Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси


-савол. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси тушунчаси, уни қўллаш шартлари ва асослари


Download 1.96 Mb.
bet5/27
Sana14.04.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1357380
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
8-мавзу комплекс-СЦЕНАРИЙ

1-савол. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси тушунчаси, уни қўллаш шартлари ва асослари


Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси деганда  ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти тушунилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мазкур тури якка тартиб­даги профилактика объектига (ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар, шунингдек ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли (вик­тим­лиги) юқори бўлган шахслар ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахслар) самарали таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Хусусан, бу борада профилактика (катта) инспектори ўзига нисбатан якка тар­тибда профилактика иши олиб борилаётган шахсларнинг ижтимоий-демографик (ёши, жинси, оилавий аҳволи, касби, маълумоти, яшаш ва ўқиш жойи кабилар), маънавий-руҳий (эҳтиёжи, қизиқиши, ижти­моий жараёнларга, умуминсоний ва миллий қадриятларга, меҳнатга, ўқиш ва ишга, ён-атрофидагиларга бўлган муносабати, дунёқараши, темперамент ва характери кабилар) ва биофизиологик (жисмонан ва руҳан соғлиғи, генетик хусусиятлари, жисмоний тузилиши, жисмоний ва руҳий имкониятлари, ёш даврига хос биофизиологик белги­лари кабилар) хусусиятларини ўрганиши ҳамда ўрганиш натижалари асосида якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши мумкин.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси викти­мо­логик профилактика доирасида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда асосий эътибор ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли (виктимлиги) юқори бўлган ва ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахс­ларга қаратилади.
Умуман олганда, ҳуқуқбузарликларнинг якка ва умумий тартиб­даги профилактикаси профилактик таъсир кўрсатиш объектининг бир ёки бир гуруҳ шахслар ташкил этиши билан фарқланади. Бошқача айтганда, якка тартибдаги профилактикада муайян шахсга, умумий тартибдаги профилактикада эса бир неча (ўнлаб, юзлаб, минглаб) шахсларга профилактик таъсир кўрсатилади. Айнан мазкур жиҳатни эътиборга олган ҳолда якка ва умумий тартибдаги профилактик чора-тадбирлар ўзига хос тарзда шакллантирилган.
Шуни ҳам инобатга олиш керакки, айрим ҳолларда бир гуруҳ шахслар ҳам ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси объекти бўлиши мумкин. Аммо ушбу бир гуруҳ шахслар муайян бир бутун объектни ташкил этиши лозим. Бунга жанжалкаш оилаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Ҳуқуқбузарлик­лар­нинг якка тартибдаги профилактикаси ҳуқуқбузарликлар профилак­ти­ка­­сини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар томонидан ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юри­тиш, тарбиявий таъсир кўрсатиш орқали уларни ахлоқан тузатиш, улар­да ижтимоий ҳаётга мос хулқ-атвор ва турмуш тарзини шакл­лантириш ҳамда назорат қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли (виктимлиги) юқори бўлган шахсларни ҳуқуқ­бу­зарликнинг қурбонига айланиш хавфининг мавжудлиги, хавф туғ­дираётган ҳуқуқ­бузарликнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар, ҳуқуқбузарликларни содир этиш усули, шакли ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш, уларни огоҳликка, ҳушёрликка чақириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи соҳавий хизматлари томонидан ўз фаолият йўна­лиш­лари ва ваколатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амал­га оширишда шахснинг ўзини, у яшаётган ижтимоий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-маиший шароитлари ва турмуш тарзи, ғайриижтимоий хулқ-атвори, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил­лигини, шунингдек содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифловчи ва бошқа омиллар ҳисобга олиниши шарт.
Вояга етмаганларга нисбатан якка тартибдаги профилактик ишлар профилактика (катта) инспекторлари ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (катта) инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси объект­лари­ни қуйидагилар ташкил этади:
1) ғайриижтимоий хулқ-атворга эга шахслар;
2) ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар;
3) ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар;
4) ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли (виктимлиги) юқори бўлган шахслар;
5) ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахслар;
6) ижтимоий ҳимояга муҳтож вояга етмаганлар.
Шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атворга эгалиги қуйидагиларда намоён бўлади:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling