Ахборот хавфсизлигининг сиёсати, ахборотларга нисбатан мавжуд таҳдидлар ва улардан ҳимоялаш усуллари
Download 70.95 Kb.
|
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ СИЁСАТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ахборот хавфсизлиги
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ СИЁСАТИ, АХБОРОТЛАРГА НИСБАТАН МАВЖУД ТАҲДИДЛАР ВА УЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ УСУЛЛАРИ Турапов У.Ў.(ЖизПИ “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси мудири,т.ф.н.,доцент) Ибрагимов З.З.(ЖизПИ “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси асиссенти) Лапасов Д.Г.(451-20 грух талабаси),Хусанов З.Ж.(451-20 грух талабаси) Ушбу мақоланинг асосий мақсади, ҳозирги кунда ахборот-коммуникация тизимлари ва тармоқларидаги хавфсизлик, уларга бўладиган таҳдидлар, уларнинг ҳимояси, уларни ҳал этиш усуллари, ахборот хавфсизлиги тизимларининг ахборот-коммуникация тизимларида ишлаш принципи, уларни қўлланиш афзалликлари, ривожланиш тамойиллари ва Республикамизда ахборот хавфсизлиги бўйича олиб борилаётган изланишлар, дастурий таъминоти ва ишлаб чиқилган воситалари ҳамда уларнинг келажакдаги ўрни масалаларини қамрайди. “Ахборот хавфсизлиги” ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ ҳисоблиб,. ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ечишда ахборот-коммуникация тизимларида ахборотларни ҳимоялаш технологияларининг ўрни ва истиқболли йўналишларини белгилаб беради. Ахборотни махфийлиги, ахборотнинг бутунлиги ва фойдаланувчанлигининг бузилиш усуллари таҳлил қилиниб унга мос ечимлар ишлаб чиқилади. Биз профессор-ўқитувчиларнин асосий мақсади – талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ечишда ахборот-коммуникация тизимларида ахборотларни ҳимоялаш технологияларини ва унинг дастурий таъминотининг ўрни ва истиқболли йўналишлари профилига мос билим, кўникма ва малакани таълим стандартларида талаб қилинган билимларни шакллантиришдан иборатдир. Асосий вазифаларимиз – ахборотни ҳимоялаш муаммоси компьютер тизимлари ва тармоқлари соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассислар тайёрлаш. Талабалар ахборот хавфсизлиги тушунчаси, уни қўлланиш соҳаси ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора тадбирлари, усуллари ва дастурий воситаларини таҳлил қилиш қобилиятларини эгаллашдан иборатдир. Биз биламизки, ахборот хавфсизлиги деб, маълумотларни йўқотиш ва ўзгартиришга йўналтирилган табиий ёки сунъий хоссали тасодифий ва қасддан таъсирлардан ҳар қандай ташувчиларда ахборотнинг ҳимояланганлигига айтилади. Илгариги хавф фақатгина конфиденциал (махфий) хабарлар ва хужжатларни ўғирлаш ёки нусха олишдан иборат бўлса, ҳозирги пайтдаги хавф эса компьютер маълумотлари тўплами, электрон маълумотлар, электрон массивлардан уларнинг эгасидан рухсат сўрамасдан фойдаланишидир. Булардан ташқари, бу ҳаракатлардан моддий фойда олишга интилиши ҳам ривожланиб бормоқда. Сабаблар, мақсадлар ва усулларга боғлиқ ҳолда ахборот хавфсизлигини бузувчиларни тўртта категорияга ажратиш мумкин: - саргузашт қидирувчилар; - ғояли хакерлар; - хакер-профессионаллар; - ишончсиз ходимлар. Download 70.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling