Врачлар учун маъруза матни


Download 115.5 Kb.
bet5/7
Sana26.10.2023
Hajmi115.5 Kb.
#1724927
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ўлат

Ичак (абдоминал) шакли камдан-кам ҳолларда учрайди. Касалликнинг бу шакли жуда оғир кечади. Беморнинг ичи суюқ кетади, аксарият ҳолларда йирингли-қонли ич кетиши кузатилади, қорин оғрийди, ичак парези кузатилади. Беморнинг кўнгли айниб қусади, тана ҳарорати кўтарилади. Жигар ва талоқ катталашади, регионал лимфаденитлар кузатилади.
Септик шакли тана ҳароратининг тўсатдан кўтарилиши билан бошланади. Бемор ҳансирайди, қон томирлари тез-тез ура бошлайди, алахсираш ва адинамия кузатилади. Ўз вақтида даволаш ишларибошланмаса, касаллик 2-4 кун давом этиб, беморнинг ўлими билан якун топади. Баъзи беморларнинг терисида геморрагик тошмалар тошиши мумкин. Касалликнинг септик шаклида инкубацион давр бир неча соатдан 6 кунгача давом этади.
Касалликнинг илк аломатлари:
-иситма билан ўткир бошланиши;
-беҳоллик, бош оғриши, совуқ қотиб қалтираш;
-ошқозон ичак фаолиятининг бузилиши;
-асаб-руҳий белгилар.
Касалликнинг кейинги аломатлари:
-септик синдром;
-томир ички тарқоқ қон ивиш синдиромининг терида ифодаланиши;
-пурпура;
-петехия;
-экхимоз;
-дистал қисмлардаги гангрена;
-25% ҳолатларда зотилжам кузатилади;
-менингит қайд этилиши мумкин.
Ўлим оғир сепсис натижасида рўй беради.
Ангиноз (фарингеал) шакли хам ўлатнинг камдан-кам учрайдиган шаклларидан бири ҳисобланади. Касаллик тана хароратининг кўтарилиши билан ўткир бошланади, интоксикация аломатлари ҳамда томоқда оғриқ қайд этилади. Жағ ости лимфа тугунлари катталашади. Ангина катарал холатдан некротик холатгача кузатилиши мумкин. Касалликнинг бу шаклида бубон кўпинча пастки жағ бурчакларида, бўйиннинг ён томонларида катталашади.
ТАШХИСИ
Бемордан олинган эпидемиологик маълумотлар (эпиданамнез), касалликнинг клиник аломатлари ва ўтказилган лаборатор текширув натижаларига қараб, беморга тахминий, дастлабки ва якуний ташхис қўйилади.
Дастлабки ташхис қуйидагича асосланади (ўлатнинг барча шаклларида):
-ўлатга тахмин қилишга асос бўлган барча белгилар;
-касаллик бошланишидан охирги 6 кун давомида ўлат табиий ўчоғи ёки эндемик давлат худудида яшаганлиги ёки бориб келганлиги;
-ўлат қўзғатувчисининг тарқатувчилари бўлмиш бурга, каналарнинг чақиши;
-ўлат бактериясини ташиб юрувчи кемирувчиларни, хайвонларни тутиш, терисини шилиш,(қуён, суғур);
-касалланган туяни сўйиш ва гўштини нимталашда иштирок этиш;
-ўлат ташхиси тасдиқланган бемор билан эпидемиологик боғлиқлиги;
-намуна микроскопия қилинганда, биполяр бочкасимон, грамманфий бактерияларнинг топилиши.
Якуний ташхис қўйишга қуйидаги натижалар асос бўла олади:
-бубон, пустула, ярадан олинган суюқликлар, шунингдек, орқа мия суюқлигидан, қондан, сийдик ва нажасдан ўлат культурасини бактериологик ва биологик ажратиб олиш;
-ПЦР жараёнининг мусбат натижа бериши;
-серологик жараёнларнинг мусбат натижа бериши.
Беморлардан лаборатория текширувлари учун тахлил намуналари антибиотик билан даволаш ишлари бошлангунга қадар, махсус стационарга ётқизилгунга қадар олиниши талаб этилади.
Тахлил намуналари қуйидагича олинади:
Бемордан:
-ўлатнинг бубон ёки тери-бубон шаклида – бубондан, шикастланган тери қисмидан ва албатта қон олинади;
-ўпка шаклида – балғам, халқумдан шиллиқ, қон олинади;
-септик шаклида – қон олинади;
-бошқа клиник кўринишларида, яъни ичак – ахлат, менингиал аломатлар қайд этилганда – орқа мия суюқлиги олинади.
Жасаддан:
-лимфа тугуни ва терининг шикастланган жойидан;
-паренхиматоз органлардан (жигар, талоқ) бўлакчалар кесиб олинади;
-юрак бўшлиғидан қон;
-суяк кўмиги, сон, қовурға ва тўш суякларидан бўлакчалар.
Ўлат касаллигининг лаборатор ташхисотида бактериоскопик, бактериологик, серологик, биологик ҳамда молекуляр-генетик усуллардан фойдаланилади.
Бемордан тахлилий намуналар тезкор маслахат гурухи тавсиясига кўра КЎХЮКММ ёки унинг вилоятлардаги бўлимлари мутахассислари рахбарлиги ва назорати остида олинади. Олинган намуналар КЎХЮКММ ёки унинг вилоятлардаги бўлимлари ўлат лабораториясига юборилади.
ҚИЁСИЙ ТАШХИСОТИ
Ўлат касаллигининг бошланғич давридаги касаллик аломатлари бошқа бир қатор юқумли касалликларда ҳам учрайди, шу боис шифокорлар томонидан ташхис қўйишда айрим хатоликларга йўл қўйилади. Ўлатнинг турли шаклларини турли хил юқумли касалликлардан фарқлаш лозим бўлади. Касалликка ташхис қўйишда, уни бошқа касалликлардан фарқлашда бемордан тўғри ва мақсадга мувофиқ эпиданамнез йиғиш мухим ахамият касб этади. Ўлатнинг бубон шаклини турли хил лимфаденитлардан, туляремиянинг бубон шаклидан, қов лимфогранулемасидан фарқлаш керак. Ўлатнинг бу шаклида беморнинг ахволи жуда оғир бўлади, лимфа тугунлари пайпаслаб кўрилганда кучли оғриқ кузатилади, бубон атрофидаги тўқималарга ёпишган бўлади.

Download 115.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling