Аждодлар руҳи- буюк аждодлар руҳи, биз авлодлар учун ҳамиша руҳий
Download 332.63 Kb. Pdf ko'rish
|
OSTONAYEVA DILFUZA AJDODLAR RUHI 2
Аждодлар руҳи- 2. Буюк аждодлар руҳи, биз авлодлар учун ҳамиша руҳий қувват манбаидир! Инсон дунёга келгач ўзлигини англар экан, аждодлари тарихи билан қизиқиб, уни ўрганиб бошлайди. Хеч бир воқеа-ходисани, яъни тарихни ўзгартира олишни иложи йўқ! Аммо келажак учун, ўз ҳаёт фаолияти давомида одамлар, ҳар бир кун, ҳар бир сонияни қадрлашлари керакки, чунки ўзи иштирок этаётган ҳар бир лаҳза эртага тарихга айланаётганини унутмасликлари керак. Ҳаёт давом этар экан, инсон ўтмишдаги хатоларини такрорламасликка ҳаракат қилади. Агар имкони бўлса, ўз хатосини англагач, уни тузатишга киришади. Аммо уларга “олий ҳакам вақт” камлик қилиб, бандаликни бажо қилсаларчи? Бундай вазиятда уларнинг авлодлари, поёнига етмаган савобли ишларини давом эттириб, хато ва камчиликларини тузатиш истагида бўладилар! Мен ҳам боболарим бошлаган ҳайрли ишларни охирига етмай, отам бувилари васият қилган топшириқларни тўлиқ бажаришга улгура олмай вафот қилганларидан кейин, бу савобли ишларни адоғига етказиш менинг ҳам зиммамга тушганини англадим. 2018 йил. Январ ойи. Бир юмуш билан фарзандларим дарс қиладиган хонага кирдим. Стол устида тарих фани дарслик китоблар ёнидаги бир варақ қоғоз диққатимни тортди. Ундаги ёзувлар ручкада эмас, ноутбукда ёзилиб, принтер ёрдамида, босмадан чиқарилган экан. Бу варақнинг сарлавҳаси “Манғитлар сулоласи” деб, катта ҳарфларда, кейин кичикроқ ҳарфлар билан, сулоланинг барча амир бўлган вакилларининг исми ва нечанчи йилларда амир бўлганликлари қуйидагича тартиб рақамлари билан ёзилган эди; Манғитлар сулоласи: 1. Муҳаммад Рахимхон (1756-1758) 2. Дониёрбий. (1758-1785) 3. Амир Шохмурод. (1785-1800) 4. Амир Хайдар. (1800-1826) 1 5. Амир Насрулло. (1826-1860) 6. Амир Музаффар. (1860-1885) 7. Амир Абдулахат. (1885-1910) 8. Амир Саййид Олимхон.(1910-1920) деб ёзилган бу бир варақ қоғозни қўлимга олиб ўқиб кўрдим. Шу бир парча қоғоз мени ҳаёлларимни чулғаб олиб, болалик хотирараларим сари етаклади. Ёдимга мактаб кутубхонасида, “Эртаклар олами” қисмидан китоб излаган куним ва кутубхоначи қизга берган ваъдам эсимга тушди. Стол ёнидаги ўриндиқни ўзим томонга тортиб, ўтириб олдим. Болаларимнинг бўш ётган ноутбукини очиб, сарлавҳа ёздим: “Аждодлар руҳи”... Бир неча ой ишхонамдаги ва уй ишларимдан ортиб, бўш вақтим бўлганида, болалик пайтларимда, Остона бобомдан эшитган ҳикояларим асосида, ўз хотираларимни эсга олиб, ёзишда давом этдим. Асосан, кечқурун, ҳамма ухлаганидан кейин, тунги вақтлардаги меҳнатим самараси унумли бўлди. Ниҳоят, “Аждодлар рухи” асаримни нихоят ёзиб тугатдим. Бухоро вилоятидаги китоб ва газеталар чоп этиладиган тахририятга йўл олдим. Мени яхши кутиб олишди. Мудира опа ва ёрдамчиси мен билан танишиб, нега келганим, асарим, касбим ҳақида сўрашгач, асар мавзуси билан қизиқиб, “қоралама”ни варақлаб чиқди. Сўнг анчагина саволлар беришди: -Нега шу пайтгача сизлар ҳақингизда ҳеч ким ҳеч нарса билмаган?-деб сўради тахририят рахбари асаримни варақлаб кўраркан. -Бу бизнинг оилавий сиримиз эди. Остона бобом болалигимда сиримизни вақти кемагунича ошкор этмасликни қаттиқ тайинлаган эдилар- дедим. Биз анчагина қизиқарли суҳбат қилдик. Мудира опа: - Амир Саййид Олимхон бобонгизни хазинаси билан боғлиқ мавзу ҳали ҳам очиқ қолган мавзу эканидан хабарингиз борми?- деб сўрадилар. -Ҳа, ҳали ҳам бу мавзуга аниқлик киритилмаганини биламан, аммо баъзи саволларга ўзимда ҳам хозирча жавоб йўқ. Менимча ҳали кўп изланишимга тўғри келади. Ҳозирча, оилавий сиримизни оммага ошкор қилишга журъат қилганимни ўзи катта гап. Бу ёғи бир гап бўлар, бошга 2 тушганини кўз кўрар опа!-дедим. -Асарингиз билан боғлиқ бирор исбот- далилингиз борми? Мен “ҳар эҳтимолга қарши” деб, ёнимда ўзим билан олиб келган бир неча ҳужжат ва оиламизга таалуқли бир неча расмларимизни тақдим этдим. Уларни кўздан кечирган мудира опа: -Яхши, сиз асарингизни бу нусхаси ва электрон вариантини тахририятимизда қолдириб кетинг. Мухаррирларимиз танишиб чиқиб, фикрларини билдириб, тарихчи мутахассислар томонидан ҳам ўрганиб чиқилиб, “маъқул” деб топилса, албатта китоб ҳолида чоп этилади, агар эътирозлар бўлса сизга телефон қилиб маълум қиламиз. Лекин нима бўлганда ҳам мен манғитлар сулоласининг Ватанимизда қолган рус аёли ва уч ўғил фарзандлари нинг тақдири ҳақида эшитиб, тарихимизда азалдан машҳур бу сулоланинг бир вакиласи билан танишганимдан хурсандман. Сизга омад тилайман!-деди. - -Рахмат, мен ҳам сиз билан танишганимдан хурсандман-деб хайрлашиб кетдим. 2018 йил Феврал ойида Тошкент врачлар малака ошириш институтига бир ойлик ўқишга боришимга тўғри келиши менга айни муддао бўлди. “Шифокорлар” ётоқхонасига жойлашгач, асарим нусхасини олиб, “Ўзбеккино миллий агентлиги” биносини излаб, топиб келдим. Бу бинонинг эшик олдида турадиган масъул ходими менга, бу масалада ходимлардан Олим Давлатовга учрашим кераклигини айтди. У билан суҳбатимиз узоқ давом этмади. -Бу ҳали сценарий эмас, асар сценарий ҳолига келганда ҳам, биз уни жисмоний шахслардан эмас, юридик шахслардан оламиз.-деди. -Яхши , сиз асаримнинг мазмуни билан бироз танишиб чиқиб, менга маслаҳатлар берсангиз бўлар эди - деб, мен ҳам бўш келмадим. У стол у стида ўз олдида турган, “Аждодлар руҳи” асарим нинг илк саҳифаларидан сценарий эмас, шунчаки, боболарим ҳақидаги ҳикоялар тўплами эканини билгани учун уни ёпиб қўйган эди. Мени бу сўзларимдан кейин, у “қоралама”ни қайта очиб, варақла б бошлади ва шундай деди : -Бу мавзуда Садриддин Айний, Фитрат асарларини ўқинг, лекин мени маслахатим бу ишга вақтингизни сарфламаганингиз маъқул, қанча танқидларга дуч бўлган мавзуни танлабсиз, касбингиз нима? -Врачман. Тошкентга малака оширгани келган эдим-дедим. -Яхшигина касбингиз бор экан. Ўз касбингиз билан шуғулланаверинг, ўзингизни қийнаб нима қиласиз?-деди. -Мен ҳоҳласам, ҳоҳламасам ҳам бу ишни ўз ҳолига ташлаб қўя 3 олмайман, ахир улар мени нг 100 аввал яшаб ўтган, айни вақтда уларнинг ҳаммаси ҳам вафот қилган аждодларим, баъзилари уларнинг севимли кишилари, дўстлари, ҳамкасблари. Баъзилари, шунчаки ватандошлари, аммо уларнинг ҳаётлари, замондош бўлганликлари учун, бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлган. Уларнинг ҳеч бири ҳозир тирик эмас. Ҳа, танқид ва туҳматлар гирдобида қолган бу кишиларнинг ҳаёти ҳақидаги воқеалар, ҳақиқат қарор топиб, бор ҳақиқат кенг оммага ошкор қилинадиган вақт аллақачон келган. Уларни нг руҳлари шод бўлиши учун, бу асарим “ кинофильм” бўлгунича, мен изланишим ва ишлашим керак. Тўғри, бу ёзганларим ҳали “хамир”, нон бўлиши учун, ҳали кўп тер тўкиш керак бўлади, лекин мен чекинмайман. Чекинишга ҳаққим ҳам йўқ! Майли, мен сиз айтган асарларни ўқиб, бу мавзуда яна олдингизга келаман, хайр!-деб ўрнимдан турдим. У ҳам ўрнидан туриб, мени хонаси эшигидан кузатиб қўйди. Бугунги учрашув мен учун хайрли бўлди. Ҳали кўп ишлашим кераклигини тушундим. Эртасигаёқ кутубхонага отландим. “Алишер Навоий” номидаги кутубхонадан у тавсия қилган китобларни изладим. Кутубхонанинг бир ёши каттароқ ходими менга нега айнан бу китоблар кераклиги билан қизиқди. Мен мақсадимни айтдим: -Бухоронинг сўнги амири Саййид Олимхон менинг катта бобом бўладилар. Беш ёшида “қизамиқ” касаллигига чалинган Остона бобом икки оға-инилари, оналари ва хос соқчилари билан чегарадан ўта олмай, қолиб кетиб, Қоракўлда катта бўлганлар. Остона бобомни ҳикоялари асосида ёзган асаримни кеча “Ўзбеккино миллий агентлиги” ижодкорларига тақдим этиш учун олиб борган эдим. Афсус рад жавобини олдим. Камига танқид қилишди. Ахир собиқ иттифоқ даврида Олимхон бобомни газеталарда қаттиқ қоралаганлар. Мени эсимда, болалигимда бир куни дадам уйга қаттиқ ҳафа бўлиб келганди. Ўша куни отам қайсидир газетада, кимдир Олимхон боболарини “баччабоз бўлган” деб ёзган мақоласини ўқиган эканлар. .. Бу гапларни, мен ҳаётимда илк бор, боболарим ҳақидаги ҳикоямни бу кишига сўзлар эканман, ўша кунги воқеалар кўз ўнгимда гавдаланди... 1978 йил. Бахор фасли. ...Ҳа, ўша куни дадам қаттиқ ҳафа эдилар. Отамни ҳеч қачон бундай аҳволда кўрмаган эдим. Одатда, дадам уйимизга ҳафтанинг шанба кунларии Бухора шахридаги бир ҳафталик ишларини якунлаб қайтар эдилар. Бугун ҳафта орасида, дадамни уйга қайтишлари биз учун байрам кунидек бўлган эди. Отамни онам, опа-укаларим билан ҳар доимгидек хурсанд бўлиб, яхши кутиб олдик. Кейин ҳамма ўз ишлари билан машғул бўлишди. Мен ҳам, ўз 4 хонамга кириб , отам менга совға қилган яшил рангли кичик хонтахта ёнига ўтириб олдим. К итоб- дафтарларимни қўлимга олиб , дарс қилишда давом этдим. Чала очиқ қолган эшикдан ота-онамнинг гаплари қулоғимга чалиниб диққатимни тортди: -Дадаси, сизга нима бўлди, бугун жуда ҳафа кўринасиз! Сизни бундай аҳволда ҳеч кўрмаган эдим. Роса қизариб кетибсиз, қон босимингиз ошган кўринади. Мен аччиққина чой дамлай қолай. Дилфуза! Менга қара қизим, шкафдаги дори қутини олиб кел. Дадангга дориларини ичиришимиз керак- деб онам чой дамлашга киришдилар. Юза қисмига “Домашная аптечка” деб ёзилган дори қутини олиб борганимда, дадам ҳақиқатдан ҳам, қаттиқ ҳафа эканларми, онам айтганларидек юзлари роса қизариб кетган эди. Дадам керакли дориларини олгач, мен ўз хонамга дори қутини яна жойига қўйиш учун қайтдим. Онам чой дамлаб келдилар шекилли, уларни суҳбатининг давоми яна қулоғимга чалинди. Дадам: -Э, онаси асти сўрама, бугун мана бу газетани бир мақоласини ўқиб кўр! Бир аҳмоқ Олимхон бобомни уялмай-нетмай “баччабоз бўлган” деб ёзибди. Э, одам ҳар нарса бўлгани яхши, ахир, вафот қилган инсонни ортидан ҳам, шундай туҳмат қилади ларми ? Э, сатқаи одам кетсин! Ким айтади уни “журналист” деб. Қани исботинг? Ахир, ўша вақтга бориб келмаган бўлса, уни отаси ёки бобоси ўз кўзи билан кўрибдими-ки, мени бобомни “баччабоз” бўлганини?-дадам жиғибийрон бўлиб, ўзининг ҳафа бўлганларини сабабини онамга тушунтирмоқчи эдилар. -Вой, дадаси, бунча асаб бўлманг, соғлигингизга роса таъсир қиляпти, маъносини билмадим-ку, лекин шу биргина сўз, сизни жуда қаттиқ ҳафа қилибди. Бу журналистни устозлари ўша даврларда амир бобонгизни, ўша давр сиёсатига кўра қоралашган. Ахир сизга Ширин буви айтганлар,” амир Олимхон бобонгизни роса туҳмат надомат қилишган” деб. Бугунги мақолани ёзган киши ўша туҳматчиларнинг шогирди бўлганидан кейин, устози йўлидан бориб, бу мавзуда диссертация ёқламоқчи бўлгандир! Нима бўлганда ҳам, ҳаммасига сабр қилишингиз керак! Ўз замонасида Ширин буви ва хос соқчи Мухиддин бобо ҳам, сабрли бўлишган. Ахир “етмиш йилдан кейин, тинчлик йўли билан юрт озод бўлади” дейилган башорат бор-ку, дадаси. Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Ҳозир шундай деганлар кейин ўзлари ўз сўзларига пушаймон бўлиб, уялиб қолишади. Ҳақиқат эгилади, лекин синмайди. Сиз, ҳозир буларни асло ўйламанг, дадаси!-деб онам дадамни хотиржам қилишга уриндилар. 5 -Яхшики, сен борсан, мени қоронғи кўнглимга бир пасда чироқ ёқасан! Сен бўлмасанг, эрталабгача ҳам ўзимга келмасам керак эди, менимча! Яхшики бугун вилоятда қолмай уйга келганим, мақолани ўқиб, шунақанги жиғибийрон бўлдимки, асти сўрама! Ўша одамни излаб топиб, жағига ҳеч бўлмаса, бир мушт тушургим келди. Агар, келмаган бўлсам шундай қилишим тайин эди.-деб онамни сўзларидан дадам анчагина тинчланганларини тан олдилар. -Йўқ-йўқ, дадаси асло жаҳлингизга эрк берманг, бундай вазиятларда одам Оллоҳдан сабр тилаб, ҳақиқат юзага чиқиши вақтини Оллоҳ ҳукмига ҳавола қилиши керак! Чунки жанжал катталашиб, судга ошиб, Остона бобом (қайнотам) айтган “оилавий сиримиз” тез орада оммага ошкор бўлиб кетар эди. Ахир отангиз “оилавий сиримизнинг фош бўлиши- фарзандларимиз тақдири, хатто ҳаёти учун ҳавфли бўлиши мумкин!” деган эдилар. Фарзандларимизга ёмонликни раво кўра олмаймиз-ку, шунинг учун отангизни сўзларини асло ёдимиздан чиқаришимиз керак эмас, дадажониси!- дедилар. Айни вақтда онамнинг бугунги сўзлари ҳақиқатдан ҳам, ҳар доимгидек, нафақат самимий, балки жуда ёқимли, мулойим оҳангда ва отам учун энг керакли сўзлар эди-ки, буни отамнинг бояги важохатидан асар ҳам қолмай, бир пасда тинчланиб олганлари бунинг исботи эди. Ота-онамнинг айни вақтдаги суҳбатларидан, бу мақолада ёзилган энг “ёмон” сўз, яъни “баччабоз” сўзининг маъносидан, ўша куни мен буткул бехабар эдим. Аммо уларнинг ўша кунги суҳбатлари, менинг болалик хотирамда, ўчмас из қолдириб, бир умрга муҳрланиб қолган эди. 2018 йил. Феврал ойи. “Алишер Навоий” номидаги кутубхонада мен керакли китобларни ўша ходим ёрдамида излаб топиб, каттагина ўқув залида мутоала қилиб бошладим. Бу китоблар орасида кичиккина бир китоб, менга жуда таниш эди. Бу, Амир Саййид Олимхон бобомнинг шахсан ўзларининг хотиралари асосида ёзилган, Ўзбекистон ССЖ “Фан” нашриёти томонидан 1991 йилда нашр қилинган “Бухоро ҳалқининг хасрати тарихи” асари эди. Мен ҳаёлларим оғушида бу китобни биринчи марта кўрган дақиқаларимни кўз олдимга келтирдим: ...Ҳа, эсимда, 1995 йил, куз ойи. Онамникига биринчи туғилган чақалоғимни олиб меҳмонга келган кунларимдан бири эди. Стол устида турган бу китобни, ўша куни илк бор кўрган эдим. Китобнинг муқовасидаги 6 Олимхон бобомнинг суратлари шунақанги маъюс эдики, менимча, бобом бу суратга Ширин бувимизни ўша сохта мактубда ёзилгани бўйича, “вафот қилган” деб ўйлаб, Афғонистонга кетиб қолганларидан кейинги вақтларда тушган суратлари бўлса керак. Мен бобомнинг бу суратларидаги муборак чеҳраралида акс этган ўта маъюсликни хис қилар эканман, қўшни хонада косага овқат солаётган онамни қайтишларини кутишга сабрим чидамай, онамга эшитилиши учун, бироз баландроқ товушда, ўша тарафга қараб, шундай дедим: -Она, бу китоб кимники? -Ҳа, стол устидаги кичик китобчани айтяпсанми?-сўрадилар. -Ҳа!-мен ҳали ҳам суратдан кўз уза олмаётган эдим. -Даданг келтирган эдилар, мен ўқиб чиқдим. Жуда яхши ёзилган экан. Остона бобомизни ҳикояларини эслатади. Истасанг, сен ҳам ўқи! Китоб ўқишни яхши кўрасан, вақтинг ҳам кўп, бола парвариши учун таътилдасан... Бу китоб мени болалик хотираларимга, қўшимча маълумотлар эди. Китоб сарлавҳа сидаги “хасратлари” сўзи ҳам, менинг қалбимни шундай ўзига жалб этган экан шекилли, балки шунинг учун, ҳозирги кунларда унчалик ҳам ишлатилмаётган бу сўз иштирокида, “Қоракўл садоси” газетасининг 2011 йил ги 2 июн №23 сони, 3-чи саҳифасида чоп этилган бир мақоламнинг сарлавҳа сини, ”Қандли диабет асоратлари-хаста кўнгил хасратлари” деб ёзишимга, бир сабаб бўлган. Ўша лаҳзаларда, ўзим сезмаган ҳолда балки менга, аждодларим руҳи , руҳий қувват манбаи бўлган бўлса керак. Чунки, бу мақоламни ўқиган касбдошларим, беморларим ва танишларим мақоланинг мавзуси ва моҳияти ҳақида, ўзларининг илиқ фикр, мулоҳазаларни жуда яхши изхор этган эдилар... ...Кутубхонада ҳаёлим паришон бўлиб, шуларни ўйлаб турган эдим, ёнимга бир талаба йигит келди. У кутубхонанинг бошқа китобхонларига ҳалақит бермаслик учун, секингина шундай деди: -Кечирасиз, мумкинми сиздан бир нимани сўрасам? -Ҳа, сўранг- дедим, мен ҳам кутубхонада эканлигимиз сабабли секингина жавоб бердим. -Бироз аввал сизнинг кутубхона ходими билан бўлган суҳбатингизни бехосдан эшитиб қолдим. Мумкинми, ўша ёзган асарингиз ёнингизда бўлса, танишиб чиқсам демоқчи эдим. Исмим Алимардон. Тошкентга ўқишга 7 келган Сурзондарёлик магистр талабасиман, бу мавзуга қизиқдим-деб ўзини таништирди нотаниш талаба. -Майли, мана фақат шу ерда ўқиб қайтарасизми? -Ҳа-деб у ёнимдаги бўш жойга ўтириб, кеча танқидга учраган асаримни ўқий бошлади. Бир пастдан кейин олдимизда турган компютерни ёқиб, бир нималар ёзиб, интернет тармоқлари бўйлаб, бир нималарни излаб бошла ди. Сўнг, яна менга мурожаат қилди: -Опа қаранг, мана топдим! Бу маълумотлар сизга керак бўлиши мумкин! Мен индамайгина, бу талаба йигит интернет тармоқлари бўйлаб, бир пасда излаб топиб, менга бир неча мақолаларни кетма-кет очиб кўрсата бошлаган мақолаларни мутоала қила бошладим. Улар менинг асаримга таълуқли, баъзилари жуда аввалги, ҳаммага маълум, ёки баъзилари мен учун ҳам янгилик бўлган бир қатор маълумотлар эди-ки, хатто баъзисига мени ишонишим ҳам қийин эди. Ҳа, мен ўз хатоимни энди тушундим. Мана нима учун кеча асаримни танқид қилишди. Чунки, мен уни фақат Остона бобомнинг ҳикоялари асосида, болалик хотираларимни жамлаб ёзган эдим, холос! Хозирги давр китобхони ва фильм томошабинига бу етарли эмас экан. Мен оммага Амир бобом ҳақида, фақат ҳозиргача, “ҳаммага сир бўлиб келган” Остона бобомни ҳикояларини ошкор этсам бўлди, бошқа маълумотларни қизиқган кишилар ўзлари, истаганича интернет тармоғидан, излаб кўриб, баҳобар бўлади ”деб ўйлаган эканман. Йўқ, демак марҳум аждодларим ҳақида кинофильм ва тарихий-бадиий йўналишида китобхонларни қизиқтирадиган бир асар бўлишини истар эканман, қарийиб юз йил давомида танқидлар гирдобидаги , бу мавзуни бошлаш олдидан , барча воқеаларни имкон қадар ўрганиб, тўлиқ ёритиш кераклигини тушундим. Ҳ алқ орасида машҳур бўлган бобомнинг, бир пайтлар жамият тизими сиёсатига кўра, асосан газета саҳифаларида мақола муаллифлари томонидан, анча танқид қилишларига тўғри келган бўлсада, орадан роппа-роса 100 йил ўтган бўлса ҳамки, ҳалқ оғзаки ижодида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, Бухоронинг сўнги амири бобом Саййид Олимхон ҳақидаги ривоятлар, афсоналар ёки кичик ҳикоялар ҳам, инсонлар орасида барибир ижобий фикрлар билан тилга олинишлари менга кўпроқ изланишим учун, энг самарали туртки бўлди. Турли касбдаги одамлар билан, бобом ҳақидаги қилаётган суҳбатларим, янги мавзулар, янги фикрлар ва ғояларни туғилишига замин бўлар эди. Яна, гап шундаки, Остона бобом чегарадан ўта 8 олмай қолиб кетганларида, атиги беш яшар бола бўлганлар. Албатта, баъзи фактларда бироз ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бунга сабаб ларнинг баъзи сида бобом ёшлиги учун, ўзлари ҳам билмаган бўлиши мумкин, баъзида биз ҳам болаликда эшитганимиз учун, тушунмаган ёки бироз унутган бўлишимиз мумкин эди. Демак, мени қиладиган ишларим кўп. Мен анчагина йиғилган маълумот ва фактларни ён дафтаримга қайд қилиб бошладим. Бир мақолада отамнинг ўзларидан икки ёш кичик аммалари Шукрия Рад Олимийнинг оналарини исми “Фотима” эканлиги ёзилган эди. “Демак, Олимхон бобом ҳақиқатдан ҳам, Ширин бувимизга 5 ёшдаги ўғиллари Остонанинг “ вафот қил маган, ҳали тирик экан”лигини айтган ўша ёш қиз Фотима канизакка ҳақиқатдан ҳам, 1943 йил Ватанга келиб кетганлари кейин уйланган эканлар-да? Ширин бувимиз ва Остона бобомларни тирик эканлиги ва Ватан зиёратига махвий равишда бўлса ҳам эришганлари учун , “Оллохга шукур!” маъносида, қизларига, “Шукрия” исмини қўйган эканлар!” Мен таажжубда эдим. Олимхон бобом, “ Айтилган сўз-отилган ўқ!” деганларидек, балки, Ширин бувимни ўзларининг иккинчи бор, Афғонистон сафарларига бирга олиб кетишларини, қаттиқ истаганлари учун, бувимга, “Сен кетмасанг, мен ўша Фотима канизак қизга уйланаман” деганларига фаришталар “Омин” деганми? Хуллас, бобом яна уйланганлар. Саид Абдусаттор ўғиллари ҳам, ўша йили туғилган экан. Улар эгизакларми? Ёки, кучли мухаббат, хижрон изтироблари сабабли, иккита аёлга уйланганларми? Мендаги янги саволлар, кинофильм тасмасидаги лавҳалардек, болалик йилларимдаги ширин, ўчмас хотираларим сари етаклади... Остона бобом менга ҳикояларининг бирида: -1943 йил эди. Урушга кетган икки ака-укамдан хат келмай қолган йиллар эди. Мухиддин бобонгизни шарофати билан бизникига бир неча кунга махфий равишла келган Олимхон бобонгизни яна қайта кўриш насиб этишидан ҳаммамиз умидимизни узган эдик. Тўсатдан уйимизга отамни кириб келиши биз учун кутилмаган бахт бўл ди. Хатто Ширин бувингиз, қаттиқ бетоб бўлиб ётган онам отамни кел ганларини кўриб, тез кунда тузалиб кетган эдилар. Отам келганларида соғ-омон эдилар. Аммо бир йил ўтар-ўтмас, онам радиодан отамизни вафот этганларини эшитиб қоладилар. Урф-одатимизга кўра, азадор ҳовлига таъзия билдириш мақсадида яна Афғонистонга борган Мухиддин амаким дадамни ҳаётининг сўнги бир йил давомида анчагина бетоб бўлиб, кўзларидан аввалига камроқ, сўнг кўпроқ ёш чиқиб турган. Бунинг сабабини билмаган ака-укаларим отамни “йиғлаяптилар” деб ўйлашган. Кейинроқ эса отамни кўзлари аста-секин 9 бутунлай кўрмай қолган. Сув ўти чувалашган оёқларига ҳам, аллергик таъсир натижасида яра чиқганигини ҳам айтган эдилар. -Бобо, бунга сабаб нима бўлган экан?-болаларча қизиқувчанлик билан мен бобомга савол бердим. - Отам ва Мухиддин амаки чегара ёнидаги ўша қишлоққа борганларида..(Болалигимда мен ўша кунни кўз олдимда бўлгандек тасаввур қилган эдим) ...Амир Саййид Олимхон ва унинг бир умрга садоқатли дўсти ва ҳалигача ўз касбига тоабад содиқ қолган хос соқчиси Мухиддин полвон Афғонистон чегараси ёнидаги у тарафдан бу тарафга оқиб келадиган катта дарё ёнидаги ўша кичиккина қишлоққа етиб келишади. Афсуски , уларни бу томонга ўтишларида ёрдам берган “Тимсоҳ” лақабли ёш йигит айни вақтда бу қишлоқдаги уйида эмас, яқингинада, чегарадан нариги тарафдаги ота- онаси яшаётган қишлоққа кетиб қолган экан . Уни кутиш учун яна 3-4 кун керак бўлишини унинг аёлидан кечга яқин ҳовлисини сўроқлаб борганларида эшитиб, ҳар иккисининг ҳавсаласи пир бўлди. Аммо Олимхон хос соқчисига: -3-4 кун жуда кўп вақт. Бу вақтда Афғонистондаги худуд нозири яна бизни бор-йўқлигимизни билгани, “йўқлама” қилиш учун, навбатдаги текширувига келади. Катта ўғлим бир сафар, “шикор ёки балиқ овига кетган эдилар” деган баҳоналари билан уни чалғитиб, меҳмон қилиб, бир амаллаган бўлиши керак. Лекин иккинчи сафар, нозир ҳам анойи эмас,”Кетдик отанг қаерда бўлса ҳам, мени ҳам ўша ерга олиб бор, шикоргами, балиқ овигами, мен бугун уларни кўрмасдан кетмайман” деб роса тиқилинч қилиб, ўғлимни холи жонига қўймайди. Полвон дўстим, юринг иккаламиз бу ишни шу бугуноқ эплаймиз, бу иш биз учун чикора, бундан баттарларини биргаликда эплаганмиз-ку! Айниқса Ватанга келиб кетишни айтинг, мени етти ухлаб тушимга кирмаган эди. Сиз бўлмасангиз, буни ҳаёлимга ҳам келтира олмас эдим. Яхшики, сиз келиб, Моҳларойим ва Остоналарнинг тириклиги ҳақидаги хуш хабарни айтдингиз, уларни кўриш бахтига муяссар бўлдим. Шунингдек, дўстим мени асло армоним йўқ, аждодларим қабрларини зиёрат этдим, “Нақшбанд” зиёратгоҳи, “Арк қўрғони”ни зиёрат қилиш бахтига сиз туфайли эришдим. Энди ўлсам ҳам армоним йўқ, армонларимдан фақат “Ҳаж” зиёратига бориш насиб этиши қолди холос, дўстим. Омон бўлсак, балки, ҳали уни ҳам Оллоҳ насиб этгай!-Олимхон қувончи ичига сиғмай, кўнглининг тубидаги орзу ва армонларини ўз дўстига ошкор қилиб, анчагина йўл босиб, дарёнинг сувга шўнғишлари керак бўладиган, қирғоғи дарахтларга мўл, овлоқ жойига етиб келганларини сезмай қолишган эди. 10 -Ие, амирим, “Тимсоҳ”ни аёлидан бу ускуналарни, у тарафга ўтканимиз кейин эрига беришимиз шарти билан, бериб туришини илтимос қилиб олишга олибмиз, аммо кўзойнаклари йўқ-ку, қайта бориб олиб кела қолай!- деди Мухиддин полвон. -Йўқ дўстим, қош қорайиб қолди, бахшидаси уйида йўқ аёлни яна безовта қилмайлик. Сув остида қалин сим арқон бор-ку! Кўзимизни маҳкам юмиб, сим арқон ни ушлаб кетаверамиз! -Оқимга қарши сузиб ўтиш сув остида, анчагина қийин кечади амирим, кўз юмилганида ҳам, сув оқимининг катта босими кўзга зарарли, бунинг устига агар кўзингизни очишга тўғри келиб қолса, лой аралаш сув кўзга кириб, роса ачиштириши мумкин! Хожам яхшиси, мен ўша ҳовлига ҳаялламай, яна бир бориб келишим сафаримиз бехатарлиги учун маъқул бўларди. -Йўқ, яхшиси, дўстим сиз олдинда, мен ортингиздан бу вақтда эсон- омон чегаранинг нариги тарафига, мушкулимизни осон қилган, бу махфий ягона сув ости йўлидан ўтиб оламиз. Яхшики, бу жойни ўта сабр ва зукколик билан аниқлашга эришганингиз. Чегарадан ошкора ўтишнинг бу уруш сабабли, умуман иложи йўқ эди. Иншооллоҳ! Оллоҳга шукурки, Ватанга келган бу зиёратим, Моҳларойимни дардига ҳам малҳам бўлди. Менинг қувончимни ҳам чеки йўқ! Қани, мени нг собиқ ва ҳалигача содиқлик билан ҳеч қандай маошсиз 23 йилдан бери суюкли аёлим ва уч ўғлимга холис тансоқчилик хизматини қилиб келаётган хос соқчим! Сиз нафас олиш мосламаларини яна бир бор кўздан кечиринг ҳар эҳтимолга қарши, унгача мени ҳам бир муҳим юмушим бор, Сўнг, “Ё, Оллоҳим ўзинг бизга мадад бер!” деб, сувга шўнғишни бошлаймиз! -Қандай юмуш экан амирим?-сўради Мухиддин полвон. -Ватанидан узоқда юрган ҳар бир мўминнинг энг азиз нарсаси нима эканини биласизми, дўстим? Бу - она диёрнинг бир сиқим тупроғидир! Шунинг учун, рўпакча-белбоғимга бир оз тупроқ солиб олмоқчиман. Мен билан чегарадан ўтган 118 кишидан, сенинг шарофатинг билан куни-кеча биргина чўри қиз Мастурани Ватанга қайтара олдик! Афсус, қолган ҳамма юртдошим, хатто Остонадан бошқа барча фарзандларим ҳам юртнинг бир сиқим тупроғини кўришга зор бўлиб улғайишди. Уларга энг яхши совға Ватанимиздан, билсанг ана шу- бир сиқимгина мамлакатимизнинг муборак тупроғи бўлади-деди. Олимхон ерга энгашиб, қийиқчасига бир неча сиқим тупроқни азиз нон 11 каби авайлаб икки кафтлари билан олиб солди. Кейин, қийиқчани ўраб олиб, белига махкам қилиб боғлади. -Қани, энди кетдик. Йўл бошланг дўстим, мен ҳам тайёрман-деб аллақачон нафас олиш учун мўлжалланган мосламани тақиб олган полвонни қўлидан, ўзиникини олиб, Олимхон ҳам кўзойнаксиз мосламани тақиб, сувга кириб бошлади. Амирини шаштидан қайтариш, ҳали ҳам қийин эканлигига амин бўлган Мухиддин полвон, унинг таклифига рози бўлмасдан ўзга чораси қолмаган эди. У “ҳар эҳтимолга қарши” деб олган, яна бир арқонни бир учини ўзини белига, бир учини эса, хожасининг белига боғлади ва аста-секин улар сувга шўнғиб бошладилар. Сув остидаги к ечувни нақ ўртасига келганда, яъни энг ҳавфли, тепада қуролланган чегарачилар бўлиши мумкин бўлган жойида, Мухиддин полвон белига боғланган арқонни негадир олдинга силжишига йўл қўймай, таранг тортилаётгани хис қилди. Сим арқонни қаттиқ ушлаганича о ртига қайтиб, дўстининг ёнига келди. Унинг оёқларига сув ўтлари чувалашиб, қийин аҳволга тушганини м аҳкам юмилган кўзларини оч ганида кўриб, ёрдамга ошиқди. Олимхон анчагина уринсада, чувалашган сув ўтлар кўплигидан, ёлғиз ўзи қилаётган ҳаракатлари билан, бу ҳолатдан қутилиш ўрнига, сув ўти таранг тортилаётган чилвирдек, унинг оёқларини сиқиб қўя бошлади. Бу чилвирни узиб, ундан қутилишнинг чораси деярли “йўқ”дек эди. Сув ости оқими тезлиги ҳам, дард устига чипқондек, аҳволни баттар мушкул қилаётган эди. Шунда, ўз касбининг устаси Мухиддин полвон этиги қўнжидан, хожаси келганидан бери, яшириб олиб юр ган ханжарини олди-ю, чувалашган сув ўтларини чопиб ташлаб, Олимхонни улардан қутилишига ёрдам берди. Кўз очиб юмгунча бўган бу вақтдаги воқеа, кейинчалик Саййид Олимхоннинг соғлигига бабрибир ўз асоратини бериши мумкинлиги, айни вақтда уларнинг ҳар иккисининг ҳам, ҳаёлига келмаган эди. Айниқса, Олимхоннинг махсус кўзойнак тақилмаганлиги сабабли, кўзларига кириб қолган сув ости ўтининг майда парчалари ва қум зарраларининг кириб қолиши натижасидаги зарарли таъсир, кейинчалик жиддий асоратли, кўз касаллигини келтириб чиқаришига сабаб бўлади. Бунинг устига, ўз вақтида даволанишни истамаган Олимхонни аввалига кўзлари тез-тез ёшланиб туради, кейинчалик эса, кўз ичига кириб қолган ёт жисмлар ўз вақтида мутахассис окулист врач томонидан олиб ташланмагани оқибатида, унинг кўриш қобилиятининг бутунлай йўқолишига олиб келишини, ўша куни ким ҳам ўйлабди дейсиз. Олимхонни оёқларига чилвирдек ўралиб олган сув ўтларининг аллергик таъсири ҳамда, маълум муддат оёқдаги лимфа ва қон 12 томирларининг қисилиб қолиши натижасида, қон айланишининг бузилиши, афсуски унинг оёқларига яра-чақа чиқишига ҳам олиб келган. -Остона бобо! Олимхон бобомиз ўша 1943 йил, Ватанга махвий равишда келганларини ошкор бўлишини истамаганлари учун, ўз соғликларини тиклаш учун ва кўз касалликларига қарши даво муолажалари учун касалхонага бормаганларми?-деб мен Остона бобомдан бу ҳикояни эшитганим кейин, ўз фикримга аниқлик киритиш учун сўрадим. -Ҳа, болам, менимча ҳам шундай бўлган бўлса керак! Чунки, ҳар бир касалликни даволашда, албатта келиб чиқиш сабаби ҳам ўрганилади. Докторни саволлари, қолаверса, худуд нозирининг саволлари отамни бу ерга махвий равишда келиб кетганларини ошкор бўлишига олиб келишини кўнгиллари сезган. Чегарадан Ватанга ошкора ўтишни эса, айниқса ўша уруш йиллари да, асло иложи бўлмаган. 23 йилдан бери бизни сохта мактублар туфайли, “ вафот қил ган” деб ўйлаб юрган отамни жуда ҳам бизни кўргилари келган. Айниқса, онамни бетоблиги, икки бедарак бўлган ўғилларининг дардида адойи тамом бўлаётган онамга далда бергилари келган отам, бу жуда ҳавфли сафар эканлигини билганлар. Чегарадан маҳвий равишда ўтиб- қайтишнинг кейинчалик ҳам, ошкор бўлиши, ҳар бир фуқаронинг ҳам жазо олишига сабаб бўлишини ҳам албатта билганлар. Шунинг учун, Ватанга оқибати қандай бўлишидан қатъий назар кетаётганлари ҳақида деярли хеч кимга айтмаганлар. Фақат, энг катта акамга: -Мен йўқлигимда, бу ердаги жамоамизга бошчилик қилиб, ҳаммани соғ-омон бўлишидан баҳобар бўласан. Мен қайтгунимча, бу ерда йўқлигимни имкон борича, хеч кимга, хусу сан худуд нозирига билдирма! -Ота сизни шаҳар ҳокимлигидан сўраб қолишсалар-чи, мен нима дейман? -Балиқ овигами, шикоргами “кетган эдилар” деб турасан. Мен тахминан икки -уч ҳафтада қайтаман. Агар мен бу сафардан Оллоҳ асрасин-у, мободо умуман қайта олмасам, жамоага доимий бошчилик қилишда давом этаверасан!-деган эканлар. -Ота, Оллоҳим асрасин сизни, ундай дея кўрманг! Ота сиз бу ерга қайтгунингизча, юртимизда бўлаётган урушлар тугаб, биз кутаётган Бухоро амирлигининг озодлиги бўлиб қолса-чи? - тўнғич ўғиллари, азбаройи отасини бу ҳавфли сафардан қайтармоқчи бўлиб, шундай деди. 13 - Иншооллоҳ! Ўғлим, агар мен келгунимча юртимиз озод бўлса, сен амирлик лавозимини ҳам муносиб уддалай оласан. Аммо, мамлакатимиз озод бўлишини энг машҳур башоратчи мунажжимлар ҳам, “70 йилдан кейин, тинчлик йўли билан озодлик бўлади” деб, башорат қилишган. Бу сафарим ўта махвий ва жуда ҳавфли бўлади. Агар қайтмасам, “ов қилишга кетиб, бахтсиз ҳодисага учраган бўлсалар керак, қайтмадилар, тирик бўлганларида албатта қайтар эдилар. Аммо майит топилмагунича жаноза маросимини ҳам қилмай тураман! ” деб, барибир мени қаерга кетганимни ҳеч кимга асло билдир ма!- деган экан лар. Отамни махвий равишда Ватанга келиш қарорлари, айнан 1920 йилдаги, “Арк” қўрғонида яшаётган барча аҳолини, бир соат ичида бу ерни бутунлай тарк этишлари кераклигини, ўзлари жуда тез ва ёлғиз қарор қилганларидек бўлган. Отамни Ватанга бирдан кетмоқчи бўлганларидан, хабар топиб улгурган акаларим ва онамни кундошларининг ҳеч бири уни бу фикридан қайтара олмаган. Аммо, Афғонистонга қайтиб бориб, бетоб бўлганларида, даволанишга ҳам кўндира олмаганлар. Хуллас, отамни Ватанга келиб, биз билан дийдор кўришганларини биз ҳам, Афғонистондаги бу сирдан бахобар бўлган саноқли кишилар ҳам ҳанузгача, деярли ҳаммадан сир сақлаб келмоқдамиз!- деб Остона бобом жавоб берган эдилар. -Бобо, ўша сув остидаги кечувдаги ходисалар, Олимхон бобомизни бу дунёни эрта тарк этишларига ҳам сабаб бўлганми?-мен яна сўрадим. -Ҳа, болам мен учун бу воқеаларни эслаш нақадар қайғули! Аммо, сен келажакда китоб ёзишни ният қилган экансан, билганларимни аччиқ бўлса ҳам, ҳақиқатни ёзишинг учун, сенга айтиб бермасдан иложим йўқ! Отам бизни кўришга шунча узоқ ва машаққатли йўл босиб келганларида соғлом эдилар. ( Мен бобомнинг ҳикояларини одатдагидек, кўз ўнгимда хаётий лавҳалар каби тасаввур қилдим) М уҳиддин хос соқчи билан узоқ йўл босиб келган Олимхон суюкли аёлини тирик эканлигини эшитиб уни кўргани келган эди. У бетоб ётган Моҳларойимни кўрганида: -Оллоҳим, сенга берган бу дардларини менга берсалар бўлмасмиди , сен соғайиб, урушга кетган икки аскар ўғлимизни қайтишганида, уларни тирик ва соғлом ҳолингда кутиб олишинг керак!- деди. Мохларо йим: 14 -Бахшидам ундай деманг, Оллоҳим ҳукмига шак келтирманг, мен сизни шунча жойдан бизни излаб келганингизни нихоят кўрганимдан бениҳоя мамнунман. Оллоҳга беҳисоб шукурки, сизни яна қайта кўра олдик! - Мен сизларни сохта мактублар туфайли 23 йил аввал, “1921 йилнинг эрта баҳорида вафот қилгансизлар” деб ўйлаб, уч кун таъзия маросимлар ўтказиб, сўнг Чубек кечувидан 118 киши билан ўтиб кетган эдим. Уни Мухиддин дўстим эмас, минг афсуски, бош малика кундошингиз ёздирган экан. - Бахшидам, ўша сохта мактублар ҳам, билсангиз бизга Оллоҳнинг бир инояти бўлганки, мен сизнинг уч шахзодангизни сизнинг энг содиқ хос соқчингиз Мухиддин полвон ёрдамида, Ватанда қолиб катта бўлишларига эришдик. Улар Ватанга содиқлик билан катта бўлишган эканки, ҳозирча бедарак бўлсалар ҳам, ҳар қалай, “сизни кўрамиз!” деб, мана Қобулга кетишмаган экан. Менга алам қилгани, бахшидам, нима биласиз-ми? -Нима, азизам?- сўради Олимхон, бемор завчасининг юзларига боқиб. -Келинимни онаси, яъни қуда бувини, катта ўғлимиз Улуғбекнинг хотини ва қизалоғи Севарани олиб кетаётганидаги айтган гаплари эди. -У нима деган эди?-сўради Олимхон. -Ўғлингиздан “қора хат” келмаган, демак ўлмаган. Агар у ндан “қора хат” келган бўлган ида, мен қизимни боласи билан олиб кетмаган бўлар эдим. Аммо у душман томонга ўтиб кетган, яъни “сотқин” бўлиши мумкин, ёки ўз отасининг ёнига қочиб кетган, яъни “қочоқ” бўлган бўлиши мумкин. Қуда, ахир бир пайтлар, куёвим Рахмон ни ўз отаси аслида ким бўлган, билмадим-у, аммо ким бўлган, ёки, қандай лавозимда ишлаган киши бўлган бўлса ҳам, мамлакатимизга бостириб келган ёғий- душманлар билан урушни истамагани учун, кундошларингизни бола-чақаси билан олиб қочиб кетиб, Афғон юртида хозир ҳам тинч -омон яшаётган экан-ку! Сизларни ўз ваъдасига кўра, бир марта ҳам йўқлаб келмабди экан! Мухиддин полвон ўғилларингизни боқиб олган отаси экан холос! Менга қизим айтди, у сизга уйланмаган эмиш. Турмушингиз фақат одамлар учун, яъни “сохта” экан, сизлар шунча йилдан бери, хатто хозиргача ҳам, алохида хоналарда яшар экансизлар. “Олма- олма дарахтини тагига тушади” деганларидек, ўғлингиз ҳам ўз отасига ўхшагандирда, ўргилай! Мен набирамни “қочоқни боласи” деб, келажакда одамларнинг камситишлари остида катта бўлишини асло истамайман! Тўғри, сизлар уни оч ёки яланғоч қўймайсиз, усти бут ва тўқ катта бўлишини 15 эплайсизлар, аммо “бедараклар рўйхати”даги отаси ҳақида нима дейсизлар? Мен яхшиси, қизимни бошқага турмушга бериб, эл оғзига элак ёпаман. Ширинбуви қуда, илтимос, мени бу шаштимдан қайтаришга уринманг” (Ширин бувимнинг қудалари айтган гапларни ҳам мен 1942 йил қиш ойларида қизи ва чақалоқ набираси Севарани олиб кетаётган қудабуви айтаётгандек тасаввур қила олган эдим) -Севара набирамизни ва келинимизни қуда аёл 1942 йил қишида шундай сўзларни айтиб олиб кетди. Келинимни дарров эрга ҳам берибди. Унинг бу сўзларини ва набирамизни олиб кетганини асло унута олаётганим йўқ эди бахшидам-деди Моҳларойим... - О нам бу сўзларни отамга ҳикоя қилиб бераётиб, йиғлаб юборган эдилар, қудабуви қизи ва дадангни тенгқури, чақалоқ Севара жиянимни олиб кетган куни онам йиғламаган эдилар. Хатто қудабувининг бундай сўзларини кутмаган эдилар чоғи, бир сўз деб, унга жавоб ҳам бермаган эдилар. Райхон бувинг: “Қудабуви овсинимни олиб кетманг, ахир қайноғам уруш тугаганида қайтиб келиши мумкин” деб уни шаштидан қайтармоқчи бўлди. Аммо, унинг бу сўзлари қудабувини ниятидан қайтара олмади - деб Остона бобом менга ўша куни яна бир аламли ҳикояларини сўзлаб бердилар... ... Алишер Навоий кутубхонадаги бу талаба йигит, интернег тармоқларидан яна бир мақолани кўрсатди. Унда Қобулдаги мозори шарифда, Олимхон бобомнинг қабрлари сурати ҳам кўрсатилган бўлиб, ундаги ёзувлар араб алифбосида эди. Аммо, бу ёзувлар ҳам мақолада кирил ҳарфларига ўгирилиб ёзилган жуллаларни ҳа ёжон билан илк бора, нотаниш талабанинг холис ёрдами билан ўқиб чиқдик . Айниқса, бобомнинг вафотларидан олдин айтган сўзлари ҳам бу мақолада ёзилган эдики, бу энди менинг зиммамдаги яна бир муҳим вазифа каби, бефарқ қолдирмайдиган бир туртки бўлди. У киши шундай деган эканлар: -Мени қабрга омонат қўйинглар, вақти келганида, мени албатта ўз Ватанимга олиб кетадилар!.. Бу жумлаларни ўқиганимда кўзларимга ёш келди . “Дадам тирикликларида, мен сиз ҳақингиздаги бу асаримни ёзиб бошлашим керак экан, ахир бу мавзуда отам менга ёрдам берган бўлар эдилар-ку! Отам ҳам нега Олимхон боболари ҳақида, мен билан жиддийроқ суҳбат ҳам қилмадилар экан?”. Остона бобом оилавий сиримизни, хеч кимга 16 айтмаслигимизни, хатто “деворни ҳам қулоғи бор” деб, ўзаро суҳбатлашни ҳам, роса кўп таъқиқлаган эдилар-ки, хатто, “бу ҳаётингиз учун ҳам хатарли бўлиши мумкин” деб роса, ўзлари ҳам, “оилавий сир”ни бироз олдинроқ сизларга айтиб қўймадим-ми?” деб пушаймон бўладилар чоғи, охир оқибат бирор кор-хол бўлмасин деб, хавотир олар эдилар. Биз ҳам, бобомни ҳафа бўлишларини истамаганимиз учун, бу мавзуда деярли суҳбат қилмас эдик. Остона бобомга ойим келажакда мен бу ҳикоялар асосида, китоб ёзишга кутубхоначига ваъда берганимни айтганлар чоғи, бобом асосан, ёлғиз қолганимиздаги менинг саволларимга иложи борича жавоб беришга ҳаракат қилар эдилар. Аммо, баъзида менинг саволларим ҳам жавобсиз қолган вақтлар бўлган. Сабабини билмадим, бола ёшида бўлганим учун шекилли, нега, баъзи саволларимга жавоб бермаганларини англамаганман. Мени кўз ёшларимга сабаб бўлган интернет тармоқ ларидаги яна бир мақолада: -“Амир Саййид Олимхоннинг Ватанда қолиб кетиб катта бўлишган уч ўғилларидан бири вафот қилган, бири жинни бўлган, бири ҳали ҳам бедарак бўлган”-ёзилгани эди. Мен, “демак бу сўзларни ёзган киши бизга қариндош бўлса керак” деб ўйладим. Чунки, “вафот қилган” деб, амир Олимхон ва Моҳларойимнинг катта ўғиллари- Улуғбек яъни Мухиддинов Рахмон ( ёки Рахмонқул) амакибобом назарда тутилган, у 1913 йилда туғилган. 1941 йил урушга кетиб, 1942 йилда Улуғ Ватан урушида вафот қилганлар, афсуски, “Хотира” китобида ҳали ҳам, бедараклар рўйхатида деб ёзилган. Аммо, бизга энг яқин қариндошлар хабардор бўлганларидек, жумладан, ушбу сатрларни ёзган киши ҳам, амакибобом Раҳмонқулнинг вафот қилганлари ҳақида, демак, у ҳам аниқ билган. 1985 йилда, яъни Улуғ Ватан уруши ғалабасининг роппа роса қирқ йиллиги арафасидан кейин, дадам Остонов Фахриддин Мухиддинович “Жди меня” кўрсатувига ёзган хатларига келган, жавоб хатида айтилганидек, вафот қилган жойлари аниқланган ўша шаҳарга бориб келганларидан ҳам, балки бу кишининг ҳам хабари бўлса керак? Менда ўз- ўзимга бераётган саволларим кўпайиб кетди. Айниқса жавобсиз қолаётган саволларим мени роса ўйлантираётган эди. Уларга жавоб топишим учун, энди кўп изланишим керак эди... Афсуки, “жинни” бўлган деб, ўртанча ўғиллари Мухиддинов Остона, яъни менинг бобом (1915 йилда туғилган. Мендаги мавжуд бир хужжатда, 17 яъни бобомнинг, 1983 йилда вафот қилганлари ҳақидаги “ўлим хақидаги маълумотнома”да, “Мухиддинов Астон” деб, афсуски, ўша даврларда, аксарият ҳолларда, русча талаффуз билан айтилганда, йўл қўйилган имловий хатолар каби, исмлари нотўғри ёзилган экан) назарда тутилган бўлиб, бу гап менинг дадам Остонов Фахриддинни отаси, Остона бобом ҳақида эди. Бобом болаликларида бошларига олган жароҳатлари бўйича, тўғри урушга юборилмаганлар, аммо мен Остона бобом ҳақидаги ёзилган бу сўзни, биринчи бор кўраётганим боис, йиғлаб юбордим. Ахир, мен Остона бобом ҳақида, бундай сўз ишлатилганини ҳеч қачон эшитмаган эдим. Мақолада, “ҳали ҳам бедарак” деб, гап учинчи ўғиллари Меҳриддин (туғилган вақтларида, яъни қулоқларига азон айтиб қўйилган исмлари) амакибобом ҳақида ёзилган эди. Мухиддинов Исом (Урушга кетаётганларида журналга ёзилган исмлари-журналда исм-шарифлар учун ажратилган жой қисқа бўлгани сабабли, исмларни тўлиқ ёзиш имкони бўлмаган, аслида, 1920 йилда, икки ёшдаги бу амакибобомга, хавфсизлик мақсадида хос соқчи томонидан янги исм- Исомиддин деб ном берилган) 1918 йилда туғилган, 1942 йил декабрда урушга кетиб, 1943 йилда декабрда бедарак бўлганлар. Тўғри, бу мақолада ёзилганидек, амакибобом “Хотира” китобида, ҳали ҳам “бедараклар” рўйхатида турибдилар. Айтишларича, яъни менга бобом ва отамнинг ҳикоялари бўйича, амакибобом оналари Ширин бувининг биринчи ўғилари Рахмоннинг бедарак бўлганида, қудалари қизи ва набираси Севарани олиб кетганида қанчалик қайғурганининг гувоҳи бўлади. Шунинг учун у бир неча хатлар ёзиб дўстларига беради. У ўз аскар дўстларига бу хатларни бераётиб: -Дўстларим, агар мен вафот қилсам ёки мен ҳам акам каби бедараклар рўйхатига тушиб қолсам, бизни отамиздан айро ҳолда, ёлғиз катта қилган онам учун, бу яна катта мусибат бўлишини биламан. Онам акамга қанчалик куйинганларини кўрганим ва чидай олмаганим учун, мен урушга ариза ёзиб келганман. Агар мендан ҳам хатлар бормай қолса, онамни ҳоли нима кечади. Илтимос, менинг ойимни ҳафа бўлишини истамаганлар, мана бу хатлардан битта-битта олиб қўйинглар ва вақти-вақти билан мени бемор ойимга жўнатиб туринглар ! Онамни манзили учбурчак шаклда букланган хатларим устига ёзилган. Фақат, навбат билан фронт ортига узатиб турсангиз бўлди -деган эканлар. Ёш аскар йигит Исом ( ёки Исомиддин, туғилганида қулоғига азон айтилган исмлари Меҳриддин) ўша куни ўз дўстларига айтган бу сўзлари васиятдек мақомга эга бўлиб, тез кунда, балки эртасига бўлган аёвсиз жангдан у ҳам қайтмаган. (Бу маълумотни Мухиддин полвон урушни 18 охирги кунлари яқинлашганида, уларни излаб, душманлардан озод бўлиб бошлаган шаҳарларга борганларида бир жангчидан эшитган эканлар.) Афсуски, жасадлари лойга қоришиб кетган бўлиб, жасадни ёки халок бўлганларини сафдошлари тўс-тўполонда кўрмай қолганликлари сабабли, уни халок бўлганлар рўйхатига ёзиб қўя олмаганлар. (Бу маълумотни отамдан эшитганман) У киши ҳам, афсуски “Хотира” китобидаги, Бухоронинг Қоракўл туманидан 1942 йил урушга кетган, 1918 йилда туғилган, оддий аскар.1943 йил декабрда бедарак бўлган деб ёзилган. Амакибобомнинг дўстларига берган хатлари деярли бир хил мазмунда, жуда қисқагина бўлган. Қаерда жанг қилаётганлари ҳақида сўз бормаган, уч бурчак шаклда букланган оддий қоғозларга ёзилган бу хатларда онасига етиб бориши учун, бир тараф манзил тўлиқ ёзилган бўлиб, иккинчи тараф манзил умуман ёзилмаган ёки дўстлари томонидан баъзисига ёзилган бўлса ҳам, бу уни қабрини излашда, аксинча, чалкашликлар бўлишига сабаб бўлган... Афсуски, икки амакибобом халок бўлган жойларни излаш бўйича менинг изланишларим ҳам ҳозирча самарасиз кечмоқда. Мен ҳам, Ширин бувим каби бир неча марта Қоракўл туман мудофаа бўлимига бориб, ёрдам беришларини сўраб, ўша йиллардаги маълумотлар ёзилган олтинга тенг каттагина журналларини қайта-қайта очиб кўриб, кичик бир маълумот ҳам уларни излашда катта ёрдам беришига умид қилмоқдаман. Россия давлатининг бир неча шаҳар ва идораларига, жумладан Падольский шаҳри архивига, “Жди меня” кўрсатуви ижодкорларига қайта-қайта хатлар ёзишда давом этмоқдаман. Яқинда, Россия Федерациясининг мудофаа министрлигидан келган жавоб хатида, амакибобомлар халок бўлган шаҳарлар ҳали аниқланиб, кўрсатилмаган бўлсада, марказий архив бўлими мудири М. Чернего вақтларини ажратиб, жавоб хати юборганларига бошим кўкка етди. Иншооллоҳ, ўша шаҳарлар аниқланиб, ижобий жавоб хатлар, менга албатта келишига ишониб, Оллоҳдан бу икки амакибобомларнинг руҳлари шод бўлишини тиладим. Уларнинг руҳлари, албатта жаннатлардан ниҳоят макон топиб, ором оладилар деб умид қиламан! 1978 йил. Бахор ойи. Остона бобомнинг ҳовлисида эдик. Кечки овқатдан кейин онам, бувим ошхонага идишларни олиб кетишди. Опам, укамлар телевизор кўргани уйга киришди. Мен сумкамдан китобимни олиб хонтахта устига қўйиб, уй 19 вазифаларини бажаришга киришдим. Остона бобом газета ўқишни бошладилар. Дадам Остона бобомга: -Дада, келаётган жума куни Бухорога жума намозини ўқиш учун борасиз-ми? -Ҳа, борсам керак, нима эди?-дедилар бобом. -Намоз амалидан кейин, мени бир жойга олиб борсангиз деган эдим. -Қаерга? -Мухиддин бобомнинг дўстлари, Қобил баққол ва Мастура бувиникига- дедилар дадам. Мен ҳам ялт этиб, аввал дадамга, сўнг бобомга қарадим. Ахир мен учун ҳам, уларникига бориб, уларни суҳбатидан баҳраманд бўлиб, ҳикояларини тинглаш жуда қизиқарли эди. Шунда бобом: -Ўғлим, улар ҳам аллақачон вафот этган бўлса керак.Ахир Мухиддин бобо ва онамни ўлганларига қанча вақт бўлди. -Агар улар дунёдан ўтган бўлсалар фарзандлари билан танишар эдим. Агар Мастура буви ҳали ҳам тирик бўлсалар, у кишидан Олимхон бобомни Афғонистонга борганларидан кейинги ҳаётлари ҳақида сўрамоқчи эдим. Ахир у аёл бобомизнинг ёнида 23 йил бирга, бир ҳовлида яшаб келган-ку? Бобом ҳақидаги ҳамма саволларимга ўша аёл жавоб бера олади албатта- дедилар дадам. -Тўғрику-я, лекин мен болалигимда кўрган ўша ҳовлини ҳозир топа олармикинман. Орадан шунча йиллар ўтди. Майли сазанг ўлмасин. Жума куни Бухорога борганимда, биргаликда ўша ҳовлини излаб топишга ҳаракат қиламиз-дедилар Остона бобом-Аммо уларда фарзандлари йўқ эди. Мастура буви 1943 йилда хориждан келганларида, сочларига оқ оралаб, анча ёши ўтиб қолган эди. Улар фарзанд кўрганлари ёки асраб олганлари ҳақида ҳеч нима эшитмаган эдим. Остона бобом ва дадам жума куни Бухорога борганларида Мастура буви ва унинг турмуш ўртоғи Қобил бобонинг уйларини қидиришган. Бобом дадамга, болаликдаги хотираси бўйича: -Ўша уй, “Арк қўрғони”дан Бухоронинг баланд минораси томон юриб, сўнг чапга бурилган тош кўчадан бироз юрилганидан кейин, яна чапга бурилганда катта қари бир тут дарахти бор эди. Уларни уйи мана бу тут дарахтини ёнидаги ҳовлилардан бири. Адашмасам менимча мана бу ҳовли- 20 деган эканлар. Улар эшикни қоқишганда, дарвозани ўрта ёшлардаги, бодом қовоқ, қорачадан келган бир аёл очади; -Ассалому-алайкум, келинглар хуш кўрдик. -Валейкум-салом келин, биз шу ҳовлининг ёши улуғ эгалари Қобил бобо ва Мастура бувини излаб келдик. Улар менимча сизнинг ота-онангиз ёки қайнота-қайнонангиз бўлишса керак-дедилар Остона бобо. -Йўқ, узр, кечирасизлар, мен уларни танимайман, бу ерда мен ёлғиз ўзим яшайман. Улар бу ҳовлининг балки олдинги собиқ эгаларидир. Афсус, мен улар ҳақида эшитмаган эканман. Мен бу ҳовлини сотиб олганимга 6 йил бўлади. Улар сизларга ким бўлади? Қаерликсизлар?-сўради мезбон аёл. -Қоракўлдан келган эдик. Улар мени рахматли отамни дўстлари эдилар. Ўғлим “Улар билан танишиб, суҳбатларидан бахраманд бўламиз” деб мени қўярда қўймай олиб келган эди. Сизни ҳам овора қилдик, биз қайта қолайлик-деди Остона бобо ўғлига қараб. -Узоқдан келган меҳмонлар экансизлар, бир пиёла чой ичинг отахон, қани уйга мархамат, киринглар! Сизлар излаётган кишиларни қўни- қўшнилардан сўраб кўрамиз, балки сизларга уларни ҳозирги манзилларини излашда бирортасининг ёрдами тегиб қолар-деди уларни қарши олган аёл. Қоракўллик меҳмонлар аёлнинг бу самимий сўзларидан кейин ичкарига киришди. Ҳовлидаги кичиккина сўрида, хонтахтага тузалган дастурхон атрофида ўтириб, бир пиёла чой устида суҳбатни давом этишди. -Мени исмим Фахриддин, отамнинг исмлари Остона, сизникичи мезбон, узр сизни ҳам овора қилдик-деди ўзларини таништираётиб меҳмонлардан бири Фахриддин. -Овораси бор эканми, мени исмим Ҳалима. Мен асли Ғиждувонданман. Фарзандимиз бўлмагани сабабли, афсуски турмушимиз ҳам узоққа бормади. Мен бу ерга кўчиб келиб, ип йигириш фабрикасига ишга кирдим. Ҳа-я, ўзим ҳақимда гапириб, унутай дебман. Танишларингизни танийдиган бирор қўшнимни уйга бошлаб келмоқчи эдим-ку? Сизлар чой ичиб туринглар, мен қўшнилардан сизларни танишларингизни суриштириб келаман. Бирортаси “танийман” деса, уни уйга сизлар билан суҳбатлашиш учун олиб келаман.- дея Ҳалима ўрнидан турди. -Синглим Қобил бобо баққол бўлганлар, аёлининг асли исми Мастура, у 23 йил аввал хорижга ишлагани кетган бўлиб, 1943 йилда яна Бухорога 21 келган эдилар. Улар бир-бирини қаттиқ яхши кўрган қайлиқлар бўлиб, узоқ йиллик айрилиқдан кейин турмуш қурган эдилар. Мастура буви хориждан хужжатсиз келгани учун, балки исмларини ўзгартирган бўлиши ҳам мумкин. Афсус мени ота-оамнинг вафотларидан кейин, улар билан алоқаларимиз ҳам узилиб қолган эди. Ўғлимга улар ҳақида яқинда ҳикоя қилган эдим, улар билан учрашмоқчи бўлгани учун, уларни излаб келдик-деди Остона бобо танишлари ҳақида қўшниларидан суриштиришга кетмоқчи бўлган Ҳалимага қўшимча маълумотлар бўлиши учун. Икки меҳмонини уйда ёлғиз қолдирган Ҳалима бир неча дақиқалардан кейин қайтиб келиб: -Отахон, менимча сизнинг танишларингиз ўша 1943 йиллар уруш йиллари бўлгани учун, ўша пайтлар бошқа жойларга кўчиб кетишган шекилли, улар ҳақида бирор қўшним ҳам хеч нима айта олмаяпти. Фақат бир қария қўшним эртага бошқа бир маҳалладан суриштириб кўришини айтди. Чунки ўша маҳаллада, унинг бир таниши Қобил баққол деган киши яшаб ўтган экан. Мен сизларга мана бу хонага тунни ўтказишингиз учун, жой тайёрлайман, эртага танишларингиз ҳақида бирор янгилик топилиб қолса ажаб эмас. -Йўқ, Ҳалимахон синглим, сизни ҳам бугун роса овора қилдик. Қош қорайиб қолди. Биз бугун уйга кета қолайлик. Боши очиқ ёлғиз аёл экансиз. Сизни гап-сўзга қўйиб, бизни сизникида қолишимиз тўғри бўлмайди. Мана Фахриддин уйингизни кўриб олди. Ўзи ҳам яқинда вилоятга келиб, қамоқхонани тиббиёт бўлимига фелдшер бўлиб ишга кирди, юрист бўлиш орзуси ушалиши учун ўқишга ҳам кирди. Ҳозирча ижарада яшаяпти, кейинроқ ишхонаси микрорайондан янги уй берар экан. Синглим ўғлим Фахриддин эрта ёки индинга келиб сиздан хабар олади. Танишларимиз ҳақида бирор дарак бўлса, албатта менга ҳам айтади. Сизга очиқ кўнглингиз билан бизга ёрдам бермоқчи бўлганингиз ва меҳмондўстлигингиз учун катта рахмат. Энди бизга рухсат. Синглим яхши қолинг-деб Остона бобо ва ўғиллари Фахриддин Ҳалима билан хайрлашиб, Қоракўлга қайтишди. Икки кундан кейин яна Ҳалиманикига борган Фахриддин нариги маҳаллалик Қобил баққол ва аёли ҳам аллақачон бу дунёни тарк этишганини эшитади. У Мастура бувидан Олимхон бобосининг хориждаги ҳаёти ҳақидаги ҳикояларини тинглаш насиб этмаганидан афсусланди. Фахриддин ўзидан 10 ёш катта бу Ҳалима исмли аёлникига яна келиб, хатто уникида ижарада тургани сабабли, улар ҳақида гап-сўз, миш-мишлар тарқалиб кетади. Аёлнинг биргина орзуси болалар уйидан бола асраб 22 олмоқчи бўлгани экан. Аммо унинг ёлғиз аёллиги сабабли, бола асраб олишга имкон берадиган хужжати йўқлиги ва бу хужжатни олиши учун, Ҳалиманинг бошқа турмуш қуришни истамагани, уни бу орзуси амалга ошмай келаётганига сабаб бўлганини Фахриддинга сўзлаб берди. Унга ёрдам бермоқчи бўлган Фахриддин: -Мен сизга бу масалада холис ёрдам бера оламан. Ҳалима опа, ахир сиз мен ва отам сизникига келганимизда, бизни ҳеч ҳам танимасангизда, холис ёрдам беришга киришган эдингиз. Мени аёлим яхши аёл. Касби ҳам ўқитувчи. Мен унга вазиятни тушунтириб, қонуний никоҳдан вақтинча ажрашиб туриб, сиз билан фақат қоғозда никоҳдан ўтамиз. Шаръий никоҳ эмаслигини ҳам аёлимга тушунтираман. Ахир тўртта фарзандимдан ҳам воз кеча олмаслигимни ҳам тушунади-ку! Сиз бола асраб олганингиз кейин 2-3 йил ўтиб, яна ўз аёлимни қонуний никоҳимга олиш йўли билан сизга ёрдам бера оламан. Фақат бу гап учаламиз ўртамизда сир бўлиб қолиб, ҳеч кимга индамасак бўлди-деди. Ҳалимага унинг бу фикри маъқул бўлди. Аммо Фахриддинни аёли Руқия, бу келишувга анчагача рози бўлмади. Фахриддин сўзида туриб олиб, бир амаллаб уни ҳам кўндиради: -Азизам, бу келишув, шунчаки қоғозда, бировга ёрдам беришим учун, ахир сени севишимни биласан, сени жонимдан ортиқ кўришимни ҳам биласан, тўртта боламиздан ҳеч қачон воз кечиб кета олмаслигимни ҳам биласан. Вақтинчалик ажрим қоғозининг бизга ҳеч қандай даҳли йўқ. Биз ҳеч кимга бу ҳақда индамасак, ҳеч ким билмайди ҳам. Билишса ва ғийбат қилишса, сен парво қилма! -Йўқ, дадаси эл оғзига элак тутиб бўладими? Гап-сўз кўпайиб кетиб, бошимиз балога қолади. У аёлга шундай хужжат керак экан, у ўзига бошқа бировни топсин, мени эримни эмас-деди Руқия, анчагина жаҳли чиққанини эридан яшира олмай. -Гап шундаки, бу фикр мендан чиқиб, менга уйининг бир хонасини энг арзон нархда ижарага берган аёлга, мен холис ёрдам бермоқчиман холос. Унга хатто сени мақтаб, бу таклифимга албатта “рози бўлади” деб олдиндан уни севинтириб келибман. Энди унга сени рози бўлмаганингни айтсам роса ҳафа бўлиб қолиши тайин-деб Фахриддин ўзи ҳафа бўлиб қолади. -Ҳўп, майли дадаси, аммо сиз ижарада уникида турмайсиз. Энди сизни унга ишонмайман. Ишхонангиз сизга янги уй бериши навбатингиз келгунича ҳам, уникида ижарага турмай, эртадан бошқа уй ни ижарада вақтинча туришингиз учун қидирасиз. Майли, мен сиз билан бирга бориб, ажрим 23 қоғозига қўл қўяман. Фақат, ўша хотинни болалар уйидан бола асраб олиш масаласи битгач, никоҳимизни қайта тиклаш учун, бу сиримиз бошқаларга ошкор бўлмас дан ўз вақти да “Закс” идорасига бориб, қайта ариза ёзи шимиз керак бўлади -деди Руқия. Орадан бир неча кун ўтиб, ажрим ва “ сохта никоҳ” ҳужжатлари тайёр бўл ли. Аммо Ҳалима холага болалар уйидан бола асраб олишларига ёрдам бермоқчи бўлган Фахриддин , тез орада бу иш у ўйлаганидек осон битмаслигини тушунди. Чунки, Навоий вилоятидаги, “Меҳрибонлик уйи”га Фахриддин Ҳалима хола билан бориб, директор хонасига кирдилар. Фахриддин Халима холанинг адвокатидек, юридик техникумни тугатиб, суд маслахатчиси бўлиб ишлаётгани сабабли, аниқ билиб, тайёрлаган барча керакли хужжатларни мудира опага тақдим этди. Хужжатлар билан танишган мудира опа: -Никакой стаж нет? (Хеч қандай стаж йўқ-ку?)-деди. -Какой стаж? (Қандай стаж?) Мана иккаламиз ҳам ишлаймиз. Мана маълумотномалар. Унда иш стажимиз кўрсатилган-деди. Уларга “Меҳрибонлик уйи”нинг директори: - Йўқ, Мен оилавий турмушингиз неча йил давом этгани ҳақида сўраяпман-деди. Фахриддин: -Ҳа, шундай демайсизми? Гап шундаги, бу иккаламиз учун ҳам иккинчи никоҳ! Ҳалима опа, оилада фарзанд бўлмагани учун ажрашган, мана ажрим қоғозлари. Мана меники, менда 4 нафар фарзандим бор. Мана ажрим қоғози ва “91 сўм” алимент тўлаганим ҳақида хужжат. Мана бу опанинг ташхиси, Ҳалима опанинг соғлиги ҳақида, яъни “Аёллар маслахатхона”сидан олинган хужжатда кўрсатилган-деди. Фахриддин тақдим этган хужжатларнинг ҳаммаси рисоладагидек эди. Аммо мудира опа уларга яна бир масалани ётиғи билан тушунтирди: -Эндигина никоҳдан ўтган оилага, бола берилмайди. Сизлар дўкондан бирор буюмни сотиб олаётганингиз йўқ! Одамлар, давлатимизга ишониб, ўз боласини “Меҳрибонлик уйи”га келтирган болани, қонун-қоидаларига амал қилган ҳолда, масъулиятини ҳис қилган ҳолда, асраб олмоқчисизлар. “Уч йилдан беш йилгача” бўлган вақт, бола асраб олмоқчи бўлган оиланинг мустаҳкамлиги, балки ўзларидан бола дунёга келиб, бу болани қайтариб келтириш ҳоллари бўлмаслиги учун, бу вақт керак бўлади. Бундай ҳоллар 24 ҳам бўлган. Бу болаларнинг психологиясига қаттиқ таъсир қилиши мумкин. Бизга болалар соғлиги жуда муҳим. Истасангиз болаларни кўриб чиқишингиз мумкин, аммо камида тўрт йилдан кейин яна бу ниятда келишингиз мумкин. Сиз кетгач, болаларимиз кўнгли ўксиб қолмаслиги учун, илтимос уларни тез- тез безовта қилманглар!-деди. Ўша куни Ҳалима хола ҳафа бўлиб қоладилар. Улар директор хонасидан чиқгач, ҳовлидаги ўриндиққа ўтириб, бироз суҳбат қилдилар. У Фахриддинга: -Пешонамга бола асраб олиш ҳам, насиб этмаган чоғи. Ахир қариган чоғимда бир меҳрибон қизим, мени дардимга шерик бўлиб, мендан бахобар бўлармикан деган эдим. Укажон сизни ҳам роса овора қилдим. Бунча узоқ вақтга аёлингиз рози бўлмаса керак? Яхшиси, сиз бошқатдан ўз никоҳингиз хужжатларини тўғриланг. Мен сотиб олган болалар ўйинчоғи, коляскани бировларга ҳадя қилиб бериб юборарман-деди. Умидсизликка тушган Ҳалима опани қоронғи кўнглига, Фахриддин чироқ ёқди: -Ҳалима опа. Сиз ҳеч ҳам ҳафа бўлманг! Уч-беш йил кутиш керак бўлса майли кутамиз! Қаерга шошяпмиз. Мен аёлимга тушунтираман. У тушунадиган аёл. Тўрт йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Мана мен сизга бу савобли ишда ёрдам бераман деб ваъда бердим-ми, албатта сўзимни устидан чиқаман. Сиз ҳавотир олманг. Сиз сотиб олган коляскангиз ва болалар ўйинчоқларини бировга бериб юборманг. Албатта сизнинг бу орзуингиз амалга ошади. Бир муаммо чиқса одам дарров чекиниши керак эмас. Ҳар бир муаммонинг албатта ечими бўлади! Биз уни топиб, енгиб ўтамиз-деган эканлар. Ҳалима холанинг чиройи очилиб, Бухорога қайтган эканлар. Дадам ўша кунги воқеани, яъни 4-5 йил яна кутиш кераклигини, онам ҳафа бўлмасликлари учун, онамга индамай қўя қолганлар. Натижада, мен онам ва Ҳалима холанинг тут дарахти ёнидаги суҳбатларига гувоҳ бўлган эканман. Орадан йиллар ўтиб, бу воқеаларни дадам менга, бир суҳбатимизда шунчаки ҳикоя қилиб берган эдилар... Дадам ва Ҳалима хола ниҳоят 1984 йилда, биргаликда Навоий шахридаги болалар у чун ташкил қилинган “Меҳрибонлик уйи” га яна бориб, 4 ойлик чақалоқ қизчани Ҳалима хола нинг уйига олиб келадилар . Қизчага Сарвиноз деб исм қўйишни Ҳалима хола танлади . Гувоҳномасига “онаси” 25 дейилган жойига Ҳалиманинг исми-шарифини ёзаётган котиба қиз яна уларга мурожаат қилди: -Отасининг исми-шарифлари?-деб сўради. -Мени исм-шарифимни ёзасиз, мана паспортим-деб Фахриддин ўз паспортини стол устида унинг олдига суриб қўйди... Орадан яна икки йил ўтса ҳамки, икки жойдаги иш ва оила ташвишлари билан Фахриддин ўз аёли Руқия билан қайта никоҳларини тиклаш учун ариза ёзишлари ҳаяллаб қолган эди. Фахриддин ўз уйига келганида Руқияга: -Руқия, сенга рахмат. Ҳалима опани бола асраб олишида, мен ёрдам беришимга рози бўлганинг учун. Қизалоқ Сарвиноз кеча менга “дада” деб, гапириб бошлади. Биласанми, бу унинг биринчи сўзи экан, Халима опа болани поликлиникага доктор кўригига олиб борганида, доктор унга : “Уни асраб олганларингиз боланинг рухияти ривожланишида салбий таъсир бўлмаслиги учун, отаси ҳам вақти-вақти билан келиб туриши, ўз болалари билан ҳам таништириб, бир-бирларига меҳрли бўлиб ўсишлари келажакда соғлом фикрли инсонлар бўлиб етишишлари учун муҳимдир. Мана гувоҳномасида отасини исми ёзилган экан . Акс ҳолда бола “мени отам ташлаб кетган” деган фикр билан катта бўл ади” деган экан. Шунинг учун баъзида вақт топиб, ўзимни янги уйимга кўчиб ўтган бўлсам ҳам қизчани кўришга боряпман. Сарвиноз ҳам худди ўзимизнинг болаларимиздек, чопқиллаб олдимга югуриб чиқади -деди. -Дадаси болада айб йўқ, у сизни ўз отаси деб биляпти. Аммо ўша хотин Ҳалима, сизни қандай қилиб бўлмасин, уйига чақириш пайида-деди Руқия. -Нима, рашк қиляпсанми? -Йўқ, рашк қилиб ўлибманми? Шунчаки, гап сўзлардан эҳтиёт бўлинг дейман. Деворни ҳам қулоғи бор!-Руқия ҳақиқатдан ҳам рашк қила бошлаганини эридан яширмоқчи бўлди. Орадан бир йил ўтиб, Сарвиноз уч ёшга кирди. Фахриддин аёлига: - Мен сизларга қизчани таништирмоқчиман. Келаси шанба кунига болаларни Остона бобосиникига олиб бор, мен шахардан қизчани олиб келаман. Уларни таништириб, меҳр-оқибатли ўсишларини таъминлаймиз. Сен ўқитувчи, мен тиббиёт ходими бўла туриб, болалар бир-бирига нафрат 26 билан ўсиши керак эмас. Мен болаларимизни суратини олиб бориб қизчага, “мана учта опаларинг ва битта аканг бор!” деган эдим, “мени уларни ёнига олиб боринг” деди. Ҳозирча, қўғирчоғингни ўйнаб тур, каттароқ бўлганингда олиб бораман” десам, “йўқ, мен улар билан танишмоқчиман, қўшни болаларда опа-акалари бор, улар доим биргалар, мени эса, сизлардан бошқа ҳеч кимим йўқ” деяпти. Шанба куни Остона бобомникига борганимизда, биринчи бор биз ўша уч ёшлар атрофидаги қизча Сарвинозни кўрдик. Жажжигина ёқимтой бу қизалоқ билан опам ва мен аввалига тинчгина, унга деб атаб олиб борган совғалари мизни бериб, ўз укаларимиздек, ўйнатиб ўтирган эдик. Дадамизга тўсатдан бу қизчани “дада” деб юборгани, Феруза опамга сира ёқмади. Онам бизга, “сизлар меҳмон қизча дадангизга, “дада” деганида, ҳафа бўлманг ва унга индаманглар. У сизни отангизни ўз отаси деб билади. Яна кичкина болани ҳафа қилиб қўйманглар!” деб уқтирган эдилар. Шундай бўлса ҳам, опам индамай қараб тура олмадилар; -Ҳой Сарвиноз, бизни дадамизга “дада” дема!-деган эди. Қизча йиғлаб юборди. Уни овутиш бизга осон бўлмади. Ниҳоят, опам: -Майли, бизни “опа!” дегин, Фазлиддинни “ака” дегин. Дадамизга.. майли, “ота” дейсан. Бобо-бувиларимизга ҳам,..майли, “бобо-буви” дегин- деганлари сўнг, у йиғлашдан тўхтаб опамни тинглаб турди. Онамни бизга Сарвиноз синглимиз билан бўладиган бу илк учрашувимиз олдидан қилган ўгитлари жуда тўғри бўлган экан-ки, кенжа синглимиз билан муносабатларимиз ҳалигача ҳам туғишган оға-иниларникидан зиёда бўлиб, уни ўз синглимиздек кўрамиз. У ҳам бизни ўз опалари ва укамизни ўз акасидек кўради. Хатто, болаларидан бирининг туғилган кунини нишонламоқчи бўлишса, албатта бизни ҳам таклиф қилишни унутмайди. Сарвинозга онаси Ҳалима хола, уни болалар уйдан ўз тарбиясига, отамизни ёрдами билан олганлигини, хаётларининг сўнги йилларида айтган эканлар шекилли, у ўз ота-онасини Навоийдаги болалар уйига бориб, суриштириб, уларни аниқлашга муваффақ бўлган. Сарвиноз ўзининг қозоқ миллатига мансуб оиласида 9-чи фарзанд бўлиб туғилган ва онаси уни дунёга келтираётиб, вафот қилиб қолган экан. Отаси ёлғиз ўзи, саккизта яқинда онасидан ажраб қолган болаларни тарбиялаши, ҳамда, янги туғилган чақалоқ парваришининг қийинчилиги, бунинг устига аёлининг тўсатдан вафот этиши ўзи ва болаларига қаттиқ таъсир қилгани сабабли, тушкун кайфиятга тушиб қолган. Натижада, чақалоқни соғлиги учун яхши бўлишини ўйлаб, уни болалар уйига беришган экан. 27 Сарвиноз синглим турмушга чиққач, унинг Парвина ва Рушана исмли икки қизи ва Озодбек исмли ўғли бор. Ўғлининг бир ёшга кирган туғилган кунида, синглим бизни ҳам таклиф қилган эди. Борганимизда, дадамнинг ёнларида ўтирган , қозоқ миллатига мансуб, нотаниш бир киши ни кўрдик. Чунки, қозоқ миллий услубидаги бош кийимни кийган бу кишини биз аввал кўрмаган ва эшитмаган эдик. У киши Навоий вилоятидан келган эканлар. Мен ва опамни синглим ўша кишига таништираётиб: -Дада, сизга опаларимни таништирмоқчиман. Мана мени Феруза ва Дилфуза опаларим. Опаларим, бу киши мени яқинда излаб топган дадам бўладилар. Саккизта опа-акаларим ҳам бор экан. Навоий вилоятига бориб, уларнинг ҳ аммалари билан танишиб келдим опалар!-у хурсанд эди-Лекин сизларга бир гап айтайми? Мен учун сизлар ўз туғишган опаларим дек , улар эса аксинча бегонадек! Негалигини билмадим-у, менимча уларни энди кўраётганим, сизларни эса болалигимдан опаларим сифатида таниб, бир- биримиз билан бобо-бувимизникида учрашиб катта бўлганлигимиз учун бўлса керак! - деди. Унинг бу самимий сўзларидан опам ва мени, айниқса отамни кўнгли тоғдек кўтарилди. Чунки бизни кузатиб турган отамнинг юзларида синглимни бу сўзларидан кейин, илиқ табассум порлагани кўрдим. Отам ўзларининг Ҳалима хола учун, қилган бу савобли ишларининг биз болалар учун ҳам, хайрли ва самарали бўлганидан хурсанд эдилар. Сарвинознинг болалар уйида эмас, оила бағрида улғайиб, бизга меҳрибон сингил бўлганига отам ҳам, биз ҳам, ўша куни, амин бўлган эдик. Ҳа, “меҳр -кўзда” деганларидек, болаликдан, ота-оналаримизнинг бизларга бир хилда меҳр кўрсатиб, тарбия қилганликлари боис, бизни бу ўзаро яқинл ик , яна бир меҳрибон синглимиз бўлишига сабаб бўлган деб ўйлайман... Энг яқин кишиларимиз кетма-кет вафот этганларида, яъни 2009 йилда онам Руқия Ҳамроева вафот этганларида, 2012 йилда Ҳожигул аммам, 2013 йилда Ҳалима хола, 2014 йилда отам Фахриддин Остонов вафот этганларида таъзия маросимларида, биз тўрт опа-ука уни ажратиб қўймадик. У ҳам бизни ўз синглимиздек, бу қора кунларда, кўнглимизга далда бўлиб, биз билан бир сафда тур иб, барча таъзия маросимларида биз билан бирга бўлди . “Ҳақиқий дўстлик, меҳр-оқибат қора кунларда билинади!” деганлари шу бўлса керак! 28 Халима хола Ҳожигул аммам вафот қилганларида, таъзия маросимларида, Сарвиноз ва қудалари билан келган эдилар. Маросим нихоясида менга; -Дилфуза, бу дунёга ҳамма қатори мен ҳам омонат. Мен ҳам аммангиздек, бирдан сизларни ташлаб кетадиган бўлсам, Сарвиноз синглингиз ўзини ёлғиз хис қилмасин. Уни опаси эканлигингизни унутманглар!-дедилар. Халима холанинг бу сўзлари васиятдек мақомга эга бўлишини, мен ўша куни англамаган эдим. Кейинроқ у кишини онкологик касалликка чалиниб, даволаниб бошлаганларини дадамдан эшитдим. Халима холанинг касалликни енгиб ўтишига, Сарвиноз ва дадам яқиндан ёрдам бердилар. Химиятерапия ва бошқа муолажалар вилоят онкология диспансерида қабул қилганлари сабабли, аҳволлари яхшиланган холани энди касалликни енгиб ўтдилар деб ўйлаган эдик. Аммо, 1913 йил қиш ойида, холани вафот этганларини синглимизни телефон орқали хабар қилгани эшитиб, Феруза опам билан уникига бориш учун йўлга чиқдик. “Такси” машинаси ойнасидан ташқарига боқиб, ҳаёл суриб кетаётиб, Халима холанинг ўша куни, яъни аммамнинг таъзияси куни, менга айтган сўзлари, у кишининг менга айтган охирги сўзлари бўлганлигини, демак Остона бобом айтганларидек, “васият” мақомига эга бўлганлигини тушундим. Демак, инсонлар, бу ёруғ дунёни тарк этаётиб, вафотларидан кейин ҳам ўз яқинларининг атрофидаги инсонлар билан ўзаро илиқ муносабатда бўлишлари ҳақида, қайғурар эканлар... 2021 йил, 13 март куни Сарвиноз синглимни катта қизи Парвина турмушга чиқадиган бўлиб, тўй бўлди. Пандемия бошлангандан бери тўй маросимларига ҳали бормаган эдим. Жиянимга тўй совғаси учун, энг яхши совға боболари ҳақидаги, “Аждодлар руҳи” асарим бўлади деб ҳисобладим. Менга сўз навбати берилганида, келин-куёвни табриклаб, уларга шу китобни совға қилдим. Китобни кино бўлиши орзусида эканлигимни ҳам айтдим. Аммамни қизи Дилором опам, Феруза опам, укам Фазлиддин, уни аёли Зийнат келиним ва Насриддин амакимни фарзандлари бу тўйда иштирок этишаётган эдилар. Зийнат келиним; -Дилфуза опа, табрик сўзини айтиш ва тўй совғасини тўғри танлаб, жуда яхши ўйлабсиз! Ҳамма диққат билан сизни сўзларингизни тинглади- деди. 29 -Ҳа, аммо, “оилавий сир”имизни кенг омма олдида биринчи марта эълон қилаётганим учун, бироз ҳаёжонланиб сўзимни тугатдим-дедим... 1986 йил. Бир куни Руқиянинг ўқитувчи дугоналаридан бири уни кўчада кўриб қолиб; -Вой, дугонажон, нега эрингга Бухорода ишлашга рухсат бердинг. Болаларимни вилоят истирохат боғига сайрга олиб борган эдим. Олифта эрингни кўрдим. Оқ шим, оқ кўйлак кийиб олиб, галстук, очки тақиб пўрим бўлиб олган. Уч ёшлар атрофидаги қизчани бир қўлидан у, бир қўлидан онаси ушлаб олишган. Қизчанинг онаси ёши каттароқ бир қорачадан келган бодомқовоқ аёл экан. Эринг мухаббат ҳақидаги фильмларнинг бош қахрамонидек, хурсандлигидан қизчани елкасига кўтариб ҳам олди.-деди. Руқиянинг юраги “шув” этиб кетди. “Мана нима учун, қайта никоҳни тиклашни эри пайсалга солиб келяпти. Ахир аёл бошим билан мен “никоҳимизни тиклашимиз керак” демайман-ку?” ўйлади у. Дугонаси ҳали ҳам гапираётган эди; -Агар мени гапларимга ишонмасанг, эртага вилоятга бирга борамиз. Аввалига эрингни ишхонасига борамиз, сўнг ўша аёлни суриштириб топиб, уни таъзирини берамиз, бировнинг эрини олиб, бола туғиб олишни унга кўрсатиб қўямиз! -Йўқ, у аёлни исми Ҳалима, қизчани ўзи туғгани йўқ. Болалар уйидан асраб олди. Эрим унга асраб олиш учун керакли ҳужжатлар учун, сохта никоҳдан ўтиб, шунчаки ёрдам берди. Тўғри, бола уларни ўз ота-онасидек кўраётгани учун, эрим баъзида уларникига қизчани кўргани боряпти.-деди. -Вой, ўртоқ, сен нималар деяпсан, Ҳали, эрингни бировга уйланишига “ўзим рухсат берганман ” демоқчимисан, бунинг устига бу ҳақида хатто менга ҳам, 3-4 йилдан бери айтмаганингни-чи? Қўшқўллаб, ўзинг эрингни бировга берибсан-ку? Бунча содда бўлмасанг. -Бу гапларни айтиб юрагимни баттар сиқма ўртоқжон. Ахир аёл бошим билан эримга, “энди Ҳалимани бола асраб олиш орзуси ушалди, биз яна қайта никоҳимизни тиклаш учун ариза ёзишимиз керак” деб мен эримга эслатишим керак эдими? Вақти келганида, эрим ўзи ўз ваъдасини эслаши керак. Менга қанчалик оғир бўлса ҳам, буни унга ўзим эслатмасдан, сабр қилиб кутаман. Эрим менга Ширин бувисининг васиятини бажариш учун 30 уйланган. Балки, у ўша хотинни ёши катта бўлса ҳам, севиб қолгандир. Нима бўлганда ҳам, мен унга ҳозирча индамаганим маъқул-деди Руқия. -Ундай бўлса, эрингни ўша хотинга гўёки, фақат хужжат кераклиги учун, “закс”дан ўтгани ҳақидаги сирларингиз ҳаммага, эринг сени алдаб бошқага уйланиб олгандек, ошкора бўлиб кетиб улгуради. Мен уларни кўриб, қандай хулосага келиб, сенга ачиндим, бошқалар ҳам “ахмоқ” эмас! Уларни бола билан кўрган одам, “эр-хотин” деб ўйлаши табиий ҳол. Мени айтди дейсан, тез орада, бу гап “дув-дув гап” бўлади. Хўп, эрингга мағрурлик қилиб никоҳингизни тиклаш ҳақидаги гапни эслатгинг келмаса, унда эрингга “мен ҳам, эрга тегяпман” деб кўришинг керак. Мана кўрасан, эринг оёғини қўлига олиб, ёнингга югуриб қолади.-деди Руқиянинг дугонаси унга куйинганидан ёрдам бермоқчи бўлиб. Аммо, Руқия буни ҳам эрига айтмагани эшитганидан кейин, ўзи Фахриддинни ишхонасини телефон номерини топиб, унга телефон қилди: -Фахриддин Остонов. Бу сизми? -Ҳа, мен. -Мен сизни вилоят истирохат боғида бир қизчани онаси билан етаклашиб юрганингизни кўрган, аёлингиз Руқияни қалин бир дугонаси бўламан. -Хўп, танишганимдан хурсандман. Нима гап тинчликми синглим-деди Фахриддин. -Тинчлик, фақат нега дугонам билан ажрашиб, бировга уйланиб олибсиз. Руқия дугонамни қаери кам? Тўртта фарзандингиз ҳам кўзингизга кўринмадими? Мен ҳам дугонамга уйланадиган қайлиқ топиб қўйдим. Ўқитувчи, бундан ташқари қўли гул уста. Агар тезда Қоракўлга келиб, дугонам билан турмушингизни қонуний қилиб тикламасангиз ўзингиздан кўринг, ундан ажраб қоласиз! -Хой нималар деяпсиз, худо хайрингизни берсин! Бизни шахсий муаммоларимизга аралашмасангиз! Руқияни қайси дугонасисиз ўзи? -Мени танишингиз шарт эмас. Мана телефон гўшаги ни ўша қайлиқ йигитга беряпман. Ўша йигит билан эркакчасига гаплашиб олинглар!-деб телефонни гўшагини бир касбдоши эркак кишига берди. Вазиятни бундай тус олишини олдиндан сезган Руқиянинг бу шаддод дугонаси, олдиндан бир касбдошига дўстлари Руқияга ёрдам бериш учун телефонда нималар дейиш 31 кераклиги ҳақида, бироз келишиб олган эди. Энди гўшакни қўлига олган бу ўқитувчи: -Салом, сиз Руқиянинг собиқ турмуш ўртоғи Фахриддинмисиз? -Ҳа. Фақат собиқ эмас ҳозир ҳам унинг турмуш ўртоғиман. Нима эди? -Менга уни қонуний ажрашган дейишди. 4та боласи бор боши очиқ аёл дейишди. Мени аёлим вафот қилган. 5та боламни тарбияси учун уларга она керак. Бу аёлга оғиз солишдан олдин, унинг собиқ эри билан телефонда бўлса ҳам, бир гаплашиб олиб, олдидан ўтиб, бу ҳақида унга билдиришим керак деб ўйладим- деди у ва бир оз сукут сақлаб уни жавобини кутди. -Мен қаерда ишлаётганимдан хабарингиз борми?-гўшакни у тарафидан жаҳли чиқган Фахриддинни овози янгради. -Йўқ. -Унда эшитиб қўйинг, “Отбозор” деган қамоқхонани биласизми? Сиз ҳозир ўша ерга телефон қиляпсиз. Мана ҳозир мени ёнимда эртага ташқарига чиқадиган бир жиноятчи дўстим ўтирибди. Биз уни бу ердан кетаётганини нишонлаётган эдик. У эртагаёқ сени уйингни топиб, бензин сепиб уйингни ёқиб юбормоқчи, сўнг ўзингни бахтсиз ходиса уюштириб, ўлдириб юбормоқчи. 5та боланг ҳам уйсиз, ҳам отасиз қолиб, чин етим бўлишини истамасанг, мени аёлимни унут! Исмини тилингга ҳам олма!-деди жаҳли чиқган Фахриддин. Ўқитувчи гўшакни секингина жойига қўйди. Уни ранги оқариб, бўзариб кетган эди. Руқиянинг дугонасига: -Хой, сиз азиз ва хурматли аёллар бор бўлинглар! Мени нималарга аралаштирдингиз! Ҳали бошим балога қолиб, ажалимдан беш кун бурун у дунёга равона қилмоқчисизларми мени? Вой, Руқияни эри ғирт жинни экан- ку? Ҳали янгаларингиз бу гаплардан хабар топса, у ҳам кимнидир сочини юлишга мактабга келади. “Мени эрим кимга уйланмоқчи бўлган?” деб. Илтимос, бу сафарги шахсий масалалар режаларингизга мени аралаштирманглар! Муштлашиш керак бўлса ҳам чидаса бўлар эди, унинг эри “уй ёқиш, одам ўлдириш” жиноятларидан қайтмайдиган жиноятчилар билан ишлар экан, ёнидаги киши ҳам, “ҳа, тўғри!” деб маъқуллаб ҳам турибди-я!-деди роса хуноб бўлган ўқитувчи киши. У ўз касбдошларига ёрдам бераман деб, бу суҳбатга рози бўлганидан қаттиқ пушаймон бўлган эди. Шунинг учун шекилли, танаффусга қўнғироқ чалиниб, хонага бошқа 32 ўқитувчилар ва хатто фаррош аёл эшикни очиб, бир челак сув билан пол ювиш анжомларини олиб кираётганига эътибор бермай, сўзида давом этаётган эди. Бу суҳбат давоми ни ўша куни, бир неча киши эшитгани сабабли, “Руқиянинг эри бошқа аёлга уйланиб, у бир қиз туғган эмиш, улар қонуний ажрашибдилар. Руқия ҳам эрига қасд қилиб, эрга тегаётган эмиш” ҳақидаги миш-мишлар тарқалиб кетди. Аммо, Руқияни дугонасининг режаси, уларни никоҳи қайта тикланишига самара бермади... Онамни отаси Ҳамро бобом нафақага чиқганларидан бери зерикмасликлари учун ўзларига семичка сотишни эрмак қилиб олган эдилар. Семичкалари тугаганида, 2-3 қоп семичкани Бухоронинг улгуржи пистафурушларидан олиб келишни ўзлари қариб қолганлари учун, бу иш онамнинг зиммасида эди. Шаҳарга ёлғиз боришни истамаган онам, ҳар сафар биттамизни ёнларида олиб кетар эдилар. Бухорога бориш, биз учун доим байрамдек эди. Айниқса, Остона бобомнинг ҳикояларини эшитганимдан кейин, бу эртакнамо шаҳар, маҳобатли “Арк” қўрғонининг ёнидан яна бир бора ўтиш, мен учун катта бахт эди. Бобом, ўз ҳикояларида, қўрғондаги ҳаётнинг сўнгги кунини, шунчалик чиройли тасвирлаган эдиларки, мен бу ердан ўтаётиб, ҳаёлимда ўша цирк томошаси бўлаётган кунни кўз олдимга келтириб, ажойиб фильм кўраётгандек бўлар эдим. Шунинг учун, бундай кунда онам билан Бухоро шаҳрига кетишни, биз навбат қилиб олган эдик. Тўғрида, шу бахонада шаҳарни сайр қилиш, онам бизни музқаймоқ, ёки яна бирор совға билан сийлашлари кимга ёқмайди дейсиз. “Кунжак” ҳаммомни (Опам билан мен бу ҳаммомни, “Малика бувимизнинг ҳаммоми” дер эдик) шундоққина ёнида жойлашган каттагина, турли хил маҳсулотлар асосан улгуржи нархларда сотиладиган, шовқинли, одамларга тирбанд бозор да ўша куни ҳам одамлар гавжум эди. Бозор яқи нида, аниқроғи унинг кун чиқар тарафида ги мовий гумбазли баланд қадимий бино тепасида лайлак уяси бўлиб, онам савдолашиб, писта харид қилгунларича, бир жуфт лайлакларни томоша қилишни хуш кўрар эдик. Бу лайлаклар ҳақида, мендан олдин биринчи бўлиб келган опам, менга аллақачон бу томошани мақтаб улгурган эдилар. Уларни томоша қилаётиб, шунчалик баланддаги бу қушлар, шовқин-сўронга парво қилмай беҳавотир, ўз жўжалари билан машғул эканлиги опам айтганларидек таҳсинга сазовор эканлигига амин бўлдим. (Кейинчалик, афсуски, лайлаклар нима сабабдан билмадим бу жойни тарк этишган.) 33 Шаҳар чеккасидаги автобекатга келгунча, от аравадаги семичка халталари ёнида, нақ “Арк қўрғони”ни ёнидан ўтиш менга, энг мароқли сайр ҳисобланар эди. Маҳобатли қўрғон доим биз учун қадрли, сирли ва жозибадор эди. Бу ердан ҳар сафаргидек онам билан от аравада ўтаётиб, бугун ҳам, Остона бобомнинг ҳикоялари кўз олдимда номоён бўлди. Мен онамга савол беришни бошладим: -Ойи Олимхон бобом, “Арк”даги охирги кунларида мана шу кўшкда ўтирган эдиларми? -Ҳа. -Цирк томошаси бўлиб, бир дўстлари эртага портлашлар бўлишини айтганларми? -Ҳа-онам саволларимга қисқа бўлса ҳам жавоб беришни канда қилмайдилар. -Бобом урушни эмас, ҳамма тирик қолишини истаганлари учун, хорижга кетишни маъқул кўрганларми? -Ҳа, болам шундай бўлган. -Тўс-тўполон бўлганида Моҳларойим бувим, Остона бобомнинг икки ёшдаги укалари Меҳриддинни кўтариб олганларми? -Ҳа. -Остона бобомничи, ким кўтарган, ахир ўша куни, атиги беш ёшдаги бобом касал бўлганлар-ку?-мен яна савол беришдан чарчамайман. -Олимхон бобонг кўтарган бўлсалар керак. Яхшиси бобонгникига борганингда ўзларидан сўрайсан.-дедилар онам. Мен ўша куни онамни чарчаган ва хомуш кўриб, бошқа савол бермадим. Менимча, онам ўша пайт бир кун олдинги воқеани эслаб кетаётган бўлсалар керак. Воқеа бундай бўлган эди: Бухоро шаҳрига онам билан бирга, саёхат ва тижорат мақсадида бориш навбати меники эди. 2-3та бўш қопларни сафар халталарига сол ган онам билан мен, шанба куни йўлга чиқган эдик. Бухорога, ўша куни, негадир одатдагидек якшанба куни эрталаб эмас, бир кун олдин, тушликдан кейин, кетаётган эдик. “ Арк” қўрғонидан ўтиб, “Минора-и калон” томонга, уни рўпарасидан, чап томондаги тош кўча бўйлаб , бироз юриб, яна чапга бурилдик. Онам сафар халтани ерга қўйиб, менга: 34 -Сен, шу ерда мени кутиб тур!-дедилар. -Ойи, сиз қаёққа кетяпсиз?-сўрадим. -Мен ана бу тут дарахти ёнидаги ҳовлилардан бу кеча тунашимиз учун ижарага, бир хона сўраб кўраман. Сен чарчамаслигинг учун мени шу ерда кутиб тур!-дедилар. -Хўп, майли. Онам бироз юрганларидан кейин, ёнида катта бир тут дарахти бор ҳовлининг дарвозаси эшиги зулфини қоқдилар. Мен, бу анчагина кекса тут дарахтини кўргач, Остона бобом ва отамни ўзоро суҳбатларини эсладим. “Ҳа, улар Қобил баққол ва Мастура бувини излаб, айнан шу ерга келган бўлсалар керак” деб ўйлаб турган эдим, ойимни қаршисида турган дарвоза эшиклари ғичирлаб очилди. Эшикни бир ўрта ёшлардаги қорачадан келган, аёл очди. Онамни уйга таклиф қилди чоғи, эшикни каттароқ очиб, қўли билан ичкарига киришларини ишора қилди. Аммо онам рад қилгач, ўзи онамни тинглаш учун, ташқарига чиқиб, бироз андиша қилиб, узоқроқда, тут дарахтининг соясида гаплашиб олишлари учун уни кутиб турган онамни ёнларига келди. Қулоғимга ойим ва ўша аёлни, яъни Ҳалима холани суҳбатлари узуқ-юлуқ чалиниб турди. Онам: - Сиз, Ҳалима опасиз, шундайми? -Ҳа, мени исмим Ҳалима, сиз кимсиз синглим? - Мен Фахриддинни аёлиман. -Ие, синглим, шундайми? Танишганимдан хурсандман. Уйга киринг азиз меҳмоним бўлинг-деди Ҳалима хола. -Йўқ, рахмат! Ҳув анави ерда, мени Дилфуза қизимни кўряпсизми?- онам мен томонга қараб қўйдилар -У ҳамма фанлардан беш баҳога ўқияпти. Она у меня круглая отличница!-онам баъзида менинг баҳоларим ҳақида ўқитувчиларим ёки кимгадир фахрланиб гапириб қолсалар, аксарият холда Ширин бувим каби рус тилида гапирганларини гувоҳи бўлган эдим.- У кутубхоначи қизга катта бўлганида, Остона бобосининг ота-оналари ҳақида китоб ёзишга ваъда берибди. Улар ҳақида балки, эримдан эшитган бўлсангиз керак, ўз замонасида жуда машхур инсонлар бўлганлар! Келажакда қизим Остона бобосининг ҳикоялари асосида, ҳақиқатдан ҳам, ўзи ваъда қилган китобини ёзаётганида, ҳоҳласа, ҳоҳламаса сиз ва биз ҳақимизда ҳам ёзса керак тўғрими? 35 -Ҳа, албатта, бобо-бувилари ҳақидаги воқеалар ривожи ота-оналарга бориб тақалади-ку! Лекин, мени нима даҳлим бор? Мен сизларга бегонаман- ку?-деди Ҳалима хола. - Ҳа, сизнингча шундай! Аммо, сизни орзуингиз ушалиб, бола асраб олишда керак бўлган барча хужжатингиз ҳал бўлган. Нега болалар уйидан бола асраб олишни кечиктиряпсиз? Ёки, ўзингиз бахшидамга бола туғиб беришни режалаштиряпсизми? Нега, ҳали ҳам эримни никоҳидасиз? -Йўқ, синглим, асло ундай эмас! Биз ўйлагандек, болалар уйидан бола асраб олиш, жўн иш эмас экан. “Никоҳ хати”дан бошқа ҳам бир қанча ҳужжатлар керак экан. Идорама-идора юриш анча вақт талаб қиляпти. Фахриддин буни сизга айтмадими? -Йўқ, айтмади. Унда нега шунча вақтдан бери айтмаган? Мендан ниманидир яширяпсизларми?-онам ҳайрон бўлдилар. - Йўқ, билмадим, нега сизга айтмаган. Балки икки жойда ишлаш ва ўқиш билан бўлиб, унутгандир, ўзларингизни никоҳингизни тиклашга шунчаки, улгурмаган бўлса керак. Балки, менга “болалар уйи”дан, бола асраб олиши насиб этишини кутиб, қилаётган яхшилигини охиригача етказмоқчи бўлгандир. Аммо сизга катта рахмат, бағри кенглик қилиб, менга шу йўл билан, эрингизни ёрдам беришига рози бўлганингиз учун, сизни бу яхшилигингизни асло унутмайман! Эрингизга ҳам рахмат! Менга бундай холис ёрдамни хеч ким бермаган бўлар эди. Боламга оталик масъулиятини ҳам ол моқчи бўлган ва бу катта савоб ли ишни уддалаётган, менга етти ёт бегона эрингиз билан, сиз ва болаларингиз фахрлансангиз арзийди. -Аммо, мен ва болаларимга, эримни сизга қилган, бу яхшилиги жуда қимматга тушяпти. Бир ҳужжатни деб, мени оилам борган сари пароканда бўляпти! - Ишонинг, эрингиз ва мени орамизда хеч нима йўқ. У ҳозир меникида ижарада турмаяпти. Мени болохона уйимда, бошқа ижарачилар яшамоқда. Ишонмасангиз кириб кўришингиз мумкин-деди Ҳалима хола. -Буни биламан. Эримни навбати келиб, ишхонаси Пабло-Неруда кўчасидаги этажли уйларнинг учинчи этажидан икки хонали уй берди. Шундан бери сизникида ижарада турмаяпти. Аммо, Қоракўл кичкина шаҳар, игнадек гап, туядек бўлиши мумкин. Келажакда, қизим машхур манғитлар сулоласининг шажараси, аждод-авлодлари ҳақидаги хикоялари тўпламида, ўз ота-онасининг шахсий турмуши ҳақида, нимани ибрат қилиб ёзади? Бу 36 ҳақида, на отаси, на сиз ўйлаяпсиз? Никоҳ ҳақидаги бир парча қоғознинг, шахсан менга, ҳеч ҳам кераги йўқ!. Аммо мен, келажакдаги, қизим ёзадиган ҳикоялар тўпламида, ана шу чигал никоҳ ҳақидаги ҳужжатлар муаммосини ва биз ҳақимиздаги миш-мишларнинг натижасини қандай ёрита олишини ўйлаб, сабр косам тўлганидан бу ерга келган эдим. -Ахир, эрингизга “никоҳимиз ҳақидаги хужжатимизни тўғрилашимиз керак” деб ўзингиз айта қолмайсизми?-сўради Ҳалима хола. -Йўқ, асло! Бу фикр сизга холис ёрдам бергиси келгани учун, эримдан чиқган эди. Аёл бошим билан, ўз сўзини ўзи ҳаёл ига ҳам келтирмаётган эримга, мени эслатишим асло тўғри бўлмайди . Чунки гап бориб аёллик шаъни ва ғурурига бориб тақал моқда !- деб, онамнинг мағрурлик билан айтган бу гапларига жавобан Ҳалима хола ҳам, бир сўз дея олмади. Онам мен томонга қайтиб келдилар ва биз бу ердан, бир-биримизга индамай, сукут сақлаган ҳолда кетган эдик . Онам ўша куни ҳафа эканликларини сездирмасликлари учун шекилли, отамни уйига, яъни Пабло Неруда кўчасидаги, 1/7 квартира 20, манзилидаги, уйларига бормадик. Ўша куни шу атрофдаги кичикроқ бир меҳмонхонанинг икки кишилик хонасида тунни ўтгазиб, эрта тонгдан бозорга отланган эдик. Ўша куни от аравага уч қоп семичкани ортиб кетаётиб, онамни айни вақтдаги хомуш эканликлари сабаби, ўша хотин билан бўлган суҳбатлари деб ўйладим. Қарасам, онамни кўзлари намланиб, маржондек икки кўз ёш томчилари ёноқларига думалаб келяпти. Аравадан оёқларимни осилтириб, қадам ташлаётгандек ҳаракатлантириб, маҳобатли “Арк қўрғони”ни ҳар сафардагидек, завқ билан томоша қилиб кетиш ҳам, менга бу кун энди асло таътимади. Мурғаккина қалбимни дунёнинг ҳеч бир нарсасига алишмайдиган меҳрибон ойижонимнинг бу икки дона кўз ёшлари пора-пора қилаётгандек эди. Оёқларимни йиғиштириб олиб, онам томонга сурилиб, икки кичкина қўлларим кафтини очганимча бориб, бармоқларим билан онамни ёноқларидаги икки дона маржондек кўз ёшларни артиб олдим ва шундай дедим: -Онажон, ҳафа бўлманг, истасангиз кечаги суҳбат ҳақида, мен умуман ҳеч нарса ёзмайман-дедим. -Сен бизни суҳбатимизни эшитиб турган эдингми? -Ҳа, кўчада ҳеч ким йўқлиги ва ўша тор кўчада машиналар серқатнов бўлмаганлиги сабабли теварак-атроф тинч эди. Орамиз бироз узоқ бўлса ҳам 37 менга сизни суҳбатингиз эшитилиб турди. Мени кечиринг, мен катталарнинг гапини атайлаб эшитиб турганим йўқ эди- мен суҳбатни тўлиқ эшитмаган бўлсам ҳам мазмунига тушуниб олган эдим. Сўнг, қўшиб қўйдим: -Сиз ҳеч нарсани ўйламанг, онажон, сизга маъқул бўлмаган нарсани мен асло ёзмайман! -Йўқ қизим ундай дема, келажакда журналист бўласанми, ўқитувчи ёки врач бўласанми, кутубхоначига берган ваъданг бўйича, бобо-бувиларинг ҳақидаги асарингни албатта ёз! “Аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат яхши!” деганлар. Одам қанча ҳаракат қилса ҳам, ҳаёти доим ширин кечавермайди. “Ойни ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу бўлади” ёки, “ҳаётнинг оқ ва қора кунлари” деган гаплар шундан келиб чиқган. Сен бизга ёқадими, ёқмайди ми, бирибир бизни нг сулолалар ҳақидаги бор ҳақиқатни, рўй- рост ёзаверишинг керак. Одамларнинг ўзлари сени китобингни ўқиганларида, барибир ўзларига керакли бўлган ибратли фикр-мулоҳазаларини, хулосаларини, ўзлари илғаб олаверадилар. Бу ишни Остона бобонг сенга ишоняптилар. Сен буни катта бўлганингда албатта эплайсан. Мен ҳам сенга ишонаман!-дедилар. Онам менга бу гапларни айтар эканлар, бояги тушкин кайфиятларидан асар ҳам қолмади. Онамни шу лаҳзаларда мен Ширин бувимиз уч ўғли, хос соқчи ва Кумуш буви билан худди шундай от аравада, Жиғачидан темир йўл вокзали ёнидаги уйларига кўчиб келаётганларидаги вазиятларига ўхшатдим. Улардаги бу ўхшашлик нима бўлиши мумкин? Менимча, уларнинг ҳар иккаласи ҳам, бу вазиятда, бахшидаларидан йироқда, ўзларини бир муддат ёлғиз ҳис қилаётган бўлсалар ҳам, аммо ўзларини эмас, бахшидалари ҳақида, фарзандларининг келажагини ўйлаб, кучли, иродали, меҳнатсевар, ёруғ кунларига ишонч туйғулари борлиги билан жуда ўхшаётган эдилар. Қулоқларим остида онамнинг севимли қўшиқлари янгради. Бу қўшиққа онам рақс тушсалар борми?.. Бу, тановор “сумбула” таронаси эди. Афсус, 80 йилларда тўйларда ҳали видео тасвирлар олинмас эди. Лекин менинг хотирамда, шойи рўмол, беқасам камзул кийиб, онамни бу куй-қўшиққа хиром айлашлари худди кечагидек намоён бўлади. Онамни бирор собиқ ўқувчи қизи турмушга чиқаётиб, онамни ўз тўйига таклиф қилса, баъзида онам ўзлари бу тўйга ёлғиз бормасликлари учун, мени олиб борар эдилар. Аксарият ҳолда, тўйни олиб бораётган сухандон, онамга табрик сўзи навбатини бериб, сўнг бу қўшиққа рақсга тушишларини таклиф қилиб, микрафонда эълон қилиб қолар эди. Онамнинг рақслари, Мукаррама Турғунбоеванинг энг талантли шогидлари рақсидан асло қолишмас эди. Тўйга келган одамлар жимлик сақлаб, хатто овқатланишни унутиб, томоша 38 қилиб туришар эдилар, рақс сўнгида қарсак чалиб, муносиб олқишлаб қарши олишар эдилар. Бу тарона менга ҳали ҳам, онамни эслатадиган рамзий тимсол намунасидир! Гўё, бу қўшиқ айнан онам учун яралгандек. Айниқса, хушовоз хонанда Насиба Абдуллаева, бу таронани маромига етказиб куйлаганида, мен онамни ҳаёлан, ўз ёнимда турганларидек хис қила оламан. Самарқанд шаҳрида таҳсил олаётган учинчи курс талабаси эдим. Онамни жуда соғинган пайтларим эди. Дугоналарим билан чипта олиб, шу хонанданинг концертига кирдик. Концерт дастури репертуаридан бу қўшиқ ҳам жой олган экан. Ўша куни мен куй ва қўшиқлар инсонга энг азиз кишисини жуда соғиниб турганида, уни эслата олишини бу тарона ёрдамида, ўз тажрибамда билиб олган эдим. Онамга ўша 80-чи йилларда 15-сон мактаб “пионервожатый” вазифасини ҳам, мактаб маъмурияти томонидан юклатилган эди. Мактабимиздаги ҳар бир тадбир онамнинг бевосита иштироклари ва машаққатли тайёргарликлари билан жуда ажойиб ва тантанали равишда ўтар эди. Онамни ёрдамчилари, сочлари узун қиз Бувижон опа ҳам бу тадбирларга тайёргарлик кўришда, доим яхши ёрдам берар эдилар. Ҳар бир синф ўқувчилари, ўша йиллари бошқа мактабларда ҳам бўлгани каби, пионер отрядлари бир қаторда сафланиб, отряд советларининг раислари бир қадам олдинда туриб, мактабнинг барча пионерларининг умумий йиғилишида, бош пионер вожатийга, яъни онамга рапорт топширар эдилар. Менинг синфимда мен отряд соверининг раиси бўлганим учун, мен шундай йиғилишларда, ўз отрядим ҳақида, навбатим келганида, рапорт топшираётиб, сўзимнинг охирида: -Бизнинг шиор! - дер эдим. Сафдаги қизил галстук ва қизил пилотка кийиб олишган, кўкракларига пионер нишони, яъни значок тақиб олишган синфдошларим ҳам қўлини бараварига меникидек пешоналарига келтириб: -Китоб-бизнинг дўстимиз!-деб, тантанали равишда айтишар эдилар. Бундан ташқари, синфлар ўртасида билимларни синаш мусобоқалари, байрамларни нишонлаш тадбирлари, турли куй-қўшиқлар билан ўқувчиларни ижросини мувоффақиятли чиқиши учун онам доим изланишда давом этар эдилар. Тадбирлар бир-бирини такрорламасдан, ўқувчиларни эсида қоладиган бўлиши учун, ҳар йили алоҳида янги усуллардан фойдаланар эдилар. 39 Шогирдларидан бири 10-синф қизи Жамила Норовага ҳам рақс тушишда, хореографик санъат маҳоратларининг энг нозик қирраларини ҳам эринмай роса ўргатган эдиларки, қобилиятли бу қиз тез орада, бу санъат сирларини пухта эгаллаб, мактабимизни ўқувчи ва ўқитувчилар ининг олқишига эришган эди. Мактаблар аро бўлган, рақс санъати соҳасидаги турли мусобоқа ва танловларда бу қиз ғолиб чиқиб, туманимизда эл назарига тушиб, институтга ҳам шу йўналиш бўйича ўқишга кириб, катта мувоффақиятларни қўлга киритган эди. Онамни бу шогирд қизлари ҳам турмушга чиқаётганида ўз тўйига онамни таклиф қилган эди. Одатдагидек онамга ҳамроҳлик қилганим сабабли, у турмушга чиқган оилани ҳам яхши танийман. У туманимиз эндокринолог врачи Фотима Носированинг оиласига келин бўлиб, у кишининг иккинчи ўғилларига турмушга чиқди. Жамила опанинг қайнсингли Гулнора Болтаева, мен ҳам талаба бўлганимда, Самарқад Тиббиёт институтининг 3-курс талабаси эканлар. Ўшандан бери биз Гулнора опа билан тутинган опа-сингиллармиз! Менга Самарқанд шаҳрида, эндигина мактабни тугатиб борган пайтларим, ўз сингилларидек меҳрибонлик қилган бу опам ҳали ҳам, мен учун гўёки, ўз опамдек! Яқинда мени кўргани поликлиникага келган Гулнора опам: -Дилфуза, асарингни “қоралама”сини ўқидим. Жуда яхши, табриклайман. Бу ишни якунига етказишингда сенга омад тилайман. Аммо мени Насрулло бобом ҳақида ҳам ёз-дедилар. -Рахмат! Ундай бўлса менга Насрулло бобонгиз ҳақида гапириб беринг-дедим. -Мени Насрулло бобом ўз замонасида, Қоракўллик энг машҳур полвонлардан бири бўлганлар. Бир мусобоқада эронлик полвонни мағлуб этиб, мутлоқ ғолиб бўлганлари учун Олимхон бобонг бир патнис олтин тангалар ҳадя қилган эканлар. Собиқ иттифоқ даврида тинтув ўтказилиб, қамалиш ёки қулоқ қилиниш ҳавфи кучайиб кетганида, (Менимча, ўша вақтда, Қоракўллик полвонлар орасидан, амир Олимхоннинг бир Қоракўллик полвон дўсти, рус аёли ва уч ўғли қидирилган) бобом уларни бир эски кўза идиши билан бериб, дарёга ташлаб юборишни буюрган эканлар. Аммо, кўприк устида, ўйланиб турган онам, сувга рўмолга ўралган кўзани ташлаб юбориш фикридан қайтган. яшириб қўйишга муваффақ бўлиб, кейинчалик тилла тиш қўйдирмоқчи бўлган танишларига, арзонроқ нархда бўлса ҳам сотиб фойдаланишни ҳам уддалаганлар. Бобомнинг ҳалол хизматлари эвазига ҳадя қилинган олтинларни, “орден-медаллар каби қадрли” деб ҳисоблаб, сувга ташлаб юборишга ойимни ҳеч кўзлари қиймабди. “Отам 40 шунча вақтдан бери қадрлаётган, эрон полвонини мағлуб этиб, мутлоқ ғолиблик нишонасини ташлаб юборсам увол бўлади” деб ўйлаб, уларни яшириб қўйиб, онам тўғри қилган эканлар-деди Гулнора опам. -Қандай яхши, опа! Бу ҳикоянгизни мен “Аждодлар руҳи-2” асаримда албатта ёзаман. Опа, мен Олимхон бобом билан Афғонистонга кетиб қолган одамларнинг авлодлари билан боғланиб билмаяпман. Афсус, буни иложи бўлганида, уларни ҳикояларини ҳам тинглаб асаримни бойитар эдим. Аксига олиб ҳозир пандемия даври, балки кейинчалик буни иложиси бўлар. Аммо, 2019 йил Бухорода, “Мир Араб” мадрасаси ёнида уч нафар хорижлик сайёҳларни кўрган эдим. -Хўш, кейинчи?-қизиқдилар Гулнора опам. -Улар Афғон миллий кийимларини кийиб олганлиги мени эътиборимни тортди. Мен уларга: -Сизлар Афғонистондан келган бўлсангиз керак-дедим. Улардан бири: -Ҳа. Аммо биз ўзбеклармиз. Боболаримиз 100 йил олдин кўчиб кетган эканлар. Биз сурхондарёлик қариндошларимизни топиб, уларникида меҳмон бўлдик. Сўнг Бухоро зиёратига келдик-деди. -Демак, сизлар мени амир Саййид Олимхон бобом билан Чубек кечувидан Афғонистонга ўтиб кетган одамларнинг авлодлари бўласизлар. Олимхон бобомнинг авлодларидан кимларни танийсизлар?-дедим. Улар ўзаро афғон тилида гаплашиб олишди. Сўнг бояги киши: -Йўқ, улар ҳам танимас экан. Уларнинг кўпчилиги бошқа хориж мамлакатларига кўчиб кетган. Қолганлар ҳам Афғонистоннинг турли жойларида тарқоқ ҳолда яшамоқдамиз. Олимхон бобонгизни қабри ҳақида эшитганмиз, Қобил шаҳридаги, “мозори Шариф”га дафн қилинганлар деб отамдан эшитган элим-деди... Гулнора опам: -Бу сайёҳлар ҳақида ҳам ёзсанг керак-дедилар. -Ҳа, опа! Оллоҳим насиб этса барча эшитган, билган ҳикояларимни ёзиб, “кинофильм” ёки “телесериал” бўлишини орзу қиляпман. Ахир машхур боболаримиз бунга арзийдилар-дедим. -Ҳа. Иншооллоҳ, бу яхши ниятларингга Оллоҳим етказсин!-деб яхши ният қилдилар... 41 Ҳамкасбим Очилова Зебони айтмайсизми, у билан ҳам қадрдон дугоналармиз! Инсонлар ўртасидаги ўзаро илиқ муносабат, азалдан бир- бирларига руҳий яқинлик туйғуларини борлиги, уларни яқинлаштириб турса керак. Мени ички туйғуларим билан сезишимча, Ширин бувим ҳам, ҳаётларининг кейинги йилларида онамнинг бувиси Ойсара бувимни кўргилари келиб, “Арк” қўрғонидаги биргаликда кечган бахтли онларини қўмсаб, ўзининг суюкли бахшидаси, Ойсаранинг тутинган акаси Олимхон ҳақида, дилдан ҳамсуҳбат бўлгани, дугонасиникига келиб туришларининг сабаби, худди шундай, илиқ муносабатлар туфайли бўлса керак! Ширин бувимнинг Ойсара бувимникига келиб турганлари, 10 ёшдаги ҳали мактабга бормаган онам учун ҳам хайрли бўлган. Онам бу ёшда мактабга борганларида, ўқиш-ёзишни, санашни биринчи устозларидан, аллақачон ўрганиб бўлган эдилар. Онам болалик хотираларидан менга Ширин бувим ҳақида ҳикоя қилганларида, асосан ўша охирги кунни батафсил сўзлаб берар эдилар. Мен ҳаёлимда ўша кунни тасаввур қилиб, саволларимга онамдан аниқ жавоблар олар эдим. Кейин, “Охунбобо зиёратгоҳи”га келган Мухиддин бобони ҳам, “Хўжа-и Хизр бобо”ни кўрдим” деб, чопқинлаб бориб, Қурбон боболари ва Ойсара бувиларига бориб айтганларини, ҳақиқатдан ҳам ўша йили қўй- эчкилари экизак, бир қўйлари хатто учта қўзичоқ туғгани ҳақида тўлқинланиб сўзлар эдилар. Онам меҳнат фанидан ҳам синфларнинг қизлар гуруҳига дарс ўтар эдилар. Ҳунармандликни айниқса қизлар учун мўлжалланган ҳамма турини биладиган онам учун, бу жуда мароқли, осон ва ҳар бир дарслари қизиқарли бўлиши учун, онам обдон тайёргарлик ҳам кўрар эдилар. Тикиш-бичиш, кашта, чопон, нимча, дўппи, болалар кийимлари ни тикиш, овқат, турли пишириқлар пиширишни, ҳар бир қизни эсида қоладиган даражада ўргатар эдилар . Жун пайпоқ тўқиш мавзуси яқинлашиб қолди. Урчиқ топиб, ип йигириш сирларини ўзлари мустақил тезда ўрганиб олган онамга жун пайпоқни тўқишни мустақил ўрганишга ўша пайтлар бир “ қўлланма ” топилмади. О нам бу муаммонинг ечимини ҳам, осон топдилар. Қўшни аёллардан бири, Назирова Раиса буви жун пайпоқ тўқир эди. Катталар у бувини, фотограф Рашид амакининг онаси бўлганлари учун, “Рашиднинг онаси” деб мурожаат қилишар эдилар. Биз болалар, у кишининг асл исмларини билмаганимиз учун, “Рашида буви” дер эдик. Онам ўша бувини уйимизга таклиф қилиб, бу ҳунарни ўрганиб ола бошладилар. Рашида буви: 42 -Руқия кеча нима деган эдинг, мен устозми, сен менга устозми? Хуллас қайсимиз устоз, қайсимиз шогирд?-деб қолдилар. Татар миллатига мансуб, соддагина бу қўшни аёлнинг сўзларига ўзлари ҳам, биз ҳам кулиб юбордик. -Жун пайпоқ тўқиш мавзуси бўйича, опа сиз устоз! Мен ва қизларим, бу ҳунарни сиздан ўрганаётганимиз учун биз сизнинг шогирдларингизмиз. Аммо, сиз мендан ниманидир ўрганмоқчи бўлсангиз, тикиш-бичиш, чопон, нимча тикишними, хуллас ниманидир ўрганмоқчи бўлсангиз марҳамат, мен уни сизга ўргатаман ва ўша ҳунар бўйича мен сизга устоз бўламан деган эдим - дедилар. -Ҳа, шу устоз-шогирд сўзларида мен чалкашиб кетдим, лекин шу баҳонада роса кулишиб олдик. Ҳа, айтгандек, кечаги мақолингни ҳам, бир такрорла-чи, жуда қизиқ, мен учун янги бир мақол айтган эдинг, шу устоз- шогирд тўғрисида эди -дедилар Раиса буви. -Ҳа, кечаги мақолим-ми? Мана эшитинг: “Илм олишнинг эрта ёки кечи йўқ, Устозинг ёш ёки қари, фарқи йўқ!” маъноси, илм-ҳунар ўрганмоқчи бўлган кишига вақтни, ўзини ёши ўтиб қолган бўлса ҳам аҳамияти йўқ. Ўзи учун устозини ўзидан ёши кичик бўлса ҳам фарқи йўқ, дегани Раиса опа, бугун ҳаммамиз учун роса эсимизда қоладиган ажойиб кун бўлди-да! - дедилар онам. Онамнинг биринчи устозлари Остона бобомнинг оналари Ширин бувимиз бўлган бўлсалар, охирги устозлари дан бири Раиса буви бўлганлар. Яна бир устозларидан бири, мени Шоира дугонамни онаси эди. Уларнинг уйи темир йўл станцияси яқинида, бизни уйга анчагина узоқда бўлса ҳам, онам иккаламиз уларникига борган эдик. Дугонамнинг ойисидан “пахта”, баъзилар “булут” деб атайдиган ширинликни пишириш усулини ўрганиб келган эдик. Ўша пайтлар меҳр-оқибат кучли бўлганми, билмадим, одамларни бир- бирларига ҳунар ўргатишлари текин эди. Бегандикова Гулистон опадан зардўзи тикиш сирларини бир ҳафта давомида уйларига бориб ўрганиб олган эдим. Мен бу ҳунарга қизиқиб, устозимнинг зардўзи тикишларини бир дугонамдан эшитиб, бориб илтимос қилган эдим. Устозим рози бўлган эдилар. Пул тўлови ҳақида, хеч қандай шартнома, хатто оғзаки бирор сўз бўлмаган эди. Устозимнинг катта қизлари Гулбахор Жабборова врач- гастроэнтеролог лавозимида поликлиникамизда ишлаб келмоқдалар. Бу ҳамкасбим поликлиника мудираси лавозимида ишлаган пайтларида ҳам, 43 айни пайтларда ҳам, ўз тажрибаларини мен каби касбдошларига, беминнат ўргатиб турадилар. Мактабимизда ҳам бир қанча тўгараклар фаолият олиб борар эди. Ўқувчи қизиқса бўлди, сув текин ҳохлаган тўгаракда иштирок этиб, истаган ҳунарини ёки аниқ фанлар билан дарсдан ташқари шуғулланиши мумкин эди. Ҳозирги кунларда, реклама орқали, турли хил пуллик тўловли курслар! Истасангиз интернет тармоқларидан текин ўрганиш усуллари! Албатта, бу янгиликлар устоз учун қўшимча даромад усули, шогирд учун билимни қадрига етиш кераклиги учун муҳим! Мустақил ўрганувчилар учун турли хил қўлланмалар, интернетдан фойдаланиш, хуллас барча имкониятлар мавжуд. Хуллас, макон ўша, замон 30-40 йилдан кейин, ўзимиз гувоҳ бўлганимиздек, анчагина ўзгаришларга бой бўлган! Демак, 100 йил олдин Олимхон бобомни ҳам, 118 киши билан бу маконни тарк этиб, хорижга кетишларига Остона бобом менга ҳикоя қилиб берганларидек, ўз аниқ сабаблари бўлган! Хусусан урушни истамаганлар! Қизиқ, яна 30-40 йилдан кейин бу маконда, яна қандай ўзгаришлар бўлар экан? Бу даврда бизни қандай ўзгаришлар кутаётганини, юртимизда тинчлик, озодлик ҳукмрон бўлиб, омон бўлсак, яшаб ўз кўзимиз билан кўрмоқликни Оллоҳ насиб этсин! Албатта, биз учун келажак давр ҳам, қачондир биздан кейинги авлодлар учун яна бошқа бир тарихга айланади! Фақат, кексалар айтганидек, “урушни биз кўрдик, илоҳим сизлар кўрманг!” деганларидек, бизнинг авлодлар тинчлиги учун ҳам, уруш бўлмаса бўлгани! Тиниб-тинчимас онам, бирор нимага қизиқиб қолсалар,”ҳунар ўрганишнинг кечи йўқ” деб ҳисоблаб, доимо изланишда ва мустақил равишда ўрганиб олиб, хурсанд бўлар эдилар. Мободо, кимдир онамдан ниманидир ўрганиш учун мурожаат қилиб қолса, албатта онам унга беминнат батафсил қизиқтирган ҳунарини ўргатиб берар эдилар. Нафақага чиқганларидан кейин ҳам, якка тадбиркорлик билан шуғулланиб, “Ҳунармандлик” аъзолик солиқ бадалини тўлаган ҳолда, чопон, дўппи каби, миллий кийим-бош тикиб, сотиб туманимиз аҳли танийдиган даражада, одамлар ҳурматини қозондилар. Бир қанча тажрибали туманимиз тадбиркорлари ҳалигача, “Тадбиркорлик сирларини сизни онангиздан ўрганган эдик” деб, илиқ сўзлар билан, онам ҳақида, ўз фикрларини айтиб, эслайдилар. Онам ҳақида, мен била н суҳбатлашаётганларида, онамни танийдиганлар, касбдошлари ва ўқувчи, шогирдлари доим илиқ сўзлар билан 44 эслар эканлар, ёқимли ҳис-туйғулар билан онамни бир муддатга бўлса ҳам, тирикдек ҳис қиламан. Туманимизда мактаблар аро бўладиган тадбирларда, айниқса пионер ўқувчилар билан боғлиқ, хатто юқори синфлар билан боғлиқ бўладиган тадбирларда, хокимлик йиғилишларида, пахта йиғим терими ғолибларини тақдирлаш маросимларида, ўқувчиларнинг шеър айтиши, туман миқёсида бўладиган катта мажлисларда зал бўйлаб кириб келиб, тантанали иштирок этишларини бир неча кун олдиндан болалар билан иш олиб бориб, тадбирни мувоффақиятли чиқиши учун, машқ қилдирар эдилар. Бундан ташқари, “Ёш Темурийлар” гуруҳини, актив ўқувчилар томонидан гуруҳ аъзоларини танлаб олиб, туманимиздаги ёлғиз яшаётган, кекса ёшдаги қариялар нинг уйига бориб, уй юмушларига ёрдам бериб туришни ҳам ташкил қилиб, назорат қилиб турар эдилар. Болаларни ўз вақтида рағбатлантириб туришни ҳам, унутмас эдилар. Энг актив қатнашаётган пионерларни сурати деворий газеталарда чиқиб, мақтов ёрлиқлари билан тақдирланиб, бошқаларга ўрнак қилиб борилар эди. Бир сафар мен ҳам оқ матога Темурийлар сулоласининг машҳур вакили, олим ва мутафаккир “Улуғбек мирзо” суратини кашта билан тикиб, вилоят танловига онамнинг маслаҳатлари билан юборган эдим. Тўғри, бу суратни оқ сочиқ матога моҳирона чизиш ни онамни илтимосларига кўра, маҳалламиздаги уста рассом Мурот амаки бир китобдаги суратга қараб чизиб берган эдилар. Аммо, каштасини икки ҳафта давомида, онам ўргатган мураккаб тўқиш услуби билан , мўлина ип рангларини тўғри танлаш сирларини ўргатганлари бўйича дарсдан бўш пайтларимда ўзим тиккан эдим. Мактабимизни директор ўринбосари Музаффар Шукуров, тарих фани ўқитувчимиз вилоятдан, мени номимга, ўша танловнинг “каштачилик йўналиши”да, ўз тенгқурларим орасида ғолиб бўлганлигим муносабати билан келган “мақтов ёрлиқ”ни синф хонамизга кириб, синфдошларим, онам ва ўқитувчиларим иштирокида тантанали равишда менга топширган эдилар. Ўша кун ҳам, мен учун, энг унутилмас кунлардан бири бўлган эди. Юқори синфда ўқийдиган, онам куратор бўлган синф ўқувчилари ҳам онамни жуда хурмат қилар эдилар. Улар билан бирга кинога боришларини сўраб, уйга келганлари ҳам эсимда. Онам астраномия фани ўқитувчиси бўлганлари учун, йилига бир маротаба аксарият 10 синф ўқувчилари кеч кирганда мактабга бориб, мактаб телескопи ёрдами да ой ва юлдузларни кўрсатишларини ҳам, баъзида уйга келиб онамдан илтимос қилиш ганини гувоҳи бўлганман . Ўша куни уларга онам: 45 -Мени мактаб телескопидан фойдаланиб, ўқувчиларга ой-юлдузларни кўрсатганимни сизлар қаердан эшитдингиз, сизларга мен ҳали айтмаган эдим-ку?-дедилар. Шунда бир ўқувчи қиз: -Устоз, ўтган йилги ўқувчиларингиз, опам айтган эдилар, ўшандан бери бир йилдан бери, кутяпман мен бу кунни келишини. Синфдошларимга ҳам бугун бу ҳақида айтган эдим, мени қўярда қўймай, сизникига бошлаб келишди, “Бирга бориб, ўқитувчимиздан илтимос қиламиз” дейишди. Устоз, бизга ҳам кўрсата қолинг, мен ёлғончига чиқмай, илтимос-деди. -Ота-онангиздан рухсат сўрашимиз керак эди. Улар рози бўлишса бир кунни план қилиб, борар эдик. Бирор муаммо чиқмаслиги керак, Биласизлар, ҳар бир тадбирга ҳам пухта тайёргарлик кўрилиши керак бўлади-дедилар онам. -Ота-онамиздан рухсат сўраб келганмиз! Устоз кўнглингиз хотиржам бўлсин - дейишди бир неча ўқувчи болалар. Онам ноилож рози бўлдилар. Мен ҳам ўша куни онамга ҳамроҳлик қилган эдим. Мактаб телескопи ой ва юлдузларни унчалик ҳам катта кўрсатмаса ҳам, ўқувчилар бугун бениҳоя хурсанд эдилар. Менимча, улар юлдузларни бу телескопда, бироз каттароқ кўрганликларидан эмас, онам уларнинг раъйини қайтармай, вақтларини аямай, биргаликда келиб, очиқ ва тинч осмонда юлдузлар туркумларини жойлашувини, сомон йўлини кўрсатиб, улар билан катта кишилардек муносабатда бўлиб, суҳбат қилганликлари ўқувчиларга ёқиб тушди. Чунки, ўша куни улар дан бири: - Устоз Руқия Ражабовна! Сизга ўз миннатдорчилигимни барча синфдошларим номидан билдирмоқчиман! Сизга катта рахмат! Бугунги кун биз учун унутилмайдиган, эсимизда бир умр қоладиган ажойиб кун бўл ди. Айниқса, бизга болалардек эмас, ўз тенгдошларингиздек муносабатда бўлганингизни суҳбатингиз жараёнида, биз буни ҳис қилиб амин бўлдик!-деб қолди. Унинг бу сўзлари 15-сон мактабимиздан, чироқлари ёниб турган кенг Улуғбек кўчанинг тротуаридан қайтаётиб, қизғин суҳбат давомида айтгани атиги 3-синфда ўқиётган бола ёшида бўлсамда, мени эсимда ҳам қолди. Кейин улар онам билан хайрлашиб, ўз уйларига тарқалишди. Ёз кунларининг бири эди. Ҳовлимиздаги ёғоч сўрида ухлаш учун кўрпачаларни олиб чиқиб тўшадик. Осмондаги юлдузларга тикилиб, онамга юлдузлар ҳақида савол беришни ёқтирар эдик. Уйимиз дарё бўйида бўлгани учун, қурбақалар қуриллаши-ю, бир ҳашаротнинг чириллашини 46 айтмайсизми? Онам бир-бирига яқин жойлашган ёруғ етти юлдузни кўрсатиб: -Қаранглар, мана бу етти юлдузни мана бундай қилиб, ҳаёлан туташтириб чиқсангиз, чўмични эслатади. Тўғрими, биз уни чўмич юлдузи туркуми десак, нима дейсизлар?-дедилар. -Ҳа, ҳақиқатдан ҳам жуда ўхшар экан-дедик. -Аслида, у “катта айиқ” юлдуз туркуми. Мен уни биринчи устозимга, “чўмичга ўхшар экан, келинг унга шундай ном берайлик” деганимда, рахматлик устозим топқирлигим учун, “майли сенингча шундай бўла қолсин” деган эдилар. Ҳа, онам бу пайтда, ўзларининг биринчи устозлари, дадамнинг бувиси, Ширин бувини ёд олиб, хотирлаб бизга болалик хотираларини, кейин Мухиддин бобони, яъни “Хизр бобо”ни кўрганликларини, унинг дуоси ижобат бўлиб, ўша йили барча қўй-эчкилари эгиз, биттаси хатто учта болалаганини бизга яна ҳикоя қилиб берган эдилар. Укаларим бу ҳикояни опам билан мендан фарқли равишда, энди эшитаётган эдилар. Уларни саволларига ҳам онам батафсил жавоб бердилар. Кейин, онам бизга ҳам самон йўли, ой, планеталар ҳақида қизиқарли янги маълумотлар айтиб, саволларимизга аниқ жавоблар бериб, бу оқшомни хотирамизда ҳалигача муҳрланиб қоладиган даражада мароқли ўтишига эришган эдилар. Ёз ойларида, қачон ҳовлимизга кўрпа-тўшакларни чиқариб, юлдузли осмонга боқиб, ухлаш ниятида бўлсак, доим ўша тун эсимга келади. Айниқса, “чўмич юлдузи” онам айтган етти юлдуз мен учун, минглаб юлдузлар ичида энг қадрлиси! Улар менга доим онамни эслатадиган рамзий тимсол намуналаридан бири! Мафтункор бу юлдузлар ҳақида, мен ҳам фарзандларимга қайта-қайта ҳикоя қилишдан чарчамайман! 1980 йил. Апрел ойи эди. “Бухоро” деб номланган қўшиқ куйига 5-6 синфларидан 40 нафар ўқувчи қизга, 1-май тадбирида, рақс билан иштирок этишлари учун, онамга бу муҳим вазифа, яъни хореографик қобилиятлари бор учун топширилган эди. Ўша йиллари 1- май ва 7- ноябр кунлари одамларни эсида қоладиган катта тантаналар билан ўтадиган туман хокимияти олдидаги майдон ёки туман стадионинг ҳашаматли айвони олдида барча иштирокчиларнинг тайёрлаб келган чиқишлари намойиш қилинар эди. Онамни ўша йилги ўқувчи шогирд қизлари орасида, синфдош қизларимиз қаторида мен ҳам бор эдим. Апрел ойи тўлиқ тайёргарлик кўрдик. Мусиқага мос қилиб, ҳаммамиз онам ўргатаётган машқлар ёрдамида бир хил қилиб, ўз ҳаракатларимизни ўрганиб олган эдик. Этаги кенг оқ рангли матодан кўйлак, 47 ва қизил рангли нимчалар тикилиши дизайни ҳам онам томонидан танлангани иштирокчи қизларга маъқул бўлган. Мактабимизни хўжалик ишлари бўйича мудири олиб келган икки тўп оқ ва қизил матодан мактабимизни ўқувчи қизлари учун мўлжалланган, асосан онам дарс ўтадиган меҳнат хонасидаги тикув машиналарида, рақсда иштирок қиладиган ҳамма қизларимизга бир хил қилиб тикишни ҳам онам ўз зиммаларига олган эдилар. Шу бир ой ичида, 40 та қизга мослаб бичиб- тикишни ҳам, қизларга рақсни ўргатиш машқи жараёнларидан ортган вақтларида ва асосан уйга келганларида, уйимиздаги тикув машинада тунлари биз ухлагандан кейин ҳам, байрам кунигача улгуриш учун тикиб, уддалаётган эдилар. Қўшиқ куйига мос гўзал рақс ҳаракатларини завқ билан ўрганаётган ва онам тикаётган, “Баҳор” ансамбли раққосалари либосидан қолишмайдиган, ўз либосларидан мамнун ўқувчи қизлар ҳам, сочларини майда ўриб, бошларига ироқи дўппи кийиб, бу тадбир кунини катта тайёргарлик билан орзиқиб кутишаётган эдилар. Ниҳоят, ўша кун, биринчи май куни келди. Эрталаб онам менга: -Дилфуза қизим, хўп десанг, сен бугунги тарбирга бормай қўяқол!- дедилар. -Хўп, майли. Лекин, нега ойи?-сўрадим. -Ҳамро бобонгга ёрдам беришинг керак. Биласан қариб қолганлар, семичка сотишни эрмак деб, “бугун одам кўп, тўс-тўполон бўлади” десам ҳам, бобонг унамаяптилар. Ахир бир вақтда ўндан ошиқ бола харид қилишга келади, бобонгни улгура олмай қолишлари аниқ-дедилар. -Ҳа, тўғри, ойи. Мен ўзим бобомга ёрдам бераман. Фақат менинг ўрнимга рақсда ким иштирок этади? -Сизларга томоша қилиб турган юқори синф ўқувчи қизлари бор эди- ку, улардан бирини сенинг ўрнингга таклиф қилиб қўя қоламан. Шунча кун сизларга қараб туриб, рақс ҳаракатларини тўлиқ ўрганиб олган бўлишса керак. Менимча, бемалол эплайди- дедилар бу муаммонинг ҳам тезда ечимини топиб. Ҳақиқатдан ҳам бугунги тадбир тугар-тугамас бобомни олдида харидор болалар кўпайиб кетди. Иккаламиз ҳам, роса чаққон ишлаб, бу болаларга савдо қилиб улгуришни, ҳарқалай, бир амаллаб эплаган эдик. Ҳамро бобом билан бирга ўтган ўша кунимиз ҳам жуда мароқли, қизиқарли 48 ва асосийси хотирамда ҳалигача кечаги воқеадек қолган кунлардан бири бўлган эди... Орадан кўп ўтмай, дадам ва онамнинг шахсий ҳаётлари ҳам, ўз изига тушди. Дадам онам билан муносабатларини тезда тиклаб олиб, пайсалга солмай, никоҳларини яна қонуний қилиб тиклаб олдилар. Шу билан улар ҳақидаги турли миш-мишлар ўз-ўзидан барҳам топди. Мактаб давридаги хотираларимдан яна бири шундан иборат эди. Одам анатомияси дарсида ўқитувчимиз Фарида Ахмедова бизга мавзуни сўзлаб бераётган эдилар. Дарс сўнгида: -Кимда бугунги мавзуга тааллуқли қандай савол бор?-деб сўраб қолдилар. Мавзу,”Гармонлар” ҳақида эди. Мен қўлимни кўтапиб, рухсат сўрадим ва ўқитувчимиз рухсати билан шундай дедим: -Устоз, кеча нерв тизими ҳақидаги маърузангизда ҳам, “инсон организмини нерв тизими бошқаради” деган эдингиз, бугунги мавзуда ҳам, шундай, “организмни ички секреция безларининг гармонлари бошқаради” деганингизга тушунмай қолдим. Илтимос, бироз аниқлик киритсангиз!-деган эдим. Одатда, бу ўқитувчимиз жуда жиддий, мавзуни осон тушунтириб берар эдилар ва деярли ҳеч ким савол бермас эди. Мени бу саволимга синф ўқувчиларимиз ҳам ҳайрон бўлиб, жим қолишди. Шунда ўқитувчимиз: -Мана, жуда яхши! Мен айнан шу саволни кутаётган эдим. Энг диққат билан тинглаётган ўқувчигина бу саволни бериши мумкин эди. Энди саволни жавобига келсак, улар ўзаро боғлиқ тизим, бир-бирлари билан доим ҳамоҳанг, биргаликда, умумий нейро-гуморал бошқарув деб аталиб, инсон фаолиятидаги энг муҳим вазифани, яъни уни бошқаришни учун аҳамиятлидир. Масалан, бир сутка давомида организмга қанча бирор гармон чиқишини асаб тизимининг релизинг-гармонатропи ҳал қилса, ўз навбатида, ўша релизинг-гонадотропни ички секреция безидан ажралиб чиқаётган гармоннинг кўп ёки камлиги бошқариб туради. Яъни меъёрдан кўп чиқаётган бўлса, энди, камроқ чиқариш кераклиги, ёки, аксинча, кам чиқаётган бўлса, энди кўпроқ чиқариш кераклиги ҳақидаги буйруққа сабаб бўлади. Шундай қидиб, улар доим биргаликда, организм фаолиятидаги энг муҳим вазифани яъни бошқарувни биргаликда амалга оширадилар. Хўш, энди тушунарли бўлдими Дилфуза Остонаева?-деб сўрадилар. -Ҳа, рахмат устоз! Энг қизиқарли ва тушунарли маърузангиз учун рахмат-дедим. Менга ўша кунги “Гармонлар” мавзуси ҳақиқатдан ҳам жуда 49 ёқган ва энг қизиқарли бўлиб ҳисобланган эдики, мен тиббиёт соҳасининг айнан шу соҳасини, яъни “Эндокринология” соҳасини врачи бўлишимга, ўқитувчимнинг ҳам ўша кунги марузасининг аҳамияти катта бўлган деб ҳисоблайман... Туманимизда бизни 15-сон мактабимиз энг етакчи мактаблардан бири ҳисобланар эди. Рус тили ва инглиз тили фанлари чуқурлаштирилган фанлар тизими сифатида ўтилиб, бу дарсларда синф ўқувчилари иккига бўлиниб дарс ўтар эдик. Мактабимиз директори Самад Шермухаммедов талабчан раҳбар ҳисобланиб, ўқувчилар ва хатто ўқутувчиларни интизомга қатъий риоя қилишларини эътибор билан назорат қилиб турар эдилар. Бошланғич синфларга зовуч Тўраева Хосият, юқори синфларга зовуч Шукуров Музаффар ва мактабимизда Орипова Ҳалима, Қозоқова Мусадиқа, Ражабова Мухаббат, Ҳамроева Хумор, Ҳайдарова Ҳамрогул, Саидова Норхол, Йўлдошов Расул, Арслонова Балхия, Рахмонов, Чўпонов, Давлатов, Ҳасанов Юсупов, Яхёев, Хўжаева Назира, Нургалиева, Жалилова, Мавлонова, Ибрагимов, Маттиева каби кўплаб, етакчи жонкуяр ўқитувчиларимиз бор эдилар. Мактабимизда дарс ўтиш жараёнлари ўқитувчилар томонидан жуда қизиқарли, тушунарли ва самарали бўлганлигига, орадан шунча йиллар ўтган бўлса ҳамки, ҳалигача, аксарият мактабдош ва синфдош дўстларим билан уларни ҳурмат қилишда давом этмоқдамиз, тўй ва йиғилишларимизда таклиф қиламиз. Афсуски, уларнинг аксарияти вафот қилишган, биз уларни ҳам хотира кунларида ёки бир-биримиз билан учрашиб қолганимизда, хотирлаб, руҳлари шод бўлишини Оллоҳдан тилай миз ! 1985 йил. Август ойи. Абитуриент эдим. Биология фани дан имтиҳон куни эди. Менга тушган имтиҳон саволлар идан бири “ мураккаб ва оддий барглар” ҳақида эди. Одатдаги сиёҳ рангидан ташқари мен яшил ва қизил рангли авторучкаларни ҳам , керак бўлишини кўнглим сезганидек, ёнимда олиб келган эдим. Яшил рангда барча турдаги баргларни суратини чиздим, номларини қизил рангда ёздим. Сиёҳ рангида қўшимча фикрларимни баён қилдим. Имтиҳон қабул қилаётган ўқитувчим, мени тинглаганидан кейин, чизган суратларимни ёнимиздаги ўқитувчилар ва бошқа абитуриентларга кўрсатиб: -Мана қаранглар, ботаника дарслиги китобида ҳам, тўғри барглар фотосурати бор, аммо бунчалик аниқ ва барча тури эмас эди. Сен қандай қилиб, ҳаммасини батафсил тасвирлай олдинг? Мана бу турлари ҳақида дарсликда маълумот ҳам йўқ эди-ку?-сўрадилар. 50 -Мен ҳар йили куз ойида, хазонрезги давридан олдин барглардан гербарий тайёрлашни одат қилган эдим. Номларини энциклопедиядан қидириб топиб, баргларни ёнига ёзиб қўяр эдим-дедим. -Баракалла! Бу одатинг учун сенга “беш”, аммо дарслик программасидан чиқганинг учун, сенга “тўрт” баҳо қўймоқчиман. Эътирозинг йўқми? Норози бўлсанг, айтишинг мумкин!-дедилар. Ҳозиргина бошқаларга намуна қилиб, барглар суратларини кўрсатиб турган устозга бир нима деб бўлар эдими? Албатта йўқ! Мен розилик билдирдим ва зачёткамни олиб, ташқарига чиқдим. Онам икки ой давомида мен билан Самарқанд шаҳрига келиб, мен ва ётоқхонадаги хонадош дугонам Муборак исмли Сурхондарёлик қизга физика фанидан репититорлик қилган эдилар. Унинг талаба опаси ва Қоракўллик Туробова Комила исмли бир талаба қиз ҳам, рус тили фанидан диктант ёзишимиз учун мавзуни ўқиб, бизга беминнат репититорлик қилган эдилар. Айни вақтда улар ҳам мени онам билан ташқарида, имтиҳон топшириб чиқишимни, кутиб турган эди лар . Эшик олдида турган абитуриентлар, уларнинг талаба ака ёки опалари ҳам бўлиб, мени ўраб олишди. Улардан бири: -Қани зачёткангни кўрсат-чи, неча баҳо олибсан кўрайлик?-деди. Улар “тўрт” баҳо олганимни ва ўқитувчи Маликов домла бўлганини ўқиб кўришди. Улардан бири энди шундай деди: -Эҳ-ҳе, шу нозиккина абитуриент қизча Маликовдек энг баҳо қўйишда қаттиққўл домламиздан “тўрт” баҳо олибди. Аслида у кишининг “тўрт” баҳоси, “беш” баҳо дан ҳам аъло ҳисобланади-деган эди. Унинг бу сўзларидан онам ҳам жуда хурсанд бўлиб, анчагача фахрланиб, дадамга, опа- укаларимга, қариндошларимиз ва ўқитувчиларимга айтиб берган эдилар. Физика фани имтиҳонида ҳам у кишининг акаларига топширган эканман. Акалари ҳам менга “аъло” баҳога тенг, “тўрт” баҳо қўйган эди. Биринчи курс талабалик давримда, биология фанлари доктори, ўша Маликов домла бизни гуруҳга куратор бўлдилар. Бир куни, “Паразитлар” мавзусини ўтаётган эдик. Домламиз менга: -Хўш, Бухоролик қизимиз!-Мен ўрнимдан турдим- Исмингиз нима эди? -Дилфуза-дедим. 51 -Дилфуза, айтингчи, сизнинг шахрингиз Бухорода бир пайтлар “ришта” касаллиги эпидемия бўлишига сал қолган, юқумли паразитар касаллик бўлган. Сиз бу ҳақида эшитган бўлишингиз керак, тўғрими?-деб сўрадилар. -Ҳа, “Арк” қўрғони музейида бу ҳақида бир мунча экспонатлар бор! Бу паразит инсон оёғининг товонини ён қисмида, ипсимон оқ рангли паразит бўлиб, личинкаси тери остига тушиб олиб, озиқланиб катталашади. Табиблар уни бир томон учи жойлашган терини кесиб, гугурт чўпига уни ўраб олиб, тери остидан чиқариб олишган- дедим. -Ҳа, жуда тўғри. Аммо бу усул эпидемияни олдини олишда унчалик ҳам самара бермас эди. Шунда Бухоро амири амир Олимхон рус олимларини Бухорога бу офатни тезлик билан йўқотиш учун таклиф қилади. Машҳур икки рус олимлари келиб, бу паразитни келиб чиқиш сабабларини ўрганиб чиқадилар. Сабаби эса, оддий, “Лаби-ҳовуз”дан мешларга сув тўлдириб олиб, одамларни уйларига уйма-уй юриб, сув ташувчи миробларнинг оёғидан сувга паразит тухуми тушар экан ва ўша сув орқали бошқаларга юқар экан. Сувни хлорлаш йўли билан тезда эпидемиянинг олди олинган. Бу мамлакат иқтисодиёти ва хорижлик меҳмонлар келишига тўсқинлик қилмаслиги учун жуда зарур эди. Эпидемия ўчоғи бутун мамлакатга ёйилиб авж олмасдан ўз вақтида, тўғри тутилган тактика билан тезда тўхтатилган- деб мен учун жуда қизиқарли бўлган мавзуни айтиб ўтган эдилар... Ўша йили бир-икки ҳафта ўқиганимиз кейин пахта-йиғим теримига Самарқандни Пайариқ туманининг Челак қишлоғига институтимиз томонидан юборилиб, пахта терган эдик. Факультетимиз талабалари икки гуруҳга бўлиниб, Маликов домламиз асосий таркибга бошлиқ бўлиб қолганлар. Бизнинг иккинчи гуруҳ раҳбари ўқитвчисидан домламиз: -Ким энг кам пахта теряпти?-деб сўраганларида, бизни гуруҳдаги домла унга жавобан: -Диля исмли татар қиз энг кам пахта теряпти-деган эканлар. Орадан бир ҳафта ўтиб, Маликов домла биз пахта тераётган гуруҳга теримни кузатиш мақсадида далага келдилар. Ўша Диля исмли қизни мен деб ўйлаган эканлар, шекилли, ўша куни мени пахта теришимни ора-сира кузатиб турдилар. Тушликка яқин барч амиз терган пахталаримизни ўлчаб топширдик, домламиз ҳаммани бир қатор бўлиб, йиғилишимизни сўради. Шунда Маликов домла: 52 -Қани Дилфуза ўртага чиқингчи! Неча кило пахта терган экансиз, эшитайликчи-дедилар. Мен ўртага чиқдим ва шундай дедим: -75 килограм тердим домла, ҳали тушликдан кейин ҳам тераман-дедим. Мен “нега оз тердинг” деб урушиб қоладилар чоғи деб бироз ҳавотир олаётган эдим, чунки мен томонга ора-сира қараб қўйганларини пахта териш билан машғул бўлган бўлсам ҳам, ҳавотир қилиб бошлаган эдим. -Ие, мана мени талабам яхши терибди-ку! Домла нега сиз энг кам тераётган қиз татар қизи Диля дедингиз-дедилар бизни гуруҳ ўқитувчисига. -Йўқ, бу қиз Дилфуза-ку, домла. Мен бу қизимизни айтган эдим-деб домла Диляни кўрсатдилар. Шундан кейин у қизни терган пахтасини сўрадилар. У ийманибгина: -16 килограм-деди. Домламиз роса гапирдилар: -Мен бир ҳафтадан бери потогимиз кўрсаткичини шу Бухоролик нозиккина қизимиз орқага тортиб келяпти деб сизларни бир назорат қилай деб келдим. Яхшики, у эмас экан, лекин бу қизимиз Диляга, энг теримчи қизни бириктириб қўйишимиз керак. Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб унга кўп териш сирларини ўргатсин. Бунақада бошқа потоклардан орқада қолиб, ҳар сафар штаб йиғилишида бошимиз танқиддан чиқмайди. Мана, мактаб даврида пахта термаган кишилар қийналади. Бу қизимиз ҳойна-ҳой мактаб пайтида умуман пахта термаган бўлса керак. Ҳечқиси йўқ, ким кам тераётган бўлса, теримчиларга бириктириб қўйиб, ўргатиш йўли билан гуруҳимизни юқори кўрсаткичларга эга бўлиб, мавсум охирида ғолиб бўлишига албатта эришамиз. Хўш, ким мени фикрларимни маъқуллайди- Домламиз ўнг қўлларини кўтардилар. Ҳаммамиз қўлимизни кўтариб домламизни сўзларига қўшилдик. Ўша йили пахта-йиғим теримини қанчалик юқори кўрсаткичда якунладик билмадим. Аммо, кейинги йил талабаларни пахтага чиқиши бекор қилинди. Иккинчи курсдан бошлаб, ўқишни битиргунимизча ҳам, ёппасига пахта йиғим-терими бекор қилиниб, узлуксиз ўқув жараёнини давом эттирдик. Юқори курслар, хатто талабаликни тугатган кишилар ҳам бизга хавас қилишди. Чунки, бу борада биз энг омадлилардан эдик... 53 Ёзги таътилдаги аксарият амалиёт дарсларини Қоракўл туманимиздаги тиббиёт бирлашмасида ўтказиш учун институт деканатига ариза топширган эдим, аризам ижобий ҳал бўлди. Туман тиббиёт бирлашмасининг турли бўлимларида кардиолог Қўзиев, хирург Норқул Очилов, нервпатолог Жаббор Қурбонов, терапевт Жумаев ва акушер-гинеколог Ҳанифа Холлиева, физиотерапевт Ҳамроева Лутфия каби, ўз соҳаларининг етакчи мутахассислари ва ҳамширалар Меҳри опа, Рашида опа, Дахия опа ва Зайнаб опа ва доя Зулайхо холам менга устозлик қилган эдилар. Интернатура пайтида, яъни 1991-1992 ўқув йилида, мен Бухоро Вилоят эндокринология диспансерида, вилоят соғлиқни сақлаш бўлимининг буйруғига асосан, ўз иш фаолиятимни бошладим. Бу соҳада, кўп йиллардан буён ишлаб келаётган тажрибали докторлар, фан кандидати Кайлаков ва профессор Борухов бир йил давомида, мен ва дугонам Холлиева Комила га устозлик қилиб, ўз билимларини беминнат ўргатган эдилар. Мунажж имларнинг бир пайтлар амир Олимхон бобомга башорат қилганларидек, бу вақтга келиб, юртимиз ҳақиқатдан ҳам, тинчлик йўли билан озод бўлган эди. Ватанимизнинг илк мустақиллик йилларидаги иқтисодий қийинчиликлари мендек оддий талабага унчалик ҳам сезилмаган эди. Устозларимизнинг кенг билим тажрибалари, ҳар бир ўгитлари, саволларимизга батафсил жавоблари, менинг ўз соҳамдаги иш фаолиятимда ҳали ҳам асқотиб келмоқда. Талабалик йиллари кўз очиб юмгунча тез ўтиб кетди. Туманимиз поликлиникасига ишга кирдим. 1994 йил 9 июл куни турмушга чиқдим. Тўй куни бир неча ўн йиллардан бери, урф одат тусига кирган таомил бўйича , машиналарда сайрга чиқиб, келин-куёв бир неча ёшлар билан туманимиз марказидаги ҳайкал пойига гулдаста қўйилар эди. Биз ҳам ўша куни, куёв менга тақдим этган гулдастани қўлимга олиб, карнай-сурнай садолари остида машинага чиқиб, шундай сайр учун йўлга чиқдик. Туманимизни асосий кўчаси-Улуғбек кўчадан 3-4 машинадан иборат машиналарда кетаётган эдик. Чекирчи қишлоғи Остона бобом ва Райҳон бувимнинг уйларига яқинлашиб қолдик. Машинамиз секинлади ва бироз тўхтаб қолди. Сабаби, йўлдан Райҳон бувимнинг қадрдон дугоналари Тангриева хола бувимни кўриб, суҳбатлашиб, энди ўз уйига қайтиш учун йўлни кесиб ўтаётган эканлар. Бувимни қариб қолган дугоналари кейинги вақтлар “полиартрит” касаллигига дучор бўлиб, ўтирган ҳолда ҳаракатланишларига тўғри келган ва айни пайтда , у киши шундай ҳолда аста-секин йўлни кесиб ўтаётган эдилар. У кишини болалик йилларимдан бери таниганим учун, бу ҳол мени 54 эътиборимдан четда қолмади. Келинлик либосининг кўрки ҳисобланадиган оқ харир ёпинчиқни кўтариб, дарҳол уни ҳаяжон билан кузатдим, сўнг машина ойнасидан ўнг томонга қарадим. Ҳа, ўйлаганимдек, Райхон бувим дарвозадан ташқарига чиқиб, супадаги тўшалган гилам ва давра кўрпача устига чордана қуриб ўтириб олган эдилар. Бувимни ёнларига боргим келди. Табиийки, уларни мендан бошқа хеч ким, куёв, унинг дўсти ва шофёр, яъни машинадагиларнинг хеч бири танимас эди. Мен бўлажак турмуш ўртоғимга: - Бу киши бувимнинг қадрдон дугоналари! Ана бувим ҳам ташқарига чиқиб ўтирган эканлар, демак тўйимизга бора олмайдилар. Ўтган йили синглимни тўйида бувимни соғлиги яхши эди, бизникига борган эдилар. Келинг, ҳозир бувимни кўриб кета қоламиз, бизни тўйимизга бормасалар керак ! - дедим секингина, чунки, шофёр ва куёв нинг дўсти гапимизни эшитиб қолишини ҳоҳламаган эдим. Аммо у: -Йўқ, ўзимиз кеч қоламиз тўйимизга, ҳали ҳайкалга боришимиз керак- деди. Мени қовоғимдан қор ёғди. Бувимни дугоналари набирасини тўйига соғлиги ёмонлашиб бора олмаётган бир пайтида бувимни кўнглини кўтариш учун ўтирган ҳолатда бўлса ҳам йўлни бир илож қилиб кесиб ўтиб, гурунглашиб қайтаяптилар. Наҳотки, биз шундоқ йўл ёқасига чиқиб турган бувимни бир зумга зиёрат қилиб ўтмасак! Ахир тош ҳайкал пойига гулдаста қўйиш дан кўра, тирик бувимни зиёрати муҳимроқ-ку! Бувимни дуоларини олиш мен учун жуда керак эди. -Ундай бўлса, мен ҳайкал пойига гулдастамизни қўйиш учун, хатто уйга боргунимизгача ҳам машинадан тушмай тураман. Ахир тош ҳайкалдан кўра тирик бувимни дуолари муҳимроқ-ку! Аксига олиб бивимни соғлиги ёмонлашиб тўйимизга бора олмаяптилар-дедим. Бу вақтда машина анча йўл юриган эди. Бўлажак турмуш ўртоғимга бу гапларим таъсир қилди чоғи, шофёрга ортга қайтишимиз кераклиги ни айтди. Йўлни нариги тарафига машиналар ўтиши мумкин бўлган жойидан, машинамиз ортига бурилди. Бувимни уйи олдида машинадан тушиб, олдиларига бордик. Бувим ҳам, мен ҳам, қучоқ оч иб кўришар эканмиз, бир муддат кўз ёш қилиб ҳам олдик. Менимча, бувим тоблари қочиб, бугун тўйга бора олмаётганлари учун, мен эса ҳар қалай, биз ортимизга қайтиб , Райхон бувимни зиёрат қилиб, бироз бўлса ҳам кўнгилларини кўтара олганимиз учун, кўз ёшларимизни тия олмаётган эдик. Ниҳоят, бувим қўлларини дуога очиб, бизга бахт тиладилар. 55 Қўлимдаги гулдастани мен бувимга ҳадя қилиб, саёҳатимизни давом эттирдик. ( Т ўйимизни видео тасвирларида, айнан шу лаҳзалар камерачи қўшнимиз Ибрагимов Комил томонидан тасвирга олинган бўлса ҳам, техник носозлик туфайли, бу учрашув тасвири камера ленталарига, афсуски, сифатли олинмай қолган , аммо менинг хотирамда бу лаҳзалар тошга ўйилгандек, ўчмас из қолдира олган.) “Олтин олма, дуо ол!” деганларидек, б увимни дуолари Оллоҳга шукур, ижобат бўл ди. 1995 йил 23 октябрда биринчи қизимиз Мохигул туғилди, 1996 йил 26 декабрда иккинчи қизимиз Мухаббат туғилди. 2004 йил 13 ноябрда ўғлимиз Дилшод туғилди. Айни кунларда фарзандларимиз Ширин бувим ва онам каби ўқитувчилик касбини танлаб, талаба бўлиб, ўқишни давом этмоқдалар . Мени касбимни уларни учаласи ҳам танламади. Мен ҳам уларга буни маслаҳат бермадим. Чунки, энг инсонпарвар касб деб ҳисоблаб, бу касбни мен ўзим учун танлаб хато қилмадим. Лекин, ота-оналар ўз касбларининг қийинчилигини ҳам билгач, уни болаларига тавсия қилишмас экан. Мен бу касбнинг қийин томони деб, қилинган барча муолажаларга қарамай бемор барибир вафот қилиб қолса, тиббиёт ходими учун ҳам, жуда оғир бўлишини назарда тутаман. Ҳар бир тиббиёт ходими учун бу ҳол энг оғир вазият ҳисобланади. Бунинг устига, унга бу ҳақида, кимдир таъна қилиб қолса, бундан ёмони йўқ! Шунинг учун, фарзандларим бувиларинг касбини танлашганига, хурсанд бўлдим! 1978 йил. Баҳор ойи. Остона бобомнинг ҳовлиси. Биз Остона бобомникига меҳмонга келган элик. Дадам билан бобомнинг яна бир суҳбатларининг гувоҳи бўлган элим. -Фахриддин, Қобил баққол ва унинг аёли ҳақидаги изланишларинг самара бердими?-сўрадилар бобом. -Йўқ, дада, уларни излаганим, афсуски, ҳозирча самарасиз кечмоқда. Аммо дада, аммангиз Муаттарбону ва унинг турмуш ўртоғи сизнинг тоғангиз Евгенийларнинг кейинги тақдирлари ҳақида эшитгандекман-дедилар отам. -Хўш, қани гапир-чи, нималарни аниқлашни уддаладинг?-сўрадилар Остона бобо. -Менинг эшитган ҳикоямга қараганда, агар улар ҳақиқатдан ҳам ўшалар бўлса: (Мен бу ҳикояни ҳам, бобомни ҳикояларининг давоми каби, 56 кинолента тасвирлари каби, кўз ўнгимда гавдалантириб, махлиё бўлиб тингладим) ...Мухиддин соқчи ва Моҳларойим 1920 йил сентябр ойи охирлаб қолганида қизамиқ касаллигидан эндигина тузалган Остонани ва 2 яшар Меҳриддинни олиб, Самарқанддан, Моҳларойимни отаси оиласида икки йилдан бери вақтинча яшаб турган Улуғбекни олиб қайтишган эди. Чунки Моҳларойим уч боласини ҳам олиб, бахшидаси амир Олимхон билан хорижга, яъни Афғонистонга бирга кетишмоқчи эдилар. Аммо, орадан атиги икки кун ўтиб, Муаттарбонуга ўз ўғлидек бўлиб қолган болани онаси олиб кетгани қаттиқ таъсир қилиб қолади. Муаттарбонунинг бетоб бўлиб қолгани сабабини бахшидаси Евгений барча қариндошларининг хорижга кетиб қолаётганидан ташқари Улуғбекни ҳам олиб кетишгани билан боғлиқ эканлигини сезиб, бу ҳолга жим қараб тура олмас эди. У аёлига улар ҳам хорижга кетишга қарор қилганини маслахат қилади. Евгенийнинг бу қарори албатта, Муаттарбонуга маъқул бўлиб, унинг маъюс чеҳраси ёришди. Улар вақтни ғанимат билиб, ўз хоналаридан ҳовлига чиқиб, ота-онасига бу ҳақда билдириб рухсат олиб, йўл туйёрлигига киришмоқчи бўлдилар. Евгений отаси олдига келиб , икки синглиси ва улар билан ҳайрлашиб, Бухорога кетишини, сўнг опаси Надеждага етиб олиб, улар билан хорижга кетмоқчи эканликларини айтди. Отаси В. Л. Вяткин унга: -Ўғлим, бу жуда ҳавфли-ку! Ўзингни ҳам, келинни ҳам ҳавф-хатарга қўйма, ҳали фарзандлик бўлганингиз дан кейин, келинни рухиятидаги бу ўзгаришлар, Улуғбекни кетганига куйиниши ўз ўрнига тушиб кетади. Унинг соғлиги бироз вақт ўтиб, албатта тикланади. Аммо, у ерда, янги ҳукумат одамлари сизларни кимлигингизни билиб қолишса, ўлдириб юборишлари мумкин. Ахир замон нотинч, тўс-тўполон бўлиб кетди. Болам кетма, менимча аҳвол бу кетишда, хатто, бу ер ҳам, биз учун ҳавфли бўлиши мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, биз ҳам, тоғанг, холаларинг яшаётган жойларга қайтиб кўчиб кетишимизга тўғри келади - деди. -Йўқ, ота Муаттарбонуни бу аҳволда кўриб мен ҳам қийналяпман. Мана, Улуғбекни кетганига икки кун бўлди ҳамки, унинг аҳволи баттар ёмонлашмоқда. Уни яхши кўришимни биласиз. Унинг аҳволи яхши бўлиш ўрнига, ёмонлашса, мен уни олиб, акаси Олимхонни ортидан кетмаганимга 57 пушаймон бўлиб юришим мумкин. Агар бу ишни пайсалга солсам, чегара йўллар бутунлай ёпилиб, улар билан учрашиш яна қийинлашади. Ота бизга оқ фотиҳа беринг. Кун қайтмасдан йўлга чиқиб, бир неча кунда, опам ва болаларига етиб олишни уддалашим керак. Қолаверса, уч боласи билан опамни бахшидаси томонга хос соқчиси билан ўтиб олишида қийналиб қолмаслиги учун, балки, мени ҳам, уларга ёрдамим керак бўлиши мумкин. Аслида улар билан бирга кетишимиз керак экан-деди. Унинг бу сўзларидан кейин, ота-онаси бир-бирларига қараб олишди ва ўғлининг қарори қатъий ва тўғри эканлигига амин бўлишди. Уларнинг ёлғиз ўғли ва келинига оқ фотиҳа бериб, кузатиб қўйишдан бошқа чоралари қолмади. Евгений Муаттарбонуни Бухорога олиб келганида, отаси айтганидек, Бухорони таниб бўлмас даражада ўзгаришлар бўлиб кетган эди. Теварак- атрофда тўс-тўполон, портлаш ва милтиқдан отилаётган ўқ овозлари ўхтин- ўхтин қулоқларни қоматга келтириб, эшитилиб турар эди. У опасини топиш тугул, амир поччасининг вақтинчалик қароргоҳи айни вақтда, қаерда жойлашган бўлишини аниқлашни ҳам, бировдан сўраб билишни ҳам иложи йўқлигини тушунди. Опасини айтган гапларига қараганда, улар Ғиждувонда бўлишлари керак эди. Аммо, у тарафга ўтиш амри маҳол э кан . Йўллар тўсиб қўйилиб, ҳеч кимни бу ёқдан у ёққа, ёки у тарафдан бу томонга ўтиши қаттиқ таъқиқлаб қўйилиб, бу чегара худудлар жанглар натижасига кўра, нариги томонга силжимагунича, асло мумкин эмас экан. Афсуски, энди ортга қайтишга ҳам кеч бўлган эди. Отишма бўлаётган жойдаги кўприкдан, Евгений ва аёлининг тақиқланган бўлишига қарамай, нариги тарафга ўтмоқчи бўлишга уринишгани сабабини ўзиёқ, қизил аскарларга тайинланган топшириқ бўйича, улар қўлга олинадилар. Евгенийни қўлини орқага қилиб боғланган ҳолда, уларни икковини ҳам, тергов учун бош қўмондон ёнига бошлаб борадилар. Ғишт қолибдан кўчган эди. Агар, нариги тарафга ўтишдаги асл мақсадларини айтишса, аҳвол чатоқ бўлишини иккаласи ҳам бирдек сезиб турдилар. Мовий кўз, узун бўйли бу хушсурат йигит Евгенийни рус миллатига мансублиги бир қарашдан билиниб турарди. Яхшики, паранжи ёпиниб олган Муаттарбонунинг маҳаллий аёллиги маълум бўлса ҳамки, аммо малика эканлигини бу нотаниш аскарлар билишмас эдилар. Бу уларга вазиятдан чиқишлари учун қўл келди. Қўмондон рус миллатига мансуб киши экан. 58 Унинг ёнига етиб борганларида у Евгенийни рус йигити эканлигини кўриб аввалига ҳайрон бўлди. Сўнг, унга рус тилида мурожаат қилди: -Хўш, рус йигит. Ёнингдаги маҳаллий аёл билан сенга босмачилар томонга ўтишни нима кераги бор эди? -Бу қиз мени турмуш ўртоғим, бизни турмуш тарзимизга ўргана олмай касал бўлиб қолди. Бизни таомлар ёқмади, шекилли, нуқул қайд қиляпти. Нариги тарафда, тоғ ён бағрида гиёҳлар билан даволайдиган табиб бор деб эшитган эдик. Унга даволатгани олиб кетаётган эдим-деди Евгений. Ҳаёлига келган бу баҳонани у қўмондонни олдига олиб келгунларича ўйлаб улгурган эди. -Содда йигит, аёлинг ҳомиладор бўлган, сен уни касал бўлган деб ўйлаб, табиб қидириб юрибсан. Севинишинг керак. Ёш бўлганинг учун, буни тушунмагансан. -Йўқ, у ҳали ҳомиладор эмас эди-ку? Ундай бўлса, яхшику-я, аммо биз уч йилдан бери фарзандлик бўла олмаётган эдик-деди Евгений. У бу гапга ишонмаса ҳам, Муаттарбонуга хурсанд бўлиб, умид билан қараб қўйди. -Йўқ, азизим, сиз ҳали хурсанд бўлманг, менимча, мен ҳали ҳомиладор бўлмасам керак-деб, бахшидасига камтаринлик билан Муаттарбонунинг рус тилида яхшигина талаффуз билан гапириши қўмондонни яна ҳайратга солди. Боядан бери Евгений билан рус тилида гаплашаётган қўмондон паранжидаги бу маҳаллий ёш аёл нинг рус тилида гаплаша олиши ва уларни гапларини тушуниб турганини у ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. -Э-ҳе! Аёлинга рус тилини ўргатишни уддалабсан-ку йигитча. Сенга қойилман. Бизга бундай истеъдодли кишилар жуда керак-деди. -Ҳа, аёлим ҳам мен кутганимдан кўра қобилиятли чиқиб қолди-деди Евгений. У вазият ўзгача тус олиб, уларни фойдасига бироз яхшиланганидан енгил тин олди. Аслида, Муаттарбону унга турмушга чиқмасдан олдин ҳам рус тилини акаси Олимхоннинг китобларидан мустақил равишда яхшигина ўзлаштириб олганлигини, бу кишига ошкор қилмай қўя қолди. Ахир, ўзлари ҳақидаги ҳақиқатни яшириш кераклиги, бугунги воқеадан кейин, ҳаёт-мамот масаласи эканлиги ва энди у тарафга ўта олишмаса ҳам, тақдир тақозаси билан қаерда, кимлар билан яшашликлари муҳим эмас, аммо, тирик қолиш учун, бундан буёғига, ўта эҳтиёткор бўлишлари кераклиги, бу ёш оиланинг икки аъзоси учун ҳам, кундай равшан бўлиб, кўриниб турган эди. 59 -Хўш касбинг нима? Нима иш билан шуғулланиб оилангни тебратяпсан?-яна савол берди қўмондон. -Тўғриси ҳали бир ишни устаси бўлганим йўқ. Аммо рус тили ўқитувчиси касбида бўлган отамга бироз ёрдам бериб келаётган эдим-деди Евгений. У опаси Моҳларойимнинг уйларига сўнгги марта келгандаги сўзларини эслади. Улар тирик қолишлари учун, асло отасининг кимлигини, яъни ўз замонасининг машҳур олими эканликларини, ҳеч кимга, ҳозирча, айтмасликлари кераклигини билиб олган эди. Шунинг учун, у отасини рус- тузем мактабларида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлаяптилар ” деб қўя қолди. -Хўп яхши. Сен бола у ёқ, бу ёққа “ кетаман ” дема. Сендек ёш кадрлар бизга керак. Таржимонлик қиласан, котиблик, хуллас сенга мос иш кўп. Қаерликсан? -Самарқандликмиз. -Унда сизларга уй бериш ҳам керак, чунки , оила аъзоларингиз сони кўпайиш арафасида экан , шекилли. М енимча, биз билан ишлашга розилик билдирасан ?-деди қўмондон. -Ҳа ! -деди вазиятни бундай тус олишини кутмаган Евгений. У аёлига ҳам, сен нима дейсан дегандек қараб қўйди. Бахшидасининг топқирлик билан қўмондон билан қилаётган суҳбати, боя унинг олдига олиб келишаётганидаги ҳавотирини бироз тарқатиб юборди. Аммо, бу ерда қолиш барибир хатарли эди. Уларни кимлигини биладиган бирор киши бу қўмондон ёки бошқа янги ҳукумат бошлиқларига сотиб қўйса борми, унда вазият чаппасига кетиб, уларни ҳаёти яна ҳавф остида қолиши мумкин эди. Қўмондон бир ёрдамчини чақириб, уларга бир бошпана топиб беришни тайинлади. Уларга, бола-чақасини олиб, хорижга кетиб улгурган Ғиждувонлик бир бойнинг уйида яшашлари учун бошлиқнинг топшириғига кўра хужжат берилди. Бунинг эвазига Евгений, шу ерда қолиб, ўша бош қўмондоннинг янги ташкил қилинган хукумат идораси бўлимида котиб, таржимон каби вазифаларда, ўзи каби, ёш ходимлар сифатида ишлаб юрди. Ўша вақтда, давр тақозасига кўра, унинг бошлиғи айтганидек , бундай кадрлар ҳақиқатдан ҳам керак эди. У асосан, рус тилидаги хужжатларни ёзиши, уларни керакли жойларга почта орқали етказиши, рус тилини билмайдиган маҳаллий аҳоли билан суҳбатларда таржимонлик қилиши керак эди. Ўз вазифасини яхши уддалаётган ёш соддадил Евгенийни, ишхонасида унчалик ҳам хушламайдиган бир-икки кимсалар ҳам, афсуски, топилиб 60 қолаётган эди. Чунки, Евгений уларни доғда қолдириб, ишга эндигина келган бўлса ҳам, ҳа лол меҳнати билан катта обрў топаётган эди. Лекин, Бухоро амирлигини “йўқолган хазинаси”ни излаш, ўша даврнинг энг долзарб масаласи бўлганлиги сабабли, агар, улар ёки раҳбарлардан бири бировдан, Евгенийни собиқ амир Олимхоннинг куёви эканлигини билиб қолишса, судсиз отиб ўлдиришлари мумкинлиги, уларни доимий ҳавотирга солиб турарди. Евгений аёлига янги ҳукумат хужжатини олаётганларида, унинг малика эканлиги сезилиб қолмаслиги учун, унинг исмини “Муаттарбону” деб эмас, қисқа ва оддий қилиб, “Муаттар” деб ёздирди. Албатта, ҳавфсизлик нуқта-и назаридан ўзининг исмини ҳам ўзгартириб ёздирган эди. Аёли нинг маликалик давридаги, бир неча қимматбаҳо кийим кечагини ва бир неча олтин тангаларини, каттароқ кўзага солиб, бегона кўзлардан ҳоли бир жойга, ҳовлини молхонаси томондаги овлоқ бир ерга кўмиб,яшириб қўйди. Муаттарбону га, паранжи остидан бўлса ҳам, бу кийимларни эмас, оддийгина кийиниб юриш, улар учун айни вақтларда, тирик қолиш гарови эканлигини уқтирди. Чунки, Евгений ўз ишхонасида тез-тез, хатто раҳбарлар ҳам, бирор айблов билан осонгина айбланиб қамоққа олиниб, сургун қилиниб, хатто отиб ўлдирилиб юборилаётган даврда ишлаб, буларни ўз кўзи билан кўриб, гувоҳ бўлаётган эди. Аммо, кейинчалик бундай воқеа, қанчалик эҳтиёт бўлишларига қарамай, барибир ўзи билан ҳам содир бўлиши мумкинлиги, унинг ҳаёлига ҳа ли келмаётган эди. Олимхон акаси, ўғлидек бўлиб қолган Улуғбек жияни томонга ўтишни иложи бўлмаса ҳам, Муаттарнинг ҳақиқатдан ҳам ҳомиладор бўлиб қолгани, унинг соғлиги аввалгидек тикланишига яхшигина ёрдам берди. Евгенийни шу баҳонада янги ҳукумат идорасига ишга кириб қолгани, амир оиласига мансуб эканликларини қаттиқ сир сақлаганликлари натижасида, бу ёш оилани ўз Ватанларида қолиб, кейинги ҳаётларини яхшигина, кўп қатори мустақил давом этаётган эдилар. Орадан бир неча йил ўтиб, Муаттарнинг фарзандлари сони нақ олти нафар бўлди. Улардан икки нафар ўғилни Муаттарни ўзи туғган эди. Тўрт нафарини ўша 1920 йиллардаги тўс-тўполонли уруш давридаги портлашлар натижасида ота-онаси ва уйларидан ажраб қолган болалар бўлиб, эрининг розилиги билан уларни асраб олишган эдилар. Улар болалар тарбияси билан бўлиб, тинчгина бахтли ҳаёт кечираётган эдилар. 61 Кунларнинг бирида, уларнинг уйига бир неча текширувчи нозирлар тўсатдан келиб қолиб, тинтув ўтказишга буйруқлари борлигини пеш қилиб, барча хонани ағдар-тўндар қилиб, бир нималар излаб бошладилар. Бу вақтга келиб, одамлар уйларида қурол сақлашлари мумкин эмас эди. Евгенийни хушламай юрган бир душмани, уларнинг уйига келган нозирлар орасида бўлиб, сандиқ устига йиғилган кўрпачалар орасига, ҳеч кимга сездирмай, бир тўппончани яшириб қўйди. Сўнг, гўёки тинтув натижасида, кўрпаларни бирма-бир олиб қўйиб, ҳаммани гувоҳлиги остида, уни топиб берган ходим сифатида ўзини кўз-кўз ҳам қилди. Ўша куни, унинг уйидан тўппонча топилиши баҳонаси билан Евгенийни қўлларини кишанлаб олиб кетадилар. Унга бир неча кунлик терговдан кейинги суд қарори билан етти йиллик узоқ, совуқ ўлкаларда кечадиган, қамоқ жазоси берилади. Муаттарбонунинг раҳбарларга кириб айтаётган гаплари ҳам, кўз ёшлари ҳам унга ёрдам бермайди. Олти ёш бола билан ёлғиз қолган Муаттар, уларни оёққа турғазиб, катта қилиши учун кўп ишлашига тўғри келди. Турли хил хунармандлик касбларни “Арк” саройида бир пайтлар, тўлиқ эгаллаган ёш Муаттарбонуга бу билимлари қўл келишини, у кутмаган эди. Маликалик вақтларидан эсталик бўлиб қолган 5-6 та қимматбаҳо кийимлари орасига яшириб қўйган бир неча олтин тангалари ҳам, бу қора кунларида уларга асқотиб қолди. Қамоқ жазосини ўтаб, етти йилдан кейин, ниҳоят уйига тирик қайтиб келган Евгений, аёли ва болаларини соғ-саломат кўрганидан боши кўкка етади. Муаттарбону яна икки қиз фарзанд кўради. Уларга София ва Сапия деб исм беришган эканлар. Аммо уларнинг умри қисқа эканми, бу болалар чақалоқликларида нобуд бўлишган экан. Муаттар буви ва унинг кўзлари кўк бўлган, етти йил давомида қамоқда бўлиб қайтган узун бўйли, озғингина рус миллатига мансуб бахшидаси, набиралари қуршовида, биргаликда, узоқ умр кечиришиб, менга бу ҳикояни айтган кишининг айтишича, бундан атиги бир неча йил олдин улар ҳам бу дунёни тарк этишган эканлар- деб дадам бу ҳикояни якунладилар. ( Дадамни бу ҳикояси билан, поликлиникамизнинг юқумли касалликлар хонаси ҳамшираси Дилфузанинг ўз бувиси ҳақидаги ҳикояси жуда ўхшаш келмоқда. Уни, Ғиждувонда яшаган бувисининг исми ҳам Муаттар бўлиб, у ҳам маликаларга хос бир неча қимматбаҳо кўйлакларини яширишга тўғри келган экан. Дилфузанинг мовий ранг кўзли, узун бўйлик бобоси, 7 йил давомида, совуқ ўлкаларда қамоқ жазосини ўтаб, ўрмон хўжалигида, дарахт кесиш ишларида ишлаб, сўнг қайтиб келишга муяссар бўлган экан.) 62 -Сен ўзинг ва биз ҳақимизда бу ҳикояни эшитган кишингга индамадингми?-сўрадилар Остона бобом. -Албатта индамадим ота, “оилавий сиримиз”ни ҳеч кимга, хатто укам Насриддинга ҳам ошкор қилмаслигимизни минг марта тайинлагансиз-ку! Шунинг учун, мен унга ҳам, бошқа бировга ҳам, ҳеч нима демадим. -Хўп, яхши. Бедарак бўлган аскар амакиларинг ҳақидаги изланишларинг-чи? Бирор нимани аниқлай олдингми? -Бир неча жойга хат ёзганман, хозирча ижобий жавоб келгани йўқ ота! Агар, бирор янгилик бўлса, Қоракўлга сиздан суюнчи олиш учун, ўша куниёқ, Бухородан югуриб келаман дада, хавотир олманг. Аммо, уларни излашни, аниқ билмагунимча, асло тўхтатмайман, ахир Ширин бувимга мен ваъда берганман!-дедилар дадам. -Фахриддин ўғлим. Шу Олимхон бобонгни 1943 йилда, Афғогистон чегарасидан махвий равишда ўта олишга муяссар бўлиб, бизникига келганларида, айтган бир гаплари бор эди-Остона бобом бироз сукут сақладилар. -Бобом нима деган эдилар?-дадам беихтиёр савол бериб, диққат билан бобомнинг жавобини кутдилар. -“Ўзга юртда яшасанг, қулоғинга доим ойболта товуши эшитилиб туради!” деган эдилар. Шу, сен ҳам шу гапга амал қилсанг! Бухорога ўқиш баҳонаси билан кетганинг бўлди. Ўқишингни тугатдинг. Энди, уйинга қайтиш вақти келгандир? Ўғлим. Сени ўз туғилган юртинг Қоракўл. Болаларинг катта бўлишяпти. Биз-ку, майли. Сен ҳар куни болаларингни ёнида бўлсанг дейман-да, ўғлим-дедилар. Мен хурсанд бўлдим. Айни пайтда, Остона бобом оталари Олимхон бобомнинг яна бир қимматли, янги ўгитларини айтган эдилар. Демак, ўзга юртда яшаш доимо ҳавфли бўлиши мумкинлигини, ўз хаётий тажрибаларига таянган ҳолда айтганлар. Хурсандлигимни яна бир сабаби, дадам фақат дам олиш кунлари эмас, энди ҳар куни уйимизда бўлишлари учун эди. Аммо дадам; -Дада, бобом ўзга юрт деб, чет элни назарда тутганлар. Бухоро бизни ўз юртимизга киради, ахир, бу шаҳар сиз туғилган жой- ку ! Бунинг устига, Бухоро биз яшаб турган жойга, энг яқин, катта шаҳар ҳисобланади. Дунё хари тасидаги қизил ранг билан белгиланган энг катта жой, ҳозир битта 63 давлат, яъни СССР давлати, тўлиқлигича бизнинг юртимиз ҳисобланади. Қизил паспортимиз бу катта мамлакатнинг барча худудига бирдек ўтадиган мақомга эга. Миллатимиз, келиб чиқишимиз, касбимиз, ижтимоий қатламда тутган ўрнимиз, ўтмишимизга қарамай, давлатимизни барча аҳолиси каби, ҳоҳлаган шаҳримизга бориб, яшаш ҳуҳуқига ҳаммамиз ҳам бирдек эгамиз!- деб дадам фахрланиб гапларини дона-дона қилиб айтаётган эдилар-ки, дадамнинг бу самимий ва ҳақиқатдан иборат сўзларини, Остона бобом ҳам, бошқа биров ҳам, менимча инкор эта олмас эди. - Ҳа, гапларинг тўғри-ку-я! Лекин, ҳар қалай, узоқларга кўчиб кетмоқчиман демайсанми? -Йўқ, албатта. - Ҳуқуқшуносликка ўқишинг учун, хуллас мени розилик берганимга, ўзимни пушаймон қилдирма , Фахриддин ўғлим. Ахир, Руқия келинимга ҳам осон бўлмаяпти, ёлғиз аёл боши билан тўрт болани эплаб келаяпти - дедилар бобом. - Мен Руқияга, “икки хонали уй олдим. Болаларни олиб кўчиб келиб, бирор яқин мактабга ўзинг ҳам ишга кирасан, болаларимизни ҳам шу ерда ўқитамиз” дедим. Ўзи кўнмади. “Дадамни катта бир ҳовлида ёлғиз ташлаб кетолмайман-ку!” деяпти-дедилар. Остона бобом: -Ҳа, Руқия келиним андишали, ақлли аёл. Уни рахматли онам, сен учун қайлиқликка бежиз танламаганлар. Набираларимни ҳалол - покиза, яхши тарбиялаяпти. Албатта, отасини ҳам ёлғиз ташлаб кетгиси йўқ! Ахир тўйларингиздан олдин, Ҳамро қудам Руқияни “ичкуёв бўлишга рози бўладиган йигитга турмушга бераман” деган эди. Биз рози бўлган эдик. Эсингдами, чунки, шу қизга уйланишинг кераклигини Ширин бувинг васият қилган эдилар. Онамни руҳлари шод бўлсин! Сизлар ҳам, Иншооллоҳ! Фарзандларингиз камолини кўринглар! Роббимни ўзи сизларни ёрлақасин! Нима ҳам дер эдик. Биз, ота-оналар фақат сизларни дуо қилиб юрамизда, болам! Дадам айвонда турган болтани олиб, бобомларга қиш учун ғамлаб қўйилган ўтинларини бўлаклашга тушдилар. Қулай вазият бўлгани учун, мен бобомга ўз саволимни бердим: 64 -Остона бобо, “ойболта” сўзи оддий болта дегани эмас, у икки тарафи ҳам ўткир қилиб ишланган болтами? -Ҳа, бундай болтани иш қуроли сифатида ишлатиш ноқулай бўлгани учун оддий болта ишлатилади. Аммо отамни бу мақолида, айнан “ойболта” дейилгани, яъни бундай болта урушларда, қурол сифатида ишлатилган ва инсон ҳаётига ҳавф солиши мумкин бўлганлиги назарда тутилган. Умуман олганда, бу иборада, ҳамма учун ҳам ўз туғилиб ўсган юрти, энг қадрли ва ҳавфсиз жой эканлиги назарда тутилган. Энди бу мақолни маъносини чақиб, мазмунига тушуниб олдингми? Мени олтинранг сочли, она қизим-бобом мени эркалаб қўйдилар. Мен: -Ҳа, рахмат бобо!-дедим. Бобом бироз ўйланиб туриб қўшиб қўйдилар: - Мана, дадангни бу борадаги ўз фикрларини кўрдингми? Шунинг учун ҳам, унга ҳамма гапларимни айта олмайман, сен каттароқ бўлганингда, мени яхши тушунасан қизим -дедилар. -Бобо, сиз дадамни сўзларига ҳафа бўлманг! Сиз ва бувим дадамни яхши тарбия қилганингиз учун дадам медаль олибдилар экан. Буни бизга онам айтдилар. Шукур қилиб, дадам билан ҳаммамиз, бунинг учун фахрланишимиз керак экан. Бобо, Олимхон бобомда ҳам медаль, орденлари кўп бўлган экан, сиз ҳам уларни кўрган эдингизми?-деб сўрадим. -Ҳа, болам! Отамда ҳам медаллари бўлган. Аммо, отам раҳматлига улардан нима наф бўлди. Ўзга юртда, на медаль, на бойликни аҳамияти ҳам, нафи ҳам бўлмайди қизим. Даданг икки ёшлигида, отам уйимизга келганларидаги суҳбатларидан мен шундай хулосага келган эдим. - Олимхон бобомнинг, боя сиз айтган ҳалиги мақол лари Ватан ҳақидаги, мен учун яна бир янги мақол бўлди. Яна муҳими шундаки, буни рахматли Олимхон бобом, ўз тажрибаларига таяниб айтганлар. Демак, 24 йил ўзга юртда яшаб, қулоқларига доим ойболта овози эшитилиб тургандек ўзларини хис қилиб яшаган бўлсалар керак? Сизнингча ҳам, шундайми бобо? -дедим. Остона бобом дадам ишлаётган тарафга бир қараб қўйдилар ва бир зум сукут сақлаб шундай дедилар: -Ҳа, менимча ҳам шундай! Ўзга юртда яшашни ўзи бўлмайди. Бунинг устига отамни елкасида шундай юк бўлганки, бу ўзлари билан Афғонистонга 65 бирга кетган 118 кишининг тақдири билан боғлиқ масъулият юки бўлган. Бу юк бўлмаганида, отам балки биз билан қолиб, хаётларининг кейинги йилларини биз билан яшаган ва қабрлари ҳам ўз юртларида бўлар эдими? Аммо, нима бўлганда ҳам.. -Остона бобом дуо қилиш учун, қўлларини очдилар ва дуо ўқиб бошладилар. Отам ва мен бобомга эргашдик. - Оллоҳ отамни ўз паноҳига олиб, жойларини жаннатлардан қилсинлар! Қабрлари нурга тўлиб, “Қуръон” нурлари билан нурафшон бўлсин! Она- отам, бобо-бувиларимиз руҳи шод бўлиб, бизлардан рози бўлсинлар! Омин - Остона бобом шундай деб дуо ўқиб, юзларига махс тортдилар. Дадам ва мен бобомни дуоларига шерик бўлиб, юзимизга биргаликда махс тортдик. Бобомга мен яна ҳикоя қилиб беришларини сўраб, шундай дедим: -Бобо, Мухиддин бобомни тақдири, ҳаётинг кейинги йиллари ҳақида ҳикоя қилиб беринг, Ширин бувимиз вафот қилганлари кейин, нималар бўлган эди? -Ҳа, Ширин бувингизни вафотидан кейин, биз- Райхон бувинг иккимиз, қаттиқ қайғуга тушиб, уч йил давомида, юзимизда умуман табассум бўлмаган ва буни Мухиддин бобо ҳам зийраклик билан сезган эканлар, Ниҳоят, Насриддин амакинг туғилганларида, унга исм қўйишни, Мухиддин бободан сўраганимизда, бизга шундай дедилар: -Уч йилдан бери сизларнинг юзингизда табассумни кўрмадим, шояд, шу чақалоқ сизларга, ўз табассумингизни қайтарса! Унга, “Шохмурод” “Султонмурод” ёки “Шохсултон” деб, ажойиб исмларни қўйинглар дер эдим-ку, лекин бу исмларни кейинги, ўғил фарзандларингизга қўярсизлар ! Бу, чақалоқ ни , Бухоронинг машҳур халқ қаҳрамони, кулгу устасининг исмини, яъни Насриддин деб, атаймиз. Бу исм, Фахриддин акасини, амакиси, Меҳриддин- Исомиддин, қолаверса, менинг Муҳиддин исмимга ҳам мос!- дедилар. Лекин , биз бошқа фарзанд кўрмадик. Аммо Хожигул аммангни катта ўғлига, яъни энг биринчи туғилган ўғил набирамизга, Муҳиддин бобонинг ўша куни айтган гапларига амал қилиб, ўша исмларни бироз қисқароқ қилиб, “Мурод” деб қўйдик. Менимча, “Шохмурод” исм менинг “Арк”да туғилган пайтимдаги расмий исмим бўлган бўлса керак. У пайтлар болаларга нима учундир расмий исмлар ҳам, қулоғига “азон” айтиб қўйилган исмлар ҳам бўлган. Менимча, болаларга “азон” айтиб қўйилган исмни осонликча ўзгартириш керак эмас. Амаки боболарингизни исмини ҳам балки, ўзгартирилмаганида, урушдан эсон-омон келган бўлар эдими? Бу фақат менинг фикрим, лекин, исми умуман ўзгартирилмаган қанча кишилардан ҳам 66 “қора хат”лар келган эди! Бу урушда бедарак бўлганлар ҳам афсуски сон мингта. Урушни биз кўрдик, аммо сизлар кўрманглар! Оллоҳим энди уруш балосини асло кўрсатмасинлар! Энди, Муҳиддин бобонгни охирги кунлари ҳақида ҳикоя қилсам, Насриддин амакинг уч ёшда эди. Куз ойининг совуқ тушаётган кунларининг бири эди...(Мен бобомнинг бу ҳикояларини ҳам, ҳар доимгидек қизиқиб, кўз олдимга келтириб, тингладим) ... Эрталаб туриб, хамир қилган Райхон келин нон ёпиш тараддудида. Эри Остона тандирга ўтин қалаб, унга ёрдам бермоқда. Тандирхонанинг очиқ қолган эшигидан ҳовли кўриниб турар эди. Фахриддин одатдагидек, қўрадан қўйларни дарё бўйидаги янтоқзордан иборат ялангликка олиб чиқиб, ўтлатиб келиши керак эди. Унга ҳамроҳлик қиладиган Муҳиддин бобони уч-тўрт кундан бери бироз тоби қочиб, Фахриддин бугун ҳам, ёлғиз ўзи қўйларни етаклаб кетмоқчи бўл ди. Устиларига чопонларини кийиб чиқган Муҳиддин бобо уни кўриб, шундай дедилар: -Фахриддин ўғлим, бироз енгил кийинибсиз! Яна менга ўхшаб, шамоллаб қолманг, бориб қалинроқ кийиниб олинг! Сизни тўйингизни кўриш, Иншооллоҳ, менга ҳам насиб қилсинда шахзодам! Фахриддин уйга қайтиб кириб, Ширин бувиси тиккан, айни пайтда унга бироз тор келиб қолган, пахталик чопончасини кийиб чиқади. Уни кўрган Муҳиддин бобо: -Ие, менинг тўнғич шахзодам, Ширин бувингизни қўллари теккан чопонингиз бироз тор келиб қолибди-ку! Тўйингизга атаб тикканларини кийиш ҳам, ҳали замон келиб қолади демак. Аммо, Ширин бувингиз айтган “қайлиқ” эсингиздан чиқмасин. Қани, ким эди у қиз, айтингчи? -Қурбонбой косибни қизи Бегимойнинг, Руқия исмли қизи деган эдилар Ширин бувим. Эсимда, бобо. Ҳавотир олманг, мени бувимга берган барча ваъдаларим эсимда, катта бўлганимда ҳаммасини бажараман! У ҳам қўй боқиб юрганида, бувимнинг энг сўнги шогирди бўлган экан.-деди Фахриддин. -Ҳа, тўғри! Сочлари-чи, қайлиғингни сочларини Ширин бувингиз қандай деган эдилар?- сўрадилар Мухиддин бобо. -“Узун, қоп-қора икки ўрим сочи бор” деган эдилар – деди Фахриддин. 67 -Ҳа, тўғри! Демак, мени шахзодамни хотирасида бувисининг ҳамма гаплари қолган экан. Энди ўлсам армоним йўқ. У бувисининг ҳамма васиятларини бекаму-кўст бажариб, вақти келганида Олимхон бобосининг юзларини эл олдида албатта ёруғ қилади. Остона ўғлим ўшанда мен ҳам қабримда тинч ётаман. Онанг, мен, отангни биргина орзусини вақти келганида Фахриддин албатта эпласин. Сен буни хатто уни болаларига тайинлашни ҳам унутма!-деди Мухиддин бобо. Негадир, Мухиддин бобо ўша куни, анчадан бери унутилаёзган бу мавзуда кўп гапираётган эдилар. Бу гапларни тинглаганидан с ўнг Фахриддин тандирхонага кириб, онаси берган иссиқ нондан олиб, белбоғига ўради, қўйларни қўраси томон кетди. Уйқудан уйғониб, камзулини кийиб чиқган уч яшар Насриддин ҳам, акаси ва Муҳиддин бобонинг суҳбатини эшитиб тур ган эди. У, “қайлиқ” сўзини тушунмаган бўлса ҳам: -Бобо, менга ҳам “қайлиқ”, менга ҳам олиб беринг!-деди. Унинг болаларча бу сўзларига ҳамма кулиб юборди. Мухиддин бобо: -Менинг кичик шахзодам! Уйқудан уйғондингизми? Ана, ота-онангизга кулгу улашасиз демаган эдим-ми? Мана шукур, Оллоҳим бизни шу кунларга етказганига шукур! У шундай деб, Насриддинни елкасига кўтариб олди. - Келинг сизни арғимчоқда учираман- айвон болорига илинган арғимчоқда учираётиб, Муҳиддин бобо Насриддинга “қайлиқ” сўзи ҳақида тушунча бера бошладилар: -Мени шахзодам, “қайлиқ” сўзини бир ўйинчоқ бўлса керак, деб ўйладингиз чоғи, шундайми? -Ҳа, бобо! Қайиқ-кемача дедингизларми, деб ўйладим-деди Насриддин. -Йўқ, қайлиқ дегани, сиз катта бўлганингизда уйланмоқчи бўлган малика қизга нисбатан айтилади. -Ҳа, акам шунинг учун, икки ўрим сочлари узун, қоп-қора дедиларми? Мени маликамни сочлари ҳам шундай бўладими?-деди Насриддин болаларча қизиқувчанлик билан. -Сиз балки, Ширин бувингизга ўхшаган рус қизига уйланарсиз! Икки ўрим сочлари тилларанг, нақ бувингизникидек! Ҳа, майли, омон бўлсак 68 кўрармиз! Ҳа, айтгандек, шахзодам катта бўлганингизда ким бўлмоқчи эдингиз?-сўрадилар Мухиддин бобо. -Сиз бир умр бизни қўриқлаган экансиз, отам айтдилар. Катта бўлсам мен сизларни қўриқлайман. Посбон бўламан, ёки чегарачи! Қиличим билан душманга қарши туриб-у белига боғланган ғилоф боғичидан, Муҳиддин бобоси ўз қўллари билан ёғочдан ясаб берган ўйинчоқ қиличини, унга мослаб тикилган, қўлбола чарм ғилофидан чиқариб, болаларча чаққон ҳаракатлар қилиб, қиличини икки қўллари билан ушлаб, баланд кўтарди ва сўзида давом этди-“бизни худудимизга кирмайсан!” деб, чегараларимизни қўриқлайман! Акам, опам, ота-онамни ва сизни доим ўзим қўриқлайман!-деди Насриддин. Мухиддин бобо хурсанд бўлиб, уни яна кўтариб олди... Остона бобом бу ҳикоялари якунида, шундай дедилар: -Муҳиддин бобо ўша кунни эртасига оламдан ўтдилар, Эрталаб, бомдод номози учун, у кишининг хонасидан нима учундир биринчи марта азон айтганлари эшитилмади. Эсимни таниганимдан бери, тонгни Мухиддин отамизнинг ёқимли азон айтаётган товушлари билан қарши олар эдик. Юрагим бир нимани ҳис қилиб, бир чойнак чой дамлаб уларнинг хоналарига кирдим. Сим каровотларида Мухиддин бобо, худди ширин тушлар кўриб ухлаётгандек эдилар. Икки қўлларини кўкракларига қўйиб, юзларини қиблага буриб, ухлагандек ётган отам мени хонага кирганимни ҳам сезмадилар чоғи деб, мен гапира бошладим: -Мухиддин ота, чой дамлаб келдим. Бугун ёқимли азон айтганингизни биринчи бор мен эшитмай қолдим. Мен ухлаб қолибманми десам, сиз ухлаб қолибсиз-ку, ота тура қолинг-дедим. Чойнакни стол устига қўйиб, дераза пардасини очдим ҳамки, бобонг миқ этмаяптилар. Яқин келиб қўлларини ушлаб кўрсам, совуқ, бўйин томирларида, пульс йўқ. Билдимки, Мухиддин ота бандаликни бажо келтирибдилар. Кўзим стол устига тушди. Стол устида ёғочдан ўйиб ишланган, елкани оқ матодан қилинган чиройли ўйинчоқ қайиқча турар эди. Хонани қибла тарафида отамни жойнамозлари, Ширин бувингиз ўз қўллари билан тиккан, Муҳиддин бобо Бухорога фақат жума номозларига кетганимизда олиб кетадиган, зардўзи жойнамозлари очиқ турган эди. Кўнглимдан ўтди, демак ўша куни Мухиддин бобо ухламай, ўзларининг сўнгги кунлари яқинлигини сезиб, бу тунни, Насриддинга кечаги сўзлари учун ёғочдан ўйиб, ўз қўллари 69 билан ўйинчоқ қайиқча ясаш ва бу жойнамозда вақти-вақти билан намоз ўқиб туриб, ўтказган эканлар. Оллоҳим, Мухиддин отага бир умр хайрли ишлар қилиб, дўсти ва хожасига содиқ бўлган, бекасига холис тансоқчилик қилган, уйланиш, фарзанд кўришдан воз кечиб, уч болага ўз боласидек оталик қилган бобонгизга, қазо қилиш вақти-соати келганида, энг яхши, ўз ўрин тўшагида тинч вафот қилишни, энг суюкли бандаларига ато қилганлари каби, жон таслим қилишни раво қўрибдилар. Ё, Роббим! Мен у кишини вафот қилганларини билиб, аввалига бир зум, эсимни таниганимдан бери, бу киши билан боғлиқ, барча илиқ хотираларим, беш яшар пайтимдаги, “Арк қўрғони тарафга югурганимда ушлаб қолганлари, бошим ёрилиб, жароҳат олиб келганимда, мактаб томон кетмоқчи бўлганлари, арғимчоқ ясаб берганлари, отамни уйимизга олиб келганлари, Насриддинни кўтариб олганлари, бари кўз ўнгимда намоён бўлди. Энди, бу олийжаноб киши ҳам бизни ташлаб кетаётганлари роса алам қилди. Мен, дод-фарёд қилиб, бақириб юборган эканман, бувинг ва бир неча яқин қўшнилар хонага шошилганларича, югуриб келган эдилар. Бутун қишлоқ аҳли у кишининг муборак юзларига боқиб, бу манзарани кўриб, у кишига хавас қилганлар ҳам бўлди. Менга тасалли бергани, ўша куни мени дод-фарёдимни эшитиб, хонага шошилиб кирган бир ёши улуғ қўшнимиз: -Остона ўғлим! Бандаликни бажо келтирган Мухиддин бобога Оллоҳим энг суйган бандалари қаторида, у кишига жаннат эшикларини очибдилар. У кишининг айнан тириклардек, муборак юзларидаги бу нур гапларимни исботи бўлади. Мана очиқ турган жойнамозлари ҳам, ёғоч қайиқ ўйинчоқ ясаганлари ҳам, бугун у киши омонатларини Оллоҳимга қайта топшириш вақти-соати келганини ўзлари ҳам сезганликларидан далолат! Сиз куюнманг! Мен қўшнимга хавас қиляпман!-деган эдилар. Таъзия маросимларига жуда кўп одам келди. Чоржўйдан опаларининг мендан бироз каттароқ фарзандлари Ҳайдар Самад (Самадов бўлса керак) мулла дўстим тўрт фарзанди билан келди. Гулистон , Раъно, Ўғилжон қизлари ва Ахмед ўғли, Рустам куёви ва яна бир неча киши билан келди. Таъзия маросимлари тугагунича ҳам, мени ёлғизлигимни билинтирмаслик учун, тоғаси ҳақига дуо қилиб туриб, мени қайғумга шерик бўлди. Азадор ҳовлининг барча бурчларини адо қилганимиз кейин, бизни ҳам ўз уйига таклиф қилиб, Чоржўйга қайтиб кетишди. Ўз навбатида, Мухиддин бобо билан мен унинг ота-онаси таъзияларида, биз ҳам уни ёлғиз қолдирмаган 70 эдик. Ҳа, меҳр-оқибат тўйда эмас, таъзияда кўпроқ сезилади деганлари шу бўлса керак! Умрларини охиригача бизга содиқлик билан, беминнат, ҳеч қандай маошсиз 1920 йил, 1 сентябрдан бери тан соқчилик қилган Мухиддин бобонгизни, эҳтиром билан, Ширин бувингизни қабрларини ёнларига қўйдик. У киши шунга лойиқ эдилар, чунки, мен ва ака-укамни болалик давримизда, Мухиддин бобонинг ўз фарзандлари бўлмасак ҳам, бизни ва онамизни энг ҳавфли вазиятларда ҳам, соғ-омон асрай олганлар! Фақат, иккинчи жаҳон уруши икки ака ва укамни ўз домига тортганида, яъни улар бедарак бўлганларида, у киши ҳам чорасиз қолиб, қаттиқ қайғурган эдилар. Ўшанда, онам ҳам, Олимхон отам нима учун, урушни бунчалик ёмон кўриб, хатто бизга исм қўйишда, урушга алоқадорликни истамаганларини, ўша цирк томошаси бўлаётган “Арк” қўрғонидаги охирги оқшомдаги, душманга қарши уруушни эмас, “Арк” қўрғонини ташлаб чиқиб кетиш қарорини танлаганлари қанчалик тўғри бўлганлигини тушуниб етган эдилар! Хуллас, мен Мухиддин бобони ва ота-онамни руҳлари шод бўлиши учун, у кишининг муборак исмларини ҳам, ҳар сафар, “Қуръон” сураларидан тиловат қилганимда, ота-онамни исмлари билан бир қаторда айтиб, эслаб- хотирлашни канда қилмайман! Сен ҳам катта бўлганингда, бизни эслаганингда, ўз дуоларингда у кишини исмларини ҳам айтишни унутма қизим! Бошқа набираларимга улар ҳақида тўлиқ ҳикоя қила олмаётганим учун, бу вазифани ҳам сенга ишона оламан холос!-дедилар. -Хўп, бобо! Хавотир олманг, у кишини сиз айтгандек, исмларини дуоларимда айтишни мен ҳам канда қилмайман. Онам болаликларида у кишини “Хўжа-и-хизр” деб ўйлаган эканлар. Онамни айтишларича нуроний киши эканлар! Бобо, у киши хаж зиёратига борганларми?-деб сўрадим. -Йўқ, уруш йилларидан кейинги вақтлар эди.У вақтлар хаж зиёрати тугул, чет элга оддий саёҳат учун ҳам, чегарадан ўтиб, бориб келиш ҳам амри маҳол эди-дедилар бобом. -Аммо, Мухиддин бобо башорат қилганларидек, амаким катта бўлганларида аввалига рус қизига уйланганлар-ми? -Ҳа, ҳарбий хизматдан келганида, рус қизига уйланиб келган эди. Бир қизчаси туғилди. Райхон бувинг унга Раъно деб исм қўйган эди. Раъно икки ёшга кирган пайтлар эди чамамда, ўз юртига ота-онасини кўришга, боласини олиб кетган кеннойингиз қайтиб келмади. Бу ерни об-ҳавосига барибир 71 мослаша олмади чоғи. Кейин Насриддин амакингиз бу келинойингизга уйланди. Хабаринг бор, уларда яна икки қизи ва бир ўғли бор-дедилар Остона бобом. (Амакимни қизларини исми Насиба, Нодира. Ўғилларини исми Бахтиёр.) -Бобо амаким милиционер касбини ўзлари танлаганларми? -Ҳа. У Мухиддин бобосига ўша кунги болаларча соддалик билан берган ваъдасига кўра, “сизларни қўриқлайман” деганига фаришталар “омин” деган эканми, шу касбни эгаси бўлди. Амакинг, нақ Бухоро вилояти обкомини нақ ўзига хос соқчилик қиляпти. Бу унга, Мухиддин бобонинг касби насиб қилганини англатади. Ахир, Бухоро хикими лавозими, амир бобонг лавозимидан кам эмас. Бу ҳам, Оллоҳнинг бир инояти болам, Мухиддин бобонинг руҳлари шод бўлсин! Энди, даданг ҳам, вақти келиб, Олимхон отамни васиятларини бажариб, уларнинг руҳларини ҳам шод қилсин! Ўша кунларни кшриш сенга албатта насибу-рўзи айласин болам! - дедилар. Б обом одатдагидек, навбатдаги ҳикояларини ҳам, ажойиб, яхши ниятлар билан якунладилар. -Бобо, Чоржўйлик Хайдар Самадовлар оиласи билан ҳали ҳам, бориб- келиб, қариндошлик ришталарини давом этяпсизми?-деб сўрадим. -Ҳа, 3-4 йил олдин, даданг сизларни ҳам олиб, бир ҳафта давомида меҳмон бўлиб келган эдингизлар-ку, ўшанда даданг сизларни Ахмедникига олиб борган-дедилар. -Э, дадам у кишини болаликдан ўртоғим деган эдилар, Мен аввалига у кишини дадам билан ҳарбий хизматда бирга бўлган қадрдон ўртоқлари ёки курсдошлари бўлсалар керак деб ўйлаган эдим. Бобо, уларнинг дарвозаси ҳовлининг қибла тарафида, дарвозанинг чап тарафида, 3-4 хонадан иборат бир этажли уй, сўнг қуйироқда, кенг саройдек, бир меҳмонхона, унинг иккинчи этажи, худди шундай катта айвон қилиб, қурилган экан. Шундайми? Ўша ҳовли, Ахмед амакиники бўлса, у киши демак, Мухиддин бобонинг жиянларими?- деб бобомдан сўрадим. -Ҳа, эсингда экан-ку!-дедилар Остона бобом. - Бобо, биз борган пайт рамазон ойи, ёз фаслига тўғри келган, бизни таътилдаги пайтларимиз эди. Гулистон, Раъно ва Ўғилжон аммалар ҳам ўша яқин-атрофда яшар эканлар шекилли, ҳар куни ифторликлар қилиб, манти, хоним, турли хил овқатлар пишириб бизни роса меҳмон қилишган эдилар- дедим. 72 Демак, улар Мухиддин бобонинг опаларининг авлодлари эканда, дадам уларни бизга таништирганларида тўлиқ тушунтирмаган эдилар. Ҳа, Насриддин амакимни биринчи қизларига Райхон бувим бекорга “Раъно” деб қўймаган эканлар. Бир урф-одатга кўра, айтишларича, қариндошлик ришталари узилмасин деб, узоқроқдаги қариндошлар бир-бирларига ҳурмат маъносида фарзандлари учун, келажакда бир белги бўлсин деб, бир хил исмлардан ҳам фойдаланар эканлар. Аммо, 90-йиллардан кейин, Чоржўйга бориб-келиш йўллари чегарадан ўтиб-қайтиш муаммолари бошланиб кетиб,афсуски, кейинчалик қариндошлик алоқалари тўхтаб қолишига сабаб бўлиб кетди. Уларнинг ҳам биз тенги, бизлардан кичикроқ фарзандлари ҳам бор эди. Қизиқ, айни кунларда, улар бизни болалик пайтимизда, уларникига меҳмон бўлиб борганимизни эслай олармикинлар?.. Ота-онам бизни уларникига бошқа олиб бормаганларига, яна бир воқеа асосий сабаб бўлган эди. Дадам мотоциклда Бухорога кетаётиб, автоҳалокатга учрадилар. Бир ой чамаси, дадамни бир оёқларига гипс бойлами қўйилиб, даволанаётган эдилар. Уйда ишсиз қолиб, зерикиб қолган дадам, онам ва бизни олиб, яна Чоржўй шаҳрига саёҳатга чиқдик. Бу саёҳатдан онам ҳам жуда хурсанд бўлган эдилар. Хатто бизга: -Болалар келаси йили сизларни даданг билан келишиб, Тошкент шаҳрига самолётда олиб боришга қарор қилдик!-дедилар. Биз, айниқса катталар опам билан мен севинганимиздан қийқириб, “ура” деб чапак чалиб юбордик. Ахир самолётда учиб, Тошкент саёҳатига боришни ким ҳоҳламайди дейсиз. Ўша кунги саёҳатимиз ҳам ёмон бўлмади. Истироҳат боғида карусель учиш, музқаймоқ ва ширинликлар тановул қилиш, ўйинчоқ дўконларига кириб, уч қизга белда айлантириш учун спорт мосламаси-“обруч”, укам Фазлиддинга уч ғилдиракли велосипедни ота- онамиз харид қилиб, бизга совға қилишган эдилар. Ниҳоятда хурсанд бўлиб, яна уйимизга поездда қайтишимиз учун вокзалга келдик. Аввалига, ҳамма ёқ тинч эди. Ота-онам поезд йўли яқинидаги ўриндиқда ўтирган эдилар. Биз болалар, одатдагидек, янги совға қилинган ўйичоқларимиз билан машқ қилиб, шуғулланаётган эдик. Опам укамга янги уч ғилдиракли велосипедини ҳайдашни машқ қилишида ёрдам бераётган эди. Биз чипта олган поездни иккинчи йўлдан келаётганини, вокзал радиокарнойи орқали, микрафонда эълон қилиб қолишди. Онам дадамга: 73 -Дадаси, сиз Фазлиддин билан шу ўриндиқда кутиб туринг. Мен аввал қизларимизни ва юкларимизни ўз вагонимизга жойлаштириб келаман. Сизни оёғингизла гипс бор. Кейин қайтиб келиб, сизга ўзим ёрдам бераман ва Фазлиддинни кўтариб оламан-дедилар. Фазлиддин дадам билан қолди. Онамни режаси бўйича биз онам билан кетдик. Вагонимизни топиб, энди кириш эшиги олдида турган, тумонат одамлар ёнига келган эдик. Биринчи йўлдан ҳам эълон бўлиб, катта тезликда, одамларни огоҳлантириш учун шекилли, қаттиқ гудок билан поезд яқинлашиб келяпти. Бояги тинчликдан асар ҳам қолмай, қулоқларни қоматга келтирадиган шовқин-сурон бўлиб кетди. Янги уч ғилдиракли велосипедга қизиқиб, бизни бу томонга ўтганимизни пайқамаган укам, энди онамни кўриб қолса бўладими? Дод солиб, онам томонга ўтиш илинжида, уч ёшлар чамасидаги бола, поездга парво қилмай, велосипедни қўйиб, биз томонга югуриб бошлади. Дадам шошилиб ўринларидан турганлари билан укамга етиб олишларига оралиқ жой жуда узоқ эди. Онам дод солиб бақириб юбордилар: -Вой, дод боламни ушлаб олинглар! Бир солдат йигитни укам томонга югуриб келаётганини элас-элас кўриб қолдим. Биринчи йўлдаги поезд қандай тез келаётган бўлса, шундай тезликда ўтиб боряпти. Икки поезд йўли ўртасида қолган тирбанд одамлар бир-бирларини маҳкам ушлаганларича, вагонлар ўтиб кетишини бир амаллаб кутиб туришмоқда. Онамни кейинги сўзларини, тўс-тўполон, поезднинг кучли шовқини туфайли эшитишни иложи бўлмади. Ниҳоят, бирин-кетин шундоққина ёнимиздан ўтаётган вагонлар ўтиб кетиб бўлди. Укам томонга қараганимизда, яхшики, унга ўша солдат йигит етиб олиб, уни ҳалокатдан қутқариб қолибди... Аммо, вагонимизга жойлашиб олиб, анча жойга келсак ҳамки, қўрқувдан қаттиқ ҳаяжонланган онам ҳали ҳам, ўзларини қўлга олиб билмаётган эдилар. Тинмай йиғлаб, солдат йигитга миннатдорчилик билдирдилар. Дадамга: -Дадаси, энди бошқа саёҳат бизга керак эмас! Болалар катта бўлмагунича, Тошкент саёхати ҳам, самолётда бориш ҳам керак эмас! Вой, дод боламга бир фалокат бўлса нима қилар эдим! Вой, Оллоҳим асраганига беҳисоб шукур! Мени бахтимга фаришта қилиб, ёрдамга бир солдат йигитни юборганларига шукур! Вой укажон, Оллоҳим мен учун, сизни бир фаришта 74 каби юборди! Охирги дақиқаларда, сизни болам томонга югуриб келаётганингизни илғаб кўриб улгурдим холос! Кўзларимни чирт юмиб, сизни болага етиб олишингизни Роббимдан тилаб турдим!-деб анчагача дод вой қилиб, бошлари оғриб қолди. Онамга кимдир дори берди, кимдир сув берди. Ниҳоят, онам тинчландилар... Мен онамни бугунги холатларида хеч кўрмаган эдим. Лекин, онамни укам ҳаёти учун қаттиқ ҳавотир олгани, Остона бобомнинг ўз оналари ҳақида қилган ҳикояларидаги бир вазиятга жуда ўхшади. Ҳа, Моҳларойим Фотима канизакдан, Улуғбек ўғилларини, катта акалари билан янги қурилаётган минорага чиқиб кетаётганини эшитиб, боласига бир фалокат бўлишидан қўрқиб кетиб, бош яланг югуриб кетган эдилар. Олимхон бобом эса, оёқ яланг югурган эканлар... ...Ҳа, асрлар оша, демак, болалар доим, ўз ота-оналарини ҳавотирга солишни билиб-билмай давом этар эканлар. Бунинг учун, замонни, маконни, ёки бирор сабабни асло фарқи йўқ экан! Ота-оналар эса фарзандларини кўз қорачиқларидек асраб-авайлаб, уларни парвариш қилиб катта қилар эканлар. Бу инстинкт, турфа оламнинг турли жонзотларида ҳам мавжуд бўлиб, энг олий инстинкт каби, бу кенг оламда, ҳаёт давомийлигини таъминлар экан! Бу воқеа сабаб бўлиб, биз ҳақиқатдан ҳам, Бухоро шаҳридан бошқа шаҳарга, оилавий саёҳатга умуман чиқмадик. Тошкент шаҳрига оилавий, ота- онамиз билан, самолёт орқали боришимиз биз болалар учун, армон бўлиб қолди. Аммо, ўша куни укам билан бир фалокат юз бермаганига Оллоҳга шукур қиламиз! Орадан йиллар ўтиб, Фазлиддин укам катта бўлиб, 2000 йил эди чамаси, “Газель” русумидаги машинасини сотиб олганидан кейингина, Нурота зиёратгоҳига оилавий саёҳатга онамни таклифлари билан, биз ўз фарзандларимизни ҳам олиб борган эдик.Зиёратгоҳлар, лолақизғалдоқли қир- адирлар мени оҳанграбодек ўзига мафтун қилган эди. Ўша куни онамни қувончлари чексиз эди. Онам: -Болаларим, мен бу кунни неча йил орзиқиб кутдим! Мактабимизда ўқитувчилар учун, баъзида ўқувчилар билан, ёзги таътилдаги вақтларда, бепул саёҳатлар уюштирилганида ҳам, мен бормаган эдим. Оллоҳимга беҳисоб шукур! Мени ва сизларни Оллоҳим бу кунга етказганларига шукур- дедилар. 75 Бир неча фолосуратлар ўша кунги бахтли дақиқалардан эсталик хотираси каби, оилавий фото альбомимиздан ўрин олди. 1981 йил. Куз ойи. Мактабдан қайтаётиб, Остона бобом ва Райхон бувимни кўриш учун, уларникига кирдим . Ҳовлида ҳеч ким кўринмади. Мен: -Бобо, буви қаердасиз? -Мен бу ердаман қизим келақол!-тандирхона томондан бувимнинг овозлари келди. -Ассалом буви!-дедим. -Ваалейкум салом! Бугун мактабдан эртароқ жавоб бўлдими?- сўрадилар бувим. -Ҳа, сизларни кўргани кириб, кейин уйга кетаман дедим. Мактабдан эрта чиқганим учун, уйга кечга қолиб бормайман. Биласиз, биз кеч қолсак онам ҳавотир оладилар. Остона бобом қанилар буви? -Бугун бобонг, жума номозига Бухорога кетган эдилар-дедилар бувим. -Ҳа, ундай бўлса, менга ўзингиз Ширин бувим ёки ойингиз ҳақида бирор ҳикояни айтиб бера қолинг буви!- мен Райхон бувимдан ҳикоя эшитиш мақсадида, тандирхонадаги ўчоқ ёнида, овқат пиширишга урнаётган бувимдан сўраб кўрдим . -Ҳикоялар айтишни Оллоҳим Остона бобонг га чиқарган қизим. Аммо, эсингда бўлсин, бобонг ҳамма набирасига ҳам сенга айтаётгандек батафсил сўзлаб бермаяптилар. Сен ҳам эҳтиёт бўл, ҳаммага ҳам бу гапларни айтиб юрма тағин. Бир кор-ҳол бўлишидан, бизни Оллоҳимни ўзи асрасин ! Ҳа, майли, сенга нимани айтиб берай, саволингни бер-чи?-дедилар сабзи-пиёз арчаётган бувим. -Уруш йиллари ҳақида, сизни эсингизда қолган воқеалар ҳақида гапиринг-чи, Ширин бувимдек ҳамма одамларга ҳам қийин бўлганми?- дедим. -Ҳа, болам ўша йилларни Оллоҳим , энди бизга бошқа кўрсатмасин! Уруш йилларини биз ўз бошимиздан кечирдик, сизларга Оллоҳим асло кўрсатмасин! Ҳаммага қийин бўлган эди. Кечгача ишлар эдик. Овқатланиш ҳам ўзига яраша эди. 76 Бир куни “Танк учун” деб, колхозимиз шийпонида, вилоятдан келган аёл ва уч-тўрт киши раисимиз иштирокида сўзга чиқиб, пул ёки қимматроқ буюм ва тақинчоқларимизни йиғиб юборишимиз мумкинлигини айтди. Йиғи лган бойликларни пули бир танк пулига тенг бўлганида, ўша пулга яна бир танк ясалиши ёки хориждан сотиб олиниб, дарҳол жангга киритилаётган экан. Бу эса, урушнинг тезроқ тугашига замин бўлар экан. Уруш тез тугаса, урушга кетган яқинларимиз тез қайтар экан. Ҳали яна кетиши мумкин бўлган кишилар кетмай, уруш тезроқ тугаши мумкин экан. Улар бу гапларни айтаётганларида, мен, ўнг қўлимдаги узун енгимни бироз юқорига тортиб, қалин қимматбаҳо тилла билакузугимга қараб қўйдим. Уни, Ширин бувингиз менга даданг туғилганида, суюнганларидан ўнг билагимга ўзларининг тилла билакузуклари ни ечиб, менга ўз қўллари билан тақиб қўйиб, совға қилган эдилар. Бу тақинчоқ ҳам бувингизни маликалик пайтларидан эсталик экан. Хуллас, ўша куни мен икки ўғли, яъни қайнларим урушга кетгани учун ва хатто биридан хат келмай қолганига қаттиқ қайғураётган, тезроқ уруш тугашини кутаётган Ширин бувингизни ёнларига бордим ва шундай дедим: -Ойбуви, нима дейсиз? Мен бу сизни совғангиз билакузукни уларга топширсам майлими, зора буни пулига ясаладиган танк урушни тезроқ тугашига ва қайноғаларимни уйга қайтишларига ёрдам берса?-дедим. Бувингиз, анча кундан бери жуда хомуш эдилар. Менга бир қараб қўйдилар, сўнг сўзсиз “майли” ишорасини қилдилар. Мен билакузугимни ечиб, стол устидаги аёллар тақинчоқларини ечиб қўяётган патнисга қўйдим. Кимдир пул қўйди, кимдир, уйига бориб келиб, қимматроқ кўзаси борми, бирор буюмлари борми, уруш тезроқ тугашини ҳамма ҳам истаётган экан чоғи, ҳамма оиладагилар ҳам ўша куни бор-будини хайрия қилиб юборди. -Болалик хотираларингиздан нимани эслайсиз буви?-дедим. -Болалик хотираларимданми? Ҳм, ҳа мени ота-онам бу ҳовлига олиб келганларида атиги 13 ёшда, яъни ҳали бола эдим. Мени Ширин бувинг ўз қизидек, худди асраб олгандек 7 йил тарбиялаб ва ҳунар ўргатиб, ўз ёнларида олиб юрган эдилар. Мен бобонгни қайлиғи сифатида, бу ҳовлига эндигина келган пайтларим эди. Ҳовли ўша пайтлар икки бўлимдан иборат катта устахонадек эди. Эркаклар Мухиддин бободан, аёллар Ширин бувингиздан ҳунар ўрганишар эканлар. -Қандай касбларни ўрганишар эканлар буви-дедим. 77 -Аёллар кўрпа тикиш, нимча, чопон, кашта, турли ҳил тикиш-бичишлар билан. Эркаклар косибчилик, дурадгорлик ва ҳаказо. Мен уларга югурдаклик қилиб, кимгадир чойнак-пиёла ёки қилаётган ишларига керакли буюмларни ташишим керак эди. Шунингдек носқовоқни ҳам. Аммо менга, уни ичидаги нос ҳақида ҳеч ким индамади. Ота-онамникида ҳеч ким нос чекмагани учун, уни нима эканлигини билмасдим. Ахийри мен ҳам, катталар уни тил остига бир чимдим қўйиб, сўнг тупуриб ташлаётганларига қизиқиб, мен ҳам шундай қилдим. Вой, худойим, ёдингда тут қизим, асло, катталарга ҳамма ишда ҳам тақлид қилавермаслик керак экан. Ошиб тушиб, ҳушимдан кетиб қолган эканман. Қанча вақт ҳушимни йўқотганимни билмайман, аммо ўзимга келганимда, атрофимни катталар ўраб олган эдилар. Қўлимдаги носқовоқдан улар нима бўлганига тушунишган. Шундан кейин менга “носқовоқни олиб кел” дейишмаган эдилар. -Энди, ўзингизни ойингиз ҳақида ҳам ҳикоя қилинг-дедим. -Онамни уйлари ҳам шу қишлоқда бўлгани учун, мен уларникига тез- тез бора олар эдим. Опанг туғилган йиллар эди. Бир куни онамникига борганимда, кичик синглимни эри келиб, онамга “Ойижон, суюнчи, қиз фарзандлик бўлдик. Унга исмни сиз айтинг” деб қолди. Ойим эса менга илиндилар. “Ундай бўлса, сен бирор исмни айтақол Райхон” дедилар. Мен сени онангни исмини, “Мени келинимни исмини, Руқия деб, шу чақалоққа исм қўя қолайлик, келинимдек чаққон, ўқимишли, асосийси одобли ва ширинсухан қиз бўлсин!” дедим. Бу сўзларим ҳаммага маъқул бўлди. Унга онангни исмини қўйишди. Кейин сен туғилиб, олти ойлик эдинг чамамда, онанг сен ва опангни менга қолдириб ўзи мактабга ишга кетди. Олмани қирғичдан ўтказиб, шакарли пюре, баъзида картошкали бўтқа пишириб сизларга берар эдим. Хонтахта олдида сизларни овқатлантириб турган эдим. Сени йиқилиб тушмаслигинг учун атрофинга ёстиқлар ҳам қўярдим. Ёз ойи бўлгани учун, иккалангиз ҳам бош яланг эдингиз. Опангни сочи қоп-қора. Сеники эса олтинранг. Ширингина қизалоқлар эдингиз. Бизникига ойим келиб қолдилар. Сени кўриб: -Набирангни туғруқхонада рус боласига алмаштириб қўйишган шекилли Райхон? Бу болани кўзлари кўм-кўк, мовий ранг. Сочлари ҳам сап- сариқ-ку!-дедилар. Мен: -Йўқ, ойи. Бу набирам қайнонам, Ширин буви қудангиз рахматлига ўхшаган. Ахир, келинимни синглиси Зулайхо туғруқхонада ишлайди. У ўша 78 куни, “Қудабуви, суюнчи! Сариқ сочли қиз набирангиз муборак бўлсин!” деганида, мени қўнглимдан, “Набирам ойбувимга тортибди! Руҳлари шод бўлсин Ширин бувини! Набирамга Оллоҳим умр берсин!” деб, тилак қилган эдим ойи! Ҳавотир олманг ойи, бу ўзимни набирам!- дедим. Ойим сени исмингни сўрадилар: -Ҳа, майли! Ундай бўлса, бола ҳақиқатдан ҳам, Ширин қудамга ўхшабди. Исми нима?-дедилар. -Дилфуза- десам, қулоқлари оғир бўлиб қолган ойим: -Нима, Дилкўза дедингми?-дедилар. Мен кулиб юбориб: -Йўқ, ойи. Набирамни исми Дилфуза-дедим. -Ҳа, шундай демайсан-ми? Мени қулоғим оғирлашиб қолган, нотўғри эшитибман-деган эдилар. Бугун сен билан, мени ойимни ҳам роса эсладик. Рахматлик онамни ҳам кўп қатори руҳлари шод бўлсин!-дедилар бувим... 1982 йил. Куз ойи. Онамни дадалари Ҳамро бобом касал бўлиб қолдилар Ўнг қўл ва оёқлари ҳаракатсиз бўлиб қолди. Ўша куни уйимизга ҳамма холаларим келишди, тезда “Тез ёрдамга” телефон қилишди. Бобомни кўриш учун тез ёрдам машинасида келган шифокор: -Беморимизда “ ишемик инсульт” касаллиги кечмоқда. Мана бу дориларни 10 кун давомида муолажа қилиб турасизлар-деди. -Қўл-оёқ ҳаракатлари тикланадими, доктор?- сўрадилар Зулайхо холам. -Олдиндан бир нима дейиш қийин, лекин аҳволлари яхшиланиши учун бу муолажа анча яхши таъсир қилади-деди. Холамни касби ҳамшира бўлгани учун, барча муолажаларни ўзлари қилдилар. Аҳволлари анча яхшиланган бобомни қўл-оёқ ҳаракатлари тикланмади. Куз бўлганлиги сабабли пахта йиғим терими бошланиб қолди. У пайтлар катталар ҳам, болалар ҳам бирдек пахта йиғим теримида иштирок этиши мухим эди. Мен 8 синфда ўқиётган эдим. Тенгдошларим билан биргаликда бирор қишлоқ мактабига жойлаштирилиб, 2-3 ой давомида пахта теришимиз керак эди. Ҳамро бобомни парвариш қилиш учун, катталар тугул, болалар ҳам қолмайдиган бўлиши онам ва холаларимни ташвишга солди. 79 -Энди нима қилсак экан, бобонгни ёнларида хеч ким қолмаса бобонг қийналиб қолиб, аҳволлари яна ёмонлашиб қолиши мумкин. Ўзи Зулайхо холангни қилган муолажали билан бобонг, эндигина ўзларига келиб, аҳволлари бироз яхшиланган эди. Ишдан жавоб беришлари амри маҳол, аксига олиб, “ҳеч қандай баҳоналар қилманглар!” деб директоримиз мажлисда бизларни олдиндан огоҳлантирди-дедилар онам. Холаларим ҳам бу ҳақида, ташвишланиб, муаммонинг ечимини топа олмай туришган эдилар. Ахир у пайтлар ҳамма ишхонада ҳам шу аҳвол эди. Шунда мен: -Бобомни мен парвариш қила оламан, ўз вақтида, сўраганларида чой нон олиб беришим керак бўлади. Сизларга ёрдам бераётиб, нима қилиш кераклигини ўрганиб олдим. Тушликда бирор овқат пишириб, едириб қўя оламан. Бошқа яна бирор юшуш буюрсалар ҳам, масалан телевизор қўйиш ёки бошқа ишми. Асосийси, бобомни ёлғиз қолдиришим мумкин эмас. Ёнларида китоб ўқиб ўтириб, сизлар пахтадан келгунингизча, ўзим уддалаб тура оламан-дедим. -Ҳа, лекин сени ҳам, “ётарлигин пахта йиғим-теримига” олиб кетишади-ку? Директоримиз олдига “боламни шу мавсумда уйда қолишига рухсат беринг” деб киришни ўзи ҳам муаммо!-дедилар онам. -Агар сизларга маъқул бўлса, мен Дилфузани эртага болалар поликлиникасига олиб бориб текширувлардан ўтказаман, тахлил натижаларини олиб, “пахта йиғим теримидан озод қилиш” ҳуқуқига эга тиббий кўрик комиссияси аъзолари йиғилган хонага уни киритаман. Унга агар маълумотнома беришса, бу муаммо ҳал бўлар эди-дедилар Зулайхо холам. Бу маслахатлари онамга маъқул бўлди. Эртасига холам мени тахлил хоналаридан кўрик натижаларини олгунимизча ёнимда бўлдилар. Сўнг тиббий комиссия аъзолари бир қатор бўлиб, беморларни кўришаётган кенг хонага киритиб: -Бу хонага ўзинг киришинг керак. Қўрқма, бу хонада ҳозир бир неча докторлар бор. Сенга савол беришади, балки қон босимингни ўлчаб, яна бирор текширув қилишлари мумкин. Бу масалан, мактабда имтиҳон топшираётгандек гап. Агар, сени “соғлом” деб, “пахта йиғим-теримидан вақтинча озод этилсин” деган маълумотномани беришмаса, ҳафа бўлма! Бобонгга ёрдам бериши учун, барибир кимнидир пахтадан қолишини уддалаймиз-дедилар. Холам ташқарида қолдилар. Мен хонага кирганимда ҳақиқатдан ҳам, врачлар кўп экан, ҳар бирини соғлигим ҳақидаги, бераётган саволларига жавоб бериб, улар амбулатор картамга ёзган натижаларини олиб чиқиб холамга кўрсатдим. Холам ёзувларни ўқиб чиқиб: 80 -“Камқонлик касалли”гини қўйишибди. Энди, комиссия раисини хонасига борамиз!-дедилар. Бу хонадаги бош врачга холам мени “жияним” деб ташиштирган эдилар, у аввал тиббий картамни кўрди. Сўнг, кўзойнагини бироз тепага кўтариб қўйиб, шундай деди: -Зулайхо Ражабовна, жиянингизни ранги намунча оқимтир, рангпар! У сизга, айниқса онаси Руқия Ҳамроевага умуман ўхшамайди-ку?-деди. Унинг гапидан докторнинг онамни танишини билдим. Холам: -Йўқ, жияним Фахриддин поччамга қуйиб қўйгандек ўхшайди. Бироз камқонлик аломатлари ҳам бор экан, ўзим даволайман-дедилар. -Ҳа, гемоглабин миқдори ҳам кам чиқибди. Уни мактабига бу маълумотномани беринглар. Мана бу рецептга кўра дориларни уйда қабул қилсин! Дадангизни аҳволлари яхшими? -Рахмат, анча яхшилар. Кеча, невропатологни дадамни уйларига, навбатдаги уйда кўруви учун олиб бордик. У, “Хаёт учун хавф йўқ, аммо парвариш қилиб турасизлар, қўл-оёқ ҳаракати тикланишига умид жуда кам”- деди. Дадамни тирик қолганларига шукур қиляпмиз! Кеча мажлисда “пахтадан қолишга зеч кимни ҳаққи йўқ, баҳоналар ўтмайди” деганингизга, дадамни парваришини шу болага ишонмоқчимиз-дедилар холам. -Ҳа, опаларингизни ишхонасида ҳам шу аҳвол бўлса керак. Майли, жиянингиз ҳаммасини эплайди. Хўш, Дилфуза Остонаева катта бўлсанг, ким бўлмоқчисан?- у менга мурожаат қилди. -Шифокор бўлмоқчиман!-дедим. -Баракалла! Бемор парваришини ҳозирдан яхшилаб ўрганиб олсанг, келажакда яхши шифокор бўласан! Бу касбни эгаллаш учун кўп ўқиш кераклигини ҳам биласанми?- деб мендан сўради бош шифокор. -Ҳа-дедим... Бобомга, ўша йили куз ойида, пахта йиғим-терими мавсумида, кичик тиббий ходимлардек, парвариш қилиб турдим. Бу орада бемор парваришини ҳам билиб олдим. Кечга яқин, Зулайхо ва Лутфия холаларим бобомни кўргани келганларида, менинг саволларимга жавоб беришиб, билмаган нарсаларимни ўргатиб туришди. Бобомга тушлик тайёрлашим учун, онамни “Ўзбек таомлари” номли китобларидан фойдаланиб, анчагина таомларни пиширишни ҳам ўрганиб олдим. Чучвара, манти, айниқса, “ажабсанда” таомини пиширганимда, бобомга жуда ёқган эди. Пиёлага чой солиб, 81 бобомга ичирдим. Кейин қон босимларини туширадиган дориларини ичирдим. Бобом бироз телевизор кўрганларидан кейин уйқуга кетдилар. Ўша куни қорачадан келган, ёш боладек осойишта ором олаётган Ҳамро бобомга қараб туриб, у кишининг дадалари Ражаб бобо ва оналари Меҳрангиз буви ҳақида ҳаёл суриб қолдим. Ҳамро бобом ва сингиллари Ҳосият бувининг қорачадан келганликларига қараганда, Ражаб бобо ҳам қорачадан келган, Остона бобомнинг айтишларича, аслида Мисрлик мусофир ва мўмин мусулмон, соддадил, меҳнатсевар, ҳалол ва пок инсон бўлган эканлар. Аёллари Меҳрангиз буви опаси Ойсара буви ва Ширин бувимиздек ойдек гўзал, упа-эликсиз ҳам оқ юзли, олтин ранг сочли, хушсурат ва хушмуомила ёш аёл бўлган эканлар, Улар бир-бирларига меҳр-муҳаббатли, қисқа умр кўрган бўлсалар ҳам бахтли оила қурган эканлар. Ражаб бобом “Арк” қўрғонини тарк этадиган кунлари, ўз юртларига ёки амир Олимхон бобом билан кетмай, аёлларини таклифи билан Қоракўлга келган эканлар. Асли Қоракўллик Қурбонбой косиб божалари билан Охунбобо авлиёси зиёратгоҳи ёнида ёнма-ён уй-жой қилиб, иккитадан фарзандлари билан эндигина бахтли яшаётган икки ёш оила қувончи узоққа бормайди. Афсуски, йўқолган хазинани топиш васвасаси, уларнинг бошига кулфат келтириб, икки ёш бола, Ҳамро бобом ва сингиллари Ҳосият буви бир кечада ҳам отаси ҳам онасидан айрилиб қоладилар. Аммо улар Остона бобомнинг оиласи учун, “қаҳрамон” бўлган эканликларини шу топда, Ҳамро бобомга ҳам айтишни жуда-жуда истадим. Ахир, Ҳамро бобом ҳам, ўз ота- оналарининг бегуноҳ, ўша давр қурбонлари, аммо, қаҳрамонларча ўлимни “жим” қарши олган тақдирлари ҳақидадаги аччиқ ҳақиқатни, орадан шунча йиллар ўтиб, умрларининг сўнги йилларида бўлса ҳам, билишга ҳақлари бор эди! Лекин, Ойсара буви ҳам, хатто Остона бобом ҳам уларнинг вафоти ҳақидаги ҳақиқатни айтмай, ҳалигача сир сақлаганликлари, нега бундай қарорга келганликларини аниқ билмасам ҳам, мени ҳам, андиша қилиб, индамай қўя қолишимга, сабаб бўлди. Мен индамай, Ҳамро бобомни ширин тушлар кўриб, уйғонишларини кутдим. Уйғонганлари кейин, бобомга, ота- оналари ҳақида сўз очишга журъат қилмай, яна бобомни парвариш қилишда давом этдим. Онам кечга яқин пахта йиғим-теримидан келганларидан кейин ўша куни бобом онамга: -Руқия қизим, бугун Дилфуза набирам жуда яхши таом пиширди. Баракат топсин, қўли ширин набирам, сенинг “Ўзбек таомлари китобингдан 82 бир таомни суратини кўрсатиб, “бобо, шуни пиширайми?” деган эди. Рози бўлган эдим, айнан суратдагидек, мазаси ҳам жуда ёқимли, “ажабсанда” деган овқатни, катталардек пазандалик билан пиширди. Дориларимни ҳам ичирди-деб хурсанд бўлиб айтдилар. Мен бемор бобомга, ота-оналари ҳақидаги ҳақиқатни айтмай, эски яраларини янгиламаслик, ортиқча ҳис-ҳаёжон яна қон босимлари ошишига сабаб бўлишини билгандек, индамай қўя қолганим тўғри бўлганини ўйлаб турган эдим, онам ҳаёлимни бўлиб, шундай дедилар: -Қани, Дилфуза қизим. Ундай бўлса, бизга ҳам пишириб берчи, мазалик бўлса, биз ҳам уни татиб кўрайлик! Бобонг роса сен бугун пиширган овқатингни мақтадилар. Пахта даласидан хориб-чарчаб келган ойимни, аслида қандайдир мазали таом қизиқтираётгани йўқ эди. Шунчаки, оёқларини узатиб туриб, бир-икки пиёла чой ичиб, бобом билан суҳбат қилиб, бир пасгина дам олишни хуш кўришларини билар эдим. Мен онамни ёнларига чойнакдаги чойни келтириб, ошхонамизга кетдим. Яна, китобга қараб, овқат масаллиқларини арчиб, қозонга солиб, “ажабсанда” таомини пиширдим. Ҳаммага ёқди шекилли, опа-укаларим ҳам, роса мақтаб тановул қилишди. Пахта йиғим-терими мавсуми ҳам тез ўтиб кетди. Кейинги йил ёз ойида, Ҳамро бобом тўсатдан вафот қилдилар. Бобомнинг таъзия маросимларида мен илк марта, энг яқин кишиларингни йўқотиш қанчалик қайғули ва жуда оғир эканлигини хис қилган эдим... 2019 йил. Феврал ойи. ... Бугун Тошкент шахрининг энг ҳашаматли биноларидан бири бўлган бу кутубхонада менга беминнат ёрдам берган Алимардон исмли талабага рахмат айтиб ҳайрлашдим. Аммо бир ой давомида, ҳар куни дарсдан кейин, институтимиз кутубхонасига бориб, бўш вақтимдан унумли фойдаланиб, ўз аждодларим тарихи ҳақида, бирор маълумотларга эга бўлиш учун мустақил шуғуллана бошладим. Бир сафар эсимда, компютер мониторинггига қараб, йиғлаб юборган эдим. Бу мақолада: “Амир Саййид Олимхонни Ватанда қолган уч ўғлидан бири вафот этган, бири жинни бўлган, бири ҳали ҳам бедарак” деб ёзилган эди. Демак, бу жумлаларни ёзган киши бирор қариндошим бўлиши мумкин, масалан, Ширин бувимнинг ука-сингиллари авлодидан бўлиши мумкин. Чунки, у Остона бобомнинг икки ака-укасининг урушда “бедараклар рўйхатига тушиб, акаларининг вафот этганини, бир ҳали 83 ҳам бедараклигини, ачинарлиси, яъни мени йиғлаб юборишимга сабаб бўлгани, бу ерда ўртанча ўғил, яъни Остона бобомни “жинни бўлган” деб ёзишгани эди.., Сумкамдан қўл рўмолчамни олиб кўз ёшларимни артаман. Дув-дув оқаётган кўз ёшларимни ҳадеганда тия олмадим. Қўшни столдаги курсант , ҳайрон бўлганидан мен тарафга қараб қўйди-ю, аммо савол беришга журъат қилмади. Мен Остона бобомни “жинни бўлган” деб ёзилган жойни, кўзларимга ишонмай қўлимни мониторингга олиб бориб, бошқатдан ўқиб кўрдим. Ҳа адашмаган эдим, бу ерда айнан шундай деб ёзилган эди. Демак бу сатрларни ёзган киши, бобомни акалари Мухиддинов Рахмонқул, 1913 йилда туғилган, 1941 йилда урушга кетиб, 1942 йил декабрда бедараклар рўйхатига тушиб, кейинчалик қаҳрамонларча ҳалок бўлганлиги аниқ бўлганини, бобомни укалари Мухиддинов Исомиддин1918 йилда туғилган. 1942 йил, декабр ойида урушга кетиб, 1943 йил декабр ойида бедарак бўлганларини ва ҳалигача бедараклар рўйхатида эканликларини биладиган киши экан. Мен яқингина вақтдан бошлаб интернет тармоқларидан фойдаланаётганим боис, бир кўрган мақолани, кейин излаб топиш амри маҳол эканлигини билмаган эдим. Бу сатрларни ёзган киши, балки нотаниш қариндошим бўлиши мумкинлигини, анчагина кеч англадим... Остона бобомнинг ҳикоясига кўра, Ширин бувимизни, Самарқандда туғилган малика бўлсалар керак, деб тушунган эдим. Чунки, бобом мени болалигимда: -Мени тилла сочли қизим, малика Мохларойим онажонимга ўхшайдиган қизим-деб эркалар эдилар. Аслида, Остона бобомнинг оналари, оталари амир Саййид Олимхон бобомизга турмушга чиқиб, малика бўлишларидан олдин, яъни қизлик исм шарифлари Надежда Александровна Вяткина бўлиб, таниқли археолог В.Л. Вяткинни қизлари эканлар. Бу фактни аниқлашим унчалик қийин бўлмади. Кутубхоначи қизга: -Менга 1908 йилларда Самарқанд ҳақидаги тарихни ўрганмоқчи эдим- дедим рус тилида. Чунки ўша кунги менга ёрдам бераётган кутубхона ходими гўзал рус қизи эди. У менга 2017 йилда чоп этилган янги энциклопедияни тақдим этди. “Самарқанд” ҳақида ёзилган тарихий фактларда ўша йилларда яшаб машхур бўлган тўртта рус кишининг исм- 84 шарифи кўрсатилган эди. Лекин қайси бири Ширин бувимизнинг оталари бўлиши мумкин? Мен яна кутубхоначи қизга мурожаат қилдим: -Илтимос, менга интернет тармоғидан “Русские жёни эмира Олимхана” деб ёзиб, ушбу сайтларни қидириб топишда ёрдам беринг! Чаққон қиз бир пасда менга ёрдам берди. Бу мақолада айнан В. Л. Вяткин ҳақида сўз борар эди. Суюниб кетдим. Мен Ширин бувимизнинг оталари ким бўлганидан бахобар бўлаётган эдим. Ён дафтаримга яна янги маълумотлар қайд қилдим. 1920 йилда манғитлар сулоласининг сўнги амири Олимхоннинг “Йўқолган хазинаси” мавзуси, мени ҳам анча қийнаб қўйди. Ахир Остона бобом бу мавзуни, илк мустақиллик йилларидаёқ отам билан биргаликда, хориж банкларига омонат қўйилган бу хазинани Ватанга қайтариш масаласини уддалашлирига ва ўзлари ҳам, мустақилликдан бир неча йил олдин, яъни 1983 йилда тўсатдан вафот этиб қолишларини билмаганлар чоғи, опам ва менга бу ҳақида, эртак сифатидаги ҳикояларида ҳам индамаган эдилар. Инқилобдан кейиги, янги ҳукумат вакилларининг топшириғига кўра, бажариши керак бўлган махсус кишиларнинг бу хазинани топиш учун, 1920 йилдан хатто 1930 йилларгача бўлган изланишлари ҳам ҳеч қандай самара бермаган. Бу орада “Арк” қўрғонида яшагани қанча сир сақламоқчи бўлсалар ҳам сирлари фош бўлиб қолган юзлаб кишилар улар томонидан қаттиқ қийнаб тергов қилинган. Хатто қурбон бўлганлар борлиги ҳам, аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат эди.Улар орасида онамнинг отаси Ҳамро Ражабов бобомнинг отаси Ражаб ва у кишининг аёллари ҳам айнан шундай терговларда отиб ўлдирилганларини Остона бобомнинг ҳикояларидан билар эдим. Мени яна болалик хотираларим ўз гирдобига тортди... 1971 йил. Қоракўл. Шохимардон кўчасидаги уйимиз. Ёз фасли. Мени атиги 3 ёшдаги болалик йилларим. Тушликдан кейинги уйқуни ёмон кўрар эдим. Мен ўша куни ҳам, тушликдан кейин, ҳовлимизни бир четида, ёлғиз ўтириб олиб чумолиларни кузатиб турган эдим. Мендан 12 ёш катта Лутфия холам ёнимга келиб: -Дилфуза, нима қиляпсан ёлғиз ўзинг ўтириб олиб?-дедилар. -Чумолиларни томоша қиляпман. Қаранг бу тарафга кетаётганларини юки йўқ, бу тарафга кетаётган чумолилар нималарнидир тишлаб олиб 85 кетишяпти. Аммо қаранг, ҳаммаси бир-бири билан учрашганида, бир пас тўхтаб туриб, бир-бирларига “ салом- салом” , дейи шяпти!-деб кузатганларим ҳақида холамга гапириб бердим. - Ие, уларни овози эшитилмаяпти-ку? “Салом-салом” дейишганини қаердан билдинг? -Онам бизни боғчага олиб бораётганларида, олдимизда учраган барча кишилар билан, “салом-салом” дейдилар, “ота-онанг, болаларинг яхшими?” дейишса, “шукур-шукур” дейдилар. Менимча чумолилар ҳам шундай суҳбатлашишяпти-дедим. Холам чумолиларни меникидек ўтириб олиб, бироз кузатиб тур дилар, сўнг : -Ҳа гапинг тўғри, улар ҳақиқатдан ҳам, айнан саломлашаётгандек, бир- бирлари билан учрашганларида бироз тўхтаб туришяпти. менимча уларнинг уйи б у тарафда бўлса керак, чунки озуқасини шу ёққа олиб кетишяпти. У ларни ҳаммасини ранги сариқ эканми? Вой, қара, уларнинг ёнига, мана бу катта бир чумоли келяпти-ми?-деб , Лутфия холам биз томон яқинлашаётган бу чумолилардан бироз каттароқ бир чумолини кўрсатдилар. -Вой! Лутфия хола, бу менимча, уларнинг бобоси, бизнинг чумолиларни уйига меҳмонга келяпти!-мен болаларча севиниб кетдим. Чунки, бизникига ҳам бобом келсалар хурсанд бўлар эдик. Нафақат, биз болалар, ота-онам ҳам хурсанд бўлиб, бобомни уй тўрига ўтқазиб, дастурхон тузатиб, меҳмон қилишиб, ўша кунни байрамдек ўтказиш одат тусига кирган эди. -Ўзингни бобонг келаётгандек бунча хурсанд бўлмасанг! Юр, сенга Феруза опанг учун онанг тиккан кўйлакни кўрсатаман-деб мени қўлимдан ушлаб уйга олиб бордилар. -Кел, ухлаймиз қизим. Тушликдан кейин офтобда юрма! Офтоб уриб қолади-онам менга ухлаш учун жой кўрсатдилар. -Кўйлак тикибсиз опамга она, мен ҳам кўрай-дедим. Аслида кўйлак бир бахона бўлган экан. Онам мени ухлатиш учун уйга киритишни холамга буюрган эканлар. -Мана, кўрдинг-ми? Чиройли экан-ми?-хола м қўлларига бир кўйлакчани олиб кўрсатдилар. У ҳақиқатдан ҳам жуда чиройли эди. 86 -Чиройли экан. Менга ҳам тикиб беринглар. Мени кичкина, фарқига бормайди деб ўйлаб, доим мени эсингиздан чиқариб қўясизлар!-десам, онам ва кичик холам бир-бирларига қараб олишди. Улар мени ҳақиқатдан ҳам кичкина деб ўйлаб, хархаша қилишимни кутмаган эканлар. -Вой, ухлаётган опанг ва синглингни уйғотиб юборасан. Жим, ташқарига кетдик. Хозир мушугимни чақираман, сенга ҳам кўйлак учун мато келтиради-деб, холам энди мени ташқарига олиб чиқиб, мушугини чақириб бошлади. Холамда сариқ рангли мушуги бўлиб, баъзида уни думига ёки бўйнига л ента тақиб қўяр эдилар. Мен бир пасда хотиржам бўлган эдим. Чунки, холам бу сафар мушукларига лента эмас, бир кичикроқ матони мушукни белига ўраб қўйган бўлсалар керак деб тасаввур қилибман. Аслида, холам мени шунчаки, хархаша қилмаслигим учун чалғитиб, овутмоқчи бўлган эканлар. Бу ҳақида кейинчалик ўзлари менга айтиб берган эдилар. Кейин: - Бир ярим яшар пайтингда, опанг ва сени Бухородаги истирохат боғига олиб борган эдик. Ота-онанг сени, “ҳали кичик қўрқади” деб ўйлашиб, мени қўлимга бериб, ўзлари опанг билан каруселда учдилар. Карусель айланиб бошласа сен шунақанги хархаша қилдинг-ки, иккала қўлингни улар томонга чўзиб, “минни-минни” дейсан. Ниҳоят, каруселни ишчиси қизил тугмасини босиб, айланаётган каруселни тўхтатиб, сени онангни тиззасига ўтқазиб, бошқатдан каруселни ишлатди-дедилар. Мен беш ёш атрофида эдим. Қоракўл шахридаги 1-сон болалар боғчасига борар эдик. Онамни ишхонаси, 1- сон ўрта мактаб ҳам, йўлни нариги тарафида, боғчага яқин жойлашган эди. Оға-иниларимдан фарқли равишда, мен боғчанинг рус гуруҳида таълим олаётган эдим. Уйга дадам Бухоро шахрида ишла ётганлари сабабли шанба куни келганларида, онам мени боғча опамдан анчагина русча сўзларни ўрганиб олганимни фахрланиб айтиб қолдилар. Дадам хурсанд бўлиб, ўша заҳотиёқ менга савол бера бошладилар. Дастурхон устидаги барча егулик, нон, қошиқ, пичоқни кўрсатиб русча номларини тўғри айтганимдан кейин, дадам у ёқ-бу ёққа қараб, уйимиздаги кўзлари тушган буюмларнинг русча номларини сўраб бошладилар. Эшик, дераза, китоб, дафтар, ручка, қоғоз сўзларини ҳам тўғри айтганимда роса хурсанд бўлдилар. Эртасига Остона бобомникига оиламиз билан одатдагидек меҳмон бўлиб бордик. Хонтахта атрофида ўтириб, кечки овқатни тановул 87 қилганимиздан кейин, отам мени мувоффақиятларимни бобо-бувимга ҳам айтган эдилар, бобом мени ўз ёнларига чорладилар. Мен бобомни ёнларига ўтиб, чордона қуриб ўтириб олдим. Бобом ҳам, менга бир қанча саволлар бердилар. Тўғри жавобларимдан бобом ҳам хурсанд бўлдилар чоғи, сўнг токчадан эскигина бир китобни олиб, менга ўзларининг илк ўгитларини, атиги беш ёш бўлишимга қарамай, ўргатиб бошладилар. Орадан бир неча кун ўтиб, биз яна Остона бобомникига келдик. Бобом ўша куни ўргатган сабоқларини, имтихон каби, мени зеҳнимни синаб, савол береб бошладилар: -Энг муқаддас китобни номи нима эди? Она қизим, яқинда ўргатган эдим. -Қуръон китоби! Бобо-дедим. -Унда нима бор? -114 та сура ва тўртта олти, яъни 6666та оят бор! -мен тўртта олтини айтаётганимда, ўнг қўлим кафтини очиб, тўртта бармоғимни бир-бир санаб туриб, тўғри айтаётганимни болаларга хос топқирлик билан бобомга тасдиқлаб қўйдим. Остона бобом хурсанд бўлдилар. -Энди қизим бу жумлани шошмасдан тўлиқ айтишинг керак!-менимча ҳар эҳтимолга қарши яна синаб кўряптилар. -Қуръон китобида 114та сура, 6666та оят бор!-дедим. -Балли, қизим. Баъзи китобларда оят кам ёзилган бўлиши мумкин. Қанча бўлиши мумкин? -6236 та сони ўртача оят сони деб ҳам қабул қилинган бобо-дедим аллақачон ёдлаб олганимни, тўғри айтаётганимдан мен ҳам хурсанд эдим. -Дилфуза қизалоғим вақти келганида, балки дадангга сен буларни ўргатишингга тўғри келар-дедилар. -Қачон бобо?-мен бобом нега бундай деганларига тушунмасдим, чунки атиги 5 ёшда эдим. -Билмадим, балки сени болаларинг ҳам сендек бўлганида!-дедилар. (Бобомнинг бу жумлаларини мағзини ҳалигача ҳам чақа олмаганман. Мени фарзандларим ҳам 5 ёшга кирганида демоқчи бўлганларми ёки катта 88 бўлишиб, бўйлари менга тенглашганидами? Бобом қайси вақтни назарда тутганлари, мени ҳалигача ўйлантиради.) -Бобо ҳозир айта қолайлик, дадамни хотиралари меникидан яхши-ку, дарров ёдлаб оладилар. -Ҳа, лекин ҳозир мавриди эмас қизим. Оллоҳ насиб этганида, балки отангни ўзи сендан сўраб қолиши мумкин, она қизим, дадангга бу сеҳрли жумлаларни ўшанда сени ўзинг ўргатасан хўп-ми!-кейин сочимни силаб, шундай дедилар - Моҳларойим-онамга ўхшаш тилларанг сочли, набирам мени-деб мени, ҳар доимгидек эркалаб қўйдилар... 1979 йил 15-сон мактаб. Мактабимизни 1-чи корпусининг асосий залида “Ленин бурчаги” бор эди. Бу ерда, одатда, кўпчилик ўқувчилар суратга тушишни хуш кўрар эдилар. Суратчи бизни куратор, меҳнат фани ўқитувчимиз Рахмонов эдилар. Албатта, мени ҳам шу жойда, тенгдошларим билан тушган суратларим бор. Бир куни, шу залнинг биология фани дарслари ўтиладиган бўлими томонига, икки киши катта бир шиорни илиб қўйиш билан машғул эканликларини кўриб қолдим. Бу қизил матога катта ҳарфлар билан ёзилган шиор қисқагина, аммо, мен учун, балки, мени ёшимдаги бошқа болалар учун ҳам, анчагина тушунарсиз сўзлардан иборат эди. Унга шундай деб ёзилган эди: “Дин-бу афъюндир!” Онам Руқия Ҳамроева ҳам шу мактабда дарс бераётганлари учун, мен уйга боргандан кейинги вақтни кутиб ўтирмадим. Ёки, бирор ўқитувчимдан ҳам сўраб ўтирмадим. Қиз болалар учун меҳнат дарси ўтиладиган, нариги корпусдаги, онамни хоналарига бориб, мени жуда қизиқтираётган бу сўзлар моҳиятини онамдан сўраб билмоқчи бўлдим: -Она! Дин, афъюн деган сўзлари нима маънони англатади?-деб сўрадим. -Дин-бу, мана масалан Остона бобонг сенга ўргатаётган ўгитлар, мана масалан намоз амали, бобонгни ортиларидан бажарадиган амалларинг. Афъюн деган сўз, менимча “заҳар” деган маънони англатади. Ҳа, қизим нега сўраяпсан? –онам ҳали бу шиорни кўрмаганлари учун, ҳайрон бўлдилар. -Мактабимизни биология дарслари ўтиладиган тарафига ҳозиргина, шундай сўзлар ёзилган янги шиорни ўрнатиб қўйишяпти, шунга сўрадим-деб жавоб бердим ва ўз синфхонамга қайтдим. Мактаб зали бўйлаб кетар 89 эканман, энди бошқа бир савол мени ҳаёлимни чулғаб, асло тарк этмасди: ”Афъюн- сўзи заҳарни англатса, нега Остона бобом менга ҳам, ўзларига ҳам, нега бу “заҳар”ни, яъни динни, жуда ишонч ва эътиқод билан, ўта ҳурмат ва эътибор билан раво кўраётган эканлар? Ахир, бундай бўлиши мумкин эмас! Остона бобом менга сабоқ бераётганларида самимий эдилар!” Менга бир неча кун бу савол тинглик бермасди. Аксига олгандек, бу шиор мактабимизда анча кўп вақт ўша жойда турди. Остона бобомга, ёки бирор кишига мен бу саволимни беришга асло журъат қила олмадим. Аммо, шанба куни дадам ишдан келганларида, онам дастурхон атрофида кечки овқатдан кейин, дадамга юзланиб шундай дедилар: -Дадаси, Дилфуза қизимиз катталардек фикр-мулоҳаза қилади-я! Тунов куни менга берган саволи мени ҳам ўйлантириб қўйди. Мактабимизга янги шиор илишган экан. “Дин- бу афъюндир” деб ёзилган шиор ҳақида сўраб қолди. Менимча, уни менинг қисқа жавобим қаноатлантирмади. Балки, сиз ҳам, бу ҳақидаги ўз фикрларингизни бироз кенгроқ қилиб, унга батафсил ўзингиз тушунтирарсиз! Ўзи, 10-синф ўқувчилари дарс сўнгида, “Менга саволларингиз борми?” деганимда, баъзида, мендан “Худо борми?” деб сўраб қолишади. “Оллоҳни ўзи кечирсин, ичимда Роббимга минг бора тавба қилиб, атеизм қоидаларига кўра, афсуски, қисқагина қилиб, “Йўқ” дейишга мажбур бўламан. Аммо болалар тарбиясида диний қарашларимиз, эътиқодимиз тўғрисида, ўз фикрларини ҳар бир болада соғлом шакллантиришимизда, ҳеч бўлмаса саволларига жавоб беришимизда, жиддий эътиборли бўлишимиз керак!-деб, дадамга мен учун ўз вақтларини ажратиб, бу ҳақида ўз тушунчаларини беришлари зарурлигини уқтирдилар. Ҳа, онам ўта зийраклик билан менинг ички кечинмаларимни сезган эдилар. Ўша куни отам менга, бутун дунё бўйлаб, мусулмон динидан ташқари, христиан- католик, буддистлар дини ва бир қанча диний оқимлар ҳам мавжудлиги ва улар ҳақида ҳам бир қанча тушунчалар бердилар. Аммо бизнинг давлатимизда, хусусан хозирги жамият тафаккури шаклланишида илмий қарашлар бўйича атеистик таълимот кучлилиги, диний фикрлар эскилик сарқити ҳисобланиб, тарғибот қилинмаслиги, инсонлар ҳуқуқлари сақланган ҳолда бутунлай таъқиқланмасада, ёш авлодни тарбиялашда жамият тинчлигини сақлаш мақсадида, “атеизм” фани мавжудлиги ва моҳияти ҳақида, мен учун керакли ва қимматли бўлган ўз фикрларини билдирдилар. Шунингдек, инсонлар қайси дин вакили бўлишса ҳам,ўзаро ҳурмат ва инсонийлик қадриятларига амал қилиб яшашлари муҳимлиги 90 ҳақида, инсонлар диний ниқоб остида жиноятлар қилмаслиги ҳақида, хатто отам айни кунларда, суд маслахатчиси бўлиб ишлаётганлари учун, баъзи жиноятлар, шу масалаларга бориб таъқалаётгани ҳақида, иш жараёнларидаги тажрибаларига таяниб, баъзи жиноятлар тафсилотларини ҳам сўзлаб бердилар. Онам, опа-укаларим билан биз отамни суҳбатини тинглаб туриб, ўша кунги оқшомни ҳаммамиз учун, мароқли ўтганига амин бўлган эдик. Айниқса, менга тинчлик бермаётган саволларимга, бугунги суҳбат давомида хулоса қилиб, бир оз жавоблар топдим ва кўнглим анчагина таскин топгандек бўлган эди... Дадам қўлларидан келганча кимгадир қандайдир ёрдам керак бўлса, ўз ёрдамларини аямас эдилар. Кўчада бирга кетаётганимизда, ўт ўчириш идорасида ишлайдиган Саодат опани кўриб қолдик. Дадамни жуда хурмат қилиб, сўрашаётган, хизмат формаси ўзига жуда ярашган бу аёлни кимлигини сўраганимда, дадам камтарлик билан шундай дедилар: -Саодат бизни тутинган қариндошларимиз бўлади. Унинг ота- бобо си, амаки-аммалари Остона бобонгизга “ака” деб мурожаат қиладилар , чунки, бобонгни вокзал ёнидаги уйларига улар қўшни бўлиб яшашган , уруш йиллари бедарак бўлган Рахмонқул амаким ўз ҳовлисига урушдан қайтиб келса, улар дарҳол Ширин бувимникига “суюнчи” ол ишга тез етиб келишлари керак бўлган. Ўша қўшнининг болаларидан бири, адашмасам, исми Юсуф бўлган шекилли, ҳар 2-3 куннинг бирида, поезддан бирор аскар тушиб қоладиган бўлса, кимлиги ҳақида сўраб билиб, бувимга маълумот бериб турган. Бувим рахматлик урушда бедарак бўлган икки ўғилларини роса интиқлик билан, “бирор кун қайтиб қолишар” деган ниятда умрини охиригача кутганлар. Амакиларим хотирасини йўқотган ёки ногирон бўлган бўлса, хат ёзмаган бўлиши ва тирик бўлса албатта уйга қайтиб келиши мумкин деб ўйлаганлар. Афсуски, уларнинг иккаласи ҳам қайтмаган. -Саодат опа сизни жуда яхши хурмат қилар эканлар! Дада мен самимийликни осон ажрата оламан-дедим. -Ҳа, гапинг тўғри. Менимча, у бизни ҳақиқатдан ҳам ҳурмат қилса керак-ки, қизларига сизларни исмларингизни қўйган. Уни қизларини исми ҳам Феруза, Дилфуза. Фақат учинчи қизини исми синглинг Ҳафизаники эмас, аммангни қизини исмини, яъни Дилором деб қўйган-дедилар... 91 Болалик ёшида эдим. Бир куни уйимизга бир аёл келган эди. Исмлари Давлатова Ҳамрогул экан. У Онамга: -Эрингиз тиббиёт ходими учун, мен танийдиган бир аёлни даволаган эканлар. Мен ҳам эрингиздан шифо истаб келган эдим-деди. Онам у аёлни меҳмон қилиб, дадам келгунларича суҳбатлашиб ўтирдилар. Биз дадам ни кимнидир оғирини енгил қилиб, дардига малҳам бўлиб, хатто етти ёт бегона бўлса ҳам, ўз ёрдамларини аямасликлари билан доим фахрланар эдик. Дадам кексайиб қолганларида ҳам, бегона бўлса ҳам, аммо бир муҳтожлик билан ёрдам сўраган кишига албатта ёрдам беришни хуш кўрар эдилар. Бир куни меникига, нотаниш бир ёш аёл келиб, дадамни уйларини сўради: -Менга дадангизни уйини кўрсатсангиз, ёки ўзингиз ёрдам берсангиз демоқчи эдим-деди. -Майли, қўлимдан келса албатта-дедим. -Мен шахрингизга узоқдан бир сабаб билан келган эдим. Афсуски, уйимга қайти шим учун, йўл кира қилгани, пулим тугаб қолди. Қарз сўрасам менга ишонишмади чоғи ҳеч ким йўл кираси учун керакли пулни бермаяпти- деди. - Таксичига “уйга борганим кейин уйимдан олиб чиқиб бераман” десангиз, кўнади, менимча-дедим. -Манзилим водийгача бўлгани учун кўнишмади. Тошкентгача бўлса иложиси бор экан. Ундан нарига, яна бошқа йўналиш учун, бошқа таксида кетишим керак. Хуллас, бу яқин- орада фақат сизни отангиз бу масалада менга холис ёрдам беришлари мумкинлигини дадангизни яқиндан танийдиган кишилар айтишди- деди. Унинг сўзлари самимий эди. Ҳақиқатдан ҳам, бироз мушкул аҳволга тушиб қолган бу ожиза аёлга беминнат ва беғараз холис ёрдамни бу яқин-атрофда мен танийдиган инсонлар орасида ҳам фақат отам бундай ёрдамни беришлари мумкин эди. Шунинг учун мен унга: -Ҳа, дадам ҳақида сизга тўғри айтишган. Сиз мана шу йўлдан тўғрига юриб, чорраҳадан ўтиб, яна тўғрига юриб, дарё бўйидаги, ўнг тарафдаги биринчи ҳовлига киринг, ўша уй дадамники. Дадамга мендан салом денг ва сизни мен юборганимни ҳам айтинг -деб дадамни уй манзилларини ўша аёлга бердим... 1979 йил. Чекирчи қишлоғи Қоракўл. 92 Остона бобомни уйлари бизни 15-сон Ленин номли мактабимизни ёнида жойлашгани учун, мактабга боришда ҳам, қайтишда ҳам бобом- бувимни кўриб кетиш имконимиз бўлар эди. Айниқса, мени ўқув дарсларим тушликдан кейинги ташкил қилинган дарс жараёнида бўлгани учун, баъзида бобомникига эрталабдан келиб олар эдим. Бобом ва бувим мени доим яхши кутиб олишиб, турли егуликлар билан сийлар эдилар. Баъзида Остона бобом: -Мени Моҳларойим онамга ўхшаган рус қизим, тилла сочли қизим келди- деб эркалаб ҳам қўяр эдилар. Мен эса, бундай пайтларда бобомнинг кайфиятлари яхшилигидан фойдаланиб, болаликдаги хотиралари ҳақида ўзимни қизиқтираётган саволларимни беришдан чарчамасдим. Чунки, бобом фақат кайфиятлари яхши бўлган бундай вақтларда саволларимга жавоб беришларини билардим. Баъзида, “Қўй, мени савол беравериб, қийнама она қизим” деган пайтлари ҳам бўлган. Бир куни кетмонни олиб, қовун жўякларини чопиқ қилишга кетаётган бобомни ортидан бориб, мени ўйлантираётган саволлардан яна сўрай бошладим: -Остона бобо, кечаги сўзингизга қараганда, дадам Ҳамро бобомни ҳовлисида яшашларига рози бўлиб, айнан ойимга уйланганлар. Ундай бўлса, нега у ерга фақат дам олиш кунлари бориб, ишлагани Бухоро шаҳрига кетганлар? -Отангни ўзидан нега сўрамадинг? -Дадамни биласизку, “катталарни ишига аралашма“деб қўя қоладилар- Бобом саволларимга жавоб беришларини жуда ҳоҳлаётган эдим. -Ҳа, онанг Ширин бувингизни энг охирги шогирди, бувинг эса онангни энг биринчи устози бўлган. Онанга уйланишни Ширин бувингиз отанг саккиз ёшлигида васият қилганлар. -Онам ўшанда ўн ёш бўлганлар, чунки онам дадамдан икки ёш катталар-мен бармоқларимни аввал саккиз, сўнг икки қўшилгач ўн бўлишини тезда ҳисоблаб айтдим - Бобо “васият” дегани нима дегани? -Вафот қилаётган кишини ўз яқинларига бирор топшириқ беришини “васият “деб атайдилар-бобом менга бу сўзни маъносини тушунтирдилар. Бошимни қимирлатиб, тушунганимни билдириб: -Ҳа, Бобо Ҳамро бобомни дадалари Ражаб бобо ва оналарини сиз “қаҳрамонлар” деган эдингиз-ку, аммо Ҳамро бобомдан бу ҳақида савол берсам, нуқул “ Ойсара ойимизни айтишларича, уйимиз яқинидаги дарё 93 сувида паромда бир кишини, бир қўй ва эчкиси билан олиб ўтаётганларида, биргаликда оқиб кетганлар ва халок бўлганлар , дадамни қутқараман деб онам ҳам оқиб кетган ва ўша куни онам ҳам, чўкиб халок бўлган эканлар” деяптилар холос. Мен бу гапга ҳеч ҳам ишонмаяпман. Бобо ахир, катта одамлар сузишни билишса керак, дарёни сув келадиган тарафида тоғ йўқ-ку, қор эриб, сув тошқини бўлгидек, ёки денгиз йўқ-ку, катта тўлқин, яъни сунами келадиган? Менимча, Меҳрангиз буви дод солиб , қирғоқ бўйлаб югуриб одамларни ёрдамга чақирар эдилар. Биринчилардан бўлиб, поччалари Қурбонбой косиб бобо ёрдамга шошилган бўлар эди. Кейин, ўша қўй ва эчкиси бор одамни яқинларидан бири, кимдир ҳалигача, “бизни бобомиз сени бобонгни паромида бахтсиз ходисага учраганлар ва биргаликда халок бўлганлар” деб маломат қилиб, айтиб қолар эди. Ахир, хеч ким Ражаб бобомиз ҳақида бундай демаган-ку? Бирор автоҳалокат бўлса, ҳаммага аёнку, икки томоннинг хеч бўлмаганда, энг яқин қариндошлари аниқ биладилар, ким кимни машинасида қачон жароҳат олган ёки халок бўлганини? -деб мен бобомдан савол бериб, катта ёшли кишилардек ўз фикрларимга изоҳ беришларини кутдим. Остона бобом бир оз ўйланиб туриб шундай дедилар: -Ҳа, она қизим! Ҳали бола бўлсанг ҳам катталардек фикрлайсан. Майли, амир бобонг ҳақидаги китобингни ёзгунингча ҳам, ҳеч кимга бу сирни ҳам ошкор қилмасанг бу фикрларингга ҳам изоҳ бераман-Мен розилик ишорасини бошимни эгиб, тасдиқлагач бобом, кетмонлари ерга қўйдиларда, жўякка ўтириб олдилар. Мен ҳам бобом я на янги ҳикояларини тўлиқ тушунтирмоқчи бўлганларидан суюниб ёнларига ўтириб олдим. Бобом кўзларида маъюслик билан сўзларида давом этдилар: - Ҳамро бобонгни ота-онаси биз учун “қаҳрамонлар” бўлганлар. Чунки, биз уларни уйи олдидаги дарёдан, атиги бир неча кун олдин Ражаб амакининг ясаган пароми орқали сувдан кечиб ўтиб, отамнинг Афғонистон чегараси ёнидаги Чубек кечуви яқинидаги, қишлоқ ўтовлари каби вақтинчалик қароргоҳи томон улар билан чегарадан ўтиб кетиш учун кетаётган эдик. Сохта мактуб туфайли, ортга қайтишга мажбур бўлган эканмиз. Биз яна шу паромда Ҳамро бобонгни уйи олдидан ўтиб, Мухиддин амакининг уйига қайтаётган эдик...Остона бобомнинг яна навбатдаги ҳикоялари кўз ўнгимда кино тасвирларидек номоён бўлди: 94 1921 йил эрта баҳор. Қоракўл. Жиғачи қишлоқ. Мухиддин полвон ҳовлиси. Муҳиддин полвон ва Ширинбека Қурбонбой косибларникига борганларида, улардан уч кун аввал Ражаб ва аёлини кечқурун махсус кийимли кишилар олиб кетганини эшитадилар. Яна уч кун ўтса ҳамки, Ражаб ва аёлидан дарак бўлмайди. Муҳиддин полвон онаси Кумуш буви ва Ширин бека билан эрталаб ҳайрлашиб, Бухорога кетишга тайёргарлик кўрмоқда. -Маликам. Мен бир дўстимнинг отини олиб келдим. Бухорога бориб Ражаб ва унинг аёлини излаб кўрмоқчиман. -Бу иш анчагина ҳавфлику, ниҳоятда эҳтиёт бўлишингизга тўғри келади. Сўроққа олиб келинган, “Арк”да яшаган кишилар ортидан излаб борган танишларини ҳам қийнаб, савол-жавоб қилишяптилар экан. Тағин, ўз оёғингиз билан бориб, қўлга тушиб балога қолманг!-деди Ширинбека (Моҳларойим) -Йўқ, барча эҳтиёт чораларига риоя қиламан! Ахир асосий вазифам сизларни ҳимоя қиламан деб хожамга сўз берганман. Аммо, бир дўстимни мушкул аҳволида ҳам қўл қовуштириб қараб тура олмайман. Уларнинг тақдирини билиб келиш менинг бурчим. Акс ҳолда виждоним қийналиб армон қилиб юраман. Сизларни Оллоҳим паноҳига топшириб, улар ҳолидан ҳабар олиб тезда ортимга қайтаман-деди Мухиддин полвон. Ўз хонасидан чиқган Кумуш буви уларнинг суҳбатини бўлмай, тинглпб турган эди. Гап нима ҳақида эканлигини тўлиқ англаш учун, у ўғлидан шундай деб сўради: -Болам эрталабдан қаерга отландинг? -Ойижон, Бекам ва болалари сизга омонат! Мен кеча, дўстим косиб Қурбонбойдан, божаси “Ражаб ва унинг аёли вилоят терговчилари саволларига жавоб беришиб, эсон-омон уйларига қайтдими?” деб, сўраган эдим. Улар қайтмабди, бирор ҳабар ҳам йўқ экан. Миршаб дўстимникига бориб, биргаликда уларни суриштириб кўрмоқчиман-деди. Кумуш буви бу иш жуда ҳавфли бўлсада, ўғлини фикридан қайтара олмаслигини билар эди. Ўғлининг Ширин бекасига берган жавоби, унинг қарорини қатъий эканлигини англатиб турган эди. Шунинг учун, Кумуш буви ҳовлидаги баландроқ қилинган супага ўтириб олиб, қўлини дуога очганича шундай деди: 95 -Ундай бўлса, қани ўтиринглар, сафар олдидан сенга“оқ фотиҳа” берай!-полвон ва бека ўтиришгач, Кумуш буви сўзларида давом этди-Ой бориб омон кел болам! Дўстларингни ҳам, ўзингни ҳам Оллоҳ паноҳига топширдим. Яхши ҳабарлар билан кел ўғлим!(Омин) Ўзингни шу норасида болалар учун эҳтиёт қилишинг керак ўғлим.-Кумуш буви дуолари сўнгида ўғилларига насихат бердилар. Бухорога келган Мухиддин полвон миршаб дўстиникига келди. Дўсти янги ҳукуматнинг бир идорасига ишга кирган экан. Оқшомда уйига қайтган миршаб Мухиддин полвон билан анчагача суҳбатлашиб ўтиришди. Сўнг меҳмонини уйида қолдириб, бир соатлар чамаси қаёққадир чиқиб кетди. Миршаб уйига қайтиб келганида, унинг қўлида газетага ўралган бир нима бор эди. У қўлидаги газетани очиб, ундаги яшил рангли шойи рўмолни олганидан кейин, полвон дўстига шундай деди: -Дўстим, сенга яхши ҳабар айта олмайман. Агар, мана бу шойи рўмол Ражабнинг аёлига тегишли бўлиб, у уйидан шу рўмолини боғлаганича эрини ортидан келган бўлса, демак, Ражаб ўтинчи ва унинг аёлини ўша куниёқ, ярамаслар, афсуски, отиб ўлдириб юборишганликлари аниқ бўлади! -Нега, сен буни, қандай қилиб аниқладинг?-сўради Мухиддин полвон ўз ҳавотирини яшира олмай. У дўстидан бу рўмолни ўз қўлига олар экан, Меҳрангизни охирги марта кўрганини эслади... Ҳа, ўша куни, у ўз уйига келган собиқ бекаси Моҳларойимни кўриб, бениҳоя қувонган Меҳрангизни, икки ўрим қалин сумбул сочларини бошига ўраб олган, бу шойи рўмоли ҳам беркита олмаган эди... -Ўша махкамада яқинда ишга кирган бир котиб йигит мени бир қариндошим эди, уларни қийнашганларига гувоҳ бўлибди, хатто савол- жавобларни ўзи қайд қилган экан-деб у бўлган воқеани батафсил айтиб берди... Маҳкамадаги ўша тунги савол-жавобда аввалига уларни алоҳида, икки хонада сўроқ қиладилар. Бу маҳкаманинг бир ходими Ражабга: -Қани айтчи, биз сеникида кўрган паромни қандай ясадинг? -Бир кишидан эшитганларим бўйича ясадим-Ражаб хотиржам эди. Уларни сўзларини бир котиб йигит қоғозга ёзиб олаётган эди. -Хўш, паром-бу русия услубидаги дурадгорлик иши намунаси эканини биласизми? 96 -Ҳа! - Уни кимдан ўрганганингизни аниқ айтинг, ёки Русияга бориб келганмисиз? Борган бўлсангиз қайси шаҳрига?-ходим саволларни қаторлаштирди. Ражаб индамай турган эди. Ходимни жаҳли чиқа бошлади: -Гапиринг, аммо ёлғон гапира кўрманг, нариги хонада хотинингизни ҳам сўроқ қилишяпти.-У хонада у ёқдан бу ёққа юриб, столни ҳам уриб қўйди. Хотини ҳақида гапирганида Ражаб аёлидан ҳавотир олганини ходим унинг кўзларига қараб тургани учун сезди. “Уни ҳам сўроқ қилишяптими? Афсус, Меҳрангиз мени қутқараман деб бекор келибди” ҳаёлидан ўтказди Ражаб. Ходимнинг столни яна бир уриб, “гапирсангиз-чи!” дейиши уни ҳаёлини бўлди. -Йўқ, Русияга бормаганман. Аммо амиримиз борган эканлар. Мен “Арк” қўрғонида ўтинчи эдим, бу ерда энг моҳир усталар ишлар эканлар. Мен аслида Мисрлик бўлиб, бу юртга ҳунар ўрганиб, ишлаб, бир мунча маблағ йиғганим кейин ўз юртимга кетмоқчи эдим. Ахир, “мусофир бўлмай мусулмон бўлмас” деган гап бор. Кейин аёлим билан турмуш қуриб, шу ерда қоладиган бўлдим-деди. -Хўш кейинчи?-деди терговчи. - Бир куни Қўрғонга ўтин учун арралаб келтирилган дарахтларни шох- шаббасидан тозалаб ғўла қилаётган эдим. Шунда амиримиз келиб қолиб, улардан “паром” ясаш мумкинлиги ҳақида гапириб қолдилар. Биз ўз уйимизни қурган жойимизда, яъни Зарафшон дарёсининг ирмоғи анчагина катта. Кечувдан ўтиш учун кўприк йўқ экан. Қайиқчилар бор, аммо қайиқлар одамларни юкларини олиб ўтиш учун кичиклик қилар эди. Мен уларни юклари, хатто молбозорига молларини ҳам олиб ўтишлари осон бўлиши учун, дурадгорлик сирларини ҳам ўрганиб олганим учун шу “паром”ни қуриб, оиламни тебратаётган эдим. Бор гап шу!-Ражаб энди улар уйга кетишларига рухсат беришса керак деб ўйлади. Аммо ундай бўлмади. Ходимнинг асл мақсадига тааллуқли саволларини бериши учун, энди калаванинг учи топилган эди. Уларга телеграф орқали ҳабар қилган агент- ўша европа услибидаги бош кийими бор, бир қўй ва бир эчкини эгаси, яъни Ражабнинг ўша кунги мижози, Ражабни айнан “Арк” қўрғонида яшаган киши дегани учун, улар вилоят маҳкамасига келтирилган эдилар. -Ҳа, ана энди “Арк”да яшаганингни тан олиб исбот қилдинг! Ҳўш, қани энди айтчи, хазина қаерга йўқолди, А? Қани гапирчи? Ҳа, сен ўша ҳурмат 97 билан тилга олиб, мақтаётган амиринг, Олимхон жаноблари, бир кечадаёқ катта бир хазинахонадаги лиқ тўла олтинларни қаерга яшириб қўйди? Ўзи ва “Арк”даги уч мингга яқин одам қандай қилиб, бир зумда, худди ер ёрилиб, ерга кириб кетгандек, қаерга қочиб кетади? Ахир, ўша куни бутун шаҳар ўраб олинган эди. Атиги бир соатда шаҳар қўлга олиниб, “Арк” қўрғонига келганимизда, сенларни ҳеч биринг йўқ эдинг! Қани айт-чи, қаерга бирдан гумдон бўлдиларинг? Ёки, у ердан ер ости йўли бор эдими?-кетма-кет саволларни бераётган ходимнинг важоҳати жуда ёмон эди. “Мана унга нима керак экан!” ўйлади Ражаб. Лекин энди кеч. Ғишт қолибдан кўчган эди. Хазина ҳақида ҳам, амирни қаерда эканлиги ҳақида ҳам, Ражаб ўзи сингари аёли ҳам ҳеч нима билмагани учун индамаслигини билади. Аммо Ражаб атиги 3-4 кун олдин ўзи ясаган паромда, Зарафшон дарёси ирмоғидан кечиб ўтишган бекаси Моҳларойим, унинг уч ўғли ва Муҳиддин полвон ҳақида, аёли Меҳрангиз бу маҳкаманинг ходимларига гапириб қолишидан хавотир олди. Бу уларнинг ҳаёти учун жуда ҳавфли бўлиши мумкин эди. Нариги хонада Меҳрангиз ҳам худди шундай саволларга дуч келган эди. Сир бой бермасликка қанчалик уринмасин, тергов қилаётган ходимнинг саволлари уни чарчатиб қўйган эди. У бўғилиб кетганидан, бўйнидан боғланган, яшил рангли, шойи рўмолини бошидан олмаса ҳам, боғичини ечиб қўйди. У: -Эримда ҳеч қандай айб йўқ, иккита норасида гўдагимиз бор, унга жавоб бера қолинглар, уйимизга кетайлик-деб кўз ёши ҳам қилаётган эди. Кейин уни ҳам, эри сўроқ қилинаётган хонага олиб ўтишди. У не кўз билан кўрсинки, ходимлардан бири унинг эрини пешонасига тўппонча тираб турган эди. Қўрқиб кетган Меҳрангиз эс-хушидан айрилаёзди. Хонадаги бир неча ходимга илтижо билан термулганича, беихтиёр қилаётган ҳаракатидан, унинг бошидаги рўмоли оҳиста сирғалиб, кифтига тушди: -Йўқ-йўқ, эримни ҳеч қандай айби йўқ-ку?-жон ҳолатда бақириб юборди. Эри унга қараб, билинар-билинмас бошини икки ёнига буриб, имо- ишора қилди. Бу унинг уларга “ҳеч нима айтма” демоқчи бўлгани эди. Ражаб ҳозир аёлига савол бериш учун ўзига тўппонча ўхталаётганларини сезган эди. Айнан шундай бўлди: -Қани айтинг, эрингизни ҳаёти сиз учун муҳим бўлса, қочоқ амир хазинасини қаерга яширгани ҳақида, Бухоро худудида қолган икки шахзодаси ҳақида (Улар Самарқанд шахридаги Моҳларойимни отасиникидан олиб келинган Улуғбек ҳақида ҳали билишмаган) нима билсангиз, ҳаммасини айтинг, шунда эрингиз билан қайтиб уйинггизга кетасизлар!-деб 98 тўппонча ўхталаётган ходим Меҳрангизга қарата шундай шарт қўйиб, мурожаат қилди. Эри ва ўзи катта муаммога дуч келишганини, бу ердан осонлик билан қутилиш мумкин эмаслигини ҳис қилган Меҳрангизни кўнглидан “Иккита эмас, уч ўғли билан яқингида уларникида меҳмон бўлган бекаси ҳақида, уларнинг хос соқчиси Муҳиддин полвон ҳақида айтсам, балки ходимлар бизни қўйворишар!” деб ўйлади. Аммо, эрининг бояги ишорасига қараганда, бу жуда қимматга тушадиган ва уни эри кечирмайдиган йўқотиш бўлиши мумкинлиги уни ўйлантириб, бу жумлани айтишдан тўхтатди. Қолаверса уларнинг саволлари бу билан ниҳоясига етмай ҳали давом этиши мумкин эди. Шунинг учун индамагани маъқул! Меҳрангиз бир ютиниб қўйди-ю: -Мен ҳозир мана бу кишига айтганларимдан бошқа ҳеч нарса билмайман. Афсус билсам айтар эдим. Илтимос, бизга ишонинг ва қўйиб юборинглар! Ахир, бизни ҳеч қандай гуноҳимиз йўқ-ку?-унинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Ражаб ўта маъюслик билан кўзларини бир юмиб олди. Бу унинг бир томондан, аёли сир бой бермаётганидан кўнгли таскин топганини билдирган бўлса, яна бир томондан аёлини кўз ёшларига ачинаётганини англатишини сезиш қийин эмас эди...Хуллас ўша куни бу маҳкамадан икки марта тўппончадан отилган ўқ овози янгради. Аввалига Ражаб, сўнг Меҳрангиз отиб ўлдирилди. Сўнг маҳкама бошлиғи: -Уларни тонг отмасидан олиб чиқиб, яқин бирор мозорга дафн эт инглар! Тонг отиб қолса, одамлар кўриб қолиб, бизни ишларимизга бурнини суқадиганлар кўпайиб қолади. У ларни сўроқлаб келганларни эса мени ёнимга терговни улар билан давом этишим учун, олиб келасизлар! Менимча ҳеч ким сўроқлаб келмаса керак, Ражаб олис юртлардан “пул топаман” деб ишлагани келган муҳожир (мигрант) экан -деди. Унинг топшириғига кўра, хонадан ҳозиргина судсиз қатл қилинган, икки ёш боласини қўшни яшаётган опасига омонат қўйиб, эрини “қутқараман” деб келган Меҳрангиз ва унинг эри бу шаҳарда ҳеч кими йўқ, хориждан, Бухорога ишлагани келган, мисрлик ёш йигит- ўтинчи Ражабнинг устиларига, оқ мато ёпиб қўяётган эдилар, хонага бир киши кириб келди. У айни вақтда, бу савол-жавобларни ёзиб олаётган, котиб ёш йигит, яъни Евгенийни, бундан деярли олти ой олдин ишга олган қўмондон кириб келди. -Что случилось? Два раза стреляли? (Нима бўлди? Икки марта ўқ овози эшитилди?)-деб сўради қўмондон. У бу маҳкаманинг ҳали ҳам асосий бошлиғи, одил ва ҳақиқатпарвар инсон эди. У ходимларнинг жавобини 99 тинглади ва Евгенийни ёзганларини кўз югуртириб бир пастда ўқиб чиқди. Сўнг: -Дурак ты, Хамид! Он всего лишь кочегаром работал кургане «Арк». Эмир Алимхан умный человек. Зачем ему о кладе дать информации своим простим рабочим. О кладе можеть знат только кто имеет дело сзолотами. Например ювилири, бухгалтери газни. Зачем ты убыл их, тебе на войну отправить надо (Хамид сен аҳмоқсан! У “Арк” қўрғонида атиги ўтинчи экан. Амир Олимзон ақлли инсон. У хазина ҳақида оддий ишчисиги сўзлармиди. Хазина ҳақида олтин билан алоқадор кишилар билиши мумкин. Масалан заргар, хазинабонлар. Уларни нега ўлдирдинг. Бу ишинг учун сени урушга жўнатиб юборишим керак)-деди. У ўз бошимча бу ходимдан жаҳли чиқган эди. Хамид ўзини оқламоқчи бўлди: -Уни аёлига “айтма!” деган ишорасини кўриб қолдим. Улар қандайдир сирни билиши аниқ эди. У айтмаса ҳам аёли ўлимдан қўрқиб айтар деган эдим. Аммо у ҳам, гапиришдан кўра ўлимни афзал кўрди-деди. -Улар ҳақида менга билдиришинг керак эди. Вафотидан кейин улардан бу сирни била олмайсан-ку?-деди қўмондон. -Ҳали уларнинг танишлари сўроқлаб келиши мумкин. Мен танишларидан, улар биладиган, аммо айтишни ҳоҳлашмаган сирларини билиб оламан-деди Ҳамид. -Врядли, Он был мигрантом. Никто о них спрашивать не будет! ( У хорижлик мухожир бўлса, Ким ҳам уларни сўраб келарди!) Нима бўлганда ҳам бундай ишни энди менсиз ҳал қилма! Трибунал, суд қилиниб қатл қилиниш навбати энди сеники бўлиши мумкин-деди рус миллатига мансуб қўмондон. Афсус, у хонага, бир озгина олдин келганида, Ҳамро бобомнинг ота-онаси уйларига тирик қайтиб келишган бўлар эдиларми? “Ўрмонга ўт кетса, хўл-қуруқ дарахтлар баробар ёнади” деганларидек, фуқаролар уруши йилларида ҳам бу икки бегуноҳ аждодларим уруш қурбони бўлган эдилар. Афсуски, улар ҳақида бирор маълумот ёки қабрлари қаерда бўлиши мумкинлигини сўраб ёзган хатимга жавоб олганим йўқ. 1921 йил эрта баҳорида бўлиб ўтган бу воқеа ҳақида, арҳивларда бирор хужжат сақланиб қолмаган бўлса ҳам керак! Ҳамро бобомнинг оталарини исми Ражаб эканини қариндошларим тасдиқлашди. Аммо аёлларининг исмини афсуски, қариндошларим эслай олишмади. У кишини мен асаримда, рамзий маънода “Меҳрангиз” деб номладим. Меҳр-оқибат туйғулари кучли бўлган бу катта бувимни, қариндошларим, холаларим бахшидасини қутқармоқчи 100 бўлганларини аниқ биладилар ва тасдиқлайдилар. Аммо, Ҳамро бобомдек “сувда оқиб кетишган” деб эшитганлар, холос! Уларнинг аянчли тақдири ҳақида, бу сирни оммага ошкор қилар эканман, Оллоҳимдан мен, онамнинг отаси, Ҳамро бобомнинг ота-оналари, Ражаб бобо ва аёлларининг руҳлари шод бўлишини, жаннатлар уларга ҳам макон бўлишини тилайман! Марҳумларни замбилга солиб, бу маҳкадан олиб чиқиб кетишди. Хонада, котиб ёш йигит Евгений бир муддат ёлғиз қолган эди. У бу маҳкаманинг ходимларидан бири Ҳамиднинг бир кун келиб, ўзига ҳам ёмонлик қилиб, уйидаги кўрпачалар орасига тўппонча яшириб яна ўзи гўёки топиб бергандек қабиҳ ишлар қилиши мумкинлигини ҳозир ҳаёлиги ҳам келтира олмас эди. У оғир сукунат домида ёзган қоғозларини йиғиб қўяр экан, эшик олдига тушиб қолган, Меҳрангизни яшил рангли, шойи рўмолига унинг кўзи тушди. Ўрнидан туриб бориб, энгашиб уни қўлига олди. Кейин шкаф олдига борди. Шкафни токчадаги эски бир газетага, марҳума аёлнинг шойи рўмолини авайлаб ўраб, уни излаб келиши мумкин бўлган яқинларига бериш учун, токчага беркитиб қўйди... Муҳиддин полвон уйига қайтар экан. Қурбонбой косибнинг уйи олдида отидан тушди. Ойсарабегим полвон берган газетани очиб, синглисининг шойи рўмолини кўриб, йиғлаб юборди. Супада ўтиришиб, Муҳиддин полвоннинг дўстидан эшитган синглиси ва куёви Ражабни тақдири ҳақидаги воқеалар тавсилотини жимгина тинглар экан, бир нуқтага тикилганича, ҳаёли паришон бўлди. У Меҳрангиз эрини ортидан кетаётган ўша оқшомни эслади... Қанча қарши бўлганига қарамай, ўша куни синглиси: -Опажон, ахир эримни бу мамлакатда, мендан бошқа, ҳеч кими йўқ, хориждан, биз билмайдиган Мисрдек жойдан, ишлагани келган бир мусофир мўмин бандаси бўлса, уни мен қутқармасам, ким қутқаради?-деди Меҳрангиз. -Эрингни хориждан бирга келган шерик дўстлари бор эди-ку! Балки ўшалар унга ёрдам беришар. Сен кетмасанг бўлар эди. Ахир отамнинг таъзия маросимларига борганимизда, гузаримиздан “Арк”да яшаган бир неча кишини олиб кетиб қийнашганини эшитган эдинг!-деди Ойсарабегим синглисига. -Эрим билан юртимизга ишлагани келган шерик дўстларини баъзилари ўша биринчи сентябр куни ўз юрти Мисрга кетиб қолишди, баъзилари, 101 амиримиз билан унинг карвонида кетишди. У мени ва икки ёш боламизни деб, мен кетишга унамаганим учун, бизни юртимизда қолишига тўғри келди. Мен уни ўша куни, Қурбон поччамизни орқа қилиб, сизлар билан Қоракўлга келиб уй-жой қилиб яшашга кўндирган эдим. Оллоҳга шукур кам бўлмадик. Уй-жой қилиб, энди тинчидик деганимизда, опажон бу кўргуликни қаранг- деди йиғламсираб Меҳрангиз. -Сен барибир эрингни ортидан кетмаганинг маъқул, унга сени қандай ёрдаминг тегиши мумкин?-Ойсаранинг кўнгли бир нимани сезгандек, ҳеч ҳам синглисига рухсат бергиси келмаётган эди. - Янги ҳукумат одамларига ялиниб, ёлвораман! Уларда ҳам юрак бордир, мени тушунишар! Икки ёш боламиз учун, эримни албатта қайтариб олиб келаман. Ахир эримни ҳеч қандай гуноҳи йўқ-ку!-деб, болаларини қўйиб кетгани кечагидек ёдига келди. Меҳрангиз эшикдан чиқаётиб, ортига бурилиб опасига яна шундай деди: -Опажон. Агар эртага биз қайтмасак, болаларимизни, “ҳалқ душманининг болалари” деб, одамлар камситишмасин, бизни вилоятга кетганимизни ҳеч кимга, асло айта кўрманг, болаларимиз катта бўлганларида ҳам, биз ҳақимизда сўрашганларида “сувга чўкиб кетишган эди” деб қўя қолинг опа!-деганлари қулоқлари остида жаранглади... Остона бобом менга бу ҳикояни сўзлаб жимиб қолдилар. Шунда мен: -Бобо бу билганларингиз ҳақида, Ҳамро бобомга айтишингиз керак-ку? -Йўқ, ҳозиргина сенга “васият” сўзи ҳақида гапирдим. Ҳамро бобонгни болалигида, синглиси билан бирга ўша куни, онаси ўз опаси Ойсара бувига топшириб кетаётганида айтган сўзлари ҳам, “васият” ҳисобланади. Уларга Ойсара буви “ота-онангиз сувда оқиб чўкиб кетишган” деганлар. Мен ҳозир бобонгга ҳақиқатни айтсам, Ойсара бувингдан ҳафа бўлмайдиларми? “Мен ва синглимдан Ойсара ойимиз бу сирни бир умр яширганлар!” деб болам! Сен ҳам мавриди келмагунича, ҳеч ким билан бу сирлар ҳақида суҳбатлашмайсан, хўпми, она қизим, ваъда бердинг! Чунки, бу сирлар ҳали ҳам сизларнинг ҳаётингиз учун ҳавфли бўлиши мумкин!- деб қўшиб қўйдилар бобом. -Хўп, майли бобо ҳеч кимга оилавий сирларимизни ошкор қилмайман Сизга рахмат, менга ишониб, мени кўп ўйлантирган саволларимга жавоб 102 бериб, ҳикоя қилганингиз учун!-дедим. Бобом ишларини давом этдилар, мен мактабимга кетдим. 2018 йил. Баҳор фасли. Остона бобомнинг уйлари деворида ўша даврнинг уй безалиши дизайни урф-одатига кўра, бир талай расмлар деворга илиниб қўйилган эди. Хатто уларнинг орасида бир сурат, мени боғчадаги гуруҳдошларим билан тушган суратим ҳам борлигидан болаларча фахрланар эдим. Бу бир неча суратларнинг юқорисида, энг қадрлиси аскар йигит сурати тасвирланган каттагина портрет бор эди. Бобом ва бувимдан бу сурат кимга тегишли эканлигини тез-тез сўраб турар эдик. Дадам “амакимнинг сурати” деб қўя қолар эдилар, яъни сурат Улуғ Ватан уруши йилларида бедарак бўлган, Остона бобомнинг укаларининг сурати эди. Сурат эгасининг исмларини болалик йилларимда сўраганимда, асосан Меҳриддин деган жавобни эшитганман. Аммо яқинда барча қариндошларимдан бу ҳақида, берган саволларимга, кимдир Исомиддин деб айтса, яна бошқа қариндошим “йўқ, бу бобомизнинг акалари Рахмонқулнинг суратлари эди” деб ўз фикрларини айтишади. Мен қариндошларимдан ўша портретни айни вақтда, кимда эканлигини суриштириб кўрдим. Афсуски, орадан шунча йиллар ўтиб, бобо- бувиларимиз, ота-оналаримиз бу дунёни тарк этиб кетиб, бу қадрли портрет ҳам, ўз аҳамиятини йўқотгандек, хатто изсиз ғойиб бўлгандек, ҳозиргача хеч биримизда, хатто нусхаси ҳам сақланиб қолмаган экан. Ачинарлиси, 1985 йилда, дадам “Жди меня” кўрсатувига хат ёзиб, уларнинг беғараз ёрдами билан, Улуғ Ватан уруши ғалабасининг 40 йиллиги арафасида, ўз амакиларидан бири Раҳмонқулнинг вафот қилган жойлари, ўша шаҳарни улардан келган жавоб мактубида қайд этилган манзилга бошлари кўкка етиб бориб келган эдилар. Дадам: “ўша жойда суратга тушдим, амаким қабридан бир сиқим тупроқ олиб келиб, Ширин бувим руҳларини шод этдим, хатто амакимни номларини “бедараклар рўйхати”дан,” қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар рўйхати”га, шу жавоб мактуби бўйича ўтказишга мувоффақ бўлдим” деган эдилар. Аммо, афсуски, амаки бобомларнинг ҳар иккаласи ҳали ҳам, “бедараклар рўйхати”далар. Мени изланишларим ҳозирча самара бермаяпти. Остона бобомнинг акаси Муҳиддинов Раҳмон (Рахмонқул) 1913 йилда туғилган. 1941 йил 17 сентябр оддий аскар сифатида урушга кетиб, 1942 йил декабр ойида бедарак бўлган. Муҳиддинов Исом (Исомиддин) 1918 йилда туғилган. 1942 йил декабр ойида кетиб, 1943 йил декабр ойида “бедараклар рўйхати”га тушиб 103 қолганлар. Уларни ҳали ҳам “бедараклар рўйхати”дан, “қаҳрамонларча халок бўлганлар” рўйхатига, балки тирик бўлган бўлсалар, ўзлари ёки авлодларини излашда сабр ва умид билан давом этмоқдаман. 1985 йилларда чоп этилган “Хотира” китобларидан бир нусхаси дадамда бўлган, афсуски бу китоб нусҳасидан ҳам мен ҳозирча топа олмадим, аммо излашда давом этяпман! Мен ҳам яқинда “Жди меня” кўрсатувига амаки боболаримни излаётганим ҳақида ёрдам сўраб, ўз мактубимни ёздим. Жавобини катта умидлар билан кутмоқдаман! 2005 йил. 2 август. Онам Руқия Ҳамроева қаттиқ бетоб бўлиб қолдилар. Бошимга осмон қулагандек бўлди. Қаттиқ қайғуга ботдим. Нафақат мен, оға-иниларимнинг ҳам ақволи меникидан қолишмаётган эди. Врач “Инсульт” деб ташхис қўйди. Дунё кўзимга тор бўлди. Ҳайриятки, даво муолажалари самара бериб, онам тирик қолдилар. Аммо соғликларини тўлиқ тиклашга қанча ҳаракат қилмайлик, буни иложи бўлмади. Парвариш қилишда давом этдик. Доим ёнларида бўлиб, ҳеч ҳам ёлғиз қолдирмадик. Бир куни ёнларида дадам бор эдилар. Мен уларга тушлик тайёрлаётган эдим. Ичкаридан уларнинг суҳбати қулоғимга чалиниб қолди: -Дадаси, Ширин бувингизни васиятлари ҳақида сиз билан суҳбатлашмоқчи эдим. Сизга бериладиган эски бир буюм, у орқали аниқлашингиз керак бўлган жумлани аниқлаш масаласида, бирор натижага эришдингизми, изланишларингиз ёрдам бердими? -Йўқ, афсус, калаванинг учи ҳеч бир топилмади. Ширин бувим рахматлик, “Сен катта бўлиб, юртимиз озод бўлганидан кейин, ота-онанг томонидан сенга бир эски буюм берадилар. Ундаги роса мужмал қилиб, осонликча ҳеч ким аниқлай олмайдиган ёзувларга қараб, бир неча сўз ва рақамлардан иборат жумлани аниқлашинг керак бўлади. Буюм вақтдан олдин ғанимлар қўлига тушиб қолган вақтда ҳам, хатто олимлар ҳам унда яширинган жумлани топа олмасликлари учун, бу жумла роса сирли қилиб ёзилган. Агар уни ечимини топишда қийналсанг, сенга болаларинг ёрдам беради” деган эдилар. Менга отам вафотидан кейин, Ватанимиз Мустақил бўлганидан кейин, онам томонидан берилган эсталик, Ширин бувим болалигимда айт ган эски бир буюм, яъни “ўғилдан-ўғилга ўтиши керак” бўлган буюм, агар шу биргина китоб, “ Қ уръон” китоби бўлса, унда ҳеч бир, қўшимча ёзувли белги йўқ! Буни сен ҳам, мен ҳам биламиз! Аммо, бувим, 104 яна нимани назарда тутганлар, билмадим! Афсус шунча изланишларим ҳалигача самара бермаяпти - дедилар дадам. -Балки, китобни араб ёзувини тушунадиган кишиларга кўрсатишингиз керакдир, дадаси?-сўрадилар онам. - Китобни кўрсатмаган кишим қолмади. “Бунда бирор жумла бўлиши мумкин-ми? “ деб сўраган саволимга ҳамма бир хил, “Йўқ!” деб жавоб қилишди. М ен, бу “ Қуръон” китоб ни ўғлимизга бериш вақти келгани учун унга бераман . Аммо, васиятлар ҳақида нима дейсан? Мен уларга бор гапни айтишим керак-ми, ёки индамаганим маъқулми? Чунки, мен шунча излаб, нимани излаш кераклигини ҳам тушуна олмадим, болалар ҳам, уддалай олишмаса деб қўрқаман!-дедилар дадам. -Ҳа, гапингиз тўғри, дадаси, менимча ҳам индамаганингиз маъқул. “Ёпилган қозон қопқоғи ёпилганича қола қолсин!” Ахир, ўзингиз бир умр изландингиз, “қон босими ошиш” касаллигини орттириб ол ганингиз қолди ! Болалар мени касал бўлганим учун шундоқ ҳам роса сиқилишяпти. Биз уларга бир нима десак, улар буни “Васият” деб тушунишади. Бкжара олишса- ку, албатта яхши, аммо бажара олишмаса кўнгилларида армон бўлиб қолади. Ўзимиз шунча излаб, ечимини топа олмаган муаммони болаларимизга ҳам, яна изланиш кераклигини, муаммонинг ечимини албатта топиш кераклигини, ўзимиздан “мерос” сифатида айтамизми? Болаларимизга б уни раво кўрмайлик. Улар ўз ҳаётлари билан яшай қолишсин! -Балки, тўнғич фарзандларимиз Остона бобосининг ҳикоялари асосида, бирор нималарни аниқлаб, бувим менга топширган вазифани ҳам, шояд улар ечимини топа олишса! Бобо-бувимиз, ота-оналаримиз руҳини шод қилиш бахти, Илоҳим фарзандларимизга насибу-рўзи айласин!-дедилар дадам. -Иншооллоҳ! Дадаси, биз шундай яхши ниятлар, дуолар қилиб юраверайлик! Оллоҳим, фарзандларимиз кўнглига солиб, Остона бобосининг ҳикоялари асосида, китоб ёзишни, мавҳум ўтмишни аччиқ ҳақиқаиларини ёритиб беришни бошласалар, ҳаммаси биз кутгандан ҳам аъло бўлади! Омон бўлсак кўрармиз дадажониси-дедилар... Мен ошхонадан тайёр бўлган тушликни олиб кирдим, биргаликда овқатландик. ( Мен ўша куни ҳам кейин ҳам, қулоғимга узуқ-юлуқ чалиниб қолган бу суҳбат бўйича уларга гап нима ҳақида эканлигига, “Бизга нимани айтмоқчи эмассизлар” дейишга, ўша куни ҳам, кейин ҳам, сўраб билишга, 105 асло журъат қила олмадим. Афсуски, “ота-онам бор, нима ғамим бор” деганларидек, улар ҳам орадан атиги бир неча йил ўтиб, бизни тарк этишлари мумкинлигини билмаган эдим. Билганимда, балки “Ўша васият ва ечими йўқ муаммо нима экан, қани менга ҳам айтинглар-чи? Биргаликда хар қандай муаммони ечимини албатта топамиз!”- деб айтар эдим! ) Орадан кўп ўтмай, 2009 йил 11 май, душанба куни қилинаётган барча даво муолажаларга қарамай, онам бизни тарк этиб, бу ёруғ дунёни маҳфират қил дилар. 2009 йил 6 май, чоршанба куни қайнотам Яхшиев Ражаббой вафот қилган эдилар. Қайнонам Яхшиева Қурбонгул 2004 йил август ойида вафот қилган эдилар. Оллоҳим уларни ҳам ўз марҳаматларига олиб, жойларини жаннатдан қилсинлар! Руҳлари шод бўлиб, қабрлари “Қуръон” нури билан нурафшон бўлсин! Дунёдан ўтган ўз яқинларимизга бундай тилакларни айтиб туришимиз, аждодларимиздан қолиб келаётган энг олий мерос тилаклар экан. Иншооллоҳ, Оллоҳим даргоҳида қабул бўлсин! 2011 йил. Онам вафот қилганларига икки йил бўлади. Мен опам билан онамиздан айрилганимиз етмаганидек отамиздан ҳам айрилмаслик учун, дадамни Бухородаги уйларида ёлғиз яшамасликлари учун, тез-тез Бухородаги уйларига бориб Қоракўлга кўчиб келишларини сўрар эдик. Чунки, дадамни қон босимларини ҳар сафар ўлчасам қўрқиб кетар эдим. 220 га 160 қон босими жуда ҳавфли эди. Буни устига дадам, вилоятдаги уйларида ёлғиз яшар эдилар. Баъзида қўнғироғимга жавоб бермасалар хавотирим роса ошар эди. Сабабини сўрасам, “ухлаган эдим, бошқа хонага ёки ташқарига чиқган эдим” дердилар. Опам билан икки йил давомида отамни Қоракўлда яшашларига кўндиришимиз самара бермади. Укам Фазлиддин ҳар доимгидек, бу муаммога ҳам осон ечим топди. Онамни уйлари яқинидан алоҳида бир шинам ҳовли сотиб олиб бериб: -Бу сизга мени совғам, ҳеч бўлмаса дала ҳовлингиздек, кўп вақтингизни шу ерда ўтказинг дада, опамлар сизни ҳар куни кўриб, аҳволингиздан бахобар бўлмоқчи эканлар-деган экан, дадам унинг бу сўзларини ерда қолдира олмай, нихоят Қоракўлга кўчиб келдилар. Дадамга бу ҳовлининг мўъжазгина турар жой уйи, айниқса, гулларга ва дарахтларга бой экинзори ёқгани учун, укамни таклифини рад қилмай кўчиб келганлари, биз опа-сингиллар учун ҳам яхши бўлди. Ниҳоят дадамни тез-тез кўриб туриш имкони бўлганидан, биз хурсанд бўлган эдик. Касбим врач бўлгани учун, кейинги вақтлар дадамни қон босимлари тез-тез ошаётгани, “инфарк” ёки “инсульт” касалликлари хавфини ошираётганини билар эдим. 106 Амблатор даволар фойда бермай қўйган, стационар давланиш кераклигини айтиш учун, бир куни уйларига опам билан бордик. Опам: -Дада, авваллари Бухородаги “Госпитал” касалхонангизда, хар йили бир-икки даволаниб турар эдингиз, кейинги тўрт йил давомида умуман даволанмадингиз. Мана Дилфуза айтаяпти, қон босимингиз баланд экан, бир 5-10 кун даволансангиз бўлар эди-дедилар. Дадам: -Оллоҳга шукур, менга умуман баландлиги билинмаяпти. Мана доримни ичиб оламан, яна нормаллашади. Дилфузани ўзи амблатор даволаяпти. Менга шуни ўзи етади. Шунча куркаларим бор. Мен кетсам уларга ким қарайди?-дедилар дадам. -Навбат билан келиб қараб турамиз. Ижарачиларингиз ҳам бор-ку. Улар ҳам куркаларингизга ўз вақтида дон беришни эплашадилар дада-дедим. -Э, йўқ. Уларга куркаларга дон беришини ишонмайман. Аслида менга бу иш жуда ёқгани учун, уларни бировга ишонгим йўқ! Сизлар мендан хавотир олманглар! Ҳозир, бир пасдан кейин Дилфуза қон босимимни яна ўлчасин, тушган бўлади-дедилар. Бироздан кейин дадамни қон босимлари меъёрлашгач, биз уйимизга кетдик. Бир куни дадамни кўргани, одатдагидек қон босимларини ўлчаш учун, яна келдим. Дадам эндигина ташқарига чиқишга отланаётган эканлар. Қўлларида бизга болаликдан таниш бўлган, дадамнинг оддийгина, аммо қўл меҳнати билан, одатда, хорижлик сайёҳлар учун тайёрланадиган кичик сафар халталари ҳам бор эди. -Ассалом-у-алайкум дада!-дедим. -Ваалайкум-ассалом қизим. Мени кўргани келган эдингми? -Ҳа дада. Қаерга кетяпсиз?-сўрадим. -Укангникига кетаётган эдим. Майли, бироз кейинроқ кетарман. Болаларинг соғ-омонми? Ишларинг яхшими?-мендан ҳол-аҳвол сўрадилар дадам. -Ҳа рахмат. Шукур яхшимиз! Ўзингиз яхшими? Ош пиширган эдим. Сизга илиниб олиб келган эдим-дедим. -Майли, стол устидаги дастурхонга ўраб қўй! Укангникидан келганим кейин еб оларман-дедилар. Иссиқгина ошни емай, укамникига нега шошилиб кетмоқчи эканликлари мени бироз ҳайрон қолдирди. 107 Таажжубда эканлигимни сезган дадам: -Қизим мен сафар халтамдаги “ўғилдан-ўғилга ўтиши керак” бўлган, яъни авлоддан авлодга ўтиши керак бўлган, сулоламизнинг “қуръон” китобини, бугун уканг Фазлиддинга беришга қарор қилдим. Қизим яна сен ҳафа бўлма, агар бу китобдан иккита бўлганида эди, бирини албатта сенга берган бўлар эдим. Бу аждодларимиздан ягона эсталик! Қара сафар халтаси ҳам эскириб қолган -дедилар. -Йўқ албатта ҳафа бўлмайман дада, лекин битта кўрай-чи, дада!-мен учун авлоддан-авлодга ўтиши керак бўлган, бу муқаддас китоб, жуда сирли ва эътиборимни тортган эди. Дадам сафар ҳалтачани очиб менга китобни кўрсатдилар. Китоб бир пайтлар энг қимматбаҳо мато ҳисобланган, зар-парча матодан тикилган чиройли жилдга ўралган экан. Хурсанд бўлиб, китобни у ёқ, бу ёғини кўриб, бир неча бетини варақлаб ҳам кўрдим. Сўнг хавас билан китоб жилтини силаб: -Дада, китобдаги барча ёзув араб алифбосида экан! Мен фақат кирил ва лотин алифбосида ўқий оламан! Укам энди бу китобни ўқиши учун, араб алифбосини ўрганса керак!-дедим. -Ҳа менимча ҳам, уканг шундай қилади. Мен ҳам бир пайтлар Остона бобонгдан бу ёзувни ўрганиб олмаганимга пушаймон қиламан! Бу ёзувни ўрганишим керак экан-дедилар. -Дада, бу чиройли шоҳона зар парча жилдни Ширин бувимиз тиккан бўлсалар керак!-дедим. Дадамни қўлларига бу муқаддас китобни эъзозлаганимча қайтариб бердим. -Ҳа, менимча ҳам шундай бувимни жойлари жаннатдан бўлсин! Қизим бу китоб жуда қадрли, унга аждодларимизни қанчаларини қўллари теккан. Илоҳим ҳаммаларини руҳлари шод бўлиб, қабрлари “Қуръон” нурлари билан нурафшон бўлсин!-деб дадам қўлларини дуога очиб, ота-боболаримиз, бувиларимиз ҳақига дуо ўқиб, юзларига фатх тортдилар. Мен ҳам отамни дуоларига шерик бўлиб, хайрлашиб уйимга қайтдим. Мен билан ташқарига чиқган дадам, укамникига кетдилар. Мен уйимга қайтар эканман, яна ҳаёлларим мени ўз оғушига олди... 1995 йиллар эди. Онам санаториядан келганларида, менга ҳаммага олган совғаларидан ташқари, китоб ўқишни яхши кўришимни билганлари учун, бирор китоб ҳам олиб келиб, менга совға қилар эдилар. Бир сафар, 108 арабча ёзувларни мустақил ўрганишга мўлжалланган китоб ҳам келтирган эдилар: -Қизим, бу сенга яна алоҳида совға, сени болаликдан хотиранг анча кучли, сен бу ёзувда ўқишни ўрганиб ол! Даданг Остона бобонгдан шу эскича ёзувни ўрганиб олмаганларига пушаймон бўляптилар. Балки, сен бу ёзувни ўрганиб олишга муяссар бўларсан!-деган эдилар. Менга бу араб имлосида ёзилган ҳарфларни ўрганишим нима сабабдан керак бўлишини билмаган эдим. Шунинг учун, бу ёзувларни мустақил ўрганишим, афсуски унчалик самара бермаган эди. Агар, балки бизда бу китобдан борлигини билганимда, ва отамга нима учун бир жумланинг ечимини топишда керак бўлганини аниқ билганимда, албатта, бирор устозникига қатнаб бўлса ҳам, бу имлода ўқиш-ёзишни албатта ўрганиб олармидим?.. 2019 йил Феврал ойи. Дадамни ўша кунги сўзларига қараганда, дадамда бундай китобдан битта бўлган. Аммо Остона бобомда-чи? Остона бобомда иккита бўлиши мумкин эди-ку? Бобомда ҳам суюкли қизлари, яъни аммам бор эдилар-ку! Мен, Тошкент врачлар малака ошириш институтимизни “Шифокорлар” ётоқхонасида дарс қилиб туриб, ҳаёлимга тўсатдан келган бу фикримни хонадошларим Сурхондарёлик врачлар реаниматолог Солия ва окулист Саодат билан ўртоқлашдим. Шунда Саодат: -Сиз менинг фикримча, ўша аммангизни ўғли Икром жиянингиздан, “Остона бобомизнинг “қуръон” китоблари сендами, агар бўлса, мен уни кўришим керак “ дейишингиз керак!-деб яхши маслахат берди. Чунки, Саодат танишганимизга унча кўп бўлмаган бўлсада, ёзган асаримни ўқиб чиқиб, ижобий фикрлар билдирган эди. Хатто, ўзининг тарих фани ўқитувчиси бўлиб, ҳозирда нафақадаги отасига бу ҳақида сўзлаб берган экан. Саодатнинг оталари билан мен ҳам, телефон орқали суҳбатлашиб, у киши менга бу ишда сабрли ва омадли бўлишимни тилаган эдилар. Мен ўша кунни эртасига, Саодатнинг маслахатига амал қилиб, дарсдан чиқиб, шанба куни бўлгани учун Қоракўлга таксида келиб-кетишга қарор қилдим. Кечга яқин уйимга эмас, тўғри Икром жиянимникига келдим. Бу маҳалда ҳеч ҳам уникига бормаганим, уни бироз ҳайрон қолдирди. Мен уни тушуниб: -Икром жияним ҳайрон бўлма, мен аслида Тошкентда ўқишда эдим. Тўғри сеникига бир илтимос билан келдим. Эсингдами, ноябр ойида, 109 укамникида дадамни ўлган кунларини хотирлаб йиғилган эдик. Мен Остона бобомлар ҳақида, бобомнинг ҳикоялари асосида бир асар ёзаётганимни айтган эдим. Сен, менимча Остона бобомнинг, Қуръон” китоблари ўзингда борлигини айтган эдинг.-дедим. -Ҳа, опа менда бобомнинг “Қуръон” китоблари бор, Опа, биласизми, уни болалигимизда Остона бобом менга кўрсатиб, “шу биргина китоб сизларни ҳаммангизни 70 йил боқади (боқади сўзи, бизни шевани “даромад беради” маъносида ҳам ишлатилади.) деган эдилар-деди жияним. Аслида менимча, ўшанда Остона бобом унга, “70 йил боқади” эмас, балки, “70 йилдан кейин боқади” деган бўлсалар керак. Чунки, амир Саййид Олимхон бобо 1943 йил баҳор ойида Қоракўлга келганларида, Муҳиддин бобога, мунажжимлар башоратига кўра, “70 йилдан кейин, яъни 1990 йилларга келиб, мамлакатимиз осмонида мустақиллик шамоли эсиб, озод юртимизнинг ўз байроғи яна ҳилпираши”ни, ишонч билан хурсанд бўлиб айтган суҳбатларида Остона бобом ҳам бўлганлар ... -Унда менга шу китобни бир неча кунга бериб тура оласанми, албатта яна тезда қайтариш шарти билан-дедим. Менга бу китоб жуда ҳам муҳим ва айни вақтда зарур эканини сезган жияним дарров уни менга берди. Биз унинг аёли келиним Лайлони хонтахта устига келтириб қўяётган ноз-нематларини тановул қилиб туриб анчагача бобо-бувиларимиз, дадам-аммам ҳақида суҳбатлашиб вақтни қандай тез ўтиб, алламаҳал бўлганини сезмабмиз. Лайло к елин мен учун нариги хонада тайёрлаган иссиққина ўринда, ёстиғим остига аввайлаб, бу муқаддас китобни қўйишдан олдин яна бир бор очиб кўрдим. Китоб оддийгина яшил рангли жилдда эди. Тош босмада ёзилган китобнинг биринчи ва охирги саҳифаларига қўл ёзмада бир нималар белгиланган эди. Яна эътиборлиси шунда эдики, бу ёзувли варақлар китобнинг муқоваси билан бирга йиртиб олинган эди. Мен бунинг сабабини кўп ўйлаган бўлсам керак-ки, ўша тунда, Остона бобомнинг яна бир ажойиб ҳикояларидан бири ҳаёлимдан ўтди: 1955 йил. Баҳор ойи. Худуд нозири Остона бобонинг ҳовлисига қайта-қайта келиб, ундан “Қуръон” китобини олиб чиқишини талаб қилмоқда. Остона бобо рахматли онаси Ширин бувининг зар-парча жилдли китобларини олиб чиқган эди. Китобни у ёқ-бу ёғини варақлаган худуд нозири уни олиб кетади. Аммо кўп ўтмай, эртасигаёқ қайтариб келтириб беради: 110 -Йўқ бу ўзингизники эмас, менга ўзингизни китобингизни кўрсатинг, менда айнан сизнинг китобингиз ҳақида маълумот бор. Мен уни текшириб кўриб, кейин қайтариб беришим керак, чунки худудимда ноқонуний ишлар, китобларда таъқиқланган ёзувлар бўлмаслигини ўз вақтида текшириб кўриб туриб, бирор кор-хол бўлишини олдини олиб туришим керак!-деди совуқгина қилиб. Бобом икки-уч кундан бери шу аҳвол такрорланиб, худуд нозири айнан шу китобни сўраб келаётгани учун, ахийри уйлари мадонига кириб, китобни яшириб қўйган жойларидан олдилар, “Ким унга бу китоб ҳақида оғиз очган бўлиши мумкин, уни ҳеч кимга кўрсатмаган бўлсам, қизиқ отамдан қолган атиги икки сатр ёзув, уни бунча нега қизиқтираётган экан. Ҳа, майли, бошга тушганини кўз кўрар, унга бу ёзувлврни беришга ҳаққим йўқ, онам буни Ватанимиз озод бўлганидан кейин Фахриддин ўғлимга беришим кераклигини ўлимлари олдидан қайта-қайта уқтириб васият қилган эдилар. Мен буни ҳозир бу нозирга беришим асло мумкин эмас!” Остона бобом ҳаёлларидан шуларни ўтказиб, “Оллоҳни ўзи мени кечирсин!” деб, китобнинг икки муқовасини қўшимча ёзуви бор биринчи саҳифалари билан йиртиб олиб, яна қайта махвий жойларига беркитиб қўйдилар. Муқовасиз қолган китобни олиб чиқиб: -Мана шуни айтаётган бўлсанг мана, излаб-излаб уни ҳам топиб чиқдим, жуда эски бўлгани учун, уни ўқимаётган эдим. Ниҳоят топдим, лекин уни ҳам қайтариб бер, эски бўлса ҳам она-отамдан эсталик! Ҳар қалай бу муқаддас китобларни асло хор қилиб бўлмайди.-деб кутиб турдилар. -Ишончингиз комилми? Агар ўзим излаб топсам ва сизда бундай китобдан яна борлигини аниқласам, шунингдек, унда шубҳали ёзувлари бўлса, сиз жазо олишингиз ҳам муқаррар бўлиши мумкин!-деб пўписа қилиб қўйди нозир. -Ҳа, бизникида бошқа бундай китоб, яъни муқаддас “Қуръон” китоби йўқ, кириб ўзингиз қидириб кўришингиз мумкин! Худуд нозири бу китобни олиб кетди. Лекин икки кундан кейин яна келди. Унинг қўлида ўша китобнинг бутун бир нусхасидан ҳам бор эди. Остона бобо таажжубда эди.” Менга совғага олиб келдимикин?” -унинг ҳаёлидан ўтди. Йўқ, ундай эмас экан. Нозир Остона бобога китобни узатар экан шундай деди: 111 -Мулла бобо, бир илтимос билан келган эдим. Менга шуни биринчи ва охирги сатрларига бирор эсталик сўзлар ёза оласизми, фақат араб ёзувида бўлсин! Лекин илтимос, ёзувларни тушуниш учун, энг уста ўқимишли домлалар ҳам, роса уринсалар ҳам, бир нима аниқлай олмайдиган даражада сирли бўлсин! Менга ана шундай эсталик ёзув совғангиз керак! -Майли, фақат нималар деб ёзишимни истайсиз?-сўради Остона бобо. -Билмасам, масалан устоз шогирдига ёки отаси ўз ўғлига ёзиши мумкин бўлган бирор битикларни ёзинг. Мен ҳам кейинчалик буни ўз ўғлимга совға қилсаммикин деб ўйлаган эдим-деди худуд нозири камтарлик билан. -Иншооллоҳ тўғри ўйлабсиз, бу китоблар энг муқаддас китоблар ҳисобланади!-деб китобнинг биринчи ва охирги саҳифаларини очиб, бир нималарни ёздилар. Эртасига ўша нозир ўз томорқасида бошига қийиқча боғлаган ҳолда кетмон чопаётган эди. Ёнидаги курсида, ўша китоб, офтобда саҳифалари очиб қўйилган, хатто бироз сув сепилиб, нам ҳам қилинган эди. Эрига бир чойнак чой ва пиёла олиб келаётган хотини буни кўриб: -Хой, дадаси, бу нима қилганингиз, кеча буни фалон пулга олиб келиб, офтобга қўйиб, сув-тупроқ сепиб қўйганингиз нимаси? Ахир гуноҳ бўлади-я, мен уни ўқимасангиз ҳам, мусулмон оилалар эъзозлагани каби, китобни уйимизнинг қибла тарафига, бир ғилофга солиб қўйиб, асраб илиб қўймоқчи эдим-деди. Хотинига қилаётган ишларига изоҳ бериш учун, унга бор гапни айтиш кераклигини ўйлаган худуд нозири чопиғини тўхтаниб унинг ёнига, супадаги аёли чойнак-пиёлани қўйган стол томон келди. Сочиққа юз- қўлларини артаётиб, шундай деди: -Буни, онаси ўз худудимда жиноят содир бўлмаслиги ёки бир кори-ҳол бўлмаслиги учун қиляпман. Ҳабаринг бор бир хорижлик сайёҳ Остона бобонинг “Қуръон” китоби билан қизиқган. Нима учундир билмадим, унга айнан ўшанинг китоби керак экан. Хатто унга Остонанинг онаси Ширин бувининг китобини улардан олиб бердим. У эса “Бу Остонанинг китоби эмас” деб қайтариб берди. Китобни муқовасидан кейинги биринчи бетига, Остонанинг отаси томонидан, қўшимча тушунарсиз қилиб, қандайдир эсталик ёзувлари борлигини, китоб қачон чоп этилгани ҳақида, хатто бу китобда оддийгина ғилоф-жилти борлигидан ҳам хабардор экан. Ҳа, мен бу масалани шундай қилиб тинчитмасам, аниқ бу сайёҳ Остонанинг китобини 112 қўлга киритиш учун, барча чораларни қўллаб, бошқа қинғир йўлларини қидиради. Бирор жиноятчини топиб, катта пул эвазига, “шу хонадондан ўша китобни қандай бўлмасин олиб чиқиб бер!” деб буюртма берса-чи, ўшанда худудимда бир кори-ҳол бўлиши тайин. Мен шунинг учун буни олдини олиб шундай қиляпман. Худди ўша чет эллик сайёҳ тарифлагандек китобни Остона бобоникида кўрдим. У бергиси келмаганидан уни йиртиб чиқди. Мен барибир уни ҳозиргина йиртиб чиқганини осилиб турган майда қоғоз бўлакчаларидан сездим. Хорижлик сайёҳ ҳам шунча жойдан келганига қараганда, мақсадига етмасдан қайтиб кетиш нияти йўқга ўхшайди. Остона бобони ҳам ҳафа қилгим йўқ. Ахир ўйла ўзинг, Муҳиддин бобо ва Ширин бувилар ҳам қандай яхши одамлар эдилар. Кимгадир қандайдир ёрдам бериш керак бўлса, яхшилик қилишган, аммо бутун қишлоқ бўйича ҳеч ким улардан ёмонлик кўрмаган. Уларни руҳларини чирқиратиб, оилавий мерос китобларини олиб, қайсар сайёҳга берганимдан нима наф! Мен шунинг учун бу муаммога шундай ечим топдим-деди. -Яхшику-я, шунча пулга сотиб олган китобингизни хотамтойлик қилиб, бировга бериб юборар экансизда?-деди аёли. -Сув текинга эмас, сайёҳ бир нима берар, ўлибдими!-деди хотинига бўш келмай нозир. -Ҳа, майли, чойингизни ичинг, дадаси, буёғи бир гап бўлар! Ҳеч бўлмаса, бир оилага зиён бўлмаганидан, Остона бобонинг дунёдан ўтган аждодларининг арвоҳлари шод бўлади! Бунинг савоби ҳам катта, дадаси-деб, эрини супада, столга келтириб қўйган бир чойнак чойини ичиб олиши учун, уни ёлғиз қолдириб ўрнидан турди- майли, мен борақолай, кечликка ош бошлаётган эдим. Эртасига худуд нозири эскигина бир газетага бу китобни авайлаб ўраб қўйди, Ўша хорижлик сайёҳ билан келишилган туман марказидаги, Ленин ҳайкали ва манзарали дарахтлари кўп бўлган боғнинг овлоқ ўриндиғига бориб, уни келишини кутиб турди. Бироздан сўнг келган сайёҳ газетага ўралган китобни очиб кўрди. Уни қаноатлантирди шекилли, қайта ўраб, “маъқул” ишорасини қилиб, унга ҳам газетага кичикроқ қилиб ўралган бир нимани бериб, мамнун ҳолда ҳайрлашиб, китобни олиб кетди. 2019 йил. Феврал ойи. 113 Мен эрталаб уйқудан туриб, бу воқеалар сабаб бўлган муқаддас китобни, ёстиғим остидан олиб, яна авайлаб очиб кўрдим. Қариндошларим билан нонушта қил дик. Икром жияним ва унинг аёли Лайло мени азиз меҳмон сифатида, иззат-икром билан, бир ойлик малака ошириш ўқишимни давом этишим учун, Тошкент шаҳрига, яна шошилинч равишда қайтаётганим сабабли, кузатиб қўйгани мен билан биргаликда, уйлари олдидаги марказий йўлга чиқдик. Яхшигина хайрлашиб, таксига чиқиб, кечга яқин Тошкентга келдим. Энди китобдаги биринчи ва охирги саҳифалардаги ёзувлар нимани англатиши мен учун каттагина жумбоқ эди. Бир неча кишига кўрсатдим, ҳеч ким бир жўяли гап айта олмади. Шундан кейин, Тошкент шахридаги бош прокуратура идорасига бориб ариза ёздим. Аризамда китобни мени ўзимни иштирокимда экспертиза қилишларини сўраган эдим. Жавоб хати келди. Бу хат бўйича мен китобни “Ўзбекистон фанлар академияси”даги тарих фанлари бўйича мутахассисларидан бирига кўрсатиштим керак экан. Бу жой мен малака ошираётган касалхона яқинида эканлиги айни муддао бўлди. Дарсдан кейин бир пасда, ўша жойни топиб келдим. Аммо афсуски, ўша куни, “бу ёзувларни ҳеч қандай аҳамияти йўқ, аммо китоб ўқишга яроқли!” деган жавобни олдим. Хатто, ёзма равишдаги унинг жавобида, китобнинг икки муқоваси йиртилганлиги ҳақида, ёзувлар аҳамиятсиз бўлса ҳам, қандай ҳарфлар айнан қандай кетма-кетликда ва сонлар қайси сонлар ва қандай кетма-кетликда ёзилганлигини бирма-бир таъриф берилмаган эди. Шунинг учун, бу жавоблардан, табиийки, мен ўз саволларимга, ҳеч қ андай жавоб топа олмадим. Мени жавоб хатига ишонгим келмаганлиги, бу иш билан ҳам ўзим мустақил шуғулланишим кераклигига туртки бўлди. Нега онам менга, 1995 йилда, кунларнинг бирида “эски араб ёзувини ўрганишинг керак, мана отанг бу ёзувни ўрганмаганига афсус қиляптилар, одам қариганида, бу ёзувни ўрганиши қийин” деганлари, нега “ўғилдан-ўғилга бу китобни ўтиши керак бўлган”и ва дадам бу, сулоламизга тегишли иккинчи “қуръон” китобини умуман кўрмай, доим бир нималарни эски буюмлардан излаб юрганлари ҳеч ҳаёлимдан кетмас эди. Мен уйга қайтганим кейин ҳам китобдаги ёзувни бир неча кишига кўрсатдим, ҳарфлар, сонларни ҳар бири ҳозирги ёзувда нимани англатишини ўрганиб чиқдим. Лекин ҳали ҳам калаванинг учи топилмас эди. Мен яна изланишда давом этдим.. 1983 йил. Куз ойи. 114 Мен 9 синф ўқувчиси эдим. Бизни пахта йиғим терими бошланиши билан, бир қишлоқ мактабига келтириб, синфхоналар вақтинчалик ётоқхонага ўзгартирилиб, ўрин-кўрпалар, йиғма кроватларимизни бир қатор қилиб жойлаштир ган эди к . Ҳар куни кечгача пахта терар эдик. Аввалига ҳаммаси рисоладагидек эди. Кунларнинг бирида, мен дугонам Шоиста Нарзуллаева билан, “қийғос очилган пахталари бор экан” деб, бизга ажратилган даладан эмас, унинг ёнидаги яқиндагина суғорилиб, ҳали нами кетмаган далага кириб, пахта териб бошладик . Ўқитувчиларимиз бизни илғор теримчилар эканлигимиз сабабли, ёки кўрмай қолганликлари сабабли, бизга ўша куни ҳамма сингари, нариги даладан пахта териш кераклиги ҳақида, ҳеч ким индамади. Кечга бориб мени оёқларим оғриди, эрталаб эса, тиззаларим шишиб кетиб, оғриқ қаттиқ кучайган эди. Ўқитувчим “тез ёрдам”га телефон қилганлар чоғи, врач келгани яхши бўлди. Мени тиззаларимни кўрган врач, ўқитувчимиз ва директоримиз олдига бориб: - Стационар даволанмаса бўлмайди, болани ташхиси “Ревматизм”- деди. Шундан кейин ўқувчилари ҳолидан ҳабар олишга келган мактабимиз директори Самад Шермуҳаммедов туман марказига яна қайтаётганлиги сабабли мени ҳам, уйимга олиб бориб қўядиган бўлдилар. Машина Остона бобомнинг уйлари ёнига келганида, директоримиз шофёрга машинани тўхтатиш кераклигини айтди. Мен ,“рахматли Ҳамро бобомни ҳовлисига олиб борсалар керак” деб ўйлаган эдим. Аммо директоримиз: - Дилфуза қизим, таъзиямни қабул қил! Остона бобонг афсуски, яқинда вафот қилган эдилар. Ота-онанг ва укаларинг энди, Райхон бувинг ёлғиз қолмасликлари учун, шу ерда яшаяптилар. Сен ҳам ҳозир шу ерда машинадан тушиб, уларни ёнларига бор. Ота-онангга “мени касалхонага олиб борар экансизлар” дейишни унутма!-дедилар. Мен Остона бобомнинг вафот қилганларини эшитиб, ҳайрон қолдим. Шунча йўл бўйи, пахта йиғим терими даврининг ташвишларини ўйлаб келаётган эдилар чоғи, мактабимиз директори бу ҳақида индамаган эдилар . Ў тган йили Ҳамро бобом ҳам қазо қилганлар. Аммо, Ҳамро бобом 8 ой давомида “инсульт” бўлиб, ётоқ режимида бўлиб, даволанаётган эдилар. Остона бобом соғ-саломат эдилар, тўсатдан вафот қилганларига, бунинг устига орадан бир неча кун ўтиб, уйлари олдига келиб, томдан тараша тушгандек директоримиздан эшитганимга, машинадан тушиб, машина анча нарига кетиб қолди ҳам-ки, бир муддат йўл ёқасида, тош қотиб, туриб 115 қолдим. Оёқларимни оғриғи ҳам, бу мусибат туфайли, гўёки унутилгандек эди. Уйга кириб келдим. Онам Остона бобомнинг уч кунлик таъзия маросимлари ўтгач, мактабимизнинг шу яқин атрофидаги ўқувчиларини, пахта йиғим-теримини давом этишида бириктирилган ўқитувчи сифатида, иштирок этишлари учун ишга чиқган эканлар. Райхон бувим ва аммамдан сўрадим: - Остона бобом соғлом эдилар-ку? Буви, нима бўлди? Қандай қилиб бобом бирдан вафот қилдилар?-дедим. - Остона бобонгни мазалари бирдан қочиб қолиб, ётиб қол дилар. Хатто, бир сўз айта олмай, қўллари билан ишора қилиб, уйни нг тўри, мадони тарафи, хуллас қибла тарафини , бир нимани айтмоқчи бўлгандек, кўрсатиб, роса безовта бўлдилар . Сизларни уйингиз ҳам ўша томондалиги учун, онанг ва укаларингни ол иб келиш учун, зудлик билан, бир қўшнимизни, хабарчи сифатида сизларникига юбордик. Онанг ва уканглар тезда, хабарчи билан биргаликда етиб келишди - дедилар Райхон бувим. - Буви , Остона бобом “калима-и шаҳодат”ни, қибла томонга қараб айтишлари учун, сиз бобомни қибла томонга ўгиришга ёрдам беришингиз ни истаганлар! -дедим. - Бу фикринг ҳам, балки тўғридир. Ўша пайт, биз буни ўйламаган эканмиз. Аммо, онанг ва укаларигни кўргач, бобонг енгил тин олиб, тинчланиб, бу дунёни, бояги безовталикдан асар ҳам қолмай, ниҳоятда осойишталик билан тарк этдилар- дедилар бувим. Мен Остона бобомнинг руҳи покларига “Қуръон” сураларидан тиловат қилдим! Хожигул аммам менга “Бутадион” таблеткасини бериб, оёқларимга оғриқ қолдирувчи суртма дори суриб қўйдилар. Чарчоқ ва дорилар таъсирида мен бироз мизғиб олдим... Уйқу аралаш, қулоғимга Райхон бувим ва Хожигул аммамнинг суҳбатлари узуқ-юлуқ чалиниб қолди. Оғриқ бироз пасайиб, анчагина ўзимга келган эдим. Бувим ва аммам эскигина сандиқ ёнида эдилар. Аммамнинг қўлларида зар-парча матодан жилдли бир китоб бор эди: -Она, мана бу чиройли жилдлисини акамга берақолинг, ахир акам брюклари “стрелка” қилиб, утюк қилинмаса киймайдилар-ку! Сиз яна йиртилиб қолган, эски яшил жилдли китобни акамга “берамиз” дейсиз. Бу эскисини мени Икром ўғлим ҳали кичкина бола-ку, фарқига борармиди, унга 116 деб асраб олиб, яна сандиққа солиб қўя қолинг! Онажон, Оллоҳ сизга узоқ умр берсин! Яхши ният қилайлик, ҳали насиб бўлса, ўғлим катта бўлиб уйланганидан кейин ўз қўлингиз билан унга берасиз, ҳали!-дедилар. Бироз ўйланиб турган Райхон бувимга аммамнинг сўзлари маъқул бўлди чоғи, шундай дедилар: -Гапинг тўғри, аслида “ўғилдан-ўғилга ўтиши керак” дейилган бўлса ҳам, даданг рахматлик баъзида,” Ҳамма “Қуръон” китоблари бирдек қадрли, бирида бор ёзувлар, аслида, ҳаммасида ҳам бор!”- деб қўяр эдилар. Майли, сен айтганча бўлақолсин. Акангга қайнонам Ширин бувингни китобини бера қоламан, китоблар бир-бирига қурбонми? Қизим, сени ҳам сазанг ўлмасин! Бунисини яна сандиққа яшириб қўя қоламиз, айтганингдек, Икром уйланганида унга берамиз, майли Оллоҳ насиб этсин, ўша кунларни кўришга, Иншооллоҳ!-дедилар. Оёғимдаги оғриқ яна бироз кучаётганлиги сабабли ва катталар суҳбатига аралашиш мумкин эмаслиги мени ўша пайт, гап нима ҳақида бораётганига болаларча қизиқсам ҳам, тўлиқ тушуниш учун, уларга бирор савол бериш фикридан мени қайтарди... Уч-тўрт кунлик Райхон бувимникида аммам қилаётган даво муолажалар самарасиз бўлди. Мени касалхонага олиб бордилар. Терапия бўлимида 15 кун, невралогия бўлимида 15 кун даволанган бўлсам ҳам, оёқларим ҳали ҳам оғриб туради. Бу оғриқлар менга ўша кунги эндигина суғорилган далани эслатади. Мактаб ўқувчилари кейинчалик пахта-йиғим теримида иштирок этишдан озод этилгани, уларнинг соғлиги учун яхши бўлгани, биргина менинг ҳаётий тажрибамдан ўз исботини топган эди. Лутфия холам ҳикояси: 1971 йил. 9 май. Улуғ Ватан урушининг “Ғалаба” куни. Қоракўл марказида “Ғалаба” номидаги, (Мустақилликдан кейинги номи “Истиқлол”, хозирда, бу ерда “Гуллар чеҳраси” номли хусусий клиника мавжуд.) кинотеатрни очилиш маросимига тайёргарлик кетмоқда. Туман хокими Қурбоновни ва бошқа мутасадди раҳбарларни бир неча аҳоли вакиллари кутмоқда. 7 синф ўқувчиси Лутфия Ҳамроева ҳам бир неча ўқувчи ва устози билан бир қаторда саф тортиб, уларни нг келишини кутишмоқда. Унинг қўлида ги қизил рангли ёстиқча устида каттагина қайчи бор. Туман ни қоқ марказига қуриб битказилган, бу янги сарой, энг катта ва жуда муҳташам қилиб қурилган эдики, бу тўпланган одамларнинг қувончи 117 чексизлигидан ҳам маълум эди. Ҳам ма сабрсизлик билан тадбир бошланишини кутмоқда. Кинотеатр эшиклари олдига қизил лентани боғлаётган ўқитувчи ўз ўқувчиларига шеър айтаётганларида ҳаёжонланмаслик кераклиги ҳақида , тадбир яхши ўтиши учун керакли, сўнги кўрсатмаларини бермоқда. Шу пайт, энг олдинда турган Лутфияни, шошилиб бу ерга етиб келган, бир дугонаси имлаб чақириб бошлади. Лутфия жойидан қимирлаши мумкин эмаслиги учун, бир оз бошини у томонга буриб, секингина “Ҳа” деди. Шунда дугонаси: -Ойсара бувинг вафот этибдилар. Уйга борар экансан, опаларингни болаларига қараб туришинг керак экан, ойинг айтди!-деди пичирлаб. Лутфиянинг ҳуши бошидан учди. Бувиси Руқия опасининг тўй и арафасида, бетоб бўлиб, хатто касалхонада даволаниб ҳам чиқ ган эди лар . Руқияга совчилар келганида, у касалхонада бўлиб, уйида йўқлиги сабабли, аввалига қудалар, хатто уни ҳам “ вафот қилган бўлса керак” деб ўйлашган. Аммо кейинги кунларда бувисининг аҳволи анча яхши эди. Қўлларини орқаларига қўйиб юриб, икки ҳовлидаги набираларига ҳам бош-қош бўлиб юрган эдилар. Тўсатдан бундай бўлишини ким ўйлабди, дейсиз? Аксига олиб, унга бугунги тадбирда, тенгдошларига қараганда энг муҳим топшириқни беришган, яъни устига янги қайчи қўйилган қизил ёстиқчани, туман хокими томонидан маросимнинг асосий қисми сифатида, қизил лента қирқилгунича, ушлаб туриши керак. Устозига уйига бориши кераклигини Лутфия бу лаҳзаларга саноқли дақиқалар қолганида қандай айтади? Унинг кўнглига чироқ ёқса ёритмас эди. Бугун биринчи бор намойиш қилинадиган фильмни айтмайсизми, у каттагина қилиб, рангли бўёқлар билан уста рассом томонидан чизилган афишага қараб қўйди. Унда бугунги фильм қаҳрамонлари, аслида ҳам урушда қаҳрамон бўлган қизларнинг сурати чизилган эди. Ахир неча кундан бери, Лутфия дугоналари билан, шу афишага қараб бугун биринчи бор намойиш қилинадиган “Ҳур қизлар” фильмини кўришни, кўпчилик тумандошлари каби орзиқиб кутишаётган эдилар. Афиша ҳам, бу туман миқёсидаги энг биринчи фильмнинг илк афишаси бўлгани боис, роса антиқа чизилган эди. Сарлавҳаси бир томонда ўзбек тилида “Ҳур қизлар” деб, бир томонда рус тилида: “А зори здесь тихое” деб ёзилган эди. Актрисалар, беш қизнинг сурати ҳам, нақ Леанардо Да Винчининг машҳур “Моно Лиза” асаридек ёқимли, ҳаммани эътиборини тортадиган даражада мувоффақиятли чиқган эди. 118 Бир ҳафта давомида бу афиша туманни қоқ марказида, яъни янги кинотеатр ёнига, катта қилиб ўрнатиб қўйилган бўлишига қарамай, ҳали ҳам одамлар унга маҳлиё бўлиб, яқин келиб, томоша қилаётган эдилар. Афиша ёнига тўпланган одамлардан бири: -Бу кинони чизилган сурати шунчалик эътиборимизни тортаётган экан, киноси бундан ўн чандон ортиқ бўлса керак! Кинотеатрни очилиш маросимидан кейин, уйимизга кетмай, албатта киносини кўришимиз керак экан-деди ёши каттароқ бир вазмин эркак киши. - Ҳа, албатта! Киносини кўрмай кетсак, бошқалардан таърифини эшитиб, пушаймон бўлишимиз аниқ!-деди бир шаддод аёл. Қизлар, ёш аёллар соч турмакларини ҳам афишадаги қизларнинг соч турмагига мос турмаклаб олишгани ни бугун сезиш мумкин эди. Лутфия эндигина устозига кетиши ҳақида айтмоқчи бўлган эди. Қий-чув бошланди: -Райком келяпти- деди тўпланган одамлардан бири. Бир неча салобатли кишилар келиб, нутқ сўзлашди, ҳамма қарсак чалди. Аммо Лутфиянинг қулоғига ҳеч нима кирмас, бувиси ҳақида ўйлар эди. Бувиси уни болалигидан яхши кўриб , “энг кенжа набирам” деб эркалаб, катта қилган эдилар . Лутфиянин г опалари ҳам, Ойсара бувисини уларга доим ширинликлар бериб сийлаганлари учун, унга катта эҳтиром ва илтифот билан, ҳали ҳам “Коко бувим из ” де б мурожаат қилар эдилар... Шу пайт Лутфияни ёнидаги дугонаси бир туртди. Қараса ҳамма унга қараётган экан. У қизил ёстиқчани ҳоким Қурбоновни олдига олиб боридиган вақт бўлган экан. Лутфия ўзини дарров қўлга олиб, чаққон ҳаракат билан ҳокимни ёнига бориб, ёстиқчадаги қайчини тақдим этди. Кинотеатр эшиклари олдидаги қизил лента тантанали равишда ниҳоят қирқилди, ҳамма қарсак чалиб юборди. Лутфиянинг қўлидаги ёстиқчага ҳоким қайчини қайтариб қўйган маҳали, у ортига қайтди ва уйига чопқинлаб кетди... Бу кинотеатр 2018 йилгача туман марказида қад кўтариб турди. Янгиланаётган Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши бизнинг туман миқёсида ҳам сезиларли ўзгаришлар, чиройли масканлар, обод маҳаллалар ва кўп қаватли иморатлар қурилиши тез фурсатларда олиб борилиши туман аҳолиси учун яна яхши янгиликлар бўлди. Анчагина эскириб қолган бу бино ўрнига, “Гуллар чеҳраси” номидаги хусусий клиника қурилди. Ўз навбатида бутунлай янги кўринишга келган туман касалхонаси ва поликлиникаси каби, 119 барча катта-ю кичик хусусий клиникалар ҳам пандемия даврида, туман аҳолисини корига яраб, беминнат хизмат қилишди. Лутфия уйига борганида бувисини ҳовлисига тумонат одамлар йиғилиб олишган экан. Опаси Руқия: -Ичкарига кириб, бувимиз билан ҳайрлашиб чиқ, сўнг икки ҳовлининг ёш болалари ни бизникига олиб чиқиб, таъзия маросим лар тугагунича уларга бош-қош бўлиб тур-деди секингина. Лутфия, шунчаки ором олаётган фариштадек, ўз кароватида кўзларини юмиб, тинч ётган бувиси ёнига бориб, сўнги бор унинг юзларига боқди. Бувисининг кафтларини қўлига олиб, сўнг уни ўзининг юзларига оҳиста теккизди. Бувисини “Кенжатой набирам, келдингми қизим” деб, кўзларини очишларига умид қилиб, бироз кутиб турди. Аммо ундай бўлмади. Бувисининг совиб қолган жонсиз қўлларини авайлабгина яна жойига қўйли. Ўзининг ортида турган қўшни аёл ҳам бувиси билан сўнги бор ҳайрлашиши учун, ўз ўрнини унга бўшатиб берди. Сўнг Руқия опасининг топшириғини, барча жиянларига энагалик қилиш учун қўшни ҳовлига чиқиб, ҳар доимгидек, бу ишни таъзия маросимлари тугагунига қадар, аъло даражада эплади. 1972 йил. 19 ноябр Орадан атиги бир йил ўтиб, Ойсара бувининг қизлари Бегимой буви м ҳам, тўсатдан бетоб бўлиб қолиб, даво муолажалари самара бермай, вафот этдилар. Бувиларимнинг руҳлари шод бўлсин, жаннатлардан макон қилиб, Оллоҳ паноҳида бўлсинлар! 1980 йил. Куз ойи. Пахта йиғим –терими мавсуми эди. Биз 5 синф ўқувчилари эдик. Туман “Олға” редакцияси рўпарасидаги эски каттагина тут дарахти ёнига ҳар куни эрталаб йиғилишимиз керак бўлар ди. Икки катта автобус биз учун махсус ажратилган бўлиб, мактабимизнинг 5-чи ва 6-чи синф ўқувчилари устозларимиз бошчилигида пахта даласига эрталаб бориб, кечга яқин қайтар эди к . Бир куни бизни “Чибирдон ота” зиёратгоҳининг ёнидаги далага олиб боришди. Биз бу ерда ҳам бир музей каби, тарихий мажмуа борлигидан беҳабар эдик. Мени жуда ҳам, бу жойни яқинига бориб кўргим келди. Бундай орзуни қилаётганлар ёлғиз мен эмас эканман. Бошқалар ҳам у жойга боришни исташаётган эканлар. Тушлик маҳали мен фикримни Хумор холамнинг қизи, яқин синфдош дугонам Гавҳарга айтган эдим, бизга шерик 120 бўладиганлар кўпайиб қолди. 5-чи “В” синфнинг бир неча қизлари ҳам бу мажмуага боришни режа қили шаётган эканлар. Устозларимиз ҳам тушлик учун хозирлик кўришаётганидан фойдаланиб, биз секингина жуфтакни ростлаб қолдик. Аммо, бир муаммо чиқиб қолди. Зарафшон дарёсининг бир кичикроқ ирмоғи, йўлимизда н кўндаланг чиқиб қолди. Кўприги анчагина узоқда экан. Лекин, бир темир қувур, яқингинамизда кўприк мисол турган экан. Ундан фақат тўрт киши ўтиб олдик: мен, Гавҳар, Замира ва туман ҳокими Барноевнинг биз тенги қизи, Барноева Лола бу қувир кўприкдан ўтиб олишга мувоффақ бўлдик. Бошқалар эса, ўта олишга журъат қилмаганлари сабабли ортларига қайтишди. Зиёратгоҳ яқин кўрингани билан анчагина узоқ экан, пиёда юриб ниҳоят етиб бориб, бу жойни айланиб чиқдик. Бу ерда ҳеч ким йўқ эди. Лекин қабрлар жуда кўп экан. Қадимий ёзувлар ёзилган қабр тошлар ҳам бор эди. Ёзувларни тушуниб, ўқиб билмаган бўлсак ҳам, бу ерларга ўз замонасининг машҳур кишилари дафн қилингани тушундик. Улар учун дуо ўқиб, ортимизга қайтдик. Одамлар бу ерга зиёрат мақсадида келишларини ҳам, биз ўша куни билмаган эдик. Бизни бу махобатли, гўзал гўша узоқданоқ эътиборимизни шунчалик тортган эдики, устозларимиздан балога қолишимизни ҳис қилган бўлсак ҳам, бу унга арзишини билгандек келган эдик. Ота-онам ҳар йили Бухородаги музейларга олиб боришлари, айниқса “Арк” қўрғонига борадиган саёҳатимиз, мени бу ерга келишга ҳам оҳанграбодек ўзига жалб қилган эди. Қайтиб, яна далага борганимизда бизни кетиб қолганимизни устозларимиз билиб қолишган экан. Роса таъзиримизни беришди. “Бошқаларга ўрнак бўлсин” деб, ўртага чиқариб, мулзам қилишди. Калтак насиб қилмаганига шукур қилдик. 9 синфда ўқиётган вақтимизда, баҳор фасли эди. Синф раҳбаримиз Саидова Норхол устозимиз бизни бу ерга экскурсияга олиб борадиган бўлдилар. Лекин ўша куни бу саёҳатга синфдошларим менсиз боришди, хатто анчагача мақтаб юришди. Мен га онам: -Кузда оёқларинг оғригани ёдингдан чиқдими, яна укол олишинга тўғри келса пушаймон бўлма! Пиёда борилар экан айтишинг бўйича, роса чарчаб ҳам қоласан!- деган эдилар . Мен аввал ги сафар, пахта терими пайтида, тўрт нафар қиз бирга борганимда устозлармиз биз ни мулзам қилганларини 121 эсладим ва онамни маслахатларига амал қилдим. Хуллас, синфдошларимнинг устозимиз бошчилигидаги бу саёхати менсиз ўтган эди. 2019 йил апрел ойи. Сулоламизга тегишли, айнан Остона бобомга тегишли, иккинчи “Қуръон” китобидаги тош босма ёзувлардан ташқари перода қўшимча равишда, биринчи ва охирги варақларга ёзилган сон ва ҳарфлар кетма- кетлиги сири мени нақ уч ойдан бери ўйлантираётган эди. Ахир бу сир муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Айнан, Олимхон бобомнинг хориж банкларига омонат қўйилган манғитлар сулоласига тегишли бўлган, ўша йиллари талон-тарож бўлишидан асраб, хатто ўзларига ҳам керак бўлганида ҳам ишлатмай, “халқ мулки, давлат мулки” деб. асраб-авайлаган ўша хазинани давлатимизга қайтариш учун керак бўладиган жумла яширинган бўлса-чи? Ҳаёлимдаги шу ўйлар билан, “Арк” қўрғони саёҳатига бордим. Масжит ичида, “Қуръон” китобларидан бир неча намуналар бор эди. Уларни кўраётиб, чап бурчакдаги, бу китоблар ҳақидаги ёзувни тўлиқ ўқиб чиқишга қарор қилдим. Бу ерда бир жумла бор эди, “Қуръон китобларининг барчаси бирдек қадрли, бирида бор суралар ва оятлар ҳаммасида ҳам бор” Қуръон китобидаги суралар сони-114 та, оятлар сони 6666та, ўртача 6236 та”, хатто ҳафларни умумий сони ҳам ёзилган эди. Ёдимга, 5 ёшимдаги Остона бобом менга ўргатган сўзлари, мактаб залидаги, “дин- бу афъюндир” деб ёзилган шиор, Райхон бувим ва аммамнинг суҳбатлари-“бирида бор ёзув, ҳаммасида ҳам бор” деганлари, дадамнинг “ўғилдан-ўғилга ўтиши керак бўлган бу китоб ” деганлари, ҳаммаси бир-бир ҳаёлимдан ўтди. Энди икки –уч қадам юриган эдим, бир сайргоҳ қиз рўпарамдан яна уч сайёҳи билан чиқиб қолди. У шундай қизиқарли қилиб ўз мижозларига суҳбат олиб бораётган эдики, мен ҳам ортимга қайтиб, яна шу ёзувлар ёзилган экспонат олдига келдим. Ҳа, бу ёзувлар барибир бекорга эмас, ахир Олимхон бобом, дадам икки ёшликларида, юртимизга махвий равишда бўлса ҳам, кели б, Ватанни қайта кўриш бахтига муяссар бўлганлар. Чунки, Олимхон бобомни армонлари ҳақида, интернет тармоқларидаги мақолалар ни ўқиганимда, “хаж” зиёратига бора олмаганлари ҳақида ёзилган эди, аммо “бир бора Ватанни яна кўра олмадим” деб, ёзилган эмас эди ! Тўғри, кўзлари ожиз бўлиб қолганларида: 122 -Мени “Мохи-хоса” қароргоҳимизга олиб боринглар-деган эканлар. Кейин, Олимхон бобомни ҳовлини нг бошқа бир бурчагига олиб борсалар, хурсанд бўлганлар ва бобом: -Қаранглар-чи, товуслар ҳали ҳам борми?-деб сўраган эканлар. Олимхон бобом ҳаётларининг сўнгги кунларида, менимча севимли аёллари Моҳларойим бувимизни қўмсаб, яна кўргилари келиб, энг бахтли дамларини ширин туш каби хотирлаб, шундай деган бўлса лар керак! Ўзга юртда 23 йилдан бери, катта аёллари томонидан ёздирилган икки сохта мактублар туфайли, Моҳларойим ва ўғиллари Остона бобомларни ўлган деб ўйлаб, аза тутиб юрган Олимхон бобом, уларни тирик эканликларини эшитиб, хатто севимли аёллари оғир бетоб ётганини Мухиддин полвондек дўстидан, хос соқчиларидан эшитиб, индамай ўтирар эдиларми? Албатта, “Сен ўтиб келган жойдан, мен ҳам ўта оламан” деб, ўз ўринларига катта ўғилларини жамоага бошчилик қилишни ва Ватанга кетаётганларини имкони борича ҳаммадан сир сақлашни топшириб, бу сафарлари ҳаёт учун ҳавфли бўлишига қарамасдан келиб кетадилар. Чунки, ошкора мамлакатга қайт ишни, нақ уруш йиллари учун, “Рухсатнома” олишни умуман имкони бўлмаслиги аниқ эди. “ Рухсатнома”ни олиш га ҳаракат қилиш учун, кўп вақт керак бўлар эди. Аммо, бир неча йилдан бери, “хаж” зиёратига “Рухсатнома” олишни иложи бўлмаган бир пайтда, иккинчи жаҳон уруши кетаётган ўз юртига қўққисдан, аёлини тирик ва бетоб эканлигини эшитиб, ўша куниёқ бормоқчи бўлган, Олимхон бобомга, хеч ким бундай хужжатни бера олмаслигига кўзи етган эди. Ширин бувимнинг бетоблиги, Олимхон бобомнинг уни кўриш учун Ватанга кетиш га астойдил қарор қилган бобомни, бу фикридан Остона бобом айтганларидек ҳеч ким қайтара олмаган. Остона бобом ўзларининг “Қуръон” китобларига эсталик ёзув ёзишни сўраганларида, оталари Олимхон бобом ўз қўллари билан, балки , бу ёзувларни, махвий равишда келиб, яна қайтиб, Афғонистонга кетадиган кунлари, ёзган бўлишлари мумкин! Ёки, Ширин бувим, набиралари, яъни дадамга, бу хазинани, ўша вақтлар мунажжимлар, Олимхон бобомга, “70 йилдан кейин мамлакатинг яна тинчлик йўли билан озод бўлади!” деб, башорат қилганларидек, “Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин, яна Ватанимизга қайтаришлари учун, калит сўз ва сонлардан иборат ибора сифатида керак бўлади” деб, ўзлари ёзган бўлишлари ҳам мумкин. Бу ёзувларни уларнинг қай бирлари ёзганларини, аҳамияти йўқ! Чунки, атиги 8 ёшла бўлган болага, бир неча 10 йиллардан кейин керак бўладиган жумлани, 123 муҳим топшириқни бажариши учун, олдиндан, бу ҳақида тўлиқ маълумотни ишониб, ким ҳам, айта олар эди? Ахир, болалар шошилиб, муддатидан олдин, яъни ҳали юрт мустақиллиги бўлмасдан, сирни ошкор қилиб қўйишидан, катталар ҳавотир олишлари табиий ҳол бўлган! Афсуски, Остона бобом ҳам, мустақиллик йилларидан, бир қанча олдин, 1983 йилда, тўсатдан оламдан ўтганлар. Аммо, бу китобнинг муқовалари, ўша ёзувлари бор, биринчи варақлари билан йиртиб олинганига қараганда, бу уни дадамга, вақти келганида беришлари учун, Остона бобом томонидан, бировга бериб юбормай, асраб сақлаш мақсадида, йиртиб олишларига тўғри келган. Ахир, бу муқаддас китобларга ёзув ёзиш ёки йиртиб олиш, мусулмон ҳалқлари учун, бесабаб бўлмаслиги кундай равшан- ку! Ширин бувимнинг васияти бўйича, “сенга вақти келганида, эски бир буюм ота-онанг томонидан берилади, сен ундаги ёзувларга қараб, калит сўзни топа оласан. Бу ибора ва кимни набираси эканлигинг ҳақида, давлатнинг бир идорасига ҳабар берасан” деганлар. Афсуски, тақдир тақозаси билан дадам бу китобни умуман кўрмаганлар. Дадамга, “ўғилдан-ўғилга ўтиши керак!” бўлган, бу “Қуръон” китоби эмас, хеч қандай қўшимча ёзувлари йўқ, зар парча жилдли, Ширин бувимнинг китоблари берилган. Чунки, Райхон бувимга, Остона бобомнинг, “Бу китобларнинг ҳаммаси бирдек қадрли, бирида бор нарса, ҳаммасида ҳам бор!” деб, айтган сўзлари сабабли, “китобларни ўрни алмашганини аҳамияти йўқ” деб ўйлаганлар. Ҳақиқатдан ҳам, бу муқаддас китоблардаги, суралар ва оятлар сони, айниқса тўлиқ вариантларда, бир хил, яъни, “114 та сура ва 6666 та оят” борлиги билан, уларнинг бари одамлар учун, хусусан мусулмон аҳли учун, азалдан энг қадрли ва муқаддас китоблар ҳисобланади! М енимча, ўша хориждаги Швейцария мамлакатидаги, энг асосий банки, миллий банкига , мен сулоламизнинг Ватанда қолиб катта бўлиш бахтига муяссар бўлган тирик вакилларидан бири сифатида ва Олимхон бобом бу орзулари албатта рўёбга чиқишига ишониб, топширилган бу муҳим вазифани бажариш учун, албатта бори шим керак . Айтишларича, бундан 100 йил муқаддам, Олимхон бобом билан хориж юртига кетаётган 118 киши, ўзларининг қимматбаҳо буюм ва тақинчоқларини ҳам жамлаб, ўша олис юрт, Швейцария мамлакатидаги 124 банкларга омонат қўйишган эканлар. Уларнинг авлодлари дунёнинг турли мамлакатларида ўз ҳаётларини давом этмоқдалар. Аммо ўша куни патнисга бу буюмларни ўз ҳоҳиш, инон-ихтиёрлари билан қўйган кишиларнинг бари бу дунёни аллақачон маҳфират этганлар. Оллоҳ уларни ўз паноҳига олиб, барча гуноҳларидан ҳоли қилиб, жаннатлардан макон, руҳлари омон ва ниҳоят ором олишларини тилаб қоламан! Агар бу буюм ва тақинчоқларни ҳам Ватанимизга қайтаришни имкони бўлса, уларни “Арк” қўрғонида, кучли қўриқланадиган, хавфсиз бўлим ташкил қилиниб, ички ва ташқи сайёҳлар учун, ажойиб экспонатлар зали бўлишини орзу қиламан. Албатта улардан кинофильмлар учун актриса ва актёрлар фойдаланиши ваколати сақланган ҳолда!.. Мен бу масалаларга ойдинлик киритиш учун ва бу омонатларни Ватанимизга қайтаришда, “Манғитлар сулоласи” зиммасидаги юкни ниҳоят ўз бурчимизни бажариш учун, ўша олис юрт Швейцарияга мамлакатига имконим бўлганида, албатта сафар қилишни, ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим! Буни албатта, Оллоҳим изни билан, олий ҳакам вақт кўрсатади. 125 Download 332.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling