Антибактериал терапия балғамни суюлтириш қобилиятига эга.
Характери:
Сероз, шиллиқ, шиллиқ йиринг, сероз-йиринг, қонли ва астматик балғам ажратилади.
Балғам характери рангини микроскопик текширилганда аниқ қўйилади.
Шиллиқли балғам одатда рангсиз ёки бироз оқ, ёпишқоқ бўлади. Ўткир бронхитда, юқори нафас йўллари катарида, бронхиал а стма хуружи тўхтаганда кузатилади.
Сероз балғам рангсиз, суюқ, кўпикли бўлади, ўпканинг ўткир шишида кузатилади
Сероз-йирингли балғам сариқ ёки яшил рангли ёпишқоқ, сурункали бронхит,трахеит, бронхопневманияда ҳосил бўлади.
Тоза йирингли бир жинсли, яримсуюқ,яшил-сариқ рангли балғам ўпка абцесси бронхга очилганда,бронх бўшлиғига плевра эмпиемаси ёрилганда кузатилади.
Қонли балғам ўпкадан қон кетганда, (туберкулез, рак, актиномикоз),тоза қонли, шунингдек аралаш характерли масалан, балғам бронхоэктазларда шиллиқ йирингли қонли чизиқлар билан, ўпка шишида сероз- қонли, ўпка инфарктида ёки кичик қон айланиш доираси димланишида шиллиқ-қонли, ўпка абцесси ва гангренасида йиринг қонли ярим суюқ бўлади. Агар қон секин ажралса, гемоглобин уни гемоседеринга айланади ва занг рангини беради, бу крупоз пневмония учун характерли.
Астматик балғамда кўп миқдорда эозинофил гранулоцитларва шарко-лейден кристаллари бўлади.
Қаватларга бўлиниши:
Қуюқ бўлмаган кўп ажраладиган касалликларда шиша идишда қавтларга ажралади.
Икки қавтли балғам –йиринг ва сероз суюқлик,ўпка абцесси учун характерли.
Уч қаватли балғам –йиринг, сероз,кўпикли шиллиқ аралаш- для бронхоэктатик касаллик, гангрена, гнилостного бронхита, баъзида туберкулезда (кавернада).
Ҳиди:
Балғамнинг хиди кўпинча бўлмайди.
Агар янги ажралган балғам бўлса, сассиқ ёки чириган ҳидли бўлади ёки, рак ҳужайралари емирилганда ёки ўпка гангренасида бўлиши мумкин, тўқима парчаланганлигидан далолат беради. Бўшлиқларда туриб қолганда балғамдаги оқсилларнинг парчаланишидан ҳид бўлиши мумкин
(абсцесс, бронхоэктазларда,баъзида туберкулёзда).
Реакция муҳити
Балғамда реакция мухити одатда ишқорий. Ошқозон соки аралашганда (қонли қайт қилганда) ва парчаланганда у кислотали бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |