Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар
Режа:
Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар
Қўнғизлар ёки қаттиқ қанотлилар
Капалаклар ёки тангачақанотлилар
Пардақанотлилар туркуми
Пашшалар ёки икки қанотлилар
Бургалар туркуми
Зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш чоралари
Ҳашаротларни пайдо бўлиши, ўрганиш тарихи ва соҳалари
Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар.
Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар тўлиқ метаморфозни ўтаб ривожланади. Бунда онтогенез “тухум – личинка – ғумбак - имаго” стадияларини ўтайди.
Метаморфоз даври турли ҳашаротларда турлича бўлади. Баъзиларида личинкалик даври жуда узоқ давом этади, вояга етганда қисқа умр кўради.
Турлари табиатда жуда кенг тарқалган. Хозирги вақтда 1 млн.га яқин ҳашарот тури борлиги фанга маълум. Улар 1,5 млн.дан кам эмас деган фикрлар ҳам мавжуд, чунки ҳар йили 7-8 минг тур (янги) аниқланмоқда Ўзбекистонда 17000 дан ошиқроқ ҳашарот тури учрайди.
Шундан икки қанотлиларни дунёда 120000 тури учраса, Ўзбекистонда 10000 тури учрайди. Қаттиққанотлиларни 250000 туридан – 3000 тури; тангача қанотлилариларни 150000 туридан 1500 тури; Пардақанотлиларни 300000 туридан 3000 тури учрайди ва ҳ.к.о.
Ҳар бир тур ўзига хос тузилишга ва хусусиятга эга.
Ҳашаротлар тузилишидаги ўзига хос белгилари уларнинг муҳим шароитига мосланиш даражаси, табиатда тутган ўрнини ва кишилар учун аҳамияти ва бошқаларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Бу хусусиятларини чуқурроқ ўрганиш зараркунанда ҳашаротлар томонидан келтириладиган зарарнинг ўз вақтида олдини олиш ва фойдалиларини сақлаб, улардан фойдаланиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |