ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сожида Ризо
- Ойдин Солиҳ
Ойдин Солиҳ: 1.Мен мусулмон оиласида туғилмаганман. Аммо онам, шундай бир ибора бор “яширин мусулмон” деган, ана шундай мусулмон эди. Чунки унда мусулмон фитрати бор эди. Мен Ислом асосларини онамдан олганман, буни онамнинг ўзи ҳам билмаган, мен ҳам билмаганман. Кейин мен мусулмон инсонга турмушга чиққанимдан кейин Аллоҳ иккимизга ҳам ҳидоят берди, алҳамдулиллоҳ. Шундай қилиб, мен вояга етиб, тўла ақлимни таниган пайтимда мусулмон бўлдим.
2. Ибн Синонинг тиббиёти, Тибби набавий (пайғамбарлар тибби) нинг бир парчасидир. Энг муҳим маслаклар пайғамбарларга берилгани каби, Тиб илми ҳам Луқмони ҳакимга берилгандир. Бу илм инсонни, касалликни ва унга шифони яратган Аллоҳ тарафидан берилганига кўра, бундай илмда прогресс, регресс ва ёки камчилик бўлиши мумкин эмас. Бу контекстда замонавий медицинадаги прогрессив кўринган “ютуқлар”, аслида, тиббий адашувнинг масофаларидир. Агар шундай бўлмаганда эди, касалликлар ва касаллар сони озайган бўларди, касалликларнинг давоси топилган бўларди. Ҳолбуки, касалликлар озайиш ўрнига, йил сайин янги-янги касалликлар пайдо бўлмоқда. Касаллар озайиш ўрнига, даҳшатли даражада кўпайишда давом этмоқда. Янада фожеали жойи шундаки, замонавий медицина бирорта касалликнинг туб сабабини аниқлай олмаяпти, фақат касалликка ном, ташхис қўйяпти. Ва сабабини билмаган касалликларни “даво”ламоқда. Бундай даволаш бўлиши мумкинми? Шундай экан, замонавий тиб нақадар прогрессивлашса, шу қадар боши берк кўчага кириб бораверади. Шунинг учун, Тибби набавийга, наинки, Оврўпонинг, балки бутун инсониятнинг катта эҳтиёжи бор. Бу ҳақиқатни инсонлар бугун бўлмаса, эртага мутлақо англашга мажбурлар. Сожида Ризо: Покистон: Ассалому алайкум. Сиз гомоеопатик дорилар билан даволанишга қандай қарайсиз? Ўзбекистонда бу дорилар топиладими? Ва табиий дорилар билан даволаниш қанчалик йўлга қўйилган? Ойдин Солиҳ: Ва алайкум ассалом. Бу дориларни дунёнинг ҳар бурчагидан топиш мумкин. Бу дориларнинг таркибини сотувчиларнинг ўзлари билмайди, аммо ҳар қандай хасталикка шифо сифатида қиммат баҳоларда сотаверадилар. Бу дорилар нафақат фойдасиз, ҳатто - кўп ҳолларда зарарлидир. Табиий дориларга келсак, «табиий» дейилган витамин ва дориларнинг аксарияти гени ўзгартирилган маҳсулотлардан гени ўзгарган микроб воситасида олинади. Уларнинг фойда ёки зарарининг миқёсини фақат келажак кўрсатади. Мен бу вазиятда фақат ёввоий ўсимликлардан фойдаланишни тавсия қилган бўлардим. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling