Қайта тикланувчи энергия манбалари йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда


Download 14.19 Kb.
Sana29.12.2022
Hajmi14.19 Kb.
#1071739
Bog'liq
1 кайта тикланувчи энергия 2 Microsoft Word Автосохраненный


Қайта тикланувчи энергия манбалари йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Ўзбекистон Респyбликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 10 июнь куни иқтисодиёт тармоклари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеселектор йиғилишида соҳага оид масалалар кенг таҳлил қилинди. Мазкур йиғилиш 48-баёнида белгиланган топшириклар ижроси таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чикарувчи корхоналар маҳсулотларини кенг жамоатчилик ўртасида ёритиш мақсадида жорий йил 28-29 июль кунлари "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси биносида кўргазма ўтказилди. Мазкур кўргазмада барча вазирлик, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳокимликлар ўзларининг маъмурий биноларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишларини жадалаштириш мақсадида иштирок этдилар. Жумладан, Андижон давлат университети Педагогика институтидан ишлар бошқармасининг бошлиғи Нодирбек Рўзибоев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Беҳзодбек Сирожидиновлар ҳам кўргазмада бўлишди.
Кўргазмада бугунги кундаги долзарб масала - қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳаётга кенг жалб этишга қаратилган ишланмалар, лойиҳалар кенг намойиш этилди. Соҳага алоқадор мутахассислар қайта тикланувчи энергия манбаларини излаб топиш, амалиётга тадбиқ этиш борасида фирклашдилар, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Аҳамиятли жиҳати кўргазма давомида қайта тикланувчи энергия манбалари масалалари юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ўрнатилган тартибда шартномалар имзоланди.
Андижон давлат университети Педагогика институти вакиллари қайта тикланувчи энергия манбаларини йўналишидаги илмий тадқиқот ишларини янада ривожлантириш ҳамда институт маъмурий биноларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш мақсадида “Solar nature” масъулияти чекланган жамият мутахассиcлари билан фикрлашдилар ва манфаатли келишув, шартномалар имзолашга эришдилар.
Кўргазма қайта тикланувчи энергия манбаларини йўналишидаги илмий тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, лойиҳаларни амалиётга жорий этиш борасида алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
О.Каримов


Download 14.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling