Актёрнинг нутқини такомиллаштиришда инновацион технологияларнинг аҳамияти
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
aktyorning-nut-ini-takomillashtirishda-innovatsion-tehnologiyalarning-a-amiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотация
АКТЁРНИНГ НУТҚИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ Б.Ғофурова Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Аннотация: Мақолада актёрларнинг нутқини равонлашувида инновацион технологияларнинг аҳамияти ҳақида ҳикоя қилинади. Калит сўзлар: артикуляция, дикция, партнёр, актёр. THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN IMPROVING ACTOR'S SPEECH B.Gofurova Fergana regional branch of Uzbekistan State Institute of Arts and Culture Abstract: The article also mentions the importance of innovative technologies in promoting actors’s speech Keywords: Articulation, didactic, partner, actor. Маълумки, ҳар бир театр мактаби олдида бўлажак ижодкорларнинг шахсиятини шакллантириш ва уларни касбий тарбиялаш вазифаси туради. Бу вазифаларни амалга оширишда актёрлик маҳорати билан бир қаторда “Саҳна нутқи” фани ҳам муҳим роль ўйнайди. Бўлажак актёрни тарбиялашда уларни бадиий адабиётга қизиқтириш яхши натижа беради. Ўқитувчи бу ишни дастлабки машғулотлардан бошлаши керак. “Саҳна нутқи” фанининг ютуғи ҳам шундаки, бу предмет сир-асрорларини ўрганишда турли мазмундаги матнларга - асарларга мурожаат қилинади Саҳна нутқи фанининг асосий вазифаларидан бири – ҳар бир товуш, сўз ва жумлаларнинг талаффузини аниқ, равон, таъсирли, орфоэпик қоидаларга жавоб бера оладиган бўлишини таъминлашдир. Сўз санъати ўзининг улуғвор юки, мазмундорлиги, таъсирчанлиги, қудрати ва ҳикмати билан мустаҳкам бўлиши учун унга қаратилган ишонч, меҳр, вақт ва ҳаракат ҳеч қачон тўхтамаслиги керак. Нутқни юксак бадиият, нафис санъат даражасига кўтарувчи манбалардан бири бу – мукаммал, равон талаффуздир. Мукаммал, равон талаффузга эришиш учун нутқ техникасини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. "Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - Issue 5 / 2020 ISSN 2181-063X 102 http://oac.dsmi-qf.uz “Илм билан санъат бир-бири билан юрак ва ўпка каби узвий боғланганки, агар улардан бири бузилган бўлса, иккинчи ҳам ишламайди”, деб ёзган эди Л. Н. Толстой. Дарҳақиқат, илм билан санъат бир-бири билан узвий боғлиқдир. Режиссёр, актёр ва сўз устаси товуш ва нутқ воситалари тизимининг тузилиши ва ишлатилиши ўрганувчи анатомия, физиология каби фанлар; нутқнинг яратилиши психофизиологияси, инсоний – нутқий камчиликларини тузатиш бўйича ишлаш тизими, оҳангдорлик, мантиқ, шева ва адабий талаффуз қоидалари, орфоэпия, имо-ишоравий таъсир воситаларини ўрганиши, нотиқлик соҳаси билан боғлиқ махсус фанларни яхши билиши нутқ ўстиришга қаратилган фанларнинг услубларини мукаммал ўзлаштириши учун пойдевор яратади. Актёрларни тарбиялашда уларга ўқитиладиган “Саҳна нутқи” фани ўзига хос тажрибада синалган услубият қонун-қоидаларига эга. Саҳна нутқидан нутқ техникаси, яъни артикуляция, дикция, овоз устидаги машғулотларга талабалар билан ишлашда жуда кўп вақт сарфланади.Бўлажак актёрларнинг нутқида жуда кўп камчиликлар учрайди. Улар билан ишлаганда нутқий камчиликларни тузатиш, билим кўникмаларини ошириш жараёнлари педагогга катта маъсулият юклайди. Чунки педагог агар фаннинг биринчи – техника қисмини яхши ишламаса, иккинчи қисми – репертуар устида, бадиий сўз устида ишлаш фойдасиз эканлигини ва бу ҳам ижод қонунларидан бири эканлигини яхши билади. У шу билан бирга секин-аста рол устида ишлаганда дикция ва овоздан фойдаланиш йўллари, сўзнинг қудрати, интонацияси ҳаракатда партнёр билан мулоқот қилиш йўлларини ўргатишга афсуски, кам вақт қолишини ҳам яхши билади. Актёр бу камчилик билан театрга боради. У ерда эса унинг камчиликлари яққол кўзга ташланади ва театрда ҳам сифатни орқага кетишига сабаб бўлади. Саҳна нутқи техникасини мустаҳкамлашда турли хил машқлардан фойдаланиш билан бирга инновацион технологиялардан фойдаланиш ҳам талабаларни фанга бўлган қизиқиши ҳамда уларнинг нутқидаги баъзи камчиликларни бартараф этиш учун хизмат қилади. Саҳна нутқида ифодавий ранг-баранглик, таъсирчанлик ва тадбиқ қилинган машқларнинг самарадорлиги нутқдаги ифодавийлик ва нутқдаги жузъий етишмовчиликларни бартараф этишда ёрдам беради. Қуйидаги талабалар билан ишлашда нутқ техникасини такомиллаштириш учун инновацион машқлар талабалар нутқини янада равон ва мукаммал бўлиши учун хизмакт қилади: Насос ва копток машқи Бу машқ партнёр билан биргаликда бажарилади. Биринчи талаба “насос” роли ва ҳаракатида тасаввуран баскетбол тўпини “с-с-с-с-с” товушлари талаффузида шиширади. Копток роли ва ҳаракатидаги "Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - Issue 5 / 2020 ISSN 2181-063X 103 http://oac.dsmi-qf.uz иккинчи талаба эса партнёри ҳаракатига мутаносиб қаддини ростлаб шиша бошлайди ва оёқ учига кўтарилиб, қулочини ёйиб ўпкасини ҳавога тўлдиради. Бирдан ҳавони ушлаб турган пробка чиқиб “ш-ш-ш-ш-ш-ш-ш” товушлари талаффузида коптокнинг дами секинлик билан чиқиб, тугагунча давом этади. Девор билан мулоқот машқи К.Линклейтер услубида резонаторларни мустаҳкамлаш машқи. Вужуд эркин сиқиқликдан ҳоли ҳолатда талаба ўз овози жарангини резонаторларда уйғотиб деворга қарата йўналтиради ва овозининг кучи тембри акс-садосини диққат билан эшитади. Ҳаёлан тасаввурда қалин девор билан мулоқотга киришади. Машқ мустаҳкамлангач, шу ҳолатда тепага ва полга ҳам овозини йўналтириб пол билан пастки резонаторда тепа билан эса бош резонаторлари орқали мулоқотга киришади. Уҳлаётган бош машқи Бу машқ бўйин ва орқа бўйинни бўшатиш мақсадида амалга оширилади. Бош навбатма-навбат гоҳ ўнг ва гоҳ чап томонга айлантирилади. Машқ мобайнида “Йўғон бўйин” мушагини ҳис этиш керак. “Резонаторларга саёҳат” машқи Кўкрак, оғиз ва тишларда (вибрация) тебранишни ҳис этган ҳолда бошни орқага ташлаб “Ҳаааа-ҳааа-ҳааа” товушлари талаффузида овоз йўналтирилади. Ва яна ўша товушлар талаффузи билан бош аслига қайтади. Кейин бош олдинга эгилиб, “Ҳиии-ҳиии-ҳиии” товушлари такрорланади. Барча жараён тескарисига такрорланиб, тиш резонаторлари, оғиз бўшлиғи резонаторига ўтилади ва бош орқага ташланиб, товуш кўкрак қафасига ташланади. Машқ овоз тембрининг турли ўзгаришлари асосида такрорланади. Машқ овоз тембрининг турли ўзгаришлари асосида такрорланади ва уч минутгача давом этади. Лифт машқи Бу машқ товуш образлари ҳосил қилиш мақсадида бажарилиши мумкин.Бунинг учун гавдани ушлаб турган ҳолатда кўзларни юмиб, ўзимизни кўп қаватли уй деб тасаввур қиламиз. Овозимиз эса кўп қаватли уй ертўласидан бошланган “лифт” ҳаракатида узун “ҳеее-ейй” товуши билан юқорига ҳамма диафрагма қаватларидан ўтиб, пешона резонаторларига йўналтирилади ва кўтарилади. Лифт кўтарилаётганида уй тинч туришига эътибор қаратишимиз лозим. Бунда оғзимиз ярим очиқ туради. Вужудимизнинг бошқа қисмлари ҳаракатсиз туради. Лифт тепага кўтарилгач, нафасни тўлдириб яна пастга ҳаракатланади. Машқ яна такрорланади. Санъаткорни санъаткор бўлиб етишишида муҳим омиллардан бири бу тасаввур ва фантазиядир. Тасаввур ва фантазияни ишга солиш, аввало, актёрни келажакда профессионал театр саҳнасида турли хил характерлар яратишда муҳим ўрин тутади. Чунки бўлажак актёрнинг тасаввури унинг илк "Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - Issue 5 / 2020 ISSN 2181-063X 104 http://oac.dsmi-qf.uz қадамиданоқ кенгайиб бориши керак. Фантазия ҳам тасаввур билан бирга машқлар ёрдамида, қолаверса, инновацион технологияларни фанга тадбиқ қилиш ёрдамида ўстириб борилиши мақсадга мувофиқдир. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, нутқимизни равон бўлиши, актёрларни тасаввур ва фантазияга бой бўлишида инновацон технологиялардан фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятлидир. Сўз санъати ва саҳна нутқи инжиқликларини пухта ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳар бир ижодкор талабалар ўзининг нутқи устида тинимсиз ишласа, албатта кўзланган мақсадга эришилади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling