Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Назорат саволлари. 
1. 
“Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни меёрий ҳуқуқий 
базасини такомиллаштириш” Концепцияси.
2. 
Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни меёрий ҳуқуқий 
базасини асосий мақсад ва вазифаларини тушунтиринг. 
3. 
Миллий дастурий махсулотлар ва Ахборот бошқарув 
тизимлари тўғрисида нима дея оласиз. 
4. 
Электрон ҳужжат айланишининг электрон ҳукумат 
тизимидаги роли.
5. 
АКТни давлат бошқарувида жорий этиш босқичлари 
нимадан иборат? 


40 
V. Боб. Ўз – ўзини бошқариш тизимида фуқоролик 
жамиятининг асосий факторлари 
 
Режа: 
1. 
Электрон ҳукумат тизимида фуқаролар фаолияти ва 
тадбиркорлик ўрни.
2. 
G2C, G2В моделларининг мазмун моҳияти. 
3. 
Мазкур моделлар асосида кўрсатиладиган интерактив 
хизматлар ва қўлланадиган ахборот технологиялар. 
 
Электрон ҳукумат тизимида фуқаролар фаолияти ва 
тадбиркорлик ўрни. 
“Электрон ҳукумат” – давлат бошқарув органлари фаолиятини 
янгича 
ташкил 
этиш 
шакли, 
ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг қўллаш, ташкилот ва фуқаролар учун 
ҳукумат хизматларидан ҳамда давлат органлари фаолияти 
натижалари ҳақидаги маълумотларни қулай тарзда ва юқори 
даражада тезкор олишни таъминлашдир. 
“Электрон ҳукумат” қуйидагиларга имкон яратади: 
- аҳоли ва тижоратга осон ҳамда тез хизмат кўрсатишни; 
- ўз ўзига хизмат кўрсатиш жараёнларига фуқаролар фаол 
иштирокини оширишни; 
- фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширишни; 
- мамлакатни бошқариш ва раҳбарлик қилиш жараёнларида 
сайловчилар фаоллигини оширишни; 

фуқароларнинг 
географик 
жойлашишидаги 
таъсирининг 
камайишини. 
“Электрон ҳукумат” қуйидагиларни: 
- самарали ва кам харажатли маъмуриятни (маъмурий бошқарувни); 
- жамоатчилик ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг 
тубдан ўзгаришини; 
- демократиянинг такомиллашуви ва ҳукуматнинг халқ олдидаги 
масъулиятини оширишнитаъминлайди. 
“Электрон ҳукумат”да эришиладиган энг катта ютуқ – ўз уйи 
ёки офисдан чиқмаган ҳолда ҳужжатларни расмийлаштириш, 


41 
шахсий компьютердан фойдаланиб, бюрократик тўсиқларни 
чеклаган ва қоғозбозликларни камайтирган ҳолда электрон 
тўловларни амалга ошириш. 
“Электрон ҳукумат”ни жорий этиш натижасида давлат 
бошқаруви самарадорлиги, шунингдек, ҳукумат фаолиятидаги 
шоффофлик ошади, бу ўз навбатида давлат хизмати таркибидаги 
коррупция даражасининг кескин камайишига олиб келади. 
Фуқароларда виртуал тизим орқали ҳукумат ахборот манбаи ва 
хизмат кўрсатиш бўлимларига боғланиш имконияти юзага келади. 
Бугунги кунда давлат органлари ва жамоатчилик жойларига юзлаб 
терминаллар ўрнатилган, булар орқали аҳоли давлат хизматлари 
билан батафсил танишиши мумкин.
“Электрон ҳукумат” – ғоя, давлат асосий вазифалари ва хизмат 
турларини электрон кўринишга ўтказади. “Электрон ҳукумат”нинг 
жамоатчилик вазифаси – давлатнинг тижорат билан, давлатнинг 
фуқаро билан, давлатнинг ички давлат ости органлари билан ўзаро 
муносабатларидир. Электрон ҳукуматнинг асосий ички моделлари 
сифатида тўртта муносабат қаралади: 
-G2C –давлат ва фуқаролар ўртасидаги (Governmento–Citizen); 
-G2B –давлатватижоратўртасидаги (Government to – Business); 
-G2G 
– давлат ва ҳукуматнингтурлитармоқлариўртасидаги 
(Government to–Government); 
-G2E – давлатвадавлатхизматчилариўртасидаги (Government to–
Employess). 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling