Қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини харид қилиш тўҒрисида к-№01 сонли шартнома


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana22.09.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1684327
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Куёш батарея 3кв шартнома 01 Копировать

 
6. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ 
 
6.1. 
Ушбу шартномага асосан ёнғин, табиий офатлар,урушлар, турли усулдаги ҳарбий операциялар, 
блокада, маҳсулот ўтадиган ҳудудларда экспорт ёки импортнинг таъқиқланишини, Ҳукумат ёки 
давлат божхона органларининг қарорига асосан бу ҳолатлар тегишли бўлса томонлардан бири ўз
мажбуриятларини тўла ёки қисман бажара олмаса, бу мажбуриятларни бажариш муддати шу
ҳолатларга доир муддатга узайтирилади. Агар бу ҳолатлар олти ойдан ортиқ муддатга чўзилиб кетса, 
томонлардан хар бири маҳсулотга тегишли бўлган шартномани шартларини бажаришдан бош 
тортиши мумкин.
6.2. Томон дарҳол (ёки бошланган санадан бошлаб уч календарь кунидан кечикмай) форс-мажор ҳолатининг 
бошланиш санаси ва тавсифини аниқлаштирувчи ёзма равишда бевосита топшириш, почта алоқаси ёки 
электрон шаклда, уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома юбориш орқали хабар беради. 
6.3. 
Табиий шароитлардан келиб чиққан ҳаво ҳароратининг ноль градусдан тушиб кетиши, ёмғирли 
ва қорли вазиятларда ва кескин ҳароратнинг исиб кетиши оқибатида бажариладиган ишлар 
тўхтатилади.  
6.4. Ушбу шартнома бўйича тўловларнинг форс-мажор ҳолатлари туфайли тўлиқ ёки қисман тўхтатилишида, 
мазкур тўловларни амалга ошириш даври форс-мажорнинг амал қилиш муддатига узайтирилади ва форс-
мажор тугаган вақтдан бошлаб давом эттирилади. 
 
7. НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ 
 
7.1. Томонлар ўртасидаги келишмовчилик ва низолар мазкур шартномага мувофиқ ҳамда қонунчиликда 
ўрнатилган тартибда музокаралар йўли билан ҳал қилинади. 
7.2. Мазкур шартномага кўра барча мажбуриятларни бажармаганлик ёки тегишли тарзда бажармаганлик билан 
боғлиқ барча низоларни Томонлар музокаралар ва даъволар юбориш жараёнида ҳал қилишга ҳаракат 
қилишади.
7.3. Низони судгача ҳал қилишда талабнома юбориш тартибига амал қилинади. 
7.4. “Харидор” харид қилинган қурилма қийматини тўлаш муддатларини бузганда, “Сотувчи-ишлаб 
чиқарувчи” “Харидор”нинг манзили Навоий вилояти Қизилтепа тумани Маликобод қишлоғи 64 уй га 
почта орқали/
электрон манзилга низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини юборади.
7.5. Талабномада белгиланган муддат, ўттиз кун ичида, “Харидор” унда кўрсатилган талабларни лозим 
даражада бажармаганда, “Сотувчи-ишлаб чиқарувчи” тегишли талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. 
7.6. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара 
йўли билан ҳал этадилар. 
7.7. Томонлар ушбу шартнома шартлари юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан “Сотувчи/ишлаб чиқарувчи” жойлашган жойида суд 
тартибида ҳал этилади. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling