Аж “Ўзбекистон темир йўллари” бошқарув раиси в б. Х. Н. Хасиловга Хурматли Хуснидтин Нуриддинович!


Download 0.67 Mb.
Sana28.12.2022
Hajmi0.67 Mb.
#1020861
Bog'liq
81-Н га жавоб хат грузооборот (2) (6)






АЖ “Ўзбекистон темир йўллари”
бошқарув раиси в.б.
Х.Н. Хасиловга
Хурматли Хуснидтин Нуриддинович!

Бухоро минтақавий темир йўл узели УК рахбарияти Сизга шуни маълум қиладики Навои-Бухоро участкасида Маликобод, Элобод ва Азизобод разездларининг ишга туширилиши окибатида участканинг поезд ўтқазиш қобиляти яхшиланди. Юк поездлари Бухоро-Мароқанд, Бухоро-Хаваст, Бухоро-Хўжанд, Бухоро-Қўқон, Мароқанд-Бухоро, Хаваст-Бухоро, Мароқанд-Мискин, Хаваст-Мискин, Хаваст-Нукус ва Қоровулбозор-Чуқурсой йўналишларида қатновчи юк поездлари Бухоро-Қашқадарё-Мароқанд участкаси орқали ҳаракатланяпти. Бунда Бухоро-Қашқадарё-Мароқанд участкаси 296 км ни ташкил қилиб, 2022 йилнинг 5 ойлиги даври таҳлилига кўра, 365 та жуфт ва тоқ поездлар ўртача 3600 тн юк билан харакатланиб 154,2 млн.тн.км.нетто юк айланмаси Бухоро минтақавий темир йўл узелида йўқотилди.


Бухоро-Қашқадарё-Мароқанд участкаси орқали юк поездлари харакатланганда Бухоро – Қарши (157 км)участкада 3600 тн юкни дизел ёқилғиси сарфида 1 550 кг ёки 19 375 минг сўмни ташкил қилса, Қарши – Мараканд (139 км) участкада 3600 тн юкни контакт тармоғи орқали юк поездлари харакатланганда ток харажати 8 100 кВт ёки 2 786,4 минг сўмни ташкил қилади. Бунда Бухоро-Қашқадарё-Мароқанд (296 км) участкаси орқали ўртача 3600 тн юк билан поездлар харакатланганда жами 22 161,4 минг сўм локомотив харажатини ташкил қилади.
Бухоро – Навои –Мараканд (231 км) электрлаштирилган участкаси орқали 5500 тн юк поездларини электровоз орқали ташилганда ток харажати 5 675 кВт ёки 1 952,2 минг сўмни ташкил қилади. Бундан кўриниб турибдики юк поездлаир харакатини Бухоро – Навои –Мараканд электрлаштирилган участкаси орқали амалга оширилса 20 209,2 минг сўм иқтисод қилинади.
Юкоридагиларни инобатга олган холда Бухоро МТУ УК да ёқилғи сарфини иқтисод қилиш ва Узелнинг асосий эксплуатацион кўрсаткичларидан бири бўлган юк айланмасини яхшилаш мақсадида юк поездлари харакатини Бухоро – Навои –Мараканд электрлаштирилган участкаси орқали ташилишига амалий ёрдам беришингизни сураймиз.


Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғи: А.Ю.Эргашев

Бухоро минтақавий темир йўл узиели УК рахбарияти Сизга шуни маълум қиладики бошқарув раиси в.б. Х.Н. Хасиловнинг 02.02.2022 йилдаги № 81-Н сонли буйруғига асосан юк поездлари Навоий-Бухоро участкасида тезюрар “Афросиёб” поезди учун иккинчи йўлнинг қурилиши даврида, Бухоро-Мароканд, Бухоро-Хаваст, Бухоро-Хўжанд, Бухоро-Қўқон, Мароканд-Бухоро, Хаваст-Бухоро, Мароканд-Мискен, Хаваст-Мискен, Хаваст-Нукус ва Қоровулбозор-Чуқурсой йўналишларида қатновчи юк поездлари Бухоро-Қашқадарё-Мароканд учаткаси орқали ҳаракатланяпти.


2022 йилнинг феврал ойи 14 (ўн тўрт) кунлик даври таҳлилига кўра Бухоро-Қашқадарё-Мараканд учаткаси орқали Бухоро-1 ва Мараканд бекатларидан 56 та юк поездлари жўнатилган. Бухоро-Навоий-Мараканд учаскасининг узунлиги 231 км, Бухоро-Қашқадарё-Мараканд учаткасининг узунлиги 272 км бўлиб Бухоро минтақавий темир йўл узелига тегишли қисми 73 км.ни ташкил этади. Агар Бухоро-Қашқадарё-Мараканд учаткасидан ҳаракатланган юк поездларининг умумий брутто оғирлиги 203533 тонна, нетто оғирлиги 152650 тоннани ташкил этганда, унда қуйидаги ҳисоб-китобларга кўра июн ойида “юк айланмаси” кўрсаткичида йўқотилишни аниқлашимиз мумкин:



  • Бухоро-Қашқадарё-Мароқанд учаткаси 73 км * 152650 тонна = 11.1 млн.тон.

км.нетто

  • Бухоро-Навоий-Мароканд учаскаси 231 км * 152650 тонна = 35.3 млн.тон.

км.нетто, “юк айланмаси” кўрсаткичида йўқотиш – 24.2 млн.тон.км.неттони ташкил этади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Бухоро минтақавий темир йўл узели УК рахбарияти Сиздан Навоий-Бухоро участкасида тезюрар “Афросиёб” поезди учун иккинчи йўлнинг қурилиши даврида “юк айланмаси” кўрсаткичининг ўтган йилга нисбатан бажарилишида ва “юк айланмаси” кўрсатгичи режагасини ўзгартиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайди.


Бухоро-1 ва Мараканд бекатларидан жўнатилган поездлар рўйхати 2 вароқда илова қилинади.
Ҳурмат билан!


Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғи: А.Ю.Эргашев


Ижрочи МТУУРС тел:60-717
Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling