Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


ахборот хизмати ходимлари аҳоли билан ишлаш вақтида


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

ахборот хизмати ходимлари аҳоли билан ишлаш вақтида 
қуйидагиларни бажариши керак:

ҳокимлик фаолиятининг йўналишлари, тадбирлар, ҳудуд аҳолисининг 
мулкий ёки бошқа, масалан, маданий ёки ижтимоий манфаатларига дахлдор 
бўлган қарорлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;

фуқароларнинг ахборот хизматларига оғзаки ва ёзма шикоят ҳамда 
мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш;

“Тезкор алоқа” воситаси орқали ҳокимликнинг расмий веб-сайти, ижти-
моий тармоқлар орқали фуқаролар билан қайта алоқани йўлга қўйиш. 


46
3.5. ОаВ Ва ЖУрНаЛиСтЛар- МУҲиМ аУДитОриЯ 
СифатиДа
Журналистлар билан ҳамкорлик самарали бўлиши учун ахборот хизмати хо-
димлари аҳоли ўртасида ахборот тарқатишда ОАВнинг ролини тўғри тушуни-
ши ва баҳолаши керак. 
Ахборот хизмати республика ва маҳаллий ОАВнинг тўлиқ рўйхатини шакл-
лантириб олиши зарур. Ахборот хизмати билан ҳамкорликдан энг кўп манфаат-
дор бўлган журналистларнинг қўшимча рўйхатига ҳам эга бўлиш керак. Бундай 
рўйхат матбуот релизлари ва бошқа ахборотни тарқатиш вақтида, шунингдек, 
ахборот хизмати томонидан ташкил этиладиган турли тадбирларга журналист-
ларни таклиф этиш пайтида зарур бўлади.
5-чизма. ахборот хизматларининг оавга мурожаат қилишининг асосий 
усуллари
ОАВга мурожаат қилишнинг асосий усулларига телефон орқали музокара-
лар, учрашувлар, интервью, медиа-кит материалларини эълон қилиш ва матбуот 
анжуманини киритиш мумкин. Таҳририятга қўнғироқ қилиш ва журналист-
га матбуот релизини жўнатишдан олдин у билан суҳбатлашиш матбуот релиз-
ларини оддийгина юборгандан кўра кўпроқ натижа беради. Ахборот хизмати 
ходимининг ташаббусига кўра, журналист билан шахсан учрашув бундан ҳам 
самарали усул ҳисобланади.
интервью – бу журналистлар билан шахсан мулоқотга киришиш усулла-
ридан биридир. Ахборот хизмати ходими интервьюдан олдин пухта тайёр-
гарлик кўриши керак. Бунда ҳокимлик томонидан кўтарилаётган масаланинг 
муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда, ҳоким ёки унинг ўринбосари қатнашади. 
Ахборот хизмати ходими улар учун барча зарур ахборот, статистик маълумот-
лар, шунингдек, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган тахминий саволлар-
га жавобларни тайёрлаши керак. 
Матбуот учун, кейинчалик ундан 

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling