ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Асал билан тайёрланадиган дорилар


Download 1.1 Mb.
bet15/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Асал билан тайёрланадиган дорилар:

  1. 1 кг сариёғ сувда 5-10 дақиқа қайнатилади, сув устига чиққан сариёғ олиниб, 500 гр асал билан аралаштирилади. Яра, пуфакчалар ва куйган жойларга сурилади. Бу аралашмани нонуштада нон билан ҳам еса бўлади.

  2. 3 қошиқ мойчечак 500 гр. иссиқ сувга солинади ва 1 соат дамланади. 40 даражагача етиб, совуганидан сўнг сузилади ва 3 ош қошиқ асал қўшиб ейилади. Ангина, оғиз, тил, ошқозон ва ичак яраларига ҳам қўлласа бўлади (ғарғара қилинади, ичилади, клизма қилинади).

  3. 1 ош қошиқ асал 1 пиёла олма шарбатида эритилади ва ҳар куни эрталаб оч қоринга ичилади. Бу дори хусусан жигар хасталикларига шифодир.

  4. 10 гр тош тузи 50 гр илиқ сув билан эритилади. Сўнг бу тузли сувдан керакли миқдор олинади ва шу миқдордаги асал билан аралаштирилади. Эрталаб-кечқурун илитилиб қулоқларга 7-8 томчи томизилади.

Ўрта қулоқнинг яллиғланиши, замбуруғ ва қулоқ шанғиллашига фойда лидир.

  1. Ёнғоқ барги чой каби дамланиб, сузилади. 40 даражагача совиганидан кейин асал қўшилади. Ҳар куни чой қилиб ичилса, танага қувват беради ва жонлантиради.

Асалли саримсоқли дори


10 дона лимон суви тахта ховончада майдаланган 10 бош саримсоқ ва 1 кг асал билан аралаштирилиб, шиша идишга солинади. Оғзи 3 қават пахта латта билан ёпилади, салқин ва қоронғу жойда 7 кун сақланади. Етти кундан сўнгрa идиш оғзи ёпилиб, музлатгичга қўйилади. Йиллар давомида сақланиши мумкин, қанчалик кўп сақланса, шунча қувватли бўлади.
Дори тайёр бўлгaнда ҳар куни бир вақтда оч қоринга 4 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Ҳар сафар оғизга 1 чой қошиқдан кўп емаслик ва ютмасдан аввал оғизда эритиш керак. Чунки муҳими дорининг ошқозонга кириши эмас, балки оғиздаги майда томирлар орқали баданга сингишидир. Дорининг бу шаклда истеъмол қилиниши юрак ва мия томирларини тозалайди.
Ичилса, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраларини, ошқозондаги H.Pylori инфекциясини йўқотади. Бу курс соғлом кишиларнинг касалланмасликлари, касалларнинг эса тузалиши учун йилда бир марта қўлланилади. Бундан ташқари, ёши 40 дан ўтганлар ҳар қандай касалликка мазкур дорини ичишлари мумкин.
Изоҳ: Лимон суви ўрнига сирка ҳам қўлланса бўлади (“Олма сиркаси” бўлимига қаранг.)

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling