Ахборот ўлчовлари. Ахборотларни кодлаш ва физик ифодалаш усуллари. Режа
Ахборотни кодлаш ва физик ифодалаш
Download 113.28 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кетма-кет кодлаш
- Параллел кодлаш
Ахборотни кодлаш ва физик ифодалаш
усуллари Ахборот ишланишида қулайлик ва самарадорликни таъминлаш мақсадида объект номини шартли белги билан алмаштириш учун кодлаш тизими қўлланилади. Кодлаш тизими - объектларни кодли белгилаш қоидалари мажмуидир. Код ҳарф, рақам ва бошқа символлардан ташкил топган алфавит асосида қурилади. Кодни характерловчи тушунчалар - унинг узунлиги ва структурасидир. Код узунлиги коддаги ўринлар (позициялар) сонини, код структураси - кодда символларнинг жойлашиш тартибини белгилайди. Объектни кодли белгилаш муолажаси кодлаш деб аталади. Кодлаш тизимида ишлатилувчи қуйидаги иккита гуруҳ усулларини кўрсатиш мумкин: кодлашнинг классификацион тизими; кодлашнинг рўйхатга олувчи тизими. 1.7-расмда турли усуллардан фойдаланувчи кодлаш тизими келтирилган. Классификацион кодлаш. Классификацион кодлаш объектлар классификацияланганидан сўнг ишлатилади. Кетма-кет ва параллел кодлаш фарқланади. Кетма-кет кодлаш иерархияли классификацион структуралар учун ишлатилади. Унинг моҳияти қуйидагича: аввал 1-босқичнинг юқори гуруҳи коди, кейин 2-босқич гуруҳи коди, сўнгра 3-босқич гуруҳи коди ва ҳ. ёзилади. Натижада, ҳар бир хонаси иерархияли структуранинг ҳар бир босқичида ажратилган гуруҳ хусусидаги ахборотга эга бўлган кодлар комбинацияси ҳосил бўлади. Кодлашнинг кетма-кетли тизими туркумланишининг иерархияли тизимига оид афзалликлар ва камчиликларга эга. Параллел кодлаш туркумланишининг фасетли тизими учун ишлатилади. Ушбу кодлашнинг моҳияти қуйидагича: барча фасетлар мустақил равишда кодланади. ҳар фасет қиймати учун код хоналарининг маълум сони ажратилади. Параллел кодлаш туркумланишининг фасетли тизимига оид афзалликлар ва камчиликларга эга. 1.7-расм. Кодлаш тизими Download 113.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling