Ахборот хавфсизлиги нуктаи назаридан ахборотни қуйидагича туркумлаш мумкин


Download 17.95 Kb.
bet3/3
Sana05.10.2023
Hajmi17.95 Kb.
#1692403
1   2   3
Bog'liq
2.1.3-Мавзу.Интернет ва ҳар хил компьютер тармоқларида ишлаш ва ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш

Антивирус дастурлари
Ҳозирги вақтда вирусларни йўқотиш учун кўпгина усуллар ишлаб чикилган ва бу усуллар билан ишлай-диган дастурларни антивируслар деб аташади. Антивирусларни, қўлланиш усулига кўра, қуйидагиларга ажратишимиз мумкин: детекторлар, фаглар, вакциналар, прививкалар, ревизорлар, мониторлар.
1. Детекторлар — вируснинг сигнатураси (вирусга тааллукли байтлар кетма-кетлиги) бўйича тезкор хотира ва файлларни кўриш натижасида маълум вирусларни топади ва хабар беради. Янги вирусларни аниклай олмаслиги детекторларнинг камчилиги хисобланади.
2. Фаглар — ёки докторлар, детекторларга хос бўлган ишни бажарган ҳолда зарарланган файлдан вирусларни чиқариб ташлайди ва файлни оддинги ҳолатига қайтаради.
3. Вакциналар — юқоридагилардан фарқли равишда ҳимояланаётган дастурга ўрнатилади. Натижада дастур зарарланган деб ҳисобланиб, вирус томонидан ўзгартирилмайди. Фақатгина маълум вирусларга нисбатан вакцина қилиниши унинг камчилиги ҳисобланади. Шу боис ҳам, ушбу антивирус дастурлари кенг тарқалмаган.
4. Прививка — файлларда худди вирус зарарлагандек из қолдиради. Бунинг натижасида вируслар «прививка килинган» файлга ёпишмайди.
5. Фильтрлар -қўриқловчи дастурлар куринишида бўлиб, резидент ҳолатда ишлаб туради ва вирусларга хос жараёнлар бажарилганда, бу ҳақда фойдаланувчига хабар беради.
6. Ревизорлар — энг ишончли ҳимояловчи восита бўлиб, дискнинг биринчи ҳолатини хотирасида сақлаб, ундаги кейинги ўзгаришларни доимий равишда назорат қилиб боради.
Download 17.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling