Мавзу: аммоний сульфат ишлаб чиқариш технологияси
Download 89.62 Kb.
|
Ammoniy sulfat olishni saturatorsiz usuli kanday amalga oshiriladi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Водород (Н 2 )
Аммоний сулфат олишни сатураторсиз усули қандай амалга оширилади Режа: Аммоний сульфат хоссалари. Аммоний сульфат ишлаб чиқдришнинг физик-кимёвий асослари Кокс гази аммиакидан аммоний сульфат ишлаб чиқариш. Гипсдан аммоний сульфат олиш. Капролактам чиқиндисидан аммоний сульфат олиш. Адабиётлар Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл-кўл ҳосил олиш гарови – бу уларни тўлиқ ва етарлича озиқлантиришдир. Ўсимликларнинг ҳаёти учун ёруғлик, иссиқлик, сув ва озуқавий моддалар жуда зарурдир. Барча бу шартлар тенг қимматли ва жуда кераклидир. Ўсимликларнинг озуқавий моддаларга бўлган эҳтиёжи – ўсимликнинг тури ва бу моддаларнинг формаларига боғлиқ бўлади. Ўсимлик таркибига 70дан ортиқ кимёвий элементлар киради, лекин уларнинг 16 таси ҳаёти фаолияти учун жуда муҳимдир, яъни: углерод, кислород, водород, азот – органоген деб аталади; фосфор, калий, кальций, магний ва олтингугурт – кул элементлари ва бор, молибден, мис, рух, кобальт – микроэлементлар, шунингдек темир ва марганецдир. Ҳар бир элемент ўсимликда ўз функциясини бажаради ва шунинг учун бир элементни иккинчи элемент билан алмаштириш мумкин эмас. Кўм кўк (яшил) ўсимликка атмосферадан ўтадиган асосий элементлар – углерод, кислород ва водород ҳисобланади. Бу уч элемент улушига ўсимликнинг қуруқ оғирликси – 93,5% тўғри келади: яъни углерод – 45%, кислород – 42%, водород 6,5%. Углерод (С) ўсимликка барглари орқали ҳаводан – СО2 карбонат ангидрид сифатида, қисман тупроқдан илдизлари орқали утади. Углерод – барча органик бирикмалар – оқсиллар, углеводлар, ёғлар ва бошқалар таркибига киради. Водород (Н2) ўсимликлар томонидан сув сифатида истеъмол қилинади. Водород органик моддаларнинг синтези учун жуда зарурдир. Кислород (О2) ўсимликка барглари орқали ҳаводан, илдизлари орқали сувдан ва бошқа бирикмалардан келиб тушади. Кислород ўсимликларнинг нафас олиши ва органик бирикмаларнинг синтези учун зарурдир. Углерод, кислород ва водороддан кейин катта аҳамиятга эга бўлган учта элемент – азот, фосфор ва калийдир. Бу элементлардан иборат ўғитлар қишлоқ хўжалигида асосий минерал ўғитлар ҳисобланади. Download 89.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling