Республикада ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишини кўрсатинг:?
Ижтимоий ҳимоя стратегияси тўрт йўналишни қамраб олган: ижтимоий хизматлар, ижтимоий суғурта, ижтимоий ёрдам ва бандликка кўмаклашиш.
Аҳоли даромадларини аниқланг?
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ — барча аҳолига тегишли пул ва натурал (маҳсулот шаклида) тушумлар ҳамда кўрсатилган бепул хизматлар суммаси; аҳолининг миллий даромаддаги ҳиссаси. Аҳолининг жами турдаги даромадлари манбаи — иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар, мукофот, фойда, дивиденд, заём ва лотерея ютуғи, банк тўлаган фоиз пули, кўчмас мулкдан келган рента тўлови ва ижара пули, суғурта қопламалари ва б. дан иборат.
Аҳоли даромадларининг асосий манбаи нима?
Бозор шароитида Аҳоли даромадларининг энг катта қисми пул шаклига эга. Қишлоқ аҳолиси ўзининг томорқа хўжалигидан ҳам маҳсулот олиб даромад кўради ва у натурал даромадга киради. Шунингдек, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларига бепул маҳсулот берилади ва хизматлар кўрсатилади (бепул овқатланиш, кийимкечак, доридармон, транспорт ва коммунал хизмати ва ҳ. к.); булар натурал даромадлар ҳисобланади. Аҳоли даромадлари номинал ва реал даромадларга бўлинади. Номинал даромад аҳоли муайян пул суммаси шаклида олган даромад бўлиб, инфляция таъсирида унинг харид қобилияти пасайиши мумкин. Реал даромад — пул шаклидаги даромадга амалда қандай миқдорда истеъмол буюмлари ва хизматлар харид этиш мумкинлигини кўрсатади. Аҳоли жон бошига ҳисобланган реал даромад аҳоли турмуш даражасининг умумлашган ва яхлит кўрсаткичи ҳисобланади.
Қайси вақтда ишчининг реал иш ҳақи ошади?
Real ish haqi — moddiy neʼmat va maishiy xizmatlarda ifodalangan, ish haqiga sotib olish mumkin boʻlgan tovarlar va xizmatlar miqdori. Real ish haqi isteʼmolchilar oʻzlarining haqiqiy ish haqlariga amalda qanday miqdorda isteʼmol neʼmatlari sotib olishlari va xizmatlardan foydalanishlari mumkinligini koʻrsatadi. Real ish haqi ham nominal ish haqi miqdori, ham isteʼmol tovarlari va xizmatlar narxlari darajasi, shuningdek, ish haqidan toʻlanadigan soliqlar hajmi bilan belgilanadi
Do'stlaringiz bilan baham: |