Қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини харид қилиш тўҒрисида к-№01 сонли шартнома


ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana22.09.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1684327
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Куёш батарея 3кв шартнома 01 Копировать

 
4. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
4.1. “Харидор”нинг ҳуқуқлари: 
4.1.1. “Харидор” шартноманинг 1.1 бандида кўрсатилган шартлар бўйича ҚТМЭ(лар)ни қабул қилиб олади ва 
нархини шартноманинг 2.2. бандида кўрсатилган муддатда тўлашни кафолатлайди. 
4.1.2. ҚТЭМ қиймати учун банк карталари, нақд ва турли хил тўлов қуроллари орқали (масалан, My Uzcard,
Paynet, Payme, Click ва бошқалардан) тўлов қилишнинг бошқа электрон воситаларидан фойдаланган ҳолда 
тўловни амалга ошириши; 
4.1.2. “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада 
бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларни қопланишини талаб қилиш. 
4.2. “Харидор”нинг мажбуриятлари: 
4.2.1. сотиб олинган ҚТЭМдан техник шартларга асосан фойдаланиш ва уларнинг бутлигини сақлаш; 
4.2.2. шартнома шартларини бажаришга салбий таъсир этиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар юзага келганда 
ёки “Харидор”нинг шахсий рўйхатдан ўтиш маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисида “Сотувчи/ишлаб 
чиқарувчи”ни 3 кун мобайнида хабардор қилиш, шу жумладан: 
ўзаро хабар алмашиш учун тақдим қилинган алоқа воситаси (телефон рақам, электрон манзил ёки бошқалар) 
ўзгартирилганда; 
4.2.3. мажбуриятларни бажармаётганлиги тўғрисида “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” томонидан хабар (ёзма 
билдиришнома, “SMS” ва бошқа электрон шаклда хабарлар) берилганда, зудлик билан мажбуриятларни 
бажариш чораларини кўриш; 
4.2.4. “Харидор” ҚТЭМ ўрнатиш ишлари олиб бориладиган ҳудудда ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш учун 
объект мос келишини, бошқа объектларга ва аҳолига зарар етмаслигини таъминлайди. Шу ва шунга ўхшаш 
ҳолатлар юзага келса ёки уларга зарар етказилса жавобгарликни “Харидор” ўз зиммасига олади. 
4.2.5. шартнома ва қонунчиликда назарда тутилган шартларда неустойка ва зарарларни тўлаш. 
4.3. “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи”нинг ҳуқуқлари: 
4.3.1. ҚТЭМ қиймати бўйича тўловларни “Харидор”дан шартноманинг 2.2. бандида кўрсатилган муддатда 
талаб қилиш; 
4.3.2. “Харидор” ҚТЭМ тўлови бўйича тўлаш муддатларини бузганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун 
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаш. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling