Ахборот ва педагогик технологиялар факультети


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/38
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1561244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
1111dasturlash texnologiyalari

Мақсадларни шакллантириш 
Бу босқичда лойиҳалаш учун техник топшириқлар ишлаб чиқилади.
Ахборотларни ўзгартириш жараёнига алоҳида аҳамият берилади. Ҳар бир 
масала алоҳида –алоҳида қаралади ҳамда киритиш ва чиқариш формалари
шакллантирилади. Таҳлил натижасида масалалар тақсимоти, функциялари 
бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Ташқи дастлабки лойиҳалаш
Бу босқичда ДВ мақсадларини қуйидаги схема асосида таркиблаш 
киради: асосий мақсадлар —> 1-босқичли кичик мақсадлар. . . —>. . . i-
босқичли кичик мақсадлар.—>. . . . . —> n-босқичли кичик мақсадлар. 


10
Бу босқич натижасида мақсадлар таркиби шаклланади ва сўзларда 
тасвифланади.
Мукаммал ташқи лойиҳалаштириш 
Бу босқичда ДВ спецификацияси яратилади. Аслида спецификация бу 
алгоритмнинг тавсифланишидир.
Жараёнларнинг спецификациясини лойиҳалашни ечимлар жадваллари 
орқали ифодалаш мумкин. Бу жадвал кириш шартлари тўпламидан ва 
ечимлар тўпламидан ташкил топади. Ечимлар жадвали икки қисмдан иборат 
бўлади. Жадвалнинг юқори қисми шартларни (тармоқланишларни аниқлаш)
аниқлаш учун ишлатилади. Жадвалнинг қуйи қисмига шу шартлар 
бажарилишидан кейин бажариладиган амаллар киради.
Юқоридаги фикримизни кириш оқимидан белгиларни қуйидаги 
тартибда танлаш масаласида мисолда кўрайлик: 
а) агар навбатдаги белги бошқарувчи бўлса, у ҳолда товуш сигнали ва 
хато коди чиқарилсин; 
б) шаклланаётган қатор буфери тўлган бўлса, у ҳолда товуш сигнали ва 
хато коди чиқарилсин; 
в) агар навбатдаги белги берилган диапозондаги бўлмаса, у ҳолда товуш 
сигнали ва хато коди чиқарилсин; 
г) акс ҳолда белги буферга жойлаштирилсин, танланган белгилар счетчиги 
биттага оширилсин. 
ечимлар жадвали: 
Шартлар 








С1 белги бошқарувчими? 
Ҳа Ҳа 
Ҳа 
Ҳа 
Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ 
С2 буфер тўлганми? 
Ҳа Ҳа 
Йўқ Йўқ Ҳа 
Ҳа 
Йўқ Йўқ 
С3 белги ‘a’ дан то ’я’ 
оралиғидами? 
Ҳа Йўқ Ҳа 
Йўқ Ҳа 
Йўқ Ҳа 
Йўқ 
Амаллар 
D1 -товуш сигнали берилсин 







D2 хато коди чиқарилсин (>0) 







D3 счетчик қийматини 
ошириш 

D4 белгини буферга 
жойлаштириш 


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling