Ажратиш ва концентрлаш усулларининг таснифи
Download 17.82 Kb.
|
azhratish va kontsentrlash usullarin
Электрокимёвий усуллар. Аралашма таркибий қисмларини ажратиш ва очиш учун эритмадаги зарядланган заррачаларни ташқи электр майдонда ҳаракатланиш (силжиш) тезлигини фарқига асосланган электрофорез усулларидан (электрофоретик усуллардан) фойдаланилади. Ташқи электр майдони таъсирида турли тезлик билан ҳаракатланувчи ионлар бир-биридан ажраб, табиатига кўра турли ионлар зоналарини ҳосил қилади. Бу зона (соҳалар)ни турли усулларда очиш мумкин.
Электрофорез эркин боғланмаган муҳитда (эркин ҳаракатланувчи суюқликда) олиб борилса – фронтал электрофорез, ёки боғланган муҳитда, яъни ғовак асосга (фильтр қоғоз, целлюлоза, кукунсимон пластмасса, крахмал, алюминий оксиди, силикагель, полиакриламид гели, агар-агар, ацетилцеллюлоза, шиша кукуни) шимдирилган ҳолда, зонали электрофорез, деб аталади. Электрофорез ускунаси ток манбаи, электрофорез камераси, камерани ток манбаи билан боғловчи икки электрод аралашмадаги ажралган таркибий қисмларни йиғиб олувчи ва очувчи мослалалардан иборат. Электрофоретик ускунанинг турли вариантлари ишлаб чиқарилган. Ҳаракатчан фаза (газ, суюқлик) таркибида ҳаракатланувчи моддаларни қўзғалмас (стационар) фазага нисбатан, моилликларини фарқига асосланган усуллар туркуми – ажратиш ва концентрлашнинг хроматографик усуллари дейилади. Кейинги бобларда бу усуллар батафсил кўриб чиқилади. Download 17.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling