“ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини ўтказиш учун тайёрланган ёрдамчи материаллар


“Билганлар билан билмаганлар баробар бўладиларми?”


Download 49 Kb.
bet2/2
Sana11.02.2023
Hajmi49 Kb.
#1189039
1   2
Bog'liq
1 OKTABR

Билганлар билан билмаганлар баробар бўладиларми?”, деб марҳамат қилган. Олим билан жоҳил, ҳунарли билан ҳунарсиз, тенг келадими? Шу боис олимлари билан дунёга донг таратган юртимиз ёшларидан ақлли, одобли ва албатта бахтли ёшлар етишиб чиқади. Ёшларимизнинг бахти ва саодати учун жон куйдириб, меҳнат қилиб, бор илм ва иқтидорини ишга солаётган устозларга омад тилаймиз. Бундай улкан ишларни қилишда Парвардигори олам барчамизга куч-қувват берсин. Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин, тинчлик ва хотиржамлик неъмати бундан-да зиёда бўлсин. Яна бир бор барча устозларни касб байрами, устозлар ва мураббийлар куни билан муборакбод этиб, уларга соғлик-саломатлик, ишларида ривож тилаймиз. Илм талабида юрган барча ўқувчи ва талабаларимизга бахт саодат, узоқ умр, илмли, ҳаёли ва албатта бахтли бўлишини тилаймиз. Фоний дунёни тарк этган устозларимизни Аллоҳ раҳмат қилсин.
Ривоят қилинадики бир одам тўй қилмоқчи бўлиб, аҳли илмлардан бирига тўйга айтилганлар рўйхатини ўқиб берибди. Шунда олим: “Отангни меҳмонга айтдингми?”, дебди. Унинг саволидан ажабланган йигит: “Отам ўтиб кетган бўлсалар, уларни қандай меҳмонга чақираман!”, дебди. “Отангнинг яхши амалларини эслаб, хатми Қуръон ёки кичик бир эҳсонингда яхши ишларини ёд этиб, дуо қилишинг меҳмон қилганинг бўлади”, дебди. Албатта юртимизда кенг нишонланаётган устозлар ва мураббийлар кунида, ўтган устозларимизни эслаб ҳақларига дуо қилишимиз уларнинг руҳини шод қилади.
Download 49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling