ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet164/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Оёқ ваннасидан сўнг

Ёки

  • Анжир баргининг баргидан чиққан сут, пахтага сурилиб, айни шаклда тирноқ остига қўйилади ва янги анжир икки бўлиниб пахтага сурилади.

  • Доим тоза пайпоқ ишлатилади, пайпоқ ва оёқ кийимнинг оёқни сиқмаслиги керак.

Қилнинг ўралиши (қайтиши)


Қилнинг ўралиши (қайтиши), тананинг ҳар жойида бўлиши мумкин бўлган фақат жуда кўп думғазада чиқиб, периодик такрорланган хасталикдир.
Такрорланишни олдини олиш учун умумий даволанишни ўтиш керак. Қил қайтишида тарама қон олдиришларга думғазадан бошланади.
Ва ҳар очликнинг илк куни - яъни 10 кунда бир - қон олдирилади. Илк қон олдиришдан 5-7 кун ўтиб, думғазага 11 дона зулук қўйилади ва 3-4 ҳафта ора билан 3-5 марта такрорланади.
Янги ҳосил бўла бошлаган қил қайтиши атрофига банка қўйилади, оғриган жойга, ўртасидан кесилиб, тавoда пиширилган пиёз - иссиқ ҳолда - қўйилади ва совиганда алмаштирилади. Оғриган жойда яллиғланиш бўлса, қора(ихтиол)малҳам билан компресс қилинади, 1 кеча тургандан кейин зулук қўйилади.
Қил қайтишининг шиши бўшагунича, даволаш юқорида айтилган ҳажмда такрорланади.
Қил қайтиши курсида зулукдан-да таъсирлирoқ восита йўқ.

Лазер депиляцияси (қил тушириши)


Қўлтиқ ости ва қорин ости (қосиқ) қилларидан ташқари, қилларни олиш, дори билан тушириш, қош териш, оёқ, кўкрак, бел қилларини тушириш Исломда таъқиқланган. Инсон вужудидаги қил ва туклар, аслида, баданни ҳар хил таҳликалардан сақлайди.
Сўнгги йилларда, ҳар соҳада қўлланилаётган лазер, қилларни йўқотишда ҳам тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Лазер депиляцияси қилдирганларнинг яқин 35-40% эркаклардир.
Лазер депиляцияси, қил томирларидаги ҳужайраларни лазер нури билан ёқиб, такрор чиқмайдиган қилиб туширади. Қил томирининг тамоман йўқ қилиниши учун, камида, 5-6 сеанс керак.
Тери мутахассислари ДНК вируси бўлган Херпес-симплекс вируси бор хасталарга лазер депиляциясини таъқиқлашади. Чунки ўзи ДНКда ўзгаришларга сабаб бўлган Лазер, Херпес-симплекс вирусини янада активлаштиради. Дунё аҳолисининг 90% га яқинида бу вирус актив ёки инактив формада мавжуд. Бунга парвo қилмай, хоҳлаган киши лазер депиляцияси қилдирмоқда. (“ДНКдаги Ўзгаришлар” бўлимига қаранг.) Масалан, зарарли ёғлар, токсинлар теридаги шу туклар воситасида ташқарига чиқарилмоқда. Шу боис, қил ва туклар баданни метaболизма қолдиқларидан тозалашда буйракдан сўнгра иккинчи ўринда турадиган аҳамиятли мавқега эга.
Яна-да муҳими, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг деганига кўра, одамнинг жони вужуддан чиққанда, бадандаги ҳар бир қил тубидан чиқар экан. («Инсон насли тугамокда» бўлимига қаранг)
Аллоҳ, баданларга нақш чизган ва чиздирганни, юз тукларини олдирганни, гўзаллик учун олд тишларининг ораларини йўндирганни ва Аллоҳнинг яратганини ўзгартирганни лаънатлади.” (Саҳиҳий Бухорий, «Китоб-ул- Либос»,153)
Баъзи буюклар, “Қил олганлар қилларнинг ҳикматини билса эди, бошини тошларга ура-ура ҳаётларини охирига етказган бўлишарди”, дейишган.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling