Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


жамоатчилик билан алоқалар


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

жамоатчилик билан алоқалар 
бўйича маслаҳатчилик функциясини 
бажариши лозим. Бундан ташқари, тўла 
ҳолда ахборот олиш ва уни таҳлил қилиш 
имконига эга бўлгани ҳолда, ахборот 
хизмати ҳокимнинг ҳам ўз хизматлари 
билан, ҳам аҳоли билан ўзаро муноса-
батларини такомиллаштиришда унинг 
зарур маслаҳатчисига айланиши мумкин. Шу сабабли, “ҳокимлик ахборот хиз-
мати” атамаси кенг маънога эга тушунча эканлигини билдиради. Ахборот хиз-
мати ходимлари нафақат яхши психолог ва таҳлилчи бўлиши, балки мамлакат-
нинг ички ва ташқи сиёсатини, ҳокимлик фаолиятининг асосий йўналишларини 
чуқур билиши ва таҳлил қила олиши шарт. Нохуш ва ноқулай вазият рўй бер-
ганда, ахборот хизмати бунга дарҳол ўз муносабатини билдириши ҳамда ахбо-
ротни тўғри тақдим этиш орқали низоли вазиятларни конструктив ҳамкорлик 
йўлига ўтказишга қодир бўлиши зарур.
Ўзбекистонда оав умумий сони 
(01.07.2012 й. ҳолатига)
Газеталар
715
Журналлар
263
Веб-сайтлар
196
ТВ
63
Радио
35
Ахборот бюллетенлари
16
Ахборот агентликлари
4
Жами 
1292
булардан 774 таси (60 фоизи) нодавлат 
ҳисобланади


12
ахборот хизмати журналистлар билан холис муносабат ўрнатиши учун 
бир нечта умумий қоидага риоя қилиши керак бўлади
3
 :
1) 
ҳалол ўйин олиб бориш – ҳокимлик фаолияти тўғрисида сохта фактлар-
ни тақдим этмаслиги керак.
2)
матбуотга профессионал даражада хизмат кўрсатиш – журналистларга 
уларнинг вазифалари ва иш суръатига мос тарзда янгиликларни тайёрлашда ёр-
дам бериш. Энг асосийси ҳокимлик, фаолияти тўғрисидаги ахборот ўз вақтида 
журналистлар қўлига тушмаса, аҳолига етиб бормаслиги мумкин.
3)
“Кўнгилсиз воқеани яшириш”ни илтимос қилмаслик – бунга ўхшаш ил-
тимослар сўровчининг профессионал эмаслигидан далолат беради ва бу унга 
нисбатан ҳушёр муносабатда бўлишга ундайди. Бундан ташқари, баъзида ай-
нан шунга ўхшаш илтимослар нашр раҳбариятига у ёки бу воқеанинг бутун 
“нохушлиги”ни очиб беради – акс ҳолда, у эътиборсиз қолиши ҳам мумкин 
бўлар эди. Бундай вазиятларда яхшиси, журналистларга у ёки бу вазиятга олиб 
келган объектив сабабларни тушунтирган маъқул.
4)
матбуотга янгиликларнинг оқимини умумий ёғдирмаслик – янгиликлар-
ни тақдим қилишдан олдин уларни хронологик жиҳатдан саралаш, муҳимлилик 
ва долзарблилик даражасига кўра таснифлаш, ахборотни нашрлар ва мазкур 
ахборот мўлжалланган аудитория тоифалари бўйича аниқ тақсимлаш мақсадга 
мувофиқ.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling