Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb




АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН
АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА:
Жамоатчилик билан самарали 
мулоқот
алишер навоий номидаги
Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти,
тошкент – 2013


2
Муаллифлар: Н.Қосимова, Г.Бобожонова, Л.Исломова
Мазкур қўлланма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури 
(БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида тайёрланди. Қўлланмада 
берилган мулоҳаза ва тавсиялар муаллифларга тегишли ва БМТТДнинг расмий 
нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.
Муаллифлар жамоаси БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда 
БМТТДнинг “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролик иш-
тироки ва ҳамкорлиги” лойиҳаси ходимлари ва маслаҳатчилари Азиза Умарова, 
Акмал Бозоров, Дилшод Исроилов, Гўзал Одилова, Азизхон Баҳодиров, Отабек 
Эшматовга қўлланманинг махсус бобларини тайёрлаш ва тақриз қилишда ўз 
ҳиссасини қўшганликлари учун чуқур миннатдорчилик билдиради.
© Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
Тараққиёт дастури (БМТТД)
© Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонаси нашриёти. 2013й.
ISBN 978–9943–06–472–0
Ахборот хизматлари учун амалий қўлланма: жамоатчилик билан самарали мулоқот 
/ Н. Қосимова, Г. Бобожонова, Л. Исломова. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги 
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2013. 132 б.
1. Қосимова Н.
УЎК 76.01
КБК 73. (5Ў)
УЎК 76.01
КБК 73. (5Ў)


3
Фуқароларнинг маълумот олиш ҳуқуқини таъминлаш давлат органла-
ри ва аҳоли ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш жараёнининг таркибий 
қисмларидан бири ҳисобланади. Ўз навбатида, маълумот олиш ҳуқуқини амалга 
ошириш давлат ва аҳоли ўртасидаги икки томонлама алоқаларни самарали таш-
кил этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ. Давлат органи-
нинг бундай функциясини ахборот хизмати бажариши мумкин.
Шу мақсадда 2011 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги 
ваколатхонаси томонидан “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: 
фуқаролик иштироки ва ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида Наманган ва Жиззах 
вилоятлари ҳокимликларида вилоят, шаҳар ва туман даражаларидаги 6 та ахбо-
рот хизматларида тадқиқот ўтказилди.
Тадқиқот ўтказилаётган ҳар бир ахборот хизматини ташкил этиш ва иш 
тажрибасини ўрганиш натижасида ахборот хизматлари ходимлари учун ама-
лий қўлланма тайёрлаш зарурати мавжудлиги аниқланди. Мазкур қўлланма 
уларга ахборот хизматини ташкил этишнинг методологик асосларини тақдим 
этиш, икки вилоят тажрибасини ўрганиш (кейс-стади), жамоатчилик билан 
алоқаларни самарали ташкил қилиш ва амалга оширишнинг замонавий усуллари 
ҳамда воситаларини тўлақонли таклиф этиш имконини беради. Бу фуқароларга 
жойлардаги давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг фаоли-
яти ҳақидаги ахборотлар билан танишиш имкониятларининг кенгайишига хиз-
мат қилади.
Қўлланмани тайёрлаш жараёнида унга кенг мутахассислар доираси жалб 
қилинди. Биз уни тайёрлашдаги амалий кўмаги учун Азиза Умарова, Акмал Бозо-
ров, Дилшод Исроилов, Гўзал Одилова, Азизхон Баҳодиров, Елена Иванюжен-
ко, Дмитрий Масленников, Отабек Эшматов, Масъуджон Махсудов, Ҳакимжон 
Фозилов, Ўткир Жумашев, Гулнора Исломова, Фатҳиддин Муҳитдинов, Ҳасан 
Саъдуллаев, Гули Иброҳимова, Исфандиёр Эшонқуловга минатдорчилик бил-
дирамиз. Мазкур амалий қўлланма ахборот хизматлари ходимларига қисқа муд-
дат ичида ҳокимлик Ахборот хизматининг фаолиятини ташкил қилиш ва амалга 
ошириш, шу орқали жойларда давлат органлари фаолиятининг янада очиқ - ой-
дин бўлишини таъминлашга ёрдам беришига ишонамиз.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling