Мавзу: аммоний сульфат ишлаб чиқариш технологияси
Гипсдан аммоний сульфат олиш
Download 89.62 Kb.
|
Ammoniy sulfat olishni saturatorsiz usuli kanday amalga oshiriladi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Капролактам чиқиндисидан аммоний сульфат олиш
Гипсдан аммоний сульфат олиш
Сульфат кислота сарфламасдан, табиий гипс ёки экстракцион фосфат кислотаси ишлаб чиқариш чиқиндиси - фосфогипсдан аммоний сульфат олиш ҳам мумкин. Гипсни аммоний сульфатга конверцияси 50-55°С хароратда 32-33% ли аммоний карбонат эритмаси билан суюқлик усули деб аталадиган қуйидаги реакция ёрдамида амалга оширилиши мумкин: СаSО4 + (NН4)2СОз = (NН4)2SО4 + СаСО3 Бу реакция кальций карбонатнинг эрувчанлиги кальций сульфатнинг эрувчанлигидан камлиги хисобига амалга ошади. 760 кг СаСО3 чўкмаси ажратилгандан сўнг (NН4)2S04 хисобига 40% ли аммоний сульфат эритмасини буғлатиш ва кристаллантириш орқали қаттиқ маҳсулотга айлантирилади. 1 тонна аммоний сульфат олиш учун: 1,13 т гипс, 0,74 аммоний карбонат. 1,4 т буғ, 225 м3 сув, 65 квт/соат электроэнергия, 71,5 кг шартли ёқилғи сарф бўлади. Гипсдан аммоний сульфат олишни аммоний карбонат ўрнига аммиак ва карбонат ангидрид газларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин (газли усул): СаSO4 + 2NН3+СО2 + Н2О= (NН4)2SO4 + СаСО3 Лекин бу усулда ҳосил бўладиган СаСО3 кристаллари майда, игнасимон бўлиб, уни фильтрлашда қийинчиликлар келиб чиқади. Шунинг учун конверсия жараёнини узоқ вақт ўтказиш талаб этилади. Бундан ташқари реакция иссиқлигини йўқотиш мақсадида реактор ичига совутгич ўрнатиш ва ютилмаган газни сульфат кислотаси эритмасидан ўтказиш талаб қилинади. Капролактам чиқиндисидан аммоний сульфат олиш Полиамид — капрон тайёрлаш учун ишлаб чиқариладиган капролактам олишдаги тугалланувчи босқич бензол ва фенолдан олинадиган оралиқ, маҳсулот — циклогексанон гидрооксидаминосульфат — (2NН2ОН)*Н2SО4 билан оксимирлашдан иборат. Гидроксиаминосульфатнинг ортиқча миқдори аммиак таъсирида парчаланади: (2NН2ОН)*Н2SО4 + 2 NН3 = 2 NН2ОН + (NН4)2SO4 ҳосил бўлган циклогексаноксим сувли эритмадан ажратиб олиниб, концентрланган сульфат кислота (олеум) да ишлов берилади. Натижада капролактамга изомерланади: СН2 - СН2 - С = N - ОН CH2 – CH2 - CO NH СН2 - СН2 - С N2 CH2 – CH2 – CH2 Циклогексаноксим капролактам Изомерланиш жараёни тугагач, сульфат кислотани аммиак билан нейтралланади. Лактам мойи ва сульфатли аралашма ажратилади. Оксимирлаш ва нейтраллаш натижасида 25-43% (NН4)2SO4 ва 1-3% NH4NO3 0,1-0,5% органик моддалар эритмаси олинади. Бу эритмалар эса ишлаб чиқариш чиқиндиси ҳисобланади. Уни буғлатиш ва кристаллантириш орқали аммоний сульфат олинади. Тоза кристалл ҳолатидаги маҳсулот (органик моддалар қўшилмалари рангисиз) тўйинмаган ҳолда секин кристаллантириш орқали олинади. 34% ли бундай эритмадан 1 т (NH4)2SО4 олиш учун: 2,3-2,5 МДж буғ, 24-30 квт/соат электроэнергия ва 56 м3 сув сарфланади. Адабиётлар: 1. Набиев М.Н. Азотнокислотная переработка фосфатов. В 2-х томах. - Ташкент: ФАН, 1976.-820 с. 2. Позин М.Е. Технология минеральных удобрений: Учебник для вузов. - Л., Химия. 1989.-352 с. 3. Технология фосфорных и комплексных удобрений / Под ред. С.Д.Эвенчиқа и А.А.Бродского. -М.: Химия, 1987. -464 с. 4. Гафуров К. Обесфторенные удобрения из фосфоритов Каратау. - Ташкент: ФАН, 1992.-200 с. 5. Кононов А.А., Стрелин В.Н., Евдоқимова Л.И. Основы технологии комплексных удобрений. - М.: Химия, 1988. - 320 с. 6. Копылов В.А., Завертяева Т.И., Андрейченко А.М.„ Буслакова Л.П. Производство двойного суперфосфата. - М.: Химия, 1976. - 196 с. 7. Гафуров К. Ресурсосбережение и повышение экологической чистоты продуктов кислотной переработки фосфоритов Каратау: Авторф. дис. ... докт. техн. Наук, -Ташкент, 1990.-52 с. 8. Шамшидинов И. Получение удобрений типа двойного суперфосфата из фосфоритов Каратау: Автореф. дис. ... канд. техн. наук, - Ташкент, 1994. - 25 с. 9. Кувшинников И.М. Минеральные удобрения и соли: Свойства и способы их улучшения. - М.: Химия, 1987. - 256 с. Download 89.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling