Акциядор ўз вақтида дивиденд олиши учун ўз ҳуқуқини билиш зарур
Капитал бозорига қўйилган маблағ – даромад манбаи
Download 21.17 Kb.
|
1 2
Bog'liqмакаола КАПИТАЛ БОЗОРИГА КУЙИЛГАН МАБЛАГ ДАРОМАД МАНБАИ
Капитал бозорига қўйилган маблағ – даромад манбаи
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Сирдарё вилоятида 16 та акциядорлик жамиятининг устав жамғармаларига 189 848 672 694 сўмлик 178 943 515 дона акцияларнинг чиқарилуви тўғрисидаги қарорлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу акциядорлик жамиятлари устав жамғармасига чиқарилган 178 943 515 дона акция акциядорлар реестридаги маълумотлар бўйича 38037 нафар жисмоний ва юридик шахс ўртасида жойлаштирилган. Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, капитал бозорини ҳамда корпоратив бошқарувни ривожлантириш юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилди. Натижада ҳисобот даврида 2 та акциядорлик жамиятининг 1568 нафар акциядорига ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан 1 883 930 000 сўмлик акция давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда қимматли қоғозлар бўйича даромад сифатида уларга тегишли акцияларига мутаносиб равишда бепул тақсимланди. Масалан, “Боёвут пахта тозалаш ” АЖ устав жамғармасига қўшимча равишда чиқарилган номинал қиймати 625 сўмдан бўлган 1991831 дона оддий ва 697 дона имтиёзли жами 1992528 дона 1 245 330 000 сўмлик акциялар жамиятнинг 1280 нафар акциядорига даромад сифатида уларга тегишли акцияларига мутаносиб равишда бепул тақсимланди. "Сайхунобод пахта тозалаш" АЖ устав жамғармасига қўшимча равишда номинал қиймати 4120 сўмдан бўлган 154110 дона оддий ҳамда 890 дона имтиёзли жами - 155000 дона 638 600 000 сўмлик акциялар жамиятнинг 288 нафар акциядорига даромад сифатида уларга тегишли акцияларига мутаносиб равишда бепул тақсимланган ҳолда акциядорларнинг реестри асосида жойлаштирилган. Ҳудудий бошқарма қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш, ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш каби вазифалар ижросига ҳам катта эътибор қаратди. Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида бошқармага қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича 21 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб дивидендлар ўндириб берилди. Қонунларнинг мазмун-моҳиятини акциядорларга ва маъсул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, ҳуқуқий тарғибот ишларини салмоғи ва самарадорлигини ошириш, қимматли қоғозлар бозори ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари моҳияти хақида акциядорларни кенг қатламларига етказиш мақсадида бошқарма томонидан “Сирдарё радио” канали орқали 9 та чиқиш, “Сирдарё ҳақиқати” газетасига 2 та мақола, 4 та семинар ўтказилган. TOP-статьи Download 21.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling