Ахборот хавфсизлиги нуктаи назаридан ахборотни қуйидагича туркумлаш мумкин
Компьютер вирусларидан химояланиш. Антивирус дастурлари
Download 17.95 Kb.
|
2.1.3-Мавзу.Интернет ва ҳар хил компьютер тармоқларида ишлаш ва ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш
Компьютер вирусларидан химояланиш. Антивирус дастурлари.
Ҳозирги кунда компьютер вируслари ғаразли мақсадларда ишлатилувчи турли хил дастурларни - олиб келиб татбиқ этишда энг самарали воситалардан бири х исобланади. Компьютер вирусларини дастурли вируслар деб аташ тўғрироқ бўлади. Дастурли вирус деб автоном равишда ишлаш, бошка дастур таркибига ўз-ўзидан қўшилувчи, ишга қодир ва компьютер тармоқлари ва алохида компьютерларда ўз-ўзидан тарқалиш хусусиятига эга бўлган дастурга айтилади. Вируслар билан зарарланган дастурлар вирус ташувчи ёки зарарланган дастурлар дейилади Вирусларнинг таъсири буйича таснифи: 1. Хавфсиз - файллар таркибини бузмайдиган; 2. Хавфли - файллар таркибини бузадиган; 3. Жуда хавфли - курилмаларни бузадиган; Зарарланган диск — бу ишга тушириш секгорида вирус дастур жойлашиб олган дискдир. Компьютер вируслари характерларига нисбатан нерезидент, резидент, бутли, гибридли ва пакетли вирусларга ажратилади. 1. Файлли нерезидент вируслар тўлиқлигича бажарилаётган файлда жойлашади, шунинг учун ҳам у фақат вирус ташувчи дастур фаоллашгандан сўнг ишга тушади ва бажарилгандан сўнг тезкор хотирада сақланмайди. 2. Резидент вирус норезидент вирусдан фарқлироқ тезкор хотирада сақланади. 3. Бут вируслар бўлиб, бу вируснинг вазифаси винчестер ва эгилувчан магнитли дискларнинг юкловчи секторини ишдан чиқаришдан иборат. Бут вирусларнинг боши дискнинг юкловчи бут секторида ва думи дискларнинг ихтиёрий бошқа секторларида жойлашган бўлади. 4. Пакетли вируснинг бош қисми пакетли файлда жойлашган бўлиб, у операцион тизим топшириқларидан иборат. 5. Гибридли вирусларнинг боши пакетли файлда жойлашади. Бу вирус ҳам файлли, ҳам бут секторли бўлади. 6. Тармоқли вируслар компьютер тармоқларида тарқалишга мослаштирилган, яъни тармоқли вируслар деб ахборот алмашишда тарқаладиган вирусларга айтилади. Вирусларнинг турлари: 1) файл вируслари. Бу вируслар сом, ехе каби турли файлларни зарарлайди; 2) юкловчи вируслар. Компьютерни юкловчи дастурларни зарарлайди; 3) драйверларни зарарловчи вируслар. Операцион тизимдаги config.sys файлни зарарлайди. Бу компьютернинг ишламаслигига сабаб бўлади; 4) DIR вируслари. FAT таркибини зарарлайди; 5) стелс-вируслари. Бу вируслар узининг таркибиниўзгартириб, тасодифий код ўзгариши бўйича тарқалади. Уни аниклаш жуда кийин, чунки файлларнинг узлари узгармайди; 6) Windows вируслари. Windows операцией тизимидаги дастурларни зарарлайди. Асосланган алгоритмлар буйича дастурли вирусларни қуйидагича таснифлаш мумкин. 1. Паразитли вирус — файлларнинг таркибини ва дискнинг секторини ўзгартирувчи вирус. Бу вирус оддий вируслар туркумидан бўлиб, осонлик билан аниқланади ва ўчириб ташланади. 2. Репликаторли вирус — «чувалчанг» деб номланади, компьютер тармоқлари бўйича тарқалиб, компьютерларнинг тармоқдаги манзилини аниклайди ва у ерда ўзининг нусхасини қолдиради. 3. Кўринмас вирус -- стелс-вирус деб ном олиб, зарарланган файлларга ва секторларга операцион тизим томонидан мурожаат қилинса, автоматик равишда зарарланган кисмлар урнига дискнинг тоза қисмини тақцим этади. Натижада ушбу вирусларни аниклаш ва тозалаш жуда катта кийинчиликларга олиб келади. 4. Мутант вирус — шифрлаш ва дешифрлаш алгоритмларидан иборат бўлиб, натижада вирус нусхалари умуман бир-бирига ўхшамайди. Ушбу вирусларни аниқлаш жуда қийин муаммо. 5. Квазивирус вирус -- «Троян» дастурлари, деб ном олган бўлиб, ушбу вируслар кўпайиш хусусиятига эга бўлмасада, «фойдали» қисм-дастур хисобида бўлиб, антивирус дастурлар томонидан аникланмайди. Шу боис хам улар ўзларида мукаммаллаштирилган алгоритмларни тўсиқсиз бажариб, қўйилган мақсадларига эришишлари мумкин. Download 17.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling