Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар Қўнғизлар ёки қаттиқ қанотлилар


Download 75 Kb.
bet2/7
Sana23.06.2023
Hajmi75 Kb.
#1651001
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tli zgarish bilan rivozhlanuvchi asha

Қўнғизлар ёки қаттиқ қанотлилар.

Қўнғизлар ер юзида ниҳоятда кенг тарқалган ва турли ҳаёт шароитида яшайди. 250 мингдан ортиқ тури маълум. Кўкрак қисми қалқонсимон хитин билан қопланган, уст қаноти қаттиқ хитинлашган, ост қаноти юпка – нозик, ост қанот учишга хизмат қилади. Баъзан соддалашган қўнғизларда ост қанот йўқолиб, уст қанот қўшилиб ўсиб кетган. Оғиз органи кавшовчи типда айланган.


Қўнғизлар турлича катта – кичикликда ва турли рангда бўлиб, қўпинча уларнинг туси – ташқи муҳит кўринишидан аниқ ажралади. Бошида турли шаклидаги бир жуфт мўйлов, мураккаб ва содда кўзлар, кучли ривожланган кавшовчи оғиз органи жойлашган. Қалқонсимон хитин билан ҳимояланган кўкрак бўғимларида турли авлодларида хилма – хил тузилган оёқлар жойлашган.
Нафас олиш (трахея) - системаси яхши ривожланган. Қўнғизларда турли сассиқ ҳидли ёки заҳарли моддалар ажратувчи безлар тараққий этган. Булар “душман” ни чўчитиш ёки зада қилишга ёрдам беради. Азотли бирикмалар “бомбачи” қўнғизлар мазкур моддани ҳавода “портлатиб” душманни қочиради.
Қўнғизлар нерв фаолияти ва инстинкт ҳам кучли ривожланган. Баъзида қўнғизларнинг урғочиси ёғоч қириндиларидан фойдаланиб, личинкаларининг озиғи учун замбуруғ “экиб” кўпайтирса, сўнг қўнғиз бу мақсадда гўнг тўплаб гўнгдан личинка озиғи тайёрлайди. Чумоли уяларида яшовчи қўнғиз личинкаларини чумолиларга “боқтириб” кўпаяди. Бир қанча қўнғизларнинг личинкалари сувда, кўпчилик турларининг личинкаси тупроқда ёки турли чириндилар орасида ривожланган.
Ҳамма личинкаларида бош яхши ривожланиб кўпинча кўкрак оёқлари ўртача катталикда (баъзи қўнғиз личинкалари - оёқсиз) бўлади.
Сувда ривожланадиган личинкалари териси билан ёки трахея жабралари ёрдамида нафас олади. Буларда ҳам ўзига хос ҳимоя воситаси: кучли жағлар ёки ҳидли ва заҳарли моддалар ажратиш хусусияти вужудга келган.



  1. Капалаклар ёки тангача қанотлилар.

Капалаклар ер юзида тарқалиши ва хилма – хиллиги жиҳатидан биринчи ўринни эгаллаган ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳашаротлардир. Оғиз органи сўрувчи (хартумча) типда, қанотлари тангачалар билан қопланган, қурт деб номланувчи личинкалари кўкрак оёқларидан бошқа 3 – 5 жуфт қоринча оёқлари бор.
Танаси ихчам тузилган, бошида бир жуфт турли шаклдаги узун мўйлови, остки жағларининг ўзгаришидан ривожланган иккита тарновча шаклидаги сўрувчи оғиз органи (булар бир – бирига туташиб, хартумча ҳосил қилади) бор. Хартумча анча узун, у тинч ҳолда ўралиб букланган бўлади. Устки жағ, остки лабларнинг пайпасловчиларигина сақланган.
Капалакнинг қанотлари (айниқса, устқанот) катта ва турли шаклдаги нозик ва юпқа тангачалар билан қопланган. Булар маълум тартибда бири – иккинчисининг асосини қоплаб жойлашган. Ҳид тарқатувчи безлар яхши ривожланган (баъзи турларда тангачалар ҳид тарқатади). Капалаклар (хусусан иссиқ қитъаларда тарқалган турлар) кенг қанотлари чиройли рангларда товланади. Рангни тангачада бўлган пегментлар вужудга келтиради.
Катта ёшли капалаклар ҳаммаси деярли гул шарбати, баъзилари ўсимлик шохчаси, барги ёки танасидан ажратилган шарбат билан озиқланади. Қурти баъзан ўзига нисбатан анча катта бўлиб, ҳаммасида оғиз органи кавшовчи (кемирувчи) типда тузилган. Қуртлар турли шаклларда бўлиб, кўпида туксимон хитин ўсимталар ривожланган. (Тиканда қуртда булар узун тиканчаларга айланган). Қуртларда уч жуфт кўкрак оёқлари ва қоринча бўғимида 3 – 5 жуфт сохта оёқлар бор. Танасининг шакли, ранги ва тиканчалар уларни “душман” дан яхши ҳимоя қилади. Бир қанча қуртлар тана шаклини ўзгартириб “қўрқитиш” ҳолатига ёки ҳимоя шакли ҳолатига ўтади.
Капалак қуртларининг ҳаммаси, деярли ўсимлик маҳсулоти билан озиқланади. Шунинг учун ҳам бу ҳашаротларнинг кўпчилиги ўрмонзорлар, мева дарахтлари ва деярли ҳамма кўкатсимон маданий ўсимликларга катта зарар етказади. Ўрмонзорлар ва мева дарахтларининг энг ёвуз душмани – сохта ипак қуртларидир. Буларнинг бир қанча уруғи (авлоди) масалан, портериялар, якка – сохта ипак қурти (портерия диспар), тиллакўз капалак (нугмия), қарағай капалаги, ҳалқали қурт (малакосома) ва бошқалар игна баргли ва япроқли ўрмон дарахтларига ва шунингдек бир қанча мева дарахтларининг ниҳолча ва баргларини еб катта зарар келтиради. Буларга яқин бўлган одимчи қурт, кузги одимчи ҳам мева – боғ дарахтларининг зараркунандасидир.
Ўрта Осиё ва унга қўшни областларда булардан ташқари барг парвонаси (куртак, барг ва гул заракунандаси), олма қурти, олма куяси, ғилофли куя, тирдак куя, баҳорги кўк капалак, мўриқурт ва бошқалар олма, нок, беҳи, ўрик, бодом ва бошқа мева дарахтларининг барги, танаси ва мевасига катта шикаст етказиб, баъзи ҳолларда мева ҳосилини камайишига, ҳатто боғларни қуришига сабаб бўлади.
Кузги қурт” лар кузги буғдойнинг янги унган майсасига катта зиён етказади. Чунки, унинг капалаги 2 мингтагача тухум қўйиб, кўпаяди, қуртлар эса жуда хўран бўлади. Қишлаган тухумларидан баҳорда чиққан капалаги ёзда ёввойи ўтларга тухум қўйиб кўпайиб, кузда улардан “кузги қурт” етишади.
Полиз – сабзавот экинлари ўртасида карам қурти (оқ карам капалаги) энг зараркунанда ҳашаротлардан. У карам ва бошқа сабзавот экинларига зиён етказади.
Булардан бошқа чўп халтачиси, маккажўхори куяси, кўсак қурти, кўк қурт, ёввойи тунлам каби капалакларнинг қуртлари Ўрта Осиё ва қўшни районларнинг ғалла макка, сабзавот (помидор, карам) беда ва бошқа экинларга катта зарар етказиб, ҳосилни камайтиради.
Кўсак қурти, ғўза куяси, ғўза барг қурти (карадрина) ғўзанинг энг хавфли зараркунандаси. Кўк қурт тунлами кўпайган айрим йилларда пахта ҳосили камайиб кетади.
Асаларичилик хўжаликларига зиён етказадиган асалари куяси асалалари уя (яшик)ларида пайдо бўлиб, уя (мўм) ва ари ғумбакларини кемириб озиқланади ва хавфли зараркунанда ҳисобланади.
Омбор, рўзғор ва тайёр маҳсулот зараркунандалари – ун куяси (митага алмаштирилмасин) нинг қурти ун маҳсулотига зарар етказиб, ачитади; жун куяси – гилам, мўйна, жундан тўқилган кийим – кечак ва ҳ.к.ларга тухум қўйиб кўпаяди ва кўрсатилган нарсаларни қирқиб катта зарар келтиради.
Ипак қурт капалаги озиқланмай, қисқа яшайдиган ҳашарот. Унинг тухуми (уруғи) дан чиққан қурт тут барги билан озиқланиб, бир неча маротаба пўст ташлаш (“ухлаш”) билан ривожлангач, ипак безларидан ипак толаси ажратади ва мазкур толадан пилла ўраб, ғумбакка айланади. Қурт 30 – 40 кун мобайнида ривожланиб, пилла ўрайди. Ҳар бир дона пиллада ўртача 1000 м узунликда чидамли ингичка ипак толаси бор. Пиллакашлик фабрикаларида пиллани “пишириб” ипак ажратиб олинади. (Ҳозир 1200 м узунликда тола берувчи зотлар бор).
Пилла ва ундан олинадиган табиий ипак саноат ва техниканинг турли соҳаларида ишлатилади. Ипак қурти Ўзбекистон, бошқа Ўрта Осиё республикалари, Озарбайжон ва бошқа жанубий областларда боқилади. Ҳар йили Россияда бир неча минг тонна юқори сифатли пилла олинади.
Ипак қурти Афғонистон, Эрон, Туркия, Италия, Япония каби мамлакатларда ҳам боқилади.




  1. Download 75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling