Ахборот ва педагогик технологиялар факультети


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/38
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1561244
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
1111dasturlash texnologiyalari

5-амалий машгулот 
 
Мавзу: Ишончли дастур яратиш. Содда дастурлар яратиш ва 
уларда таҳрирлаш ишларини амалга ошириш, дастурдаги
хатоларни аниқлаш. 
 
  ДВ ларни яратишда инсон тизимлар билан ишлайди. Тизим деганда 
бир - бири билан ўзаро таъсирда бўлган элементлар тўпламини тушунамиз.
Алоҳида олинган ихтиёрий дастур ҳам тизим бўла олади. Тизимни тушуниш 
– бу унинг барча элементлари ўртасидаги таъсир қилувчи йўлларни ҳаёлан 
танлашдир. Бундай тизимларга шундай дастурлар мисол бўла оладики, улар 
учун дастурчиларнинг «ҳар қандай созланган дастурда камида битта хато 
мавжуд» деган ибораси ўринли. ДВ ларни яратаётганда мумкин бўлган 
хатоликлар туфайли унинг барча элементлари орасидаги алоқаларни тўлиқ 
била олмаймиз. Шунинг учун тизимнинг мураккаблигини унинг элементлар 
сонига қараб баҳолаш фойдалидир: унинг элементлари орасидаги ўзаро 
таъсир йўлларининг сони n! га тенг, бу ерда n-тизимнинг элементлар сони. 
Тизимни кичик деб атаймиз, агар n<7 (6!=720<1000) бўлса, тизимни катта деб 
атаймиз, агар n>7 да оралиқ тизимлар синфига эга бўламиз. Кичик тизимлар 
ҳар доим оддий бўлади, катта тизимлар ҳам оддий, ҳам мураккаб бўлиши 
мумкин. Дастурлаш технологиясининг асосий вазифаси - катта тизимларни 
кичик тизимларга олиб келишни ўрганишдан иборат. 
Оддий тизимларни унинг элементлар сонига қараб баҳолаш амалиётда 
кенг қўлланилади. Масалан, бирор коллективни раҳбарига ўзаро бир-бири 
билан боғлиқ ишчилар сони олтитадан кўп бўлмаслиги афзалдир. Қуйидаги 
қоидага амал қилиш жуда муҳимдир: «ҳар бир айтиладиган гап, олти ва 
ундан кам пунктларда айтилиши зарур». Биз ҳам ушбу қоидага амал қиламиз: 
ҳар бир ўзаро боғлиқ бўлган тасдиқлар (тавсиянома талабнома ва ҳ.к) мос 
равишда гуруҳлаштирилади ва умумлаштирилади. ДВ ларни яратишда ҳам 
ушбу қоидага риоя қилиш фойдалидир. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling