ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet221/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Зебо Ёқубова: Сиз хамма касалликни давоси бор дегансиз, айтингчи «Рак», яъни «Саратон» касаллигини хам табобат йўли билан даволаса бўладими? Инсон буткул шу дарддан даволаниб кетадими? Шу хақда озроқ тўxталиб ўтсангиз. Уни, яъни саратон касаллигини келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири нимада дейсиз? Агар даволаб бўлса, қандай даволаниш мумкин?
Ойдин Солиҳ: Мен бу саволга ўзимнинг жавобимни муаммони умумий тушунтириб беришдан бошлайман.
Рак ва СПИД каби оғир касалликларнинг ривожланиши энтропиянинг тез юксалиши билан параллел равишда ҳаракат этади.
Энтропия - бу энергия сочилиши жараёнидир. Бутун жонзотлар, шу жумладан инсон ҳам, охир-оқибатда энергиянинг сурункали сочилиш жараёнига, яъни ўлимга маҳкумдир. Аксар касалликларнинг тамал сабаби - иммун системасининг етарсизлигидир.
Иммун системасининг етарсизлиги баданнинг инфекцияларга, рак ва СПИД каби даволаниши қийин, оғир хасталикларга бўлган юксак ҳассосияти (сезувчанлиги) билан ўлчанади. Бу ҳол - иммун системасининг турли даражалардаги чўкиши ва тўла хароб бўлишгача борган ҳолидир.
Бу ҳолида, иммун системаси организмнинг индивидуал жиҳатларининг ёмон таъсирлардан ҳимоясини таъминлай олмайди. Ҳужайралар митохондриясида энергия етарсиз миқдорда ишлаб чиқарила бошлайди ёки умуман ишлаб чиқарилишдан тўхтайди. Демак, оқсиллар ҳам етарсиз миқдорда ёки умуман синтез қилинишдан тўхтайди.
Саратон ва СПИД касаллиги мисолида, энергия ишлаб чиқарилмас экан, оқсиллар синтез қилинмас экан, энтропиянинг тезлиги фожеали шаклда юксалади ва тўхтатиш имконсиздир.
Энтропияга қарши туриши мумкин бўлган ягона нарса - РУҲ материясидир. Оғир касалликлар ҳолатида Руҳ энергияси шу қадар юксалиши керак-ки, у вайрон бўлган иммун системасини тикласин. Бундай мўъжиза фақат ташқаридан мадад шаклида келиши мумкин. (Исо алайҳиссалом моховларни даволаб, ўликларни тирилтирганини эсланг) Зеро, Ибн Сино моховни «вужуднинг саратони» деб атаган эди.
Аммо касаллик (шиш) ҳалокатли босқичга келмаган бўлса, инсон ихлосли ибодат йўли билан иммун системасини тиклаш учун лозим бўлган ўша энергияни қўлга киритиши мумкин. Бу вазиятда тиббий даволаш кўмак беради.
Иммун системаси тикланган киши худди янги дунёга келгандай бўлади. Бундай ҳолларда одамлар уларга юборилган касаллик учун Аллоҳга шукр қиладилар.
Шу боис, тажрибамда эътиқодли инсонларни даволаш ишонмайдиганларни даволашдан осон ва эффективроқ бўлган.
Аллоҳга ишонадиган одамлар ўз аҳволига танқидий қараш қобилиятига эгалар. Улар удумдаги янги дорилар, эмлашлар ва амалиётларга бўлган фанатикларча боғлиқликдан узоқдирлар. Улар дори билан ётиб, дори билан турадиган интеллектуаллардан кўра узоқроқни кўрадилар, чунки улар мўминнинг фаросатига эгадирлар. Синтетик дорилардан наф йўқлигини биладилар.
Бутун синтетик дорилар, айниқса, глюкокортикoидлар, эмлов дорилари, антибиотиклар, қўшимча моддали озуқалар, гени ўзгартирилган озуқалар, озиқ-овқат саноатининг бутун тайёр маҳсулoтларининг истеъмоли ва наркоз, радио ва кимётерапия, жарроҳий амалиётлар, диоксинлар, ДДТсимон кимёвий моддалар, хлорли кир кетгазувчиларнинг қўлланилиши - ҳаммаси иммун систeмасини чўктирадиган факторлардир.
Энг актив иммундепрессиясини пайдо қилувчи факторлар глюкокортикоидлар, эмлаш дорилари, антибиотиклардир. Булардан биттасини бир мартагина қўлланган кишининг иммун системаси кучли зарба ейди.
Ҳар қандай касалликдан қутилиш учун - ҳатто у ангина бўлсин - юқорида кўрсатилган, иммундефицитга олиб келувчи бутун дори ва моддалардан воз кечиш лозим. Бу замонавий медицина кўришни истамаётган, аммо эртами-кеч тан олишга мажбур бўладиган бир қонундир.
Юқорида айтилган тадбирлар олингандан кейин сиз сўраётган саратон ёки СПИДни даволашга ўтиш мумкин. Даволаниш процедураси эса «Ҳақиқий тиббиёт» китобида батафсил айтилган, афсус, бу ерда уни келтиришнинг имкони йўқ.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling