Врачлар учун маъруза матни


Download 115.5 Kb.
bet2/7
Sana26.10.2023
Hajmi115.5 Kb.
#1724927
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ўлат

ЭТИОЛОГИЯСИ.
Ўлат қўзғатувчиси (Yersinia pestis) Yersinia ва Entrerobacteriaceae оиласига мансуб бўлиб, ўлчами 0,3-0,5мкм. Ўлат бактерияси спора ҳосил қилмайди, хивчинлари йўқ, ҳаракатсиз. Барча анилин бўёқлари билан яхши бўялади, Грам манфий. Лёффлер кўки ёки Романовский – Гимза бўёқлари билан бўялганда, биполярлик хусусиятига эга бўлиб, яққол кўзга ташланади. Қўзғатувчи гўшт – пептонли бульон ва агарда (РН 7,0 – 7,2) 28 – 370С ҳароратда яхши ўсади. Yersinia pestis ўзида термостабил соматик, термолабил капсула ва бошқа 30 га яқин антигенларни сақлайди.
Ўлат қўзғатувчиси ташқи муҳитга унча чидамли эмас, +220С да 4 ой давомида тирик сақланади, +50 – 700С да 30 минутда, +1000С да эса бир минутда, қуёш нурида эса бир неча соатда нобуд бўлади. Паст ҳароратда ўлат бактериялари бир неча ой давомида яшайди, қўзғатувчи оч қолган бургага юқтирилганда -100 С да 396 кун, Канада 500 кунгача сақланади. Дезинфекцияловчи моддалар эратмалари (лизолнинг 3-5%, карбол кислотасининг 3%, хлорли оҳакнинг 10% ли эритмалари ), шунингдек, антибиотиклардан стрептомитцин, левомицетин, тетрациклин, гентамицинларга ўлат бактерияси сезгир хисобланади.

ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ


Ўлат қўзғатувчиси 300 га яқин ҳайвонларга юқиши аниқланган (кемирувчилар, қуёнсимонлар, қишлоқ ҳўжалик ҳайвонларидан туялар). Табий ўчоқларда ўлат қўзғатувчисининг сақланишида катта қумсичқонлар, тушкан ва қизил думли қумсичқонлар, юмронқозиқлар, товушқонлар, каламушлар ва шуларга ўхшаш ёввойи кемирувчилар асосий ўрин тутади.
Кемирувчилар ўртасида вақти-вақти билан ўлатнинг эпизоотияси кузатилиб, уларнинг бир қисми қирилиб кетади. Қемирувчиларнинг яна бир қисми уйқуга кетади,уларда касаллик латент шаклида ўтади ва кейинги йил баҳор ва кузда улар касаликнинг манбаларига айланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ўлатнинг табий ўчоқларида эпизоотиянинг давомийлиги 1,3,7,14,21 йилларни ташкил этади. Ҳудудимизда ўлатнинг шундай табиий ўчоқлари мавжудки, бу табиий ўчоқларда узлуксиз эпизоотия давом этиб туради. Бундай ўлат эпизоотия майдонларининг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик, инсонлар учун хавф туғдиришининг олдини олиш борасида Республика ССВ Карантин ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси Марказининг жойлардаги филиаллари ва бўлимлари мутахасислари ҳаракатдаги махсус гуруҳлар ёрдамида йил давомида эпизоотологик ва эпидемиологик мониторинг олиб борадилар. Бундай кузатишларнинг ўз вақтида олиб борилиши натижасида Республикамиз аҳолиси ўртасида охирги 10 йилда (1999й.) ўлат касаллиги қайд этилгани йуқ..
Ўлат қўзғатувчисининг касалланган ҳайвонлардан соғ ҳайвонларга ўтиб туриши ўлат эпизоотиясини давом этиши ва табиий ўчоқни сақланишини таъминлайди. Бу вазифани Хenopsilla га мансуб бургалар бажаради. Ҳозирги кунда 120 дан ортиқроқ бурга турларининг ўлат қўзғатувчиси билан зарарланиши (юқиши) аниқланган. Бу бургалар кемирувчиларнинг эктопаразитлари ҳисобланади. Бурга қонни бир марта сўрганида, қон билан 5000 тагача қўзғатувчини ютади. Бурганинг ошқозон олди қисмида ўлат таёқчалари шунчалик тез суръатда кўпаядики, тахминан 3 ҳафтадан сўнг, ҳазм қилиш йўли бундан тиқилиб, ўзига хос бактерияли тиқин (пробка) ҳосил қилади, бошқача айтганда, «ўлат блоки» дейилади. Бурганинг ҳазм қилиш йўли тиқилиб қолиши натижасида, у навбатдаги соғлом ҳайвонни чаққанида қон ошқозонга ўтмайди ва қайтадан ҳайвон қон оқимига тушади, бу ҳайвоннинг зарарланишига олиб келади.
Бурганинг «юқумлилиги» бир ой давом этади (айрим маълумотларга кўра бу давр бир йилгача давом этиши мумкин).
Ўлатнинг эпизоотияси асосан бургалар маконида давом этади. Бургалар ўзига ўлат қўзғатувчисини кемирувчилардан, туя ва бошқа ҳайвонлардан юқтириб олади.
Кемирувчилар, шунингдек, туя ва бошқа ҳайвонлар жасадини тарк этган бурга, озиқланиш учун бошқа тирик кемирувчига ёки ҳайвонга ташланади, одамга ҳужум қилади ва уларга ўлат касаллигини қўзғатувчисини юқтиради.

ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ.


Республикамиз ҳудудида одамлар учун ўлат касаллигининг етакчи манбалари катта ва кичик қумсичқонлар, юмронқозиқ, суғур ва туялар ҳисобланади.
Ўлатнинг ўпка шакли, айрим ҳолларда ўлатнинг сепсис шаклига чалинган одамлар, касаллик қўзғатувчисининг хавфли манбаи ҳисобланади.
Ўлат қўзғатувчисининг асосий ташувчиси бургалар бўлса, айрим ҳолатларда каналар ҳам одамларга ўлат касаллигини юқтириши мумкин.
Ўлат касаллиги қўзғатувчисининг юқиш механизмлари турлича.
Бургалар чақиши натижасида касаллик қўзғатувчиси трансмиссив йўл билан одамга юқади. Табиий шароитда ўлат қўзғатувчисининг бундай юқиши етакчи юқиш йўли ҳисобланади. Ўлатга чалинган кемирувчи ёки қуённинг терисини шилганда, туянинг гўштини майдалаганда касаллик теридаги жароҳат орқали ҳам юқади, бундай юқиш йўли контакт юқиш дейилади. Ўлатга чалинган ҳайвоннинг гўштини етарли термик ишлов бермасдан истеъмол қилганда, касаллик одамга алиментар йўл билан юқади. Ўлатнинг ўпка шаклида касаллик қўзғатувчиси ҳаво - томчи йўли орқали юқади. Лаборатория шароитида эса касаллик аэроген йўл билан, яъни қўзғатувчи сачраганда юқиши мумкин.
Ўлатнинг бубон шаклида ўлат бактерияси ташқи муҳитга чиқмайди, шу сабабли касалликнинг бу шаклида бемор атрофдагиларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Республикамиз ҳудудидаги ўлатнинг табиий ўчоқларида охирги 65 йил давомида ўлат касаллиги билан касалланган беморлар ҳужжатлари таҳлил қилинганда, касалликларнинг 100% и ўлатнинг бубон шакли билан оғриган. Бундан кўриниб турибдики одамларга касаллик юқтиришда бургалар асосий ролни ўйнайди. Шунинг учун ўлатнинг табиий ўчоқларидаги асосий профилактик ишлар дезинсекция тадбирларига қаратилади.
Ўлатнинг ўпка шаклига чалинган беморлар атрофдагилар учун жуда хавфли ҳисобланади. Бемор йўталганда 2 м масофагача ўлат қўзғатувчисини тарқатиши мумкин. Беморни зудлик билан алоҳидалаш (изоляция қилиш) ва шахсий профилактика қоидаларига қатъий риоя этилиши касаллик тарқалиши олдини олади.
Ўлатнинг икки хил ўчоқлари фарқланади: биринчиси – табиий бирламчи («ёввойи ўлат») ўчоғи. Бунда ўлат қўзғатувчисининг сақловчиси турли хил кемирувчилар ҳисобланади.

Download 115.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling