Ҳисобот жадваллари


Download 89 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi89 Kb.
#1213193
Bog'liq
9-маъруза

ЕТЛАТда ечиладиган масалаларнинг энг кўп тарқалганларидан бири – ҳар қандай қатлам учун карта майдонига тузатиб боғланган чизиқли ва контурли объектларнинг майдонини ҳисоблашдир. Бу масалани ечишда майдонларида деформация натижасида ўзгариш йўқ карталардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. ЕТЛАТ таркибига контурли объектларни идентификациялашни ва уларнинг ёпиқлигини назорат қилишни таъминловчи; масштабсиз шартли белгилар билан кўрсатилган чизиқли ва нуқтали объектларни идентификациялаш, уларнинг чизиқли ўлчамларига мос тарзда ҳимоя минтақаларини қуриш; ажратилган ҳимоя майдонларини ҳисобга олган ҳолда, барча объектларнинг майдонларини ҳисобга олиш; секциялар ва планшетлар ичида майдонларни боғлаш; планшетга янги контурни геодезик координаталари бўйича тушириш ва зарурат туғилганда планшетда контурларни қайта боғлаш; объектни бўлиш ёки икки ва ундан кўп контурларни берилган майдон кўрсаткичи бўйича биттага бирлаштириш.

Бошланғич ва натижавий маълумотларни чиқариш учун ҳар хил шакллардан фойдаланиш мумкин: улардан энг кўп тарқалганларини кўриб чиқамиз. Ҳисобот жадваллари. Тизим берилган нуқталар, контур, контурлар тўплами, карта бўйича бошланғич ёки иш жараёнида ҳисобланган ўлчам тавсифларини ҳам оддий, ҳам йиғма қатламлар учун ҳамда қабул қилинган ҳисобот шаклларини – контурлар бўйича кайдномани, ерлар экспликациясини; барча ер участкалари майдонларини ҳужжатлар ва изланишлар натижалари бўйича кўрсатган ҳолда барча ердан фойдаланувчилар рўйхатини (ер участкаларини ноқонуний эгаллаш ва қурилиш қилиш ҳолатларини ҳам кўрсатган ҳолда); фойдаланилмаётган ва нооқилона фойдаланилаётган ерлар қайдномасини ва ш.ў. чиқариб беришни таъминлаши керак.

Карталар ва чизмалар. Уларни яратиш ва чиқариб олиш учун ЕТЛАТда шартли картографик белгиларнинг мавжуд кутубхонасини кенгайтириш ва янгисини яратиш; силлиқ эгрилар қуриш; графикавий тасвирларни расмийлаштириш (штрихлаш, бўяш, шартли белгиларни, ҳар хил йўналишдаги ва шаклдаги ёзувларни, ҳар хил турдаги ва рангдаги чизиқларни ва ш.ў. жойлаштириш); координаталар тўрини ва рамкаларини қуриш; рамкадан ташқари расмийлаштиришни бажариш (тепа ёзуви, легенда, штамп ва ш.ў.); чизмани плоттерга чиқариш учун қатлам элементларини устиворликлари бўйича тартибга солиш имконини берадиган механизм яратиш керак.

Эркин сўровлар. Ҳар қандай маълумотлар базасида стандарт сўровлардан битта ёки бир неча кўрсаткичлар бўйича тизимдан талаб этилаётган маълумотларни танлаш ва уларни олдиндан белгиланган шаклда кўрсатиш учун фойдаланилади. Бироқ кўпчилик вазиятларда бу етарлик бўлмайди ва фойдаланувчи томонидан белгиланган шартларга мос тарзда семантика маълумотлари базасидан маълумотларни танлаш ҳамда мос графикавий объектларни излаш ва экранга чиқариш зарурати туғилади.

Ҳисоботлар генераторидан фойдаланиб яратиладиган ихтиёрий шаклдаги ҳужжатлар. Уларни ишлаш зарурати, ананавий ҳисоботлар шакллари замонавий талабларга жавоб бермай қолган ҳолларда, туғилади. Шу мақсадда ЕТЛАТ модуллари таркибига ҳисоботлар генератори киритилади ва у фойдаланувчига чиқувчи ҳужжатлар жадвалларини шаклан ўзгартириш ёки мустақил ишлаш имконини беради.

ЕТЛАТдан фойдаланишда маълумотларни ҳимоя қилиш катта аҳамиятга эга. Тизим рухсатсиз киришдан, тасодифий аҳамиятли маълумотларни ўчириш ва таҳрирлашдан, электр энергияси ва дастурий таъминотдаги узилишлардан ҳимояланган бўлиши керак. Дастурлар тўпламларидан фойдаланишда муаллифлаш ва аутентификация тамойиллари, интеллектуал мулк ҳуқуқи сақланиши катта аҳамиятга эга. Бунда муаллифлаш тамойили деганда фойдаланувчилар учун рухсат этиладиган ҳаракатларни белгилаш тушинилади. Аутентификация эса – фойдаланувчи, (улар гуруҳи ва компьютерлар) исмларининг тўғрилигини текширишдир (асосан парол ҳимояси ёрдамида). Қонун ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз дастурий таъминотдан фойдаланишни, нусха кўчиришни ва тарқатишни тақиқлайди.


Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling