда олдинги деворлари аниқланади.
3-тип вена қон томири тери остида қонтурлари кўринмайди, чуқур пальпация қилинганда фақат олдинги деворини аниқлаш мумкин.

Юқорида айтилганлардан ташқари веналар тери остида сирпувчи, қочувчи ва сирпанмовчи, деворлари юпқа, мўрт,эластик бўлиши мумкин. Буларнинг хаммасини билиш ва хисобга олиш вена ичига дори юбориш амалиётини бажариш жараёнида мухим ахамияга эга. Баъзи холатларда инга вена ичида бўлсада вена деворининг эластиклиги камлиги ( айниқса қари беморларда) туфайли вена атрофида гематома пайдо бўлади ва гематома хажми катталашади, бу эса игна венада чиқиб кетган деган ёлғон тасавурга сабаб бўлиши мумкин. Баъзан техник хатоликларга йўл қўйилиши туфайли инга вена деворининг олд ва орқа деворларини тешиб ўтиши ёки беморнинг кўлини кўп қимирлатиши сабабли игна венадан чиқиб кетиши туфайли томчилаб юборилаётган дори моддаси тери остига кетиб қолиши мумкин. Шок, қон босим кескин тушиб кетган оғир холатдаги беморларнинг веналарини топиш қийин кечканлиги сабабли бундай муалижаларни кўп йил ишлаган тажрибали ҳамширалар амалга ошириши мақсадга муофиқ бўлади.


Download 341.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling