Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар Қўнғизлар ёки қаттиқ қанотлилар


Download 75 Kb.
bet3/7
Sana23.06.2023
Hajmi75 Kb.
#1651001
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tli zgarish bilan rivozhlanuvchi asha

Пардақанотлилар (Hymenoptera)

Бу туркумга мансуб чумолилар, арилар, қора, ари, асалари, паразитлик билан кўпаядиган майда парда қанотлилар ва бошқа ниҳоятда хилма-хил турлари юқори даражада тараққий этган ва нерв фаолияти яхши ривожланган ҳашаротлар ҳисобланади. 300 мингдан ортиқ тури маълум.
Туркум ҳамма авлодларининг оғиз органи кавшовчи – яловчи ёки кавшовчи сўрувчи типда; икки жуфт қаноти пардасимон – томирлашган, бир қанча турларининг урғочиларида тухум қўювчи ўсимта найзага айланган, личинка (қурт) ларида оёқ бўлмайди.
Парда қанотлилар табиатда ва инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга. Буларнинг кўпчилиги гулли ўсимликларни чанглатади. Паразитлик билан ривожланувчи майда пардақанотлилар энг ёвуз заракунанда ҳашаротларни қиради. Хонакилаштирилган пардақанотли – асалари гулларни чанглатишдан ташқари асал, мум ва дори – дармон маҳсулоти ектазиб беради.
Чумолилар – энг кўп тарқалган, полиморф (ҳар хил индивидли) колония бўлиб яшовчи пардақанотлилардир. Буларнинг жуда кўп турлари тропик қитъаларда тарқалган. Россияда учрайдиган турлардан қора чумоли, ўрмонда яшовчи қизил чумоли ва бошқа бир неча хил ўрмон заракунандаларни қиришда маълум аҳамиятга эга.
Мазкур чумолилар колонияси тупроқда анча катта уя ясаб яшайди. Колония “она” чумоли, эркак (фақат урчиш вақтида етишадиган эркаклари, кейин ўлиб кетади), “ишчи чумолилар” ва “солдат” лардан таркиб топади. Полиморфизм “Она” чумоли дастлаб ўзи мустақил овқатланиб, личинкаларини боқади. Кейинчалик унинг қоринча қисми катталашиб – “уядан чиқолмай” қолади. Бу пайтда етишиб чиққан “ишчи” чумолилар уни парвариш қилиб қарайди. Шу вақтдан бошлаб, у фақат кўп миқдорда тухум қўйиб, насл бериш вазифасини ўтайди.
Ишчи” чумолилар озиқ топиш, жиғилдонида чала ҳазм бўлган озиқ билан “она” ва личинкаларни боқиш, личинкаларни жилдириб юриш, уяни маълум тартибда сақлаш каби турли вазифани бажаради. “Солдатлари” ҳам ишчилари ҳисобига яшаб, колонияни бошқа авлодларидан ёки “душманлар” дан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Баҳорда мавжуд колониядан янги ёш колония ажралади. Бу пайтда урғочи – “она” ва қанотли эркаклари ҳавода қўшилади. Шундан кейин оталанган “асосан урғочи” қанотларини йўқотиб, кўрсатиб ўтилган колония ҳаётини кечира бошлайди.
Чумолиларда нерв ва инстинкт фаолияти яхши ривожланган. Бир қанча чумолилар ширалар ажратган қандсимон озиқдан умумли фойдаланиш мақсади билан уларни уяга ташиб, кириб уларга кўкат, барг беришади ва ажраган ширали моддадан фойдаланишади. Айрим ҳолларда чумоли уяларида атайлаб “ўстирилаётган” замбуруғларни учратиш мумкин.
Чумолиларнинг бир қанча турлари заракунанда ҳашаротларни қириш, тупроқни бойитиш каби ишлари билан маълум фойда келтиради. Лекин баъзи турлари зарарли ҳашарот – шираларни тарқатиш ва кўпайтишига ёрдам бериб, зиён келтириш мумкин.



Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling