ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
2. Аспартам Е-951
Аспартам кенг қўлланилаётган ширинлатувчидир. Бу модда ДНК манипуляцияси, клонлаш, микробиал ферментация услуби билан қўлга киритилади. Шоколад, сақич, кетчуп, соуслар, шакарламалар, дорилар, диетик егулик ва ичимликларда қўлланилади. Озиқ-овқат секторида бошқа номлар остида кўринади, лекин асосан «аспартам», «фенилаланин» ёки «сурел» номлари остида этикетларда билдирилади. Қоришимларда қўлланилганда, «Aspamiks», «Aspasvit», «Svitli», «Aspartin», «Evrosvit»ва хакозо номлар остида чиқади. Аспартамнинг 60%ни фенилаланин ташкил қилади. Фенилаланиннинг сунъийси табиийсидан анча кучли бўлгани учун, уни истеъмол қилган кишида бу моддага руҳан ва жисмонан боқимандалик (бангилик) пайдо бўлади. Фенилаланиндан олинган гормонлар фикрлаш, ўйлаш жараёнига ҳам таъсир қилади. Шу боис, аспартам бангиси бўлган кишилар шоколад емаса ёки аспартамли ичимлик ичмаса, ишлай олмайдиган даражага келиши мумкин. Жисмоний бангилик, аспартамдаги синтетик фенилаланиннинг метоболизмага дохил бўлиб, панкреас, жигар, тироид бези ва буйракусти безининг гормон ишлаб чиқариш жараёнига қўшилади. Энг муҳим тироид гормонларидан бўлган тирозин билан панкреас гормони бўлган инсулин фенилаланин воситасида ишлаб чиқилади. Фенилаланин тананинг энг муҳим функцияларини назорат қилади. Шу сабабли, синтетик фенилаланин қўлланган киши унга тўла боқиманда бўлиб, бангига айланади. Синтетик фенилаланин иштирок этган бутун жараёнлар организмни таҳриб (ҳароб) этишга хизмат қилади. Оқибатда, хроник ҳорғинлик, ҳушдан кетиш, пайларда оғриқ, кўз қовоқларида, лабларда, қўлларда, оёқларда шишув, кунгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши, семизлик, безовталик, депрессия, тироид ва неврологик хасталиклар, хотирани йўқотиш, спазмлар, эпилептик хуружлар, мияда бузуқликлар, жинсий органларда муаммолар, эшитиш қобилиятининг заифлашуви, жигар ва буйрак патологиялари пайдо бўлиши мумкин. Аспартамнинг мия ғурраси, склероз, эпилепсия, паркинсон, альцгеймер, зеҳнипастлик ва диабетга сабаб бўлгани ҳам кузатилган. Унинг ҳомилаликка, она қорнидаги эмбрионга катта зарар бергани ҳам маълум. Аспартам кўпгина ўлкаларда таъқиқлангандир. Бу ўлкаларда қисирлик, туғилишдаги қусурлар, болалардаги зеҳний ва руҳий муаоммолар бирданига озайгани кузатилмоқда. Аммо Туркияда бу модда турли махсулотларда шитоб билан тарқалишда ва кўпайишда давом этмоқда. Озиқ-овқат, ҳайвон емлари ва ёки даволаш мақсадида йилда 2 млн тонна ишлаб чиқарилган синтетик аминокислоталар ичида миқдори энг катта бўлгани фенилаланин ва глутамик аминокислотадир. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling