Бронхиал астма
Download 16.02 Kb.
|
Бронхиал астма
Бронхиал астма Бронхиал астма [юн. asthma бўғилиш], зиқнафас – майда бронхларнинг торайиши, шиллиқ пардасининг кўчиши ва ичига шилимшиқ тиқилиши, бронхиал ўтказувчанликнинг бузилиши, ҳаракат фаолиятининг издан чиқиши натижасида вақт-бевакт нафас қисиши ва бўғилиш хуружи билан ўтадиган аллергик касаллик (қ. Аллергия). Бронхиал астма, одатда, тўсатдан, аксари кечаси тутиб, бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Касаллик хуружи тутганда бемор нафас чиқаришга қийналган, кўкрак қафаси каппади, бўйин веналари бўртади, юзи кўтаради, бурун тешиклари кенгаяди ва бошқа(лар) бронхиал астма тутганда бемор нафас чиқараётганида ҳуштакка ўхшаган овоз чиқаради ва хириллаб қолади. Бемор ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олмоқчи бўлади; аввал қуруқ йўтал билан бошланган хуруж ёпишқоқ балғам чиқа бошлагандан сўнг аста-секин тўхтайди ва нафас олиш маромига кела бошлайди. Бронхиал астма инфекцион аллергик ва ноинфекцион атпик бўлади. Инфекцион-аллергик бронхиал астмада бактериал аллергенлар муҳим роль ўйнайди, уларнинг организм билан ўзаро таъсири туфайли организмда аллергик ўзгаришлар рўй беради. У аксари нафас аъзолари (қ. Бронхит, Бронхэктик касаллик, Зотилжам) ёки бурун ёндош бўшлиқларининг сурункали касалликларида ривожланади. Бунда организмда узоқ вақтгача инфекция ўчоғи мавжуд бўлади; яллиғланишда ҳосил бўладиган моддалар ҳамда микробларнинг ҳаёт фаолияти ва парчаланиш маҳсулотлари аллергик хусусиятга эга. Ноинфекцион-атопик бронхиал астмага ҳар хил чанг, баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа(лар) сабаб бўлиши мумкин. Бронхиал астманинг пайдо бўлишида асосий сабаблардан бири ирсий омиллардир. Касаллик хуружларда нерв ва эндокрин тизими муҳим аҳамиятга эга. Ғам-ғусса, руҳий изтироб, ҳаяжонланиш ва бошқа(лар) ҳам хуруж тугашига олиб келиши мумкин. Бронхиал астманинг келиб чиқиши, ривожланиши ва кечишига иқлим омиллари ҳам таъсир қилади. Касаллик аксари баҳор ва куз ойларида кўп кузатилади. Бронхиал астма хуружлари кўпайиб, касаллик улғайгани сари ўпка эмфиземаси, юрак-ўпка ишининг издан чиқиши каби асоратлар вужудга келиши мумкин. Бўғилиш бошқа касалликларда хам кузатилишини назарда тутиш лозим. Давоси касалликка сабаб бўлган аллергенни топиш ва уни бартараф этишдан иборат. Ўткир хуруж вақтида бронхларни кенгайтрувчи дорилар берилади. Даво гимнастикаси, очиқ ҳаводан кўпроқ баҳраманд бўлиш яхши ёрдам беради. Касаллик зўраймаганда шифокор билан келишилган ҳолда курортларда даволаниш тавсия этилади. Бронхиал астманинг олдини олишда атроф муҳитни соғломлаштириш, инфекцион респиратор касалликларни вақтида даволатиш, энг муҳими, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга бархам бериш лозим. Download 16.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling