Врачлар учун маъруза матни


Download 115.5 Kb.
bet1/7
Sana26.10.2023
Hajmi115.5 Kb.
#1724927
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ўлат


Врачлар учун маъруза матни
ЎЛАТ: этиологияси, эпизоотологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, киёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга карши чора-тадбирлар.


ТАЪРИФИ. Ўлат – бактерия қўзғатадиган, турли хил юқиш механизмига эга бўлган, одамда иситмалаш, оғир интоксикация, лимфа тугунларининг яллиғланиши ва организмнинг зарарланиши билан кечадиган зооноз табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир.


ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ.
Ўлат инсониятга азалдан маълум касалликлардан бири ҳисобланади. Қадимда миллионлаб одамларни ёстиғини қуритганлиги, одамларни дахшатга солиб, қирғинларга сабаб бўлганлиги учун ҳам ушбу касаллик «ўлат» деб ном олган.
Эрамиздан минг йиллар аввал яшаган Юнон шоири Гомер ўзининг машҳур «Иллиада» асарида афсус билан: «Бизни уруш ва ўлат биргалашиб ҳалок этади» деб ёзган.
Эрамизнинг VI асрида Византияга қарашли Ўрта денгиз мамлакатларида ўлатдан 100 млн.га яқин киши ҳалок бўлган. Худди ана шу ҳалокат туфайли Рим империяси таназзулга учраган.
«Чума» сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «жумма», яъни, «ловия» деган маънони билдиради.
Инсоният ўлатнинг 3 та пандемиясини ўз бошидан кечирган.
Биринчи пандемия 527-580 йилларда қайд этилган бўлиб, 100 млн.га яқин киши ҳаётдан кўз юмган. Тарихда бу пандемия «Юстиниян чумаси» номи билан қолган. Касаллик Миср, Ўртаер денгизи ва Яқин Шарқ давлатларида (портларда) бошланиб, Европа давлатларигача етиб борган.
Тарихда «қора ўлим» номи билан қолган иккинчи пандемия 1333 йилда Хитойда бошланиб, Ҳиндистон, Африка ва Европа давлатларига ўтиб, 50 млн.дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган. 1364 йилда ўлат Осиёдан Россиянинг қатор ҳудудларига кириб келган.
Ўлатнинг учинчи пандемияси 1894 йилда Хитой ва Хиндистонда бошланиб, 100 минга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Шундан кейинги 10 йил мобайнида ўлат пандемияси дунёнинг денгизга яқин бўлган 87 порт шаҳарларида рўйхатга олиниб, 12 млн.дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Ўлатнинг бўлиб ўтган пандемияларида 200 млн.га яқин киши вафот этган.
Д.К.Заболотний ўлат табиий ўчоқли касаллик эканлиги тўғрисидаги гипотезани илгари сурган бўлса, учинчи пандемия даврида, аниқроғи, 1897 йилда француз олими Александр Йерсин ва унинг япониялик ҳамкасби Шибасабуро Китазатолар бемор одам ва каламушдан ўлат касаллигининг қўзғатувчисини аниқлаган.
Огата ва Симонлар 1898 йилда ўлат касаллиги тарқалишида бургаларнинг роли борлигини эътироф этишган.
Д.К.Заболотний ва Л.М.Исаевлар 1911 йилда чўлдан тутиб олиб келинган кемирувчи (суғур) дан, И.А.Деминский 1912 йилда юмронқозиқдан ўлат қўзғатувчисини ажратиб олган. Бокот ва Мартинлар ўлат қўзғатувчиси юққан бургадан «ўлат блоки» феноменини аниқлашга муваффақ бўлган.
Табиийки, бу кашфиётлар ўлат касаллигининг олдини олиш ва у билан курашишда муҳим аҳамият касб этган.
Охирги йилларда дунёда ўлат касаллигининг эпидемияси кузатилмаяпти,бугунги кунда бу касаллик фақат спорадик (тарқоқ) ҳолатда чўл ва тоғ табиий ўчоқ ҳудудларида рўйхатга олинмоқда.
Республикамизда ўлат касаллигининг охирги ҳолатлари 1990,1999 йилларда Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида рўйхатга олинган (Учқудуқ ва Томди туманларида).
Ҳозирги пайтда Ер курраси сувсиз қисмининг 6-7 фоизи ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлардир.
Республикамизнинг ҳам 19 млн. гектар ер майдони (чўл, тоғли ҳудудлари) ўлат
касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар ҳисобланади.

Шундан:
-ўлатнинг Устюрт табиий ўчоғи (Қорақолпоғистон Республикаси) - 4,0 млн. га;


- ўлатнинг Қизилқум табиий ўчоғи (Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари) -14,72 млн. га;
- ўлатнинг Қорақум табиий ўчоғи ( Хоразм вилояти) - 0,1 млн. га;
- Қирғизистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий ўчоғи (Тошкент ва
Наманган вилоятлари) - 0,1млн.га;
- Тожикистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий ўчоғи (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) – 0,08 млн.га.
Ўлат касаллигининг қўзғатувчиси биологик қурол сифатида фойдаланилиши мумкин. Татарлар 1346 йилда уруш пайтида ўлатни тарқатиш мақсадида ўлатдан ўлган одам жасадини Кафу шаҳрига, иккинчи жаҳон уруши даврида эса Япония Хитойнинг Нингхо шаҳрига ўлат қўзғатувчиси билан зарарланган бургаларни ташлаганлар.



Download 115.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling