ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Очлик қила олмаганлар учун мева ва сабзавот сувларининг рўйхати


Download 1.1 Mb.
bet99/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Очлик қила олмаганлар учун мева ва сабзавот сувларининг рўйхати:
Ҳар бири ўз мавсумида қўлланилиши шарти билан

  • 100 гр пиёз суви + 150 гр карам суви + 50 гр сув қоришмаси,

  • 100 гр пиёз суви + 150 гр тоза сиқилган қичитқи ўти суви + 50 гр сув қоришмаси,

  • 150 гр сабзи суви + 50 гр қизил лавлаги суви + бир ош қошиқ петрушка суви + бир ош қошиқ селдир барги суви + сув қоришмаси,

  • 150 гр исмалоқ суви + 50 гр қизил лавлаги суви + бир ош қошиқ петрушка суви + бир ош қошиқ селдир барги суви + сув қоришмаси,

  • 100 гр исмалоқ суви + 100 гр қизил лавлаги суви + бир ош қошиқ петрушка суви + сув қоришмаси,

  • 200 гр семизўти суви + бир ош қошиқ петрушка суви + сув қоришмаси,

  • Данаклари (уруғлари) ва бироз қобиғи билан бирга сиқилган тарвуз суви,

  • Лимон суви + грейфрут суви + олма суви + сув қоришмаси.

Бу қоришмалардан бири ёки ҳар сафар бошқаси кунига 1,5-3 литр қилиб, кун давомида очиққанда ичилади.
Ингичка ичакда глюкоза сингиши озайишининг, қондаги шакар миқдори ошишининг олдини олгани учун ҳар куни бир ҳовуч қовирилмаган, тузланмаган писта истеъмол қилиш ҳам фойдалидир.
Ҳар ёз ва қишда, ойда бир ёки уч ойда бир елкалар, бел ва думғаза хожамот қилинади; ҳар баҳор ёки кузда анус, икки ҳафтадан кейин энса чуқурининг пастига 11 дона зулук қўйилади.
ТИРОИД БЕЗИ КАСАЛЛИКЛАРИ

Бўқоқ


Тироид безининг меъёридан катта бўлишига “бўқоқ” дейилади. Тироиднинг катталашиши дифуз, бир ёки бирдан кўп нодул(ғурра)ли бўлиши мумкин.
Бўқоқнинг дифуз катталашуви бўқоқ функцияси бузилганини кўрсатмайди, аксинча, бўқоқ катталашувининг кўпида функционал бузилиш йўқ.
Тироид безининг меъёрдан ортиқ ишлаши (Гипертироидизм)
Бу ҳолатда тироид бези меъёридан ортиқ гормон ишлаб чиқаради. Иштаҳа кучаяди, қўрқув, безовталик, асабийлик, руҳий саросима, юрак зарбларининг тезлашуви, вазн йўқотиш кўзга ташланади.
Гипертироидизмнинг сабаблари - моддий сабаблардан кўра кўпроқ маънавий сабаблардир.
Муолажага аввало намозларни тартибга солиб, тасбеҳ айтишни ва Қуръони Карим тиловатини кўпайтиргач, киришилади.
Душанба ва пайшанба кунлари ҳафтада икки кун 36 соатлик очлик қилиш ва овқатланишдаги зарарли одатларни тарк этиш зарур.
Бу рўза 4 ҳафта мобайнида давом этгач, 3 кунлик очлик бошланади. 3 кунлик очлик 7 кунлик танаффуслар билан 7 марта такрорланади.
1-чи очликдан сўнг жигар тозаланади. (“Жигарни тозалаш, 3-чи кун” бўлимига қаранг).
Сўнг бутунлай соғайиб кетгунча тўлиной кунларида ҳижрий ойнинг 13-чи,14-чи,15-чи кунларида 3 кунлик очликни давом эттириш лозимдир.
Баъзи дуо ва оятларнинг ҳам баъзи касалликларга давоси бор. Бу касалликлардан бири нодулли бўқоқдир.
Субҳаналлаҳи вал ҳамдуллилаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар вала ҳавла вала куввата илла биллаҳил алийул ъазийм” дуосини доимий равишда тасбеҳ қилиш натижасида, бир ҳафта ичида, нодулли бўқоқ касаллигининг йўқ бўлгани аниқланган.
Баъзан зулук давосидан кейин зулук чаққан нуқталарни вакумлаш натижасида бўқоқ нодули чиқариб ташланиши мумкин. Аммо тузалиш барқарор бўлиши учун албатта умумий даво қилиниши керак.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling