O‘z DSt 1204:2009 – “Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Криптографик модулларга хавфсизлик талаблари” Ушбу стандарт очиқ ва симметрик калитли криптографик модулларга қўйиладиган ягона хавфсизлик талабларини белгилайди ҳамда ахборотнинг криптографик муҳофаза қилиш воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, сотиш (элтиб бериш) ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган. Стандарт ЭҲМ, телекоммуникация тармоқлари, айрим ҳисоблаш комплекслари ёки ЭҲМда сақланадиган ва узатиладиган конфиденциал ахборотни муҳофаза қиладиган криптографик модулларга қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди. Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга ҳаволалардан фойдаланилган: Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга ҳаволалардан фойдаланилган: O‘z DSt 1092:2005 Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш жараёнлари. O‘z DSt 1105:2006 Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Маълумотларни шифрлаш алгоритми. O‘z DSt 1109:2006 Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Атамалар ва таърифлар. Ахборот хавфсизлиги соҳасига оид меъёрий хужжатлар RH 45-215:2009 - Раҳбарий ҳужжат. Маълумотлар узатиш тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида Низом. Ушбу ҳужжат N 100:2002 «Маълумотлар узатиш миллий тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида низом» ўрнига амалга киритилган бўлиб, маълумотлар узатиш тармоғида (МУТ) ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий мақсадлар, вазифалар, функциялар ва ташкилий-техник тадбирларни белгилайди. RH 45-185:2011-Раҳбарий ҳужжат. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш тартиби. Ушбу ҳужжат RH 45-185:2006 ҳужжати ўрнига амалга киритилган бўлиб, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш тартибини белгилайди. Ҳужжат ахборот хавфсизлигини таъминлаш дастурлари доирасида ишлаб чиқиладиган чора-тадбирларнинг мақсадлари, вазифалари, тузилмаси ва рўйхатига қўйиладиган намунавий талабларни белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |