- Охирги вақтда инсоннинг физиологик параметрлари ва характеристикаларини, хулқининг хусусиятларини ўлчаш орқали фойдаланувчини ишончли аутентификациялашга имкон берувчи биометрик аутентификациялаш кенг тарқалмоқда. Биометрик аутентификациялаш усуллари анъанавий усулларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
- биометрик аломатларнинг ноёблиги туфайли аутентификациялашнинг ишончлилик даражаси юқори;
- биометрик аломатларнинг соғлом шахсдан ажратиб бўлмаслиги;
- биометрик аломатларни сохталаштиришнинг қийинлиги.
3 - режа : Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва аутентификациялаш - Фойдаланувчини аутентификациялашда фаол ишлатиладиган биометрик алгоритмлар қуйидагилар:
- бармоқ излари;
- қўл панжасининг геометрик шакли;
- юзнинг шакли ва ўлчамлари;
- овоз хусусиятлари;
- кўз ёйи ва тўр пардасининг нақши.
Аутентификациянинг биометрик қисм тизими ишлашининг намунавий схемаси қуйидагича. Тизимда рўйхатга олинишида фойдаланувчидан ўзининг характерли аломатларини бир ёки бир неча марта намойиш қилиниши талаб этилади. Бу аломатлар (хақиқий сифатида маълум) тизим томонидан қонуний фойдаланувчининг қиёфаси сифатида рўйхатга Олинади. Фойдаланувчининг бу қиёфаси тизимда электрон шаклда сақланади ва ўзини қонуний фойдаланувчи деб даъво қилган хар бир одамни текширишда ишлатилади. Тақдим этилган аломатлар мажмуаси билан рўйхатга олинганларининг мослиги ёки мос келмаслигига қараб қарор қабул қилинади. - Аутентификациянинг биометрик қисм тизими ишлашининг намунавий схемаси қуйидагича. Тизимда рўйхатга олинишида фойдаланувчидан ўзининг характерли аломатларини бир ёки бир неча марта намойиш қилиниши талаб этилади. Бу аломатлар (хақиқий сифатида маълум) тизим томонидан қонуний фойдаланувчининг қиёфаси сифатида рўйхатга Олинади. Фойдаланувчининг бу қиёфаси тизимда электрон шаклда сақланади ва ўзини қонуний фойдаланувчи деб даъво қилган хар бир одамни текширишда ишлатилади. Тақдим этилган аломатлар мажмуаси билан рўйхатга олинганларининг мослиги ёки мос келмаслигига қараб қарор қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |