10
1.1. УМУМий таъриф
Ҳокимлик ахборот хизмати – бу маҳаллий ижроия ҳокимияти органи
аппаратининг бевосита раҳбарига бўйсунадиган тузилмавий бўлинмадир.
Ахборот хизмати ишини ташкил қилиш у қайси секторда ишлашига тўғридан-
тўғри боғлиқ.
Ахборот хизмати ишини давлат ташкилотларида ташкил этиш айнан шундай
ахборот хизматини тижорат ва ижтимоий соҳаларда ташкил этилишидан
фарқ қилади. Ахборот хизматининг иши ҳокимликнинг стратегик мақсадлари,
вазифалари ва умуман, функцияларига боғлиқ ҳолда ташкил этилади, чунки у
ҳокимлик фаолиятидан ажратиб олинган автоном объект бўла олмайди. Бу
шундан далолат берадики, ахборот хизмати узатаётган барча ахборотлар вилоят
(туман, шаҳар) ҳокимлиги аппаратининг раҳбарияти томонидан тасдиқланиши
керак.
Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятининг шаффофлиги,
очиқлиги
2
ҳокимликнинг ахборот хизмати томонидан туман ва шаҳарларда
рўй бераётган воқеалар тўғрисидаги фикрларнинг хилма-хиллигини акс
эттириш билан таъминланади. Ахборот хизмати фаолияти барча фуқаролар
учун тушунарли ва очиқ бўлиши шарт. Бунинг учун жамоатчиликни ҳокимлик
фаолияти тўғрисида хабардор қилишнинг муайян тартибини ишлаб чиқиш зарур.
Ахборот хизмати фуқаролик жамиятининг ҳоким ва ҳокимлик бўлинмалари
томонидан қабул қилинадиган қарорлар тўғрисидаги ахборотни кенг кўламда
олишини таъминлаши лозим. Бу, биринчи навбатда, фуқароларнинг ҳуқуқ,
эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларга тааллуқлидир.
1-чизма. “ҳокимликнинг ахборот хизмати ва матбуот хизмати ўртасидаги фарқ”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сен-
тябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик би-
лан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 203-сонли
қарори қабул қилинганлиги муносабати билан, мазкур хизматга “Ахборот
хизмати” номи берилди.
2
Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимлик ва бошқарув органлари фаолияти очиқлиги
тўғрисида”ги Қонунининг лойиҳаси. http://www.norma.uz/publish/doc/text81222_zakon_respubliki_
uzbekistan
Do'stlaringiz bilan baham: |