ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet197/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Эмлаш


“Эмлаш («прививка») боланинг энг ёвуз қотили. Соғлом туғилган бола эмлашлар туфайли касалманд қилинмоқда. Тадқиқотларимизда энг оғир касалликлар эмлаш натижасида бошланишини кўрдик.
Бугунги кунда миллионлаб ота-оналар эмлаш фақат битта мақсадга хизмат қилишини англаб етдилар: бу - боланинг иммунитет тизимига зарар етказиб, келажакда уларни дори ишлаб чиқарувчилар ва шифокорларнинг доимий мижозига айлантириш мақсадидир.
Ўз тажрибам ва бошқа оилалар тажрибасидан шуни биламиз-ки, бир марта ҳам эмланмаган болалар касалхонанинг нима ва қаерда эканлигини билишмайди, эмланган болалар эса касалхоналардан чиқишмайди.” Доктор Прафул Виджаякар (Prafull Vijaya-kar), машҳур гомеопат олим.
Шифокорлар эмлаш («прививка») моддаларининг тузилиши табиийликдан узоқлигини ва одамлар учун умуман керак эмаслигини айтишмоқда. Чунки одамнинг иммунитет тизими ўрганиш орқали ривожланади.
Бола касалликларинининг яратилишидаги ҳикмат - боладаги иммунитет тизимини ривожлантиришдир.
Бугунги кунда эса ҳар қандай касалликка қарши мажбурлаб қилинаётган эмлаш соғлом болалардаги иммунитет тизимининг ривожланишига, кучайишига тўсқинлик қилмоқда. Афсус-ки, болалар эмлаш бадалини нафақат болаликларида, балки катта бўлганларида ҳам тўлашга мажбур бўлишади.
Аллергия ва астма, онкологик касалликларнинг қўрқинчли тезликда ортиб бориши ўта муҳим биологик қонун-қоидалар бузилганини кўрсатиб турибди.
Бу бузғунчиликлар орасида биринчи навбатда эмлаш туради.
Мутахассислар бу борада шундай дейишмоқда: Эмланган баъзи одамларда эмланмаган одамларга қараганда касаллик жуда оғир кечмоқда. Бу нарса иммунитет тизими фалажи (параличи) синдроми деб номланади. Бошқача айтганда, эмланган болалар эмлаш олдини олиши керак бўлган касалликка барибир чалинмоқдалар ва чалинганда ҳам касалликни жуда оғир тарзда бошдан ўтказишмоқда. Эмлаш орқали касалликлардан сақланиш амалга ошмаяпти.
Бундан ҳам ёмони, эмлашларнинг ўрнига инсоннинг геномасига аралашадиган, инсоннинг табиатини ўзгартирадиган янги эмлаш моддаларининг ишлаб чиқарилишидир. Булар ген муҳандислиги маҳсулоти ҳисобланадиган “Рекомбинант эмлaшлар”дир. Гепатит В га қарши эмлаш мана шу турдаги эмлaшларга ёрқин мисолдир.
“Ген муҳандислиги” усуллари билан қуролланган биологлар эндиликда бактериал ҳужайраларга инсон протеинларининг синтезини амалга оширувчи генларни жойлаштиришмоқда. Бу технологиянинг имкониятлари ёрдамида бугунги кунда интерферон, фермент, гормон ва бошқа биопрепаратлар каби грипп ва гепатит В га қарши эмлаш моддалари xудди шу тарзда ишлаб чиқарилмоқда.
“Энгерикс-B” (гепатит В га қарши эмлаш моддаси)нинг таркибидагилар:
1.Ушбу прeпаратнинг асосий моддаси нон ва пиво ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган “гени ўзгартирилган” ачитқидир. Синтетик ҳам бўлиши мумкин бўлган Гепатит В вирусининг гени ачитқи ҳужайрасига интеграция қилинган (жойлаштирилган). Генетикаси тажриба қилинган маҳсулотларни ишлатиш эса таxмин қилиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. (“GMO” бўлимига қаранг.)

  1. Алюминий гидроксид: заҳарли бўлгани учун уни эмлаш моддаларидан чиқариш таклиф қилинмоқда. Болалар фалажини (параличини) ва аллергияларни қўзғатади. (“Қўшимча моддалар” бўлимига қаранг.)

  2. Тимеросал (Timerosal): органик симобли туз бўлиб, эмлаш моддаларининг ичида муҳофаза қилувчи сифатида ишлатилади. Ҳашарот дориси сифатида маълум ва марказий асаб тизимига негатив (салбий) таъсир кўрсатадиган модда. (“Aутизм” бўлимига қаранг.)

  3. Полисорбент: Шифри очилмаган (расшифровка) қилинмаган модда.

Организмнинг гепатит В эмлашига қарши берадиган баъзи реакциялари: ҳарорат, бош айланиши, бош оғриғи, қусиш, ич кетиши, қорин оғриғи, жигар функциясининг бузилиши; тери тўкилиши, бўғим ва мускул оғриқлари, анафилаксия, фалаж (паралич), неврит, энцефалит, менингит, артрит, нафас қисиши, васкулит, юрак шишуви, лимфоденит.
Гепатит В вирусига қарши ривожлантирилган бу янги эмлашни қўллаш фақат бугунги куннинг болаларига эмас, балки келажакдаги авлодларга ҳам тузатиб бўлмайдиган ва таxмин қилиб бўлмайдиган жисмоний, ақлий ва руҳий зарарлар кўрсатиши мумкин.
Баъзи эмлашларда муҳофаза қилувчи (сақловчи) сифатида тимеросал + алюминий гидроксид, бошқаларида эса тимеросал + формалдегид ишлатилади. Мана шу уч модда (тимеросал, алюминий гидроксит, формалдегид) биз билган пестицидлардир, яъни ҳашаротларга қарши қўлланиладиган дорилардир. Жойлашган ерига қараб, талоқ, жигар, буйрак, мия тўқималарини ҳамда катталашиш ва етишишга жавобгар безга зарар беради.
Масалан, буйракларда жойлашса, буйракларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиб, бироз вақт ўтган сурункали буйрак етишмовчилигига; ошқозон ости безида жойлашса, 1-чи турдаги диабетга; мияда жойлашса, эпилепсия (тутқаноқ), фалаж (паралич), доимий йиғлаш, давомли равишда ўз атрофида айланишга, отизмга ва бошқа касалликларга сабаб бўлади. Буларнинг ҳаммаси эмлаш моддаларининг характеристикаларида, яъни ён таъсири ҳақидаги бўлимда батафсил кўрсатилмоқда. Шу сабабдан, уларни ишлаб чиқарувчилар мазкур ён таъсир ва оқибатларга жавобгар эмаслар, жавобгарлик эмлашни қилдирганларда, яъни эмлашни олганлардадир. Касалланган болаларнинг соч намуналари таҳлил қилинганда баъзиларининг мияларида кўрсатилган меъёрдаги дозадан 125-150 маротаба кўп тимеросал мавжудлиги аниқланган.
Иммунолог мутахассисларнинг ва инсонларнинг онгларида “эмлаш инсоннинг иммунитет тизимини кучайтириш учун қилинади”, деган фикр ўрнашиб қолган.
Аммо чақалоқлар 6-24 ой давомида пассив иммунитет тизимига эга бўлишади. Бу даврда чақалоқларни касалликлардан онанинг сути билан ўтадиган антикорлар (антижисмлар) ҳимоя қилишади. Шифокорларнинг ҳаммаси бу ҳақиқатни билишади. Шунга қарамай, эмлашларнинг аксарияти туғиш пайти бошланади ва 6-чи ойгача тамомланади. Чақалоқларда 12-чи ойгача актив иммунитет тизими бўлмаслиги маълум бўлса, бу эмлашлар нимани кучайтиради? Ҳали пайдо бўлмаган, йўқ иммунитетними?

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling