Ахборот хавфсизлиги ва уни таъминлаш йўллари бўйича глоссарий ахборот хавфсизлиги


Download 41.5 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi41.5 Kb.
#1541847
  1   2   3
Bog'liq
Glossariy


Ахборот хавфсизлиги ва уни таъминлаш йўллари бўйича
ГЛОССАРИЙ
Ахборот хавфсизлиги. Маълумотларни йуқотиш ва узгартиришга йуналтирилган табиий ёки сунъий хоссали тасодифий ва қасддан таъсирлардан хар қандай ташувчиларда ахборотнинг химояланганлигига айтилади.


Ахборотнинг химояси. Бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг ахборот хавфсизлигини таъминловчи ва ташкилот ахборот захираларининг яхлитлилиги, ишончлилиги, фойдаланиш осонлиги ва махфийлигини таъминловчи қатьий регламентланган динамик технологик жараёнга айтилади.


Ахборот хавфсизлиги. Ахборот хавфсизлигининг долзарблашиб бориши, ахборотнинг стратегик ресурсга айланиб бориши билан изохлаш мумкин. Замонавий давлат инфратузилмасини телекоммуникация ва ахборот тармоклари хамда турли хилдаги ахборот тизимлари ташкил этиб, ахборот технологиялари ва техник воситалар жамиятнинг турли жабхаларида кенг кулланилмокда (иктисод, фан, таълим, харбий иш, турли технологияларни бошкариш ва х.к.).


Иктисодий хавфсизлик. Миллий иктисодда ахборотларни яратиш, таркатиш, кайта ишлаш ва фойдаланиш жараёни хамда воситаларини камраб олган Янги тармок вужудга келди. «Миллий ахборот ресурси» тушунчаси Янги иктисодий категория булиб хизмат килмокда. Давлатнинг ахборот ресурсларига келтирилаётган зарар ахборот хавфсизлигига хам таъсир курсатмокда. Мамлакатимизда ахборотлашган жамиятни шакллантириш ва унинг асосида жахон ягона ахборот майдонига кириб бориш натижасида миллий иктисодимизга турли хилдаги зарарлар келтириш хавфи пайдо булмокда.


Мудофаа хавфсизлиги. Мудофаа сохасида хавфсизликнинг асосий объектларидан булиб, мамлакатнинг мудофаа потенциалининг ахборот таркиби ва ахборот ресурслари хисобланмокда. Хозирги кунда барча замонавий куроллар ва харбий техникалар жуда хам компьютерлаштирилиб юборилди. Шунинг учун хам уларга ахборот куролларини куллаш эхтимоли катта.


Ижтимоий хавфсизлик. Замонавий ахборот - коммуникациялар технологияларининг миллий иктисод барча тармокларида кенг кулланиши инсон психологияси ва жамоа онгига «яширин» таъсир курсатиш воситаларининг самарадорлигини юксалтириб юборди.



Download 41.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling