Толали ҳосилалар, эластик толалар
Эластик толалар бириктирувчи тўқима элементлари бўлиб,балғамда ўпка тўқимаси емирилганда пайдо бўлади: ўпка туберкулези, раки, абсцесс, гангрена ва эхинококкозда.
Эластик толалар ингичка ялтироқ, икки контурли, ўткир толалар шаклида, кенглиги бир хил.Уларни балғамни ҳар томчисида аниқлаб бўлмайди, осон топиш учун уларни концентрациялаш ва бўяш усуллари қўлланилади, бунда эластик толалар сақланиб қолиб, оч қизил рангда ажралиб туради.
Кораллсимон толалар ёғ кислота тузлари билан қопланган эластик толалар.Бу толарни балғамда аниқланиши сил кавернаси борлигидан далолат беради.
Охакли эластик толалар— дағал, калций тузлари билан тўйинган, таёқчасимон ҳосилалар.
Сил ўчоғи парчаланганда балғамда аниқланади.
Фибрин тўрсимон жойлашган паралле ингичка толалардан иборат. Балғамда фибринлар кўпинча яллиғланиш жараёнларида (фибриноз бронхит, туберкулез, актиномикоз, крупоз пневмония)кузатилади.
Куршман спираллари шиллиқ ҳар хил ўлчамдаги ҳосилалар. Куршман спираллари микроскопик шиллиқ спиралсимон юмолоқлашган лейкоцитлар ва Шарко-Лейден кристалларидан ташкил топган..
Куршман спираллари кўпинча бронхиал астмада, шунингдек бошқа паталогик жараёнларда (ҳар хил бронхитлар, пневмония, абсцессе, ўпка раки), обструктив компонентларда кузатилади.
Кристал ҳосилалар
Шарко-Лейдена кристаллари ҳар хил ўлчамдаги рангсиз,октаэдр шаклда бўлиб, компас стрелкасини эслатади. Улар эозинофиллар парчаланганда оқсил маҳсулотларидан ҳосил бўлади, шунинг учун янги ажралган балғамда ҳар доим ҳам аниқланмайди.
Бронхиал астма, эозинофил бронхит, ўпканинг гельминтлар билан зараланишида бу кристаллар характерли ҳисобланади.
Гематоидин кристаллари не-кротик тўқималарда қон қуйилганда учрайди (гемоглобиннинг кислородсиз муҳитда парчаланишидан). Бу ўткир учли ромбсимон кристаллар сарғиш рангда. Абцессда баъзида ўпка гангренасида балғамда топилади.
Холестерин кристалларирангсиз, тўғри бурчакли кўринишда бўлади, ёпиқ бўшлиқларда(абсцесс, туберкулез, эхинококкоз) ёғнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлади.
Ёғ кислота кристаллари — бўшлиқларда балғамнинг туриб қолиши натижасида (туберкулез, абсцесс , бронхоэктаз) юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |