Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар Қўнғизлар ёки қаттиқ қанотлилар
Download 75 Kb.
|
tli zgarish bilan rivozhlanuvchi asha
- Bu sahifa navigatsiya:
- (кигиз)
- “хўжайинларига”
- Зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш чоралари. Юқоридаги зараркунанда ҳашаротларга қарши агрокультура, кимёвий
- Агрокультура методлари
- Кимёвий кураш методлари
6. Бургалар (Aphanipthera) туркуми
Бургалар – майда эктопаразит (баъзилари энтопаразит) ҳашаротлар бўлиб, паразитлик билан ҳаёт кечиришга кўчганлигидан қанотлари бутунлай йўқолган. Узун ва мускуллашган орқа оёқлари ёрдамида сакраб анча тез ҳаракатланади. Танасининг устки қисми ва оёқчалари тукчалар билан қопланган. Оталанган урғочиси тухумини зах жойларга, чиринди, тупроқ ва ахлат ёки эски гилам ва намат (кигиз) лар орасига қўяди. Бурга қурти чириндилар билан озиқланиб ривожлангач, “пилла” ҳосил қилиб, ғумбакка айланади. Ғумбакдан етилиб чиққан имаго – бурга дарҳол ҳайвон ёки одамга ўтади. Бурга – “хўжайинларига” ортиқ даражада ихтисослашган ҳашарот. Масалан, одамга учрайдиган бурга ит, мушук, сичқон, каламуш ва бошқа сут эмизувчиларга ўтиб яшай олади. Мазкур ҳайвонларда бўладиган бургалар эса одамда учраши мумкин. Шунинг учун ҳам бургалар инсоннинг хавфли ўлат касали–вабо микробларини мазкур ҳайвонлардан (ёки бошқа одамдан) одамга юқтириб, бу офатни тарқалишига сабаб бўлади. Ўтказилган қаттиқ кураш ва назорат чоралари натижасида вабо ўлати йўқолган. Зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш чоралари. Юқоридаги зараркунанда ҳашаротларга қарши агрокультура, кимёвий, физикавий ва биологик методлар асосида кураш олиб борилади. Агрокультура методлари қишлоқ хўжалик ишлари билан бирга олиб борилади. Бунга боғ ва экинзорларни ёввойи ўтлардан тозалаб туриш дарахтлар тагини чопиб (ҳайдаб) юмшатиш, кузги шудгор, қишда, яхоб бериш, алмашлаб экиш, увотларни қисқартириш ёки вақтида ўриб туриш каби ишлар киради. Кимёвий кураш методлари зарарли ҳашаротларнинг танаси ва нафас олиш органларига таъсир этувчи (ташқи заҳарли моддалар) ёки ички ҳазм органларига таъсир ўткузиб ҳалок қиладиган – ички заҳарли моддаларни турли йўллар билан ишлатишга асосланган. Ҳозирги пайтда бу метод дунё миқёсида кўп қўлланилиши тақиқланган чунки турли заҳарли моддалар (жумладан, кучли заҳарли органик – фосфор бирикмалари ёки бир неча йилгача ўз қувватини йўқотмайдиган ДДТ каби моддалар) турли йўллар билан ишлатилади. Кимёвий методда зараркунанда тезда йўқолади. Аммо, бу заҳарлар бир томондан атмосфера ва сувни (ҳатто, океан сувларини) заҳарласа, иккинчи томондан зараркунандаларнинг табиий кушандалари бўлмиш фойдали ҳашаротларни ҳам қириб (демак табиатдаги доимий мувозанатни бузиб) ёмон оқибатларга олиб келиши аниқланаётир. Учинчидан, зараркунандалар заҳарларга “кўникиб” қолиши натижасида мазкур усулнинг кутилган натижа бермайди. Ҳозирги пайтда бу заҳарли кимёвий моддалар ўрнига биологик фаол (актив) моддаларни қўллаш кенг йўлга қўйилган. Булар ичида системали таъсир этувчи (нафас олиш системаси, овқат ҳазм қилиш системаси ва ҳ.к.о). БФМ (биологик фаол модда) ларни қўллашда атроф – муҳит тупроқ, сув ва ҳаво ифлосланмайди. Download 75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling