Ажиниёз номидаги нукус давлат педагогика институти
Download 0.54 Mb.
|
дмт махим 4-е
АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ Жисмоний маданият факультети Жисмоний маданият теорияси ва методикаси фанидан МУСТАКИЛ ИШ Таёрлади: 4-Е гурух талабаси Оразмухаммедова Махим 2023-йил МАКТАБДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги “2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 118-сон қарорида “аҳолининг барча қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олишни таъминлайдиган инновацион шакллар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил етиш” вазифаси қўйилган. Ушбу вазифани бажариш учун таълим муассасаларида ўқувчиларнинг саломатлигини, уларнинг ёшини, психофизик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда физиолого-гигиеник меъёрларга мос келадиган махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш зарур. Мазкур мавзунинг долзарблиги шундан иборатки, 1-синф ўқувчиларининг ўртасида жисмоний ривожланишида оғишлари, функционал камчиликлари ёки сурункали касалликлари бўлган болалар сони ортган. Мактабдаги тизимли таълим олишни бошлаган болаларнинг бундай жисмоний тайёргарлигини етарли бўлмаслиги муваффақиятли таълим олиш имкониятларини сезиларли даражада пасайтиради. Саломатлик - инсоннинг бутун ҳаёти ва фаолияти таркибий қисмининг асоси ҳисобланади. Организми мустаҳкам, юқори иммунитетга эга бўлган одам, ўзини спортда, ижодда ва ҳаётнинг бошқа соҳаларида такомиллаштириш билан катта муваффақиятларга эришиши мумкин. Ҳозирги вақтда, инсон жисмоний тарбия тўғрисидаги билимга эга бўлмасдан туриб маданиятли бўла олмайди, чунки у, умумий маданиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Мактабдаги жисмоний тарбиянинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири - жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари ҳисобланади ва унинг доирасида муассасада ҳар хил спорт тўгараклари, ўйинлар, мусобақалар ва байрамлар ташкил қилинади. Дарсдан ташқари жисмоний тарбия болаларни ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашади, интизомга, қоидаларга, инсон этикаси меъёрларига қатъий риоя қилишга ўргатади. Саломат бўлиш биологик нуқтаи назардан ҳам ва иқтисодий нуқтаи назардан ҳам фойдалидир, чунки соғлом организм ўзининг табиатини анча самарали ва узоқ муддат сақлай олади, шу билан бирга, соғлом одамлар ишчанлик қобилиятини кўпроқ вақт сақлайди ва бу ҳолат, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини ва умуман миллатнинг саломатлигини белгилайди. Саломат бўлиш эстетик нуқтаи назардан ҳам фойдалидир, чунки соғлом бола ўзининг хушфеъллиги, жозибалилиги билан ажралиб туради ва атрофдагиларга ижобий қувват тарқатади. Юқорида айтилганларни ишончлилигига талабаларни мактабда амалиёт ўтишини ташкил қилиш пайтида иқрор бўлдим. Ўқувчиларнинг кўпчилиги қўйилган вазифаларни тўлақонли бажариш имкониятига эга емас, бу, қуйидаги бир қатор омиллар билан боғлиқ, яъни: саломатлиги даражаси паст, жисмоний тарбия билан шуғулланишга нисбатан қизиқишларини етарли эмаслиги ва жисмоний тайёргарликларини пастлиги билан изоҳланади. Ишнинг мақсади - мактабда жисмоний тарбия соғломлаштириш, агитация ва оммавий-спорт тадбирларини ташкил қилишнинг хусусиятларини таҳлил қилишдан иборат. Ишнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланди: илмий-услубий адабиётлар асосида муаммони ўрганиш; жисмоний тарбия-соғломлаштириш, агитация ва оммавий-спорт ишлари тушунчаси ва турларини аниқлаш; мактаб ўқувчилари билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил қилишни такомиллаштириш йўллари. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш иши деганда шахс ресурсларини ривожлантиришга, позитив, стрессга чидамли хулқ-атвор шаклларини, ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йўналтирилган ҳаракатлар тизими назарда тутилади. Оммавий-спорт ишлари деганда ўқувчиларни ташкиллаштирилган ҳолдаги спортда бандликка ва ҳар хил даражадаги оммавий-спорт тадбирларида иштирок этишга жалб қилиш назарда тутилади. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий-спорт тадбирларини ўзига хос хусусияти - ушбу тадбирларга барча ўқувчилар жалб қилиниши кераклигидан иборат. В.И.Лях ва А.А.Зданевичнинг фикрларига кўра, “Ушбу тадбирларнинг мақсади - жисмоний тарбия ва спортни тарғибот қилиш, ўқувчиларни жисмоний машқлар ва спорт билан тизимли шуғулланишга ўргатиш, жисмоний тарбия-спорт ишларига якун ясаш, фаол дам олиш ҳисобланади”. Йўналганлигига боғлиқ ҳолда жисмоний тарбиясоғломлаштириш ва оммавий-спорт тадбирлари тарғибот-ташвиқот, ўқув-машғулот ва спорт мусобақаларига бўлинади. Тарғибот-ташвиқот тадбирларининг мақсади - ўқувчиларни, ўқитувчиларни ва мактабнинг бошқа ходимларини спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги билимлари даражасини ошириш ҳисобланади. Мазкур тадбирлар кўргазмали мусобақалар ва кўрик-танловлар шаклида ўтказилади, уларда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Ўқув-машғулот тадбирлари жисмоний тарбиясоғломлаштириш гуруҳларида шуғулланувчи болалар учун жисмоний тайёргарлик даражасини оширишни рағбатлантира оладиган, анча самарали машғулотларни тайёрлаш мақсадида ўтказилади. Ўқув- машғулот тадбирлари таркибига “Алпомиш” ва “Барчиной” соғломлаштирувчи тестлар дастури бўйича мусобақалар, соддалаштирилган қоидалар бўйича мусобақалар, ҳаракатли ўйинлар, туристик эстафеталар ва ҳоказолар киради. Спорт мусобақалари умумий қабул қилинган қоидалар асосида спортнинг ҳар хил турлари бўйича юқори спорт натижаларига эришиш мақсадида ўтказилади. Ушбу тадбирлар спорт секцияларида ҳамда бошқа гуруҳларда шуғулланадиган, спорт техникасини ўзлаштирган ва жисмоний тайёргарлик даражаси етарли бўлган ўқувчилар иштирок этади. Мактабнинг ички мусобақалари (спартакиадалар) об-ҳаво шароитларига ва жисмоний тарбия бўйича ўқув дастурини бажаришга боғлиқ равишда ўқув йили давомида спортнинг ҳар хил турлари бўйича ўтказилади. Спартакиадалар синфдан ташқари оммавий-спорт ишларининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда ўқувчиларни дарсдан ташқари вақтда жисмоний тарбия ва спорт билан тизимли шуғулланиш зарурати ва қизиқишига ёрдам беради. Мактабнинг ички мусобақаларини ташкил қилувчилар шуни ёдда тутишлари лозимки, спорт мусобақаларида иштирок этишга махсус спорт тайёргарлигидан ўтган ўқувчиларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ саналади. Фақат шундагина, мусобақалар ўқувчилар учун самарали бўлади. Жисмоний ривожланишида оғишлари бўлган болаларни жисмоний ривожлантириш ва жисмоний тарбиялашнинг вазифалари – болаларда жисмоний тарбияга ва тенгдошлари билан биргаликдаги жисмоний машғулотларга қизиқишини шакллантириш, болалар ҳаётини сақлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, тўғри қадди-қоматни шакллантириш ва ясситовонликни олдини олиш, шароитлар яратиш ва болаларда ҳаракат фаолиятининг ҳар хил турларига бўлган эҳтиёжни шакллантириш, болаларда ёшга оид ва индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатларни, ҳаракат сифатларини, жисмоний ва ақлий меҳнат қобилиятини шакллантириш, болаларда юрак-томир ва нафас тизимларини машқ қилдириш, организмини чиниқтириш, шамоллаш ва юқумли касалликларни самарали профилактика қилиш учун шароитлар яратиш, тарбияланувчиларда психик жараёнларни ва шахс сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган коррекцион-тикловчи тадбирларни амалга ошириш, иккиламчи оғишларни пайдо бўлишини олдини олиш, боланинг психофизик ривожланишида иштирок этиш, болаларни ҳаракатларга ва катталарнинг ҳаракатларига тақлид қилиш бўйича ҳаракат амалларига ўргатиш, болаларни ҳаракатларни намуна ва нутқ йўриқномаси бўйича бажаришга ўргатиш, болаларда ўйин ҳаракат амалларини шакллантириш ҳисобланади. Жисмоний тарбия бўйича машғулотларда умумий ҳамда коррекцион вазифалар ҳал қилинади. Машғулотлар таркибига юриш, югуриш, чирмашиб чиқишлар, эмаклашлар, сакрашлар ҳамда мушакларни мустаҳкамлашга, координацияга, тўғри қадди-қоматни шакллантиришга, мувозанатни ривожлантиришга йўналтирилган умумий ривожлантирувчи машқлар киритилади. Сафланиш болалар фаолиятини жисмоний тарбия жараёнида ташкил қилишга ориентирланган бўлиб, ушбу машқни бажариш вақтида, болалар ўқитувчини эшитишга ва унинг барча талабларини бажаришга ўрганишади. Шу билан бирга, ақлий ривожланишда ортда қолган бола тенгдошлари билан бир қаторда ҳаракатларни бажаришга, ҳолатларда ориентирланишга ва қолган ўқувчилар билан биргаликдаги ҳаракатларни бажаришга ўрганади. Юриш, боланинг асосий ҳаракатларини, юриш ритмига риоя қилишни шакллантиришга, қўллар ва оёқларнинг уйғун ҳаракатланишини такомиллаштиришга, эшитиш-ҳаракатланиш ва кўриш-ҳаракатланиш координациясини шакллантиришга ориентирланган. Мазкур машқни бажариш вақтида боланинг фаолиятида мақсадга йўналганлик ривожланади. Югуриш, боланинг асосий ҳаркатларини ривожлантиришга кўмаклашади, унга танасининг барча ҳаракатларини уйғун бошқариш кўникмасини эгаллаш имконини беради, болани тезкор ҳаракатланиши пайтида енгиллик ва нафисликни шакллантиради. Болалар гуруҳида биргаликда югуриш жамоавий ҳаракатлар кўникмасини мустаҳкамлайди, уларга нисбатан эмоционал жавобни ва коммуникатив фаолиятнинг шарт-шароитларини пайдо бўлишига кўмаклашади. Н.А.Попованова ва В.И.Усаковнинг таъкидлашича, “Югуриш - ҳаракатланишнинг энг демократик туридир”. Шуғулланувчиларнинг кўпчилиги соғломлаштириш учун айнан югуришни қўллашади. Барча ёш гуруҳлари учун кўпчилик соғломлаштириш дастурлари югуриш асосида тузилган. Сакрашлар боланинг асосий ҳаракатларини ривожлантиришга, организмнинг ички аъзоларини ва тизимларини машқ қилишга йўналтирилган. Сакрашларни, энг яхшиси секин-аста ва жуда эҳтиёткорлик билан киритган маъқул, чунки улар ҳали қотмаган организмга катта юкламаларни юзага келтиради. Дастлаб, болаларни катта одамлар ёрдамида сакраб тушишга ўргатиш зарур. Сакрашлар, танани мувозанатга йўналтирилган вазифаларни бажаришга тайёрлайди, бу эса, ақлий ривожланишида орқада қолган ўқувчи учун жуда мураккабдир. Бола, сакрашларда кўникмаларни такомиллаштириши учун иродавий сифатларни намоён қилиши, диққатини ва кучини мужассамлаштириши керак. Ундан ташқари, сакрашларни бажариш жараёнида болаларда ўзини ўзи бошқариш ва ўз фаолиятини ўзи ташкиллаштириши асосларига пойдевор қўйилади. Умумий ривожлантирувчи машқлар ҳаракатларга бўлган қизиқишни ривожланишига, жисмоний сифатларни ва ҳаракат қобилиятларини такомиллаштиришга кўмаклашади, бўғимларда эгилувчанликни ва ҳаракатчанликни ривожлантиради, вестибуляр аппаратни функция қилишини мустаҳкамлайди. Жисмоний машқлар организмнинг ички аъзоларини ва тизимларини фаол ишлашини таъминлайди, умуман мушаклар тизимини мустаҳкамлайди. Умумий ривожлантирувчи машқлар предметларсиз ва предметлар билан бажариладиган, тўғри қадди-қоматни шакллантиришга ва мувозанатни ривожлантиришга йўналтирилган машқлар бўлиши мумкин. Ҳаракатли ўйинлар шаклланган малака ва кўникмаларни мустаҳкамлайди, ҳаракатчанликни, болаларнинг фаоллигини рағбатлантиради, катта одамлар ва болалар билан ҳамкорлик қилишга қобилиятни ривожлантиради. Ҳаракатли ўйинлар болаларни фазода ориентирланишини, ўз ҳаракатларини ўйинда иштирок этаётган бошқа болаларнинг ҳаракатлари билан уйғунлаштиришни шакллантириш учун шароит яратади. Болалар саф ва доирада ўз ўрнини топишга, зал бўйлаб ёки ўйин майдонида тезкор ҳаракатланишга ўрганишади. Болаларнинг биргаликда ҳаракатланишлари умумий қувноқ ҳиссиётлар, биргаликдаги фаол фаолият учун шароит яратади. Ҳаракатли ўйинлар жараёнида психик жараёнларни ва тарбияланувчиларнинг шахсий сифатларини ривожлантириш учун шароитлар яратилади, болаларда тенгдошлари жамоасида адекват ҳаракатлар бажариш қобилияти шаклланади. Ҳаракатли ўйинларни очиқ ҳавода ташкил қилиш энг самаралидир (болаларни очиқ ҳаводаги фаол ҳаракат фаолияти пайтида юрак ва ўпканинг ишлаши кучаяди, демак, қонни кислород билан тўйиниши ортади ва бу, саломатликнинг умумий ҳолатига қулай таъсир кўрсатади). Мазкур тадбирларни пухта тайёрлаш ва ташкил қилиш - жуда муҳим, чунки тайёргарликни тадбирни ўтказишдан анча олдин бошлаш керак. Тадбирларни ўқув йилига режани тайёрлашдан бошлаш керак. Мактаб маъмурияти режани тасдиқлайди, у, ўқувчиларнинг ёшини ва мактаб анъаналарини, спорт базасини мавжудлиги ва ҳолатини, спорт жиҳозларини ва ҳудуднинг об-ҳаво хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Ҳужжат, шаҳар ва туман тадбирлари бўйича иш режасига мос бўлиши керак. Режа тасдиқланганидан кейин, у билан ўқувчилар танишиши ва синфда амалга ошириши бўйича муҳокама қилишлари учун эълонлар тахтасига осиб қўйилади. Спорт байрамини ёки мусобақасини режалаштириш катта миқдордаги ташкилотчиларни талаб қилмайди, улар жисмоний тарбия ўқитувчиси, синф раҳбари ёки ота-оналар бўлиши мумкин. Сценарий қисқа ва тўлақонли равишда икки нусхада тайёрланиши керак. Спорт тадбирлари - спорт билан тизимли шуғулланишни бошлаш учун рағбат ҳисобланади ва мунтазам ўтказилганида иштирокчиларни жисмоний қобилиятларини ўсишига кўмаклашади. Спорт тадбирларида маълум миқдорда иштирок этишнинг мақсадга мувофиқлиги ўқувчиларнинг спорт тайёргарлигига боғлиқ. Шундай қилиб, спорт тадбирлари тақвимини шундай тузиш керакки, режалаштирилган тадбирлар ҳажми, ўтказилиши шартлари, иштирокчилари таркиби бўйича ва муддатлари, ўтказилиши жойлари, таркиби бўйича анъанавий бўлиши лозим. Тадбирларни ўтказиш пайтида ҳаракат фаоллигининг меъёрлаштирилишига ва тадбирлар босқичларида синовларни бажариш пайтида техника хавфсизлигига риоя қилиш зарур. Натижаларни эълон қилиш ва тақдирлаш асосий қисм ҳисобланади. Тақдирлашга тайёргарлик кўришолдиндан содир бўлиши ва унинг ҳар битта қисми ҳисобга олиниши зарур. Тадбирнинг якуний қисмида ғолибларни фахрий ёрлиқлар, медаллар ва кубоклар билан тақдирлаш ўтказилади. Тақдирлаш тантанаси мусиқа ёки иштирокчиларнинг қарсаклари остида амалга оширилади. Спорт тадбирларининг самарадорлиги қуйидаги тамойилларни, яъни: тадбирни ташкил қилинишини унинг вазифаларига мослиги; ўқувчиларнинг ўқув режими ва дарсдан ташқари фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, уларни ўтказилиши вақти ва жойи бўйича тадбирда иштирок этиш имконияти; мусобақа машқларини ўқувчиларнинг тайёргарликлари даражаларига, жинси ва ёшига мослиги; иштирокчилар, ҳакамлар ва томошабинларнинг хавфсизлиги; тадбирни, очилиш ва ёпилиш тантаналарини ўтказишни ёрқинлиги ва ранг-баранглиги, иштирокчиларнинг натижаларини аниқлашни объективлиги, ўз вақтида якун ясаш ва ғолибларни тақдирлашни бажарилиши билан белгиланади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, олдимизга қўйилган мақсадга эришилди, яъни мактабда жисмоний тарбия-соғломлаштириш, агитация ва оммавий-спорт тадбирларини ташкил қилишнинг хусусиятлари таҳлил қилинди, тушунча ва турлари кўриб чиқилди. Ҳозирги вақтда, энг муҳим ва долзарб муаммолардан бири - болаларнинг саломатлиги ҳолати ҳисобланади ва мамлакатимизнинг тиббий-ижтимоий фанлари олдига стратегик муҳим муаммо – болалар таълимини сифат жиҳатдан ўсишига ва уларнинг саломатлигини сақлашга, мустаҳкамлашга ва яхшилашга кўмаклашадиган асосий йўналишларни аниқлаш масаласи қўйилмоқда. Замонавий таълим тизимининг энг муҳим вазифаларидан бири - соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ўқувчиларда саломатликни сақлашга ва мустаҳкамлашга онгли ва масъулиятли муносабатни шакллантириш ҳисобланади. Ўқувчиларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, ўз саломатлигига масъулиятли муносабатни тарбиялаш нафақат педагогларни, балки ота-оналарни ҳам мажбурияти ҳисобланади. Ушбу соғломлаштириш вазифаларини ҳал қилишда ота-оналарни, ўқитувчиларни ва тиббиёт ходимларини фаол иштироки билан амалга ошириладиган мақсадга йўналтирилган маърифий ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари алоҳида аҳамият касб этади. Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини 2019 йил 13 февралдаги “2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 118-сон қарори. 2. Лях В.И., Зданевич A.A. Комплексная программа физического воспитания. 1-11 классы. Изд. “Просвещение”, 2011. – с.368. 3. Попованова Н.А., Усаков В.И. Модуль “Элективные дисциплины по физической культуре и спорту”. Рабочая программа дисциплины. Элективная дисциплина по физической культуре для обучающихся с ограниченными возможностями здоровья и инвалидов. Красноярск, 2017. – с.1514. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling